Посольская служба в Хивинском ханстве в XIX веке:...

15

Transcript of Посольская служба в Хивинском ханстве в XIX веке:...

Jumalga 1998-yil iyulda asossolindi.

Bir yilda to ‘rt marta chiqadi.

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI FANLAR AKADEMIYASI

0 ‘ZBEKIST0N TARIXIИлмий журнал

М У Н Д А Р И Ж А

Ю. Скайлер. Бозорлар ва савдо (давоми)................. 3

М. Хатамова. Илк /рта асрларда Чоч хукмдорлигининг тарихий-географик тавсифи (С айё\ ва элчиларнинг хотиралари асосида)............................................................................ 16Н. Аллаева. XIX аср Хива хонлигидаэлчилик хизмати: Эрон элчисинингсафар тафсилотлари.................................................... 31

A. Базарбаев. XIX аср охири — XX асрбошларида Жиззахдаги ер нархлари тугрисида айрим мулох.азалар...................................................... 44

X. Бабаджанов. Иккинчи жах,он уруши йилларида Узбекистонда нон так,симоти муаммолари.................................................................... 55

Тарихшунослик ва манбашунослик

Н. Мирзаев. XIX аср охири — XX аср бошлари Тошкент ша\ар крзилари архив фондларидаги айрим хужжатлар тавсифи хусусида........................66

B. Хан. Корейс ярим легал кишлок, хужалигиижараси тарихининг бадиий ва публицистик адабиётда ёритилиш и.................................................. 77

Этнология масалалари

Б. Халмуратов. Фаргопа водийси а^олисининг к,адимий диний эътик,одларида аёл талк,ини........ 88

Тарих ва тарихчилар

Д. Нормуродов, Р. Ибрагимов. Академик Ю.Ф. Буряковнинг Тошкент вох,аси археологиясини урганишдаги у р н и .......................... 98

© 0 ‘zbek.iston Respublikasi F an lar akaderaiyasi

О ZBEKISTON TARIXI 2/2014

H. АЛЛ ЛЕВА

XIX АСР ХИВА ХОНЛИГИДА ЭЛЧИЛИК ХИЗМАТИ: ЭРОН ЭЛЧИСИНИНГ САФАР ТАФСИЛОТЛАРИ

%Хива хонлиги ташкил топган даврдан бошлаб (XVI аср бошла-Марказий Осиё минтакдсидаги сиёсий, ижтимоий-икдпсодий жа-

риёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида, кушни давлатлар билан «д :••)!!( алокдлар олиб борган. Жумладан, Хива — Эрон дипломатик■ •-е-сабатлари нафак,ат икки давлат, балки минтакдца юз берган вок,еа- W 'lucanapra бевосита таъсир курсатган. XIX асрга келиб, улар урта-

иаги муносабатлар янги боск^ичга утган эдики, бу долат диплома- т и тартиб-кридалардан тортиб, музокара мавзуигача булган жара- лиларда уз аксини топган. Шу жщ атдан, Хива хонлигида Эрон эл-

и.*арини к,абул к,илиш масаласини тадкдк, этиш, уз навбатида, узаро инносабатлар динамикасини кузатиш хдмда уша давр тарихий вок,е- ш ш нинг жонли манзарасини яратишга имкон беради. Макдлада, 1842 #*пда Хоразмга ташриф буюрган Мухаммад Алихон Рафур дам да 1851 f c .u a келган Ризокулихон Хидоят бошчилигидаги Эрон элчилиги « ж о л щ а Хива хонлигида дипломатик хизмат курсатиш масаласини гг^тиш мак,сад кили б куйилган. Ушбу жараён мазкур элчиларнинг гхоботлари ва сафар тафсилотларини тах^ил кдииш асосида очиб бе- ■М ган1.

Кдбул маросимининг ташкилий жщатлари

Элчиларни кутиб олиш ва жойлаштириш. Элчилик хизмати бир ■сча бос^ичдан иборат булиб, бу элчиларни чегара худ уд да кутиб жжишлан тортиб, уларни дастлабки нукдага кбайта кузатиб куйгунча leiiraH жараённи уз ичига олган2. Уз 5рнида курсатиб утиш жоизки, ■ккинчи томондан юборилаётган элчи амалда биринчи томоннинг и ч или гига нисбатан жавоб ташрифи \исобланган. Хусусан, Эрондан

•яразмга юборилган элчилик таркибида ш о \ хузурида булиб кайтаёт-

' Хоразм сафари кундаликлари. Тошкент: Янги аср авлоди, 2009. 236 бет.: Элчилик хизматининг асосий боск,ичлари хакдца батафсил каранг: А л л а е в а Н.

1C вопросу посольского церемониала в среднеазиатских ханствах: основные этапы и TCssiLia этикета / Марказий Осиё тарихи замонавий медиевистика талк,йнида. Проф.*Иия Мукминова хотирасига багишланган коллектив монография. Тошкент, 2013. 1<*-185-бетлар.

31

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI 2/2014

ган Хива хони вакили дам уз юртига кдйтган. Шу жидатдан, Эрондан кдйтаётган Хива элчиси чегара дудудга етганда мезбонлик м акр ми га Утиб, медмонларга хизмат курсатувчилар гурудининг аъзосига ай- ланган.

Элчилик хизматининг дастлабки вазифаси элчиларни кутиб олиш булган. Хон саройидан анча узок, масофада, аникроги чегара худудца бошланган ушбу маросимнинг мудимлиги шунда эдики, айнан шу боскдчда дар икки томоннинг бир-бири дакдцаги дастлабки таассу- ротлари шаклланган. Албатта, бу таассуротлар куп хрлларда элчилик- нинг кейинги боскдчларига, жумладан давлатлар уртасидаги муноса- батларнинг умумий долатига сезиларли таъсир курсатган.

Хива чегараларига якднлашган Мухаммад Алихон улар билан ке- лаётган Хива элчиси Дурдибекнинг шадарга одам юбориб, элчилар- нинг ташрифини маълум кдлганлиги дакдца ёзар экан, «у энди мез- бонга айланган эди», деб таъкидлайди3. Шахарга кириб боришда хам маълум курсатмага риоя кдлинган булиб, Хива ноиби Турахон «туш- дан сунг кишиси орк.али к,ани, бисмиллод, келаверсинлар», деб юбор- тирганидан сунг элчилар йулга тушишган:

«Хивак, шадрининг бир фарсахлик ерига етганимизда Тура­хон уз махрами Бекниёз мадрамга «ушиб, к.ир^та отлипни ис- ти^болимизга жунатди. Масофада ва таориф (кучокдашиб кури- ттгити ва co B F a -c an o M алмашиш)дан сунг Хивак, четигача бордик», деб хабар беради элчи4.

1851 йилда юборилган Эрон элчиси Ризокулихон дам туркман дашти тугаб, Хоразм чегаралари бошланган ерда у билан юртига к,ай- таётган Хива элчиси Отаниёз махрам мезбонлик макрмида хизмат курсатишни бошлаганлигини кдйд этади5.

Хорижий медмонларни имкон кдцар дабдаба билан кутиб олишга даракат кдлган элчилик хизматидаги махсус кишилар гуруди улар- нинг истик,болига чикдб туришган. Жумладан, Мудаммад Алихон

3 М у х а м м а д А л и х о н F а ф у р . Хоразм сафари кундалиги (Мухдммадшох Кджор ва Оллокулихон уртасидаги дипломатик ало^алар тарихидан. 1842 йил) / Хоразм са­фари кундаликлари... 22-бет.

4 Уша манба. 21-бет.5 Р и з о к у л и х о н Х , и д о я т . Сафоратномайи Хоразм (Носиридциншох ва Му­

хаммад Аминхон уртасидаги дипломатик алоцалар тарихидан. 1851 йил) /Хоразм са­фари кундаликлари... 104, 107-бетлар.

данигаай-

ишддашу

:су -

ик-•са-

ке-ар-[ез-<дмтп-ор-

ра-ис-т -к»,

1анай-лат

игаар-:он

корса-

014

Иу-са-

rZBEKISTON T A R IX I__________________________________________ 2/2014

«жазрат Хоразмшох дарго^ининг улугааридан булмиш ва хоннинг ^зилбош лардан иборат сок^илар гвардияси бошлиги Юсуфжон Ого «лик, аскарлари билан» уларни кутиб олишгани хасида ёзади6.

Хар иккала элчилик хам уларга турли «сафоли хо влилар ва бог- ■р* дан жой тайёрлаб куйилгани хакдца эслатиб утишган.

Шароити элчиларга маъкул келмаганда, хонга арз этилиб, мех- ■онларнинг жойлари узгартирилган доллар х,ам учрайди. Хусусан,

:окулихон узлари учун ажратилган жойнинг кунгилларига утир- ■иганлигини хизматчиларга билдириши билан хон уларни Гандум- ■ ж заминида жойлашган шошона бог ва олий иморатига кучиришни

юрганлигини кдйд этади7.Кундалик харажатларга пул ажратиш масаласи хам катта ахам и -

ста эга булиб, элчиларга хизмат курсатишнинг яна бир мухим жи- н тм хисобланган. Мухаммад Алихоннинг хабар беришича, уларга гч и ал и к харажатлари учун узларининг икки тумонга тенг турувчи

'К танга пул берилган8. Элчиларга пул ажратиш уз урнида «нозик__ала» хисобланган. Чунки, берилган пул микдори куп холларда,

жннк.са, рус подшосининг элчилари томонидан жидций мухокама «-■линиб, кдттик, эътирозларга хам сабаб булган. Эрон элчиси билан 5ирга келган Рус подшоси мухтор вазирининг вакили туфайли айнан придай холат юзага келган эди. Мухаммад Алихон бу хакда:

«Мухаммад Валихон9 хат ёзиб, каминага юборибди. Эшитдим- ки, Русия мухгор вазирининг вакили кундалик чикдмлар учун хон томонидан юборилган пулларни олмабди. Бу яхшиликка олиб келмай- ди. Сиз хам уз ёнингиздан бирор нарса берсангиз берингу уни кунди- ринг. Олеин», мазмунида мурожаат этди деб маълум кдпади10.

Шундан сунг элчи Россия подшоси мухтор вазирининг вакили 4>.\аммад Хасанни чакдриб, пулларни олишга кундирганлигини кдйд з ган.

' Р и з о к , у л и х о н Х и д о я т . СафоратномайиХоразм ... 108-бет." Уша манба. 109-бет.■ М у х а м м а д А л и х о н Б а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 22-бет.4 Хуросон хокими Олло^ёрхон Осаф уд-давланинг жияни. Уни 1841 йил кузида

Ммшддга якин Иноятобод деган жойда ов к,илаётган чогида туркман кдрокчилари ia 6 келиб, Хивахонигатопш ирганэди. Каранг: М у х а м м а д А л и х о н F a ф у р.

4:саз\( сафари кундалиги ... 51-бет.’ М у х а м м а д А л и х о н Б а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 22-бет.

33

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI_________________________________________2/20141 -

Ризокулихоннинг маълумотларидан куриш мумкинки, элчилар- га кетиш чогида \ам йул харажатлари учун пул берилган. «Хондав келтирганлари бизнинг беш юз тумонимиз микдоридаги пул эди», деб курсатади элчи. Шу уринда у узларининг пулларини ашрафий ва риёл деб, Хоразмда эса танга деб аталишини маълум кдпади. «Бу кел- тирган тангалари уша Мухаммад Аминхон зарб эттирган тангалар булиб, бопща атроф улкаларда юрмайди, шунинг учун шу ерниш узида сарфлаб куя кщишимизга тугри келди. Унга туя, от ва муло- зимлар учун керак нарсалар ва йул озук,аси сотиб олдик», деб курса- тиб утади Ризокулихон11.

Уз урнида к,айд этиш жоизки, элчи юборган томон хдм уларнин] турли харажатлари учун хазинадан маблаг ажратган. Хусусан, Эрон \ элчиларининг кдйдномаларидан маълум булишича, давлат хазинаси- дан ажратилган маблагнинг бир ^исми Хива элчилик хизмати ходим-1 ларини мукофотлашга сарфланган. Жумладан, Мухаммад Алихон узла- рига хизмат курсатган ходимларга улашган пул ва coBFanap дакдца тухталиб утаркан, Хива худудида «мезбонга айланган» Дурдибекка бир дона мовут к,або (енги калта чакмон) ва бир дона мовут жубба (енгли хилъат, чопон) coBFa кдшганлигини, шунингдек, медмон- дор, крпучи дамда мехтарнинг хизматкорларига ун тумон тиллодан, яшаган уйининг медмондорига беш тумон, Мапщадгача курикдаб борган икки нафар така туркманга йигирма тумон тилло пул берган-лигини кдйд этади12.

Ризокулихон хдм узидан олдин келган Эрон элчиси сингари Хи- вада узларига хизмат курсатган турли лавозимдаги ходимларга пул ва хддялар улашганлигини маълум кдпган'3.

Элчиларнинг сахийлик билан coBFa ва пуллар улашишини дип­ломатик этикетнинг бир куриниши сифатида бахщаш мумкин. Ал- батта, бундай илтифотнинг замирида уз давлатининг икдисодий куд- ратини намойиш кдпиш макради хдм ётганлиги эдтимолдан холи эмас. Хива зиёраггохдарида ош таркдттирган Ризокулихоннинг мамнуният билан «Хива^нинг дамма ерида бу шилон ошининг зикри дув-дув ran булди», деб таъкидлаб Утиши бунга мисол булади. Шунингдек, совга-саломлар куринишидаги бундай «сахийлик» маълумот туплаш-

11 Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . СафоратномайиХоразм ... 151-бет.| 2 М у ^ а м м а д А л и х о н Fa ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 22, 41 —42-бетлар.13 Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 151, 191—192-бетлар.

34

ip-анI»,

вал-арнг0- а-

нгЭН

И-

Ч-а-iaка5ал-н,1б4-

\-за

т-1- I- с.1Т

ГВ

<,I-

р-

114 C-ZBEKISTON TARIXI________________________________________ 2/2014

нинг кучли воситаси булганлигини эсдан чикдрмаслик лозим. Элчи- чрнинг бевосита узлари иштирок этмаган хон мажлисларидаги му- •■окамалардан тортиб, чегара худудларда содир булган кунлик ахбо-

тлардан уз вакдида хабардор булиб турганликлари юкрридаги фикр- ни тасдикдайди.

Ажратилган маблагнинг яна бир кием и садакд суровчиларга хайр- .-.\сон сифатида, шунингдек, йул устида учрайдиган к,абила бошлик,- прига хддялар бериш дамда зиёфатлар уюштириш учун сарфланган.

Ризокулихоннинг бу борада берган маълумоти хайр-эх,сон пул- "2ри илгаридан х>исоб-китоб килиниб, сафар режасига киритилган, леган хулосани беради:

«Урф-одат буйича узок, сафарга чикдшимизни билиб, шу ерга бир неча тиланчи ва дуогуйлик кдпмок^и булган гарибу Fypa6o йигилдилар. Уларнинг дар бирига йулимиз давомида ва борган жойимиздаги фак,ирларга улашиш учун ажратиб куйилган икки хдзоралик (2000) ашрафий, шахриёрий шоди ва минг динорлик тангалардан бир булагини салака сифатида тарк,атдик»14.

Хоразмга йул олган Ризокулихон Астрабодга келганда «йул буйи- даги эл, элат ок,сок,олларига хилъат кийгизиш учун зарлик кдбо, жуб- 'алар ва кдоил, cap и к, кермоний ипак матолар» сотиб олганлигини маълум килади15. Хоразмда дам бир неча бор зиёфатлар уюштириб, зиёратгодларда ош таркдттирган элчи «дарвишлар ва фацирлар к,ачон келсалар пул ва матохдан курук, кдлмадилар», деб таъкидлайди16.

Юк,орида келтирилган маълумотлар шу билан дам эътиборга лойикки, улар оркали замонавий ибора билан айтганда «дипломатик корпус персонали» ёки Элчиларга хизмат курсатувчи ходимлар дамда у !арнинг ваколат ва вазифалари дакдда билиб олиш мумкин. Жумла- ^ан, Эрон элчилари Хивада узларига хизмат кдлган нозир|7, цопучи1*, меумондор19, чокар20, фаррош, ме^монхоначи каби ходимларни курса-

14 Р и з о к у л и х о н X и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 62-бет.15 Уша манба. 93-бет.16 Уша манба. 150-бет.17 Элчиларнинг хрл-ах.воли ва овкатидан хабар олиб туриш учун куйилган мута-

садди.18 Крпу — эшик; цапучи — эшик O F acn , махрам.19 Элчиларни чегарагача кузатиб борувчи шахе.20 Элчиларнинг хавфеизлигига жавобгар шахе булиб, мехдгондор сифатида \ам

хизмат курсатган.

35

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI 2/2014

тиб утишган21. Санаб утилган ходимларнинг тепасида меутар лавози- мидаги шахе турган булиб, у нафак;ат элчилик хизматининг марка- зий фигураси сифатида, балки давлатнинг бош вазири сифатида хам катта мавк;ега эга булган. Хон хукумати номидан элчилар билан му- локрт олиб бориш ваколати, асосан, мехгарга берилган. Элчиларни ку- тиб олиб, уларнинг макрадларини аникдаш хамда хон хузурига ки- риш ва музокара олиб бориш тартибларини келишиб олиш масалалари хам мехтар зиммаевда булган. Шу жщатдан, у кабул маросими ва музо­кара жараёнини ташкил этувчи нозир вазифасини хам бажарган22.

Кури и- кузатувч илар бевосита Хива хоклиги ёки Эрон давлати «элчилик хизмати» ходимлари таркибига кирмасалар-да, элчиликнинг муваффак,иятли нщ оясига етишида алохдца роль уйнаганлар.

Хива хонлиги географик ж ойлаш увига кура, узининг як,ин кушнилари булмиш Россия империяси \амда Эрон давлати билан ул- кан К,изилкум ва Крракум сахролари орк,али ажратилган. Шу боис, Хива—Россия чегараларида крзокдар {циртз-цайсоцлар) ва Мангиш- лок, туркманларининг кузатувчилари воситачилик кдлишган булса, Хива—Эрон чегараларида туркман кузатувчиларининг урни катта эди. Айникра, Астрабодцан Хива чегараларигача булган хулу для. асосан, ёвмутлар катта таъсирга эга булиб, туркманларнинг айнан ёвмут уру- гидан булган кузатувчиларгина карвонни уз манзилига сог-саломат етказиб куй и щи мумкин эди. Хусусан, Ризокулихон Астрабод бек- ларбегисидан й^л курсатувчи сифатида гуклан туркманларидан икки нафарини тавсия к^илишни сураганда, бекларбеги кулиб, «гуклан де- ганингизни юраги бор эканми ёвмут туркмани утирган ерлардан утиш- га» деб, шу боис нафакдт йул курсатувчи, балки туякашлар х1ам ал- батта ёвмутлардан булиши кераклигини таъкидлайди23.

Куриниб турибдики, х,атто, бир кдрашда тартибсизлик хукм сур- гандек куринган чексиз сахрода хам хар бир нарсанинг уз кйонун- к,оидаси мавжуд эди.

К,абул тартибини келишиб олиш ва дипломатии цоидалар бора- сидаги мунозаралар. ХаР бир давлатда узининг белгиланган диплома-

21 М у х а м м а д А л и х о н Б а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 23, 36-бетлар; Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 121, 191-бетлар.

22 Мухаммад Алихон мехтар билан озод этиладиган асирлар сони устида кизрин ба^слашиб, хусусан, 30 ООО дан 5 ООО гача, ундан 2 ООО ва охири 1 ООО нафарини озод к,илиш борасида музокара олиб борганлиги \ак,ида маълумот беради. К,аранг'. М у х а м м а д А л и х о н F a ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 30-бет.

23 Р и з о к , у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 91-бет.

36

UZBEKISTON TARIXI 2/2014

так кридалари б^лишига кдрамай, к,абул жараёнида иккинчи томон- нинг талаб ва истаклари дам дисобга олинган. Жумладан, Мухаммад .Алихонни к,абул кдиишдан олдин аксарият лолларда Хива хони одам ябориб, элчилик вакилларининг к,ай тартибда хон хузурига кирмок,- та эканликларини суратганини куриш мумкин. Манбада элчилик тар- кибида Англия ва Россия давлатларининг вакиллари хдм булиб, улар- иинг хон урдусига биргаликда ёки алодида-алодида, шунингдек, к,айси

стма-кетликда киришлари масаласини келишиб олиш учун хон дарар уз одамини юборганлиги к,айд этилган24.Эрон элчиларининг маълумотлари икки уртада дипломатик крида-

■ар юзасидан анчагина жиддий тортишувлар дам булганини курсата- ли Жумладан, Мухаммад Алихон Хива хони вакили булмиш Ёкуб *е\тарни танкдц кдлар экан, «сизлар кридага турри келмайдиган иш ■длдингизлар. Одатда, вазир аввал элчи билан утириб олиб, обдан "am сузини тамом кдлади, кейин улуги олдига боради. Медтар ofo сиз эса гапни чала к,олдириб, дарров хони дазрат хузурига югуриб -гтасиз», деб эътироз билдирган доллар и хдм булган25.

Ризокулихон дам айрим масалалардан норози булиб, уз эъти- р о ' арини билдирган. Хусусан, Хива хони Мудаммад Радимхон са-

рдалиги чогида унинг урнига ноиб сифатида крлган Тангрикули - -ранинг2бзиёфатга таклифини элчи рад этган эди. Элчи узининг ■ о \ томонидан айнан хон хузурига юборилганлиги ва ноиб билан галлашадиган гапи йукдигини билдириб, «агар элчилик расм-крида- п р и га инсоф билан риоя к;илинадиган булса, ноиб мени келиб kvdmofh ва учрашув расмини адо этмори лозим», деган фикрни бил- лиради27.

Сафар тафсилотлари оркдли элчиликнинг расм-к.оидаларидан яна Лримлари Давида маълумотга эга булиш мумкин. Унга кура, келган ":-моннинг элчисига кушиб Эронга жунатиладиган киши ёки унинг Чзриндошлари элчини зиёфатга таклиф этиши таъмагирлик дисоб- инган. Ризокулихоннинг к,айд этишича, уни уйига таклиф этган Бек-

■ М у х а м м а д А л и х о н F a ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 8, 24-бетлар.- Уша манба. 41-бет.

1ух,аммад Аминхоннинг угли. Элчи «тура» сузига изо \ берар экан, «бу шахзода ■явкдир», деб к,айд этади. %аранг: Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хо- 5*3v ... 188-бет.

Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 114-бет.

37

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI 2/2014

ниёз махрам «элчи буни таъмагирликка йуйиб, зиёфатга келмаса ке- рак», деб уйлаган. Элчи «ахир Эронга элчилик учун мен билан бирга унинг укаси Мухаммад Шарифбой кетаётган эди-да. Бу эса элчилик сиёсати к,оидасига кура мумкин эмас», деб таъкидлайди28.

Элчиликнинг «нозик жщатлари» айникса, асосий кабул мароси- мида к^прок намоён булган.

Асосий кабул маросими: дипломатик этикет ва музокаралар олиб бориш тартиби

Хон элчиларни йил фасли ва об-^авога к,араб, саройда ёки узи- нинг сулим богларидан бирида кабул килган. Хусусан, Мухаммад Алихон арк довлисидаги супа устига урнатилган кора уйда кабул кдлин- ганлигини тасвирласа, Ризокулихон Хива хони билан «Ангарик» ном- ли богда куришганлигини маълум килади29.

Саломлашиш ва расмий мактубларни кабул цилиш. Элчини хон хузурига махрам бошлаб кирган. Саломлашиш ва дол-адвол сурашиш- дан сунг мудим масала кукмдорнинг расмий мактубини топшириш ва кабул кдлиш булган. «Хон хдзратларининг хузурига киргач, хумо- юн номани кулимда ушлаб, хонга салом бердим. Номани хоннинг мирзаси кулимдан олмокчи булганида бермадим. Хон хдзратларига узим олиб бориб бердим. Хон хатни икки кули билан олиб, юзи баро­бар ушлади ва шодимиз дол-адволини суради», деб курсатади Му­хаммад Алихон Бафур30.

Уз урнида икки томон уртасидаги мулокотнинг кайси тилда олиб борилганлиги масаланинг яна бир эътиборга лойик томони \исобла- нади. Жумладан, Мухаммад Алихон шод саломини хонга туркий тилда

28 Шунга карамай элчи зиёфатга борганлиги, Бекниёз махрам ундан сафар даво- мида ва Эронга борганда укасининг а^волидан хабардор булиб туришни илтимос кдл- ганлигини маълум кдлади. К/аранг: Р и з о к у л и х о н X и д о я т . Сафоратномайи Хо­разм ... 149-бет.

29 М у х а м м а д А л и х о н F а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 24-бет; Шу уринда Ризокулихон богнинг номи асли форсча, хусусан, ангури ник — яхши узум сузидан олинганига ypFy бериб утади. У х,ар бир нарсани синчковлик билан кузатиб, кдйд этиб боришга хдракат к,илар экан, хоннинг «либос кийишда бошка одамлар каби булиб, камтарлиги туфайли дабдабали кийимларни ёк,тирмаслиги хдмда унинг факдтгина к,изил мовутдан булган бош кийимигина бошк,аларникидан фарк; килиши»ни таъкидлаб утади. %аранг: Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 125, 130-бет.

^ М у ^ а м м а д А л и х о н F a ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 20-бет.

38

O ZBEKISTON TARIXI 2/2014

: ‘казганлигини маълум кдтади31. Албатта, судбатнинг бундай бошла- ннши лоакдл дастлабки боскдчда яхши таассуротларни хрсил кдлиб, фтада дустона вазиятни юзага келтирган. Ризокулихон билан хон- нинг дастлабки мулокртида эса, бу борада бир оз зиддиятли долат зайдо булган эди. Элчи хабар кдлганидек, хон унинг саломига алик олиб, узларининг туркий тилида дол-адрол сурай кетган. Таржимон лса уртада тилмочлик калган. «...Яъни, хон форсча гапиришдан узини ш иб крчгани, мен дам туркийда сузлашдан узимни тийганим учун >ртага воситачи аралашди», деб таъкидлайди Ризокулихон32.

Музокаралар шакли. Музокараларнинг асосий куриниши огзаки мулокрт булиб, элчи бош масалани бевосита хон ёки унинг номидан ■ш олиб борган медтар билан куришиб, мудокама кдиган. Маълумот- хардан куринадики, дипломатик кридаларда расмий мактубда битил- *зн фикрлардан тапщари элчилар орк,али огзаки хабарлар етказиш оиати мавжуд булган. Шу жидатдан, Хива хони элчи Мудаммад Али- юндан, аввало, Эрон шодининг орзаки хабар йуллаганлиги, агар уллаган булса айнан ^андай хабар эканлиги борасида сураб-суриш-

и рган эди.Бадс-мунозаралар чузилиб кетган ёки кдрор кдбул кдпишда бир

г.хтамга келиш кдйин булган долларда музокаралар хатлар оркдпи VJM олиб борилган. Айн икра, Хивадаги эронлик кулларни озод кдлиш ' расида хоннинг ён босишига эришмок,чи булган Мудаммад Али­сон аксарият долларда мактуб ёзиб, уз эътирозларини баён кдлар ва■ ларга тегишли жавоб берилишини талаб кдлар эди. Кдйд этиш жоиз- ги. мактублар оркдли мурожаат этишда ^ам субординация кридала- рига кдтъий риоя кдлинган. Хусусан, Эрон элчиси хдм, инглиз ваки- ти Томсон дам хонга тугридан-тугри эмас, медтарга мактуб йуллаш отдали уз арзларини билдиришган33.

Музокара олиб боришнинг тартиб-цоидалари. Музокара бевоси­та асосий масалани мудокама кдлиш ёки керакли вазиятни \осил

31 М у х а м м а д А л и х о н Б а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 24-бет. Бу хрлатга *эо.\ берган ноширлар, Эронда хукмронлик кдлган Сафавий, Афшор ва Кржор шох,- «р и туркий урурдан булганликлари учун улар даврида илм-фан ва расмий маросим- -•рда туркий тил фаол иштирок этганлиги хамда Мухаммад Алихон х,ам туркий ypyF-

TipjaH бирига мансуб булганлигини таъкидлаб утишган. К,аранг\ М у х а м м а д А л и ­хон Р а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 50-бет.

: Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 125-бет.33 М у х а м м а д А л и х о н Р а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 33-37-бетлар.

39

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI 2/2014

ксилит учун уюштирилган сухбат билан бошланар эди. Бу борада элчининг шахсияти, унинг феъл-атвори хамда узини тутиши катта ахамиятга эга булган. Шу жихатдан, мехтарга «сизлар к,оидани билмайсизлар ... катта давлатлар билан музокара олиб бормагансиз- лар», деган танкдций фикрларни билдириш дан узини тиймаган Мухаммад Алихон анчагина ёмон таассурот хосил калган эди34. У келтирган шохнинг расмий мактубида «хонликдаги барча эрони кул- ларни озод кдлиш» сингари жиддий масала хак,ида суз юритилмаган булиб, бу холат Хива томонида эътирозга сабаб булган эди. Эрон элчиси бунга жавобан давлатчилик кридаларидан суз очиб, «шох­нинг уз мактубида асирлар хусусида гапириши давлатчилик крида- сига тугри келмайди. Давлат арбобларининг ёзганлари шохнинг буй- руги хисобланади. Ш унинг узи кифоя, шох ёзиб ^тирмайди», деган фикрни билдиради35.

Элчидаги дадилликнинг сабаблари мушохада к^илиб курилса, на- фа^ат берилган катта ваколатлар билан, балки элчи шахсиятидаги такаббурлик ва бетгачопарлик хамда Англия ва Россия каби давлат- ларнинг куллаб-кувватлаши билан боглик эканлигини сезиш мум- кин. Хон олдига уз талабларини куяр экан, Эрон элчиси: «агар дуст булсангиз учта улуг давлатнинг (Англия, Россия, Эрон) истакла- рини амалга оширмогингиз лозим» деб бир неча бор таъкидлагани юкрридаги фикрни тасдикдайди36. Унинг «мен хиваликларга к,андай хат ёзсам, крраламасини инглизга берардим»37, деган сузлари эса, элчининг ваколати хакдца аникрок, тасаввур х^осил к,илишга ёрдам беради.

Аксинча, мулок,от жараёнида узининг билимдонлиги ва зукко- лигини намойиш эта олган Ризокулихон Хива хони ва унинг атро- фидагилар орасида жуда катта хурматга сазовор булган. Узининг ма- данияти хамда тарихий ва адабий билимларию шеърият борасидаги истеъдоди билан хаммани лол к,ила олган элчига Хива хони шундай бахо берган:

«Бу одам ажаб бир билимли одам ва куп доно киши экан. Агар бизнинг вилоятда кдлса, бизга icyn фойдаси тегарди. Бизнинг дин ва

34 Мух, а м м а л А л и х о н F а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 38-бет.35 Уша жойда.36 Уша манба. 28-бет.37 Уша манба. 43-бет.

40

< I ZBEKISTON TARIXI 2/2014

давлат бобидаги билимларимизга билим кушиб, илмларимизни оши- рарди.... Шу пайтгача Эрондан Хоразмга бундай элчи келмаган эди»38.

Турли долатларда дам хушмуомалалик ва босикдигини намойиш Миган элчи, к,алтис вазиятларда ^зининг таъбири билан айтганда,■ :-лчи сифатида сабр ва мулойимлик била» узини билмасликка солар ;-он»39.

Музокаралар натижасига таъсир этувчи омиллар. Куриб утилга- яидек, элчининг шахсияти музокара жараёнида мудим адамиятга эга :улган. Ш унингдек, элчилик натижаларига дамда умумий вазиятга '■евосита таъсир к^рсатган яна бир кднча омиллар бор эди. Жумладан, Чудаммад Алихон бошчилигидаги элчилик муваффакдятсизлигининг '■ош сабаби сифатида унинг ^зи таъкидлаб утганидек, Англия ва Рос- :ия давлатлари вакилларининг у билан бирга келганликларини курса- nim мумкин. Элчининг к,айд этишича, хон охирги учрашувда унга »анбед бераркан, «...узинг келаверганингда мак,садга мувофик, булар- ди. Мана энди асир берсам, дусту душман «хон дазрат рус ва инглиз- дан курк^анидан асир берди», дея устимдан куладилар», деб жавоб кдйтарган40.

Бухоро амирининг муносабати дам Хива хонининг кдрорига таъ- w.ip этган омиллардан бири эди. Эрон элчисининг хабар беришича,

лородан амирнинг одами келиб, «хон асир бермасин, асир берса, ютага мендан дам асир талаб кдта бошлайдилар», деб мурожаат эт­ган41.

Ризокулихон элчилиги даврида эса, сиёсий устунлик Хива хонли- ги томонида булиб, хон к^/шинининг Хуросон юришидан катта улжа ва асирлар билан зафар кучиб к,айтиши унинг мавк,еини оширган.

Хоннинг юришдан кдйтишини кутиб турган Эрон элчиси юзага келган вазият ва унинг элчилик долатига курсатадиган таъсирига бадо бераркан:

38 Элчининг маълум кдиишича, Нажмидцин Кубро ва Па\лавон Махмуд Хоразмий шеърларидан бир нечасини ёдцан айтгач, улардан нусха кучиртириб, атрофга олиб кетишган. К^аранг: Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 142-бет.

39 Узига курсатилган хурмат-эх,тиром хдкдда ёзаркан, Ризокулихон «Хивада хондан бошкдни хон деб аташ адабга хилоф булса х,ам. мени баъзилар «Элчихон» ва айримлар

Элчибек» деб аташар эди», деб кдйд этади. К^аранг: Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Са­форатномайи Хоразм ... 147, 150-бетлар.

40М у х , а м м а д А л и х о н Б а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 36-бет.41 Уша жойда.

0 ‘ZBEKIST0N TARIXI 2/2014

«Сарахс ва Тажан тарафидан олиб келинган асирларни куча в бозорларда айлантириб, к,изилбош [Эрон Сафавийлари] лашкарла- рининг маглубияти хабарини бутун мамлакатга жар солиб етказди- лар. Шу сабабли элчилигимиз иши ланж булди ва шон-шавкати- мизга путур етди. Ш унинг учун вак,т нимани талаб кдлса, с^з ва ишда шунга к,араб амал кдладиган булдим», деб кдйд этади42.

Томонлар уртасидаги музокаралар расмий учрашувдан кейин \ак давом эттирилган. Бахс-мунозара ёки дустона сух,бат куринишида олиб борилган бундай мулокртлар элчи шарафига уюштирилган турли зиё- фат ва базмларда давом этган. Шу жихатдан хоннинг рухсати ва эл чининг розилиги билан ташкил этилган мех,мондорчиликларни «эл­чилик хизмати»нинг маданий тадбирлари сифатида кдйд этиш мум- кин.

Якуний аудиенция: Музокараларнинг натижасидан кдтъи назар. хон томонидан элчиларни охирги марта кдбул кдлиш ва керакли раем русмларнинг адо этилиши дипломатик муносабатлар жараёнига ман- тикдй якун ясаган, дейиш мумкин.

Бу жараён «остита мухр босилган мактублар»ни тайёрлаб, элчи­ларга топшириш, инъомлар бериш ва хилъатлар кийдириш, кузатур чиларни тайинлаш каби бир кднча тартиб-кридалардан иборат булган43

«Хилъат кийдириш» маросимини тасвирлар экан, Ризокулихон карвонбоши келиб, хон томонидан бериб юборилган «дарахт шохла- ри расми туширилган мушажжар атлас чопон ва зардузи ипак билан накдиланган тун»ни эгнига ташлагани, турганлар эса табриклаб, му- боракбод кдлганлигини к,айд этади44. Элчилар к,ай тарзда иззат-икром билан кузатиб куй ил га н булса, уз юрти чегараларида шундай хурмат- эхтиром билан кутиб олинган.

Юкрридагилардан келиб чикдб таъкидлаш мумкинки, хорижий элчиларнинг «Сафарнома» ёки «Ахборотнома» куринишидаги эсда- ликлари нафакдт Хива хонлиги таш^и алокдларини, балки давлатчи­лик тарихининг куплаб масалаларини очиб беришда мухим ахамият- га эгадир. Элчиларни кабул кдлиш ва у билан бопшк, «элчилик хиз- мати»нинг бир неча боекдгларга булиб тадкдк, этилиши эса, ташки алок,аларга оид ахборот характеридаги маълумотларни чукуррок* тах-

42 Р и з о к у л и х о н Х и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 123-бет.43М у х а м м а д А л и х о н И а ф у р . Хоразм сафари кундалиги ... 33, 36, 39-бетлар.44 Р и з о к у л и х о н X и д о я т . Сафоратномайи Хоразм ... 150—151-бетлар.

42

O-ZBEKISTON TARIXI 2/2014

x> li к ,и л и ш , уларнинг сабаб ва омилларини очиб беришга ёрдам бера- 1 1 . Шунингдек, курилган маълумотлар ор^али дипломатик крида- и р н и н г м у д и м ва узига хос нозик томонлари дакдда тасаввур досил ф ииш мумкин. Бу эса, бугунги кун халкдро муносабатларининг та- ркхий илдизлари дакдда тегишли билимга эга булиш хдмда амалий

лосалар чикдришга ёрдам беради.*

Я. АЛЛЛЕВА

XIX АСР ХИВА ХОНЛИГИДА ЭЛЧИЛИК ХИЗМАТИ:ЭРОН ЭЛЧИСИНИНГ САФАР ТАФСИЛОТЛАРИ

Мак;ола Хива хонлигида элчиларни кдбул кдлиш маросими ва унинг тар- тиб-коидаларини таджик, к,илишга багашланган. Унда XIX асрда Хивага ташриф &• орган Эрон элчиларини кутиб олишга оид кизик,арли мисоллар оркали улар- ■| хизмат курсатиш х,амда олиб борилган музокаралар тартиби масалалари ёри- ■стган.

Кашт сузлар: Хива, Эрон, элчи, кдбул маросими, дипломатик этикет.

Я. АЛЛАЕВА

ПОСОЛЬСКАЯ СЛУЖБА В ХИВИНСКОМ ХАНСТВЕ В XIX ВЕКЕ: ПУТЕВЫЕ ЗАМЕТКИ ИРАНСКИХ ПОСЛОВ

Статья посвящена изучению посольского церемониала в Хивинском ханстве, ■ii примере интересных сведений, касающихся приема иранских послов, по­звавш их в XIX в. во дворе Хивинского хана, освещены важнейшие этикеты

'ьской службы, а также основные правила дипломатических переговоров.

N. ALLAYEVA

DIPLOMATIC SERVICE IN KHIVA KHANATE IN THE 19TH CENTURY: TRAVEL NOTES OF IRANIAN AMBASSADORS

The paper investigates the issue of diplomatic ceremony in the royal court of Щк Khivan khan. On the bases of interesting examples about reception process of tenian ambassadors, there are illustrated main patterns of embassy service and diplomatic

•_ ;ette of negotiations.

43