НАВОИЙГ А АРМ УГОН

200
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НО^ИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ НАВОИЙГ А АРМ УГОН (Олтинчи китоб) ТОШКЕНТ-2010

Transcript of НАВОИЙГ А АРМ УГОН

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НО^ИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ

НАВОИЙГ А АРМ УГОН(Олтинчи китоб)

ТОШКЕНТ-2010

“Навоийга армугон” тупламининг ушбу китобида республикамиз Олий

укув юртларида фаолият кУрсатаётган олимларнинг Навоий ижодининг

айрим жихатлари хусусид'..ги маколалари жамланган. Унга таникди

профессор-укитувчилар билан бирга ёш тадкикотчилар ва аспирантларнинг

маколалари хам киритилган.

Китоб кенг илм-адаб ахлига мулжапланган.

Тахрир хайъати:

Университет ректори: доцент Ф.ИДайдаров, профессорлар

ХДомидий, Б.Тухлиев, С.Аширбоев, И.Йулдошев, педагогика фанлари

доктори, профессор С.Матчонов, доц. И.Азимов

Масъул мухаррир: Хамиджон Х.ОМИДИЙ

филология фанлари доктори,

профессор

Туплаб, нашрга тайёрловчи: Файзуллоххон НАБИЕВ

филология фанлари номзоди

Сахифаловчи: Саидмурод ХОЛБЕКОВ

© Низомий номидаги ТДПУ, 2010

ТУРФА ТАЛКИНЛАР

Нажмиддин КОМИЛОВ

АДО Л АТ-ДАВЛ АТ ПОЙДОРЛИГИНИНГ АСОСИ

Улуг шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг асарларида миллий

давлатчилигимиз маърифатининг бутун бир концепцияси уз ифодасини

топган. Ушбу концепция, бир жихатдан, исломий манбаларда ифодаланган

адолат хакидаги юяларни, иккинчидан, кадимги юнон файласуфлари ва

хазрат Форобий карашларини, учинчидан, тасаввуфдаги шоху дарвеш

киёсига курилган фикр-мулохазаларни уйгунлаштириб, камраб олгандир.

Алишер Навоий она тилида улуг адабий асарлар яратиб, халкнинг

маънавий оламини кжсалтириш баробарида темурийлар давлатининг

баркарорлиги, давомийлиги ва мустахкамланиши учун хам курашиб, бу ишда

узини масъул деб билди. Шу боис, у наинки биродари Хусайн Бойкарога

насихат килиш, уни огохлантириб туриш ва улуг, эзгу ишларга йуллаш билан

чекпанди, балки Бойкаро фарзандлари - шахзодаларга давлатчилик

асосларини, Амир- Темур угитлари ва анъаналарини ургатиш, танбех ва

насихатлар оркали таъсир этиб туришни уз бурчи деб билган. Хусайн

Бойкаро угиллари орасида тахт ва юрт талашиш хали оталари тириклигидаёк

бошланган эди. Улар баъзан отага, шохга буйсунмай, мустакил харакат

килишга интилардилар. Бу хол Алишер Навоийни каттик ташвишга солади.

Шу боис у хар бир шахзодага алохида мурожаат килиб, ота измидан

чикмасликка даъват этади, мамлакат яхлитлиги учун жон куйдиради.

Айникса, шоир катта угил Бадиуззамон Мирзога умид боглаб, анчайин

аччикрок гапларни айтади: «Ота рози - худо рози, отага карши исён - Худога

карши исён билан баробар». Менинг сузларим огир ботса хам айтаман, деб

давом этади Навоий, Бадиуззамонга ёзган бир мактубида, чунки

насихатларим бегараз, ниятим эзгуликдир. «Ёшингиз узун булсун. Андок кам

вокеъ булубдурким, бу кулнинг сузин рад килмиш булгайсиз. Эмди даги бу

кулнинг жони куйганда, узгалариинг этаги куймас». Ушбу мактуб таъсирида

Бадиуззамон Мирзо отаси билан ярашиб, узр сурайди - омонсиз, бехуда цон

тукилишининг олди олинади. Бадиуззамонга юборилган бошка бир

мактубида муалли^ эндигина Ирок ва Курдистон хокимлигига тайин^.-шган

шахзодага давлат бошкарувининг дастури буладиган утгиз икки банддан

иборат фикрларини баён этади. Мактуб анъанага кура насихдт усулида

ёзилган булса-яа, бирок унинг замирида талаб ва огохлантириш оханги

ётади. Навоий баён этган фикрларни агар умумлаштирсак, куйидаги уч

жихатга эътибор килингани аён булади:

1) шохнинг узи шариат талабларига (яъни мавжуд конунларга) амал

килиши ва бошкалардан хам шуни катьий талаб килиш;

2) раиятнинг ахволидан доимо хабардор булиб туриш, адолат истаб

келганларнинг арзини мунтазам равишда эшитиб, золимларни жазолаш; шох

ва фукаро орасида узаро ишонч ва мухаббатни карор топтириш;

3) девонда иш юритишни катьий интизом асосида йулга кУйиш,

тамагирлик, порахурлик, сусткашликка йул кУймаслик.

Навоий яна шуни таъкидпайдики, мамлакатнинг халол, виждонли

кишиларини, обру-эътиборга эга уламолар, арбобларни кадрлаш ва уларга

суяниш лозим.

Сиёсат адолат ва додхохлик асосига курилгандагина давлат

мустахкамланади. Мазлумлар химоя килинса, ёмонлар, талончи ва фирибгар-

фитначилар жазоланса, бу бошкаларга ибрат булади. Улуг шоир насихат

килиб ёзади: «Алассабох харамдан чиккач, девонда ултириб додхох сурулса,

даги додхох сурарда узлук била машгуллук килинса, агар бир мазлумга

бировдин зулме утган булса, золимга андок сиёсат килсаким, узга золимларга

мужиби интибох булса» (14-жилд, 187-бет). Яъни, эрталаб нонуштадан кейин

девонда утириб, арз билан келганларни кабул килиши керак, яна шуки хар

бир арзчининг арзи эшитилганда, диккат билан текширилиши, мохиятига

етиб бориб, агар хакикатдан хам биров бир золимдан жабр курган булса, бу

иш аниклангандан кейин, золим шундай жазоланиши лозимки, бу бошка

золимларга танбех булсин.

Шундан сунг, подшо аркони давлат (амирлар, вазирлар)ни йигиб,

унда «мулк ва мол иши» мухокама килиниши керак. Навоий давлат ишида

маш^арат, яъни кенгашиб иш килишни кайта-к,..ша таъкидлайди.

Кенгашларда нафакат «аркони давлат», балки нуфузли шахслар, донишманд

хакимлар хам катнашиши мумкин. Аммо хар бирининг уз урни, уз мавриди

бор. «Х,айрат ул-аброр» достонининг йигирманчи маколати шахзода

Бадиуззамонга бакишланган. Бунда хам улуг мутафаккир давлатни бошкариш

масалаларига кенг тухтапиб, кенгаш, машварат билан иш юритиш

зарурлигини таъкидлайди. Давлат бошлигининг азму карори, фикр-

карашлари, шубхасиз, етакчилик килиши лозим.

Аммо бошкалар билан кенгашиб, умумий хулосалар, карорларга

келиш жуда мухим. Шу боис, бир ишни шошма-шошарлик билан амалга

оширишдан кура, уни обдон уйлаб, бошкалар фикри билан киёслаб пишириб,

кейин тадбик этмок фойдали. Чунончи, шоир кайд этганидек:

Раъйингга х,ар амреки келди савоб,

Машваратсиз этма цилурга шитоб...

Айпама уз раъйингга куп эъпищоб.

Муыпамад эл раъйидин иста кушод.

Шсцки раъйини этти куп писанд,

Раъй курар эл тилига солди банд.

Демак, давлат микёсидаги мухим ишларни аъёнлар, аркони давлат,

биринчи навбатда, хайрихох, мокдил, хакгуй одамлар билан маслахатлашиб,

кейин карорлар кабул килиш маъкул. Албатта, давлат ишида таъжил (тез

бажарилиши керак булган) ишлар хам бор. Бунда шох узи карор кабул

килиши шарт. Шунингдек, баъзи тадбирларни таваккал килиб амалга

оширишга тугри келади, деб давом эттиради уз фикрини Навоий. Аммо

шунда хам энг якин одамлар билан маслахатлашиш фойдалирок. Шу

жихатдан шоирнинг мана бу фикри хам ибратли:

Булма малул улса кенгашда талош,

Асру узун доги керакмас кенг out.

Яъни: кенгаш пайтида бах,су мунозара кизиб кетса, сенга малол

келмасин, одамлар фикриии эркин баён этишга изн бер, сабр-токат билан

тингла.'Бирок, кенгашнинг хдадан ортик чузилиши хам \.'аксадга мувофик

эмас. Булар Навоийнниг уз кузатишлари, амалий фаолиятидан чикарган

хулосалари, албатта.

Алишер Навоий девон юргизиш тартиби, хар бир ишни уз вакгида

пухта ва аник бажаришга катта ахамият беради. Буни у давлат

бошкарувининг асосий омили деб хисоблаган. «Хайрат ул-аброр»да

Бадиуззамонга:

Айлар ишингга чу булур дастрас,

Вацтидин уткарма ани бир нафас.

Чунончи, бир ишга кул урдингми, уни бир дам кечиктирмай бажар, -

дея, насихат килса, «Муншаот»даги 57-мактубда бундай ёзади: «Аркони

давлатка хар ишким буюрулур, агар бутмаги бир кун муяссардур, агар икки ё

уч кун. Андок мукаррар булсаким бот бутардек иш хамул кун арз килиб

жавоб олсалар. Кечрак бутур ишни тонгла (эртаси) ё индин ё миодидин

(муддатидан) уткармасадар...». Яъни, хар бир амру фармон белгиланган

муддатда бажарилиши лозим. Бугунги ишни эртага колдириш мумкин эмас.

Агар гофиллик ва сусткашлик окибатида иш оркага суриладиган булса,

бунинг сабабкорлари аникданиб, каттик жазоланиши керак. Айникса,

котиблар, нусха кучирувчилар, мухр босадиганларнинг нихоятда чаккон,

пухтакор ва \ а л о л булиши таъкидланади. Навоий дейдики, девон иши

(канцелярия) жуда мураккаб, аммо нихоятда зарур сохддир. Юборилаётган

хатлар чиройли килиб, дона-дона, аник иборалар билан ёзилсин, тавочи

беклар (девон бошлиги) ахлокан пок булсин, парвоначи (хат ташувчи)лар

чаккон ва мунтазам фаолият курсатсин.

Навоий девон иши хакида тухтар экан, икки жихатга эътибор беради:

бири - шох амру фармонларини махаллий амирлар, \окимларга етказиш;

иккинчиси - куйидан келадиган хат-хабарларни шохга етказиш. Хар икки

томон ишида хам пайсалга солиш булмасин, дейди шоир. Бундан ташхари,

6

баъзи амиру амалдорлар «мусулмонларнинг нишонин (хужжатини) ортик

гамаь бирла кечга куймасалар, шаръий ва кавлий нишонни (шартномани) бир

чорсу мухри била хукм булган кун-ук бу7.';ариб берсалар» (14-жилд. 189-

бет).

Шу гарика, улуг шоир чегаралар ва шахарлар дарвозаларига ишончли

курикчиларни куйиб, «мустахкам ва мазбут» (эгалик килиш) этиш,

мехмонхоналар, корвонсаройларни озода ва саранжом саклаш, аскар ва

зобитлар ахволидан доимо хабардор булиб туриш, «атрофдин келган

бозургонлар (савдогорлар)нинг жонибин риоят килиш», закот, солик

ишларини тартибга солиб, вакф мулкларни кайта хисоб-китоб килиб чикиш,

ортикча жарима ва соликларга тортмасликка чакиради. Навоий сзади:

«Жузвий жарима килгонни куллий сиёсат килилса, бок йуктур, то овоза олам

мамоликига ёйилса, тужжорнинг ружуи купрак булса» (14-жилд, 191-бет). Бу

фикрнинг хамма замонлар учун долозарблиги куриниб турибди. Гап нима

устида бораяпти? Маълумки, хориждан келган савдогарлардан бож-хирож,

закот ундирилади. Бу хамма мамлакатларда мавжуд булган тартиб. Аммо

айрим амалдорлар яна алохида кушимча соликлар соладилар. Натижада

савдогарлар фойда курмаганлиги учун бундай жойларга мол олиб

келмайдилар, окибатда кимматчилик юзага келади. Навоий бу холни яхши

кузатиб тахлил килган шекилли. шахзодага насихат килиб дейдики, шох ана

шундай кушимча солик ундиришларни катьий манъ килиши лозим, токи бу

гап бошка мамлакатларга ёйилиб, тижорат ахлиинг кизикиши ортсин, савдо-

сотик ривожлансин.

Мактубда бозорлардаги нарх-наволарни тартибга солиб туриш,

харидорлар хаккига хиёнат килувчи товламачиларни жазолаш, йулларни,

куприкларни тузатиш, таълим-тарбияни йулга куйиш хакида хам тавсиялар

баён этилган. Пойтахтда ва вилоят шахарлари, туман, кентларда масжидлар

кошида мактаблар булиши зарур, деб хисоблайди Навоий. Гап таълим-тахсил

хусусида борар экан, шуни кайд этмок жоизки, Алишер Навоий

шахзодаларнинг узлари хам кенг маълумотли, билимли, маърифатдан

бах,раманд одамлар булишини талаб килган. Шуниси аникки, шахзодаларга

Харбин билимлар, давлат ишларини юргизиш коидалари ёшликдан

ургатилган. Лекин шоир бунинг узи етарли эмас, деб таъкидлайди. Шох -

давлат бошлиги. У юксак маънавиятли, доно ва аклли булмоги даркор.

Бунинг учун куп Укиш зарур.

Навоий «Хамса»да шахзодалар - Бадиуззамон, Шохгариб Баходир,

Султон Увайсга алохида боблар багишлар экан, уларга диний ва дунёвий

билимлар, айникса, тарих, илми нужум (бунда у Улугбекни ибрат килиб

курстади), тиббиёт, адабиёт буйича асарларни купрок Укишларини, узидан

аввал утган шохларнинг килган ишларидан сабок олишларини таъкидлайди.

Бадиуззамонга ёзган мактубида эса уни «Зафарнома»ни мутолаа килиб, улуг

бобокалони Амир Темур фаолияти, давлатчилик тадбирлари устида мулохаза

юритишга чакиради. Шох хамма вакт огох булиши керак:

Эрурсен шох; - агар огоусен сен,

Агар огоусен — шоусен сен.

Огохдик деганда жуда кенг маъно назарда тутилади: Худодан

огохлик, охиратни уйлаб, савоб ишларга кул уриш, нафсни тийиш, раият ва

лашкар ахволидан хабардорлик ва хоказо. Умуман, Навоий хазратлари

тушунчаси буйича, подшо - Худонинг танлаган одами, бу хар кимга хам

насиб булмайди. Одил подшо эса Худонинг бандаларига юборган

неъматидир (золим подшо, бунинг акси уларок, Худонинг кахру газаби

нишонаси). Шунинг учун хам подшо Худо олдида ва халк олдида масъул.

Подшолик тахтига утирган одам буни чукур англаши ва шунга караб сиёсат

юргизиши лозим. Раият тинчлиги, юрт фаровонлиги куп холларда давлат

бошлиги булган подшонинг шахсига боглик, деб тушинтиради Навоий, асрий

шаклланган карашларни давом эттириб. Шу боис кадимул айёмдан бошлаб

шохлар ахлокига, уларнинг шахсий сифатларига катта ахамият берилган.

Зеро, подшо жамият сардори ва пешвоси булиши лозим, деб хисобланган. У

нафакат сиёсий хдётнинг, балки иктисодий-ижтимоий, маданий-маърифий

каётнирг хам марказида туради. У хамма тизимнинг пешвоси - сарвари. Шох

ва раияг, шох ва лашкар бир-бири билан узаро ишонч ва содиклик ришталари

оркали богланган булиши керак. Буларсиз адолатли жамият куриш,

салтанатни бошкариш мумкин эм'лс.

Шох раиятга зулм килса, аввало, узига узи зулм килади, - дейди

Навоий. Чунки раият шохдан юз угиради. Натижада шох; сиёсати инкирозга

учраб, давлат емирилади. Демак, шох хар канча якка хукмфармо булмасин,

аммо давлатнинг пойдевори халкдир. Шунинг учун хам «Халк рози - Хдк

рози» деган шиор адолатпарвар подшоларнинг асосий мезони булган.

Адолат гояси Алишер Навоийнинг карийб хамма асарларида турли

йусинда ифодаланади. Буюк мураббий ва мутафаккир шоир Пайгамбар

алайхиссалоту васалламнинг машхур ва хукмдор^ар учун дастур булган:

«Бир соатлик адолат олтмиш йиллик ибодатдан афзал», - деган хадиси

муборакларини тез-тез такрорлаб туради. Яъни, бошлик учун адолатли

булиш энг катта фазилат, энг улуг савоб. Шунга хамоханг «Зулмкор

мусулмон подшодан кура, одил кофир подшо яхшидир», деган хадис хам

шоир юрагидан жой олган. Бунинг мисоли Нуширавони одилдирким,

исломда эмас (зиммий, яъни, гайридин. - Н.К.) эди, аммо адолатли ишлари

туфайли жаннатий булди.

Албатта, адолат хар бир инсоннинг фазилати булмоги лозим. Бирок,

давлат бошлигидан бу купрок талаб килинган. Чунки унинг фазилати хам,

нуксони хам жамиятга тез таъсир этади. «Подшо кандай булса, унинг

аъёнлари хам шундайдир», деган хадиснинг маъноси шунга ишора. Аммо

адолат аплакандай мавхум тушунча эмас. Адолат килиш, биринчи галда,

уртада туриб, хак ва нохакни ажратиш, гунохкор, золимни жазолаш,

мазлумни химоя килишдир. Шох агар яхши-ёмонга бирдай муносабатда

булса, бу одиллик эмас, балки золимнинг тарафини олишдир.

Навоий «Х,айрат ул-аброр»ида бу хакда шундай ёзади:

Булса керак фикр ила шо%а жауон,

Яхшига яхшию ёмонаа-ёмон.

Нккисидин бир каби олса %исоб

Мамлакати ичра тушар инцилоб.

Чунончи, шох, яхши, софдил одамлар тарафида туриб, ёмонларга ва

ёвузларга карши курашиши кера.1. Агар шундай килмаса, раият норози

б^либ, мамлакатда инкилоб кутарилиши мумкин. Демак, адолат мамлакат

осойишталиги, ижтимоий-сиёсий баркарорлик, давлат пойдорлигининг

гарови хисобланади.

Адолатли сиёсат деганда, Навоий куп холларда, нафси бузук, халк

молига куз тиккан амир-вазирлар ва бошка мансабдор шахсларни назарда

тутади. Агар «аркони давлат» соглом булмаса, давлат ишлари барорли

булмайди. Золим амирлар, порахур кози ва садрларни шох жазолаб,

мансабдан четлаштириши лозим. Ш унда подшонинг обру-эътибори ортади,

амру фармони зудлик билан бажарилади.

Навоий назарида подшонинг яширин айгокчилари, махрамлари, якин

масалахатчилари булиши зарур. Аммо улар хам уз манфаатини эмас, балки

давлат ва шох манфаатини кузлаб гапирсалар яхши. Агар улар уз манфатини

уйлайдиган булсалар, унда фитна-фасодга берилиб, ёлгон хабарларни

етказадилар, тухмат-бухтонни ишга соладилар. Энг ёмон хислат - бу

ёлгончилик:

Х,ар кишинингким сузи ёлгон эса,

Аш ама бовар нечаким чин деса.

Ростгуй одам касддан ёлгон гапирмайди. Бирок, каззоб, ёлгончи

одамнинг табиати шундайки, у ёлгон гапирмай туролмайди. Шу боис, давлат

хизматига энг халол, ростгуй, садокатли, муносиб одамлар тайинланиши

лозим. Шу билан бирга, улар ишчан, омили кор булиши керак.

Навоий шу талаблардан келиб чикиб, бир нечта амалий тавсияларни

баён этган:

1) хар кишининг кобилиятига караб иш бериш;

2) бир вазифани икки кишига бермаслик, шунингдек, бир одамга икки

вазифани юклаш хам ножоиз. Хар икки холда хам масъулиятсизлик юзага

келади ва иш бажарилмай колади;

3) мансабдор шахсларнинг ишини назорат килиб туриш, нопоклиш,

хиёнати сезилган ходимнинг бахридан утиш;

4) Бордию ходим тухмат курбони булган булса, ишини тафтиш киллб,

аниклаб, афв этиш ва керакли жойда ундан фойдаланиш;

5) итоат х,алкасидан бош чикармокчи булган махаллий хокимлар,

амирларни хиёнаткор сифатида каттик жазолаш.

Умуман, Алишер Навоий гарчи тасаввуфий гояларни, мутлак эзгулик,

рахм-шафкаг хакидаги фикрларии куйласа-да, аммо давлатчилик

масалаларида у амалиётдан келиб чикиб, Куръоний магзлардан, хукмлардан

ва хамда Низомулмулк, Раззолий, Амир Темур ва бошка буюк зотлар

томонидан хаегга татбик этилган «хавфу ражо» (куркиш ва умидворлик)

тамойилини куллаб-кувватлайди. Унинг адолат хакидаги фикрлари хам шу

тамойилга мувофикдир.

Алишер Навоийнинг одил шох тимсоли, адолат хакидаги гоялари куп

тадкик этилган. Аммо бу мавзу давлат курилиши, давлат ва жамият

муносабатлари, давлат бошкаруви тажрибаси нуктаи назаридан хали

батафсил урганилиши лозим. Бу миллий давлатчилигимиз тафаккурини

ёритиш учунгина эмас, балки талай жих,атлари хозир хам сабок булиши

мумкинлиги нуктаи назаридан мухим ахамиятга эга.

\ам идж он ХОМИДИЙ

АТОКЛИ НАВОИЙШУНОС

Илм-адаб ахли орасида шундай зоти киромийлар буладики, улар бир

умрга нина билан кудук казигандай кухна сарчашмаларни вараклаб,

маънавият инжуларини урганиб, сайлаб-териб тахлил этиб, билганларини

узгаларга юктириб, шогирдларга ургатиб юрадилар-у, аммо хирс, хою х,авас,

бойлик-сарватга, амал-мартабага бефарк карайдилар, уни назарга

илмайдилар, барча юмушларни хоксорлик ва фидойилик билан бетамаъ

бажарадилар. Машхур олим, Шарк адабиётининг нуктасанж донишманди,

замон мударрислари пешвоси филология фанлари доктори, профессор,

Узбекистонда хизмат курсатган фан арбоби, ута нуктадон олим, ушбу

сатрлар муаллифининг устози Натан Муродович Маллаев ана шундай

донишмандлардан эди. '

Утган асрнинг 50-йилларида адабиётшунослик майдонига кириб келган

Маллаев умр буй и (1922 - 1996) узбек классик адабиётининг энг долзарб

масалаларини тадкик этиш, кардош халклар адабиётининг мухим

жихатларини Урганиш, таржима килиш, урта ва олий мактаблар учун

дарслик, кулланмалар, дастурлар ёзиш, мажмуалар тузи т , илмий ва илмий-

оммабоп китоблар битиш, фан номзоди хамда докторларини тарбиялаб

етиштириш билан муттасил шугулланган. Устоз томонидан

университетларнинг филология хамда педагогика институтларининг узбек

тили ва адабиёти факультетлари учун яратилган “Узбек адабиёти тарихи”

(биринчи китоб) дарслиги уч марта (1963, 1967, 1976 йиллар) кайта нашр

этилиб, якин 40 йил давомида филолог мутахассисларнинг бир неча

авлодини тарбиялашда баркарор китоб сифатида кулланилиб келинди.

Профессор Н.М.Маллаев ижодий бисотида Навоийнинг хаёт йули ва мероси

тахлили хам алохида сахифаларни ташкил этади.

Юкорида таъкидланганидек, устоз 1963 йили олий укув юртлари учун

Республикамизда биринчи булиб “Узбек адабиёти тарихи” дарслигини

яратдилар. Уша кезлари Навоий “Хамса”сининг устод Порсо Шамсиев

томонидан танкидий матни яратилган булса хам шоирнинг купгина асарлари

хали жиддий урганилмаган ва нашр этилмаган эди. Натижада муаллиф

дарсликни ёзишда шоирнинг хаёги, фаолияти, ижодий меросини батафсил

ёритишга киришар экан, биринчи - кулёзма сарчашмаларга - асл нусхаларга

мурожаат килишга мажбур булган. Навоийнинг насрий, илмий асарлари,

“Хазойин ул-маоний” куллиётидан олинган мисоллар, намуналар илк бор

илмий истеъмолга жалб этилган, кенг илм-адаб ахли эътиборига биринчи

дафъа иччил. теран илмий поэтик гахлиллар асосида хавола килинган эди.

Узбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтидаги бир илмий

мажлисда академик Иззат Султонов “Девони Фоний”даги газалларнинг узбек

12

адабиётшунослигидаги том маънодаги илмий-назарий дастлабки тахдили

тулалигича Натан Муродович Маллаев каламига тааллуклидир” деб алохида

таъкидла/ан эдилар. Хуллас, Навоийнинг лирик мероси дарслик доирасида

жанр, мавзу, гоявий йуналиши, образлар силсиласи, энг мухими поэтик

жихатдан жиддий тахлил килинганди. Шунинг учун хам дарслик муайян

даржада илмий кимматга молик эди.

Маълумки, 1965 йили юртимизда Навоий таваллудининг 525 йиллиги

муносабати билан катта илмий ва амалий ишлар амалга оширилган эди.

Профессор Хамид Сулаймон томонидан ва у кишининг бевосита

рахбарлигида шоирнинг “Хазойин ул-маоний” куллиёти, “Девони Фоний”си

нашр эттирилди; узбек тилида 15 жилдлик танланган асарлари, рус тилида 10

жилдлик сайланмаси чоп этила бошланди; айрим асарларининг, шу

жумладан, “Хамса” достонларининг танкидий матнларини тузишга

киришилди. Машхур навоийшунос Олим Шарафиддиновнинг “Алишер

Навоий” (1948) китобидан сунг шу йиллари Н.М.Маллаевнинг “Гениал шоир

ва мутафаккир” номли илмий-оммабоп рисоласи уч тилда - узбек, рус хамда

коракалпок тилларида нашр этилди. Китобда муаллиф Навоийнинг хаёт йули

хамда давлат арбоби сифатидаги фаолиятини, бадиий, илмий меросини

оммабоп бир тарзда мукаммал баён этган; уларнинг балогат ва нафосатини,

шоирнинг ижодий нияти - асарларида нафис бадиий пардаларда ифодаланган

юксак гояларни лунда шаклда теран тахлил этиб курсатишга муваффак

булган. Бундан ташкари, профессор Н.Маллаев Алишер Навоий номидаги

Давлат Адабиёт музейини ташкил этишда устоз Хамид Сулаймонга якиндан

кумаклашган. У кишининг бевосита саъй-харакатлари билан узлари

ишлаётган Низомий номидаги педагогика институтида (хозирги университет)

Адабиёт музейи ташкил килинди.

Утган асрнинг 70-йилларида Н.М.Маллаев “Узбек адабиётида газал ва

унинг тараккиётида Навоийнинг урни” (1972), “Хамса” мукаддимоти ва

наътларининг мохияти хакида” (1974), “Навоий ижодининг халкчил негизи”

(1977), “Навоий ва халчогзаки ижоди” (1976), “Асрлар эътирофи ватаъзи^и”

13

(1976) сингари бир силсила тадкикотлар яратди, шоир асарларининг куп

жилдлик нашрларини яратишда иштирок этиб, айримларига сузбоши ёзди,

адиб ижодьиинг энг мухим жихатлари хусусида куплаб илмк;й маколалар

битди. Коммунисток мафкура зугуми авж олган, исломий ахкомлар хакида

гапириш мумкин булмаган бир пайтда Н.М.Маллаев “Хамса”даги хамд ва

наътларни тахлил килиб, уларнинг ижтимоий-фалсафий, илмий, тарбиявий-

маърифий кимматини дадил айта олган эди. Уша йиллари бу олимнинг узига

хос бир жасорати эди. “Асрлар эътирофи ва таъзими” рисоласида забардаст

шаркшунос Навоий асарлари форс, араб, француз, немис, лотин, рус

тилларига таржималари аннотацион библиографиясини яратган; дунё

шаркшуносларининг ана шу таржималар асосида шоир ижоди хакида ёзган

илмий асарларининг оммафахм, яхлит тахдшлларини берган; маърифий,

амалий ахамиятга молик хулосалар чикарган. Бу рисола хам дунё

навоийшунослиги тарихини ёритишга багишланган дастлабки илмий-

оммабоп китобдир. Зероки, уша йиллари бирон олим бундай юмушни уз

зиммасига олмаган эди.

Олимнинг Навоий ижоди тахлилига багишланган асарлари орасида

“Навоий ва халк огзаки ижоди” деб номланган фундаментап монографияси

алохида залворга эга. Зероки, турт боб ва бир неча ички фаслдан ташкил

топган бу асарда Натан Муродович, бир томонидан, Шарк кулёзма

манбалари, огзаки ижод неъматларига суянган, асосланган, хамкасбларининг

бу йуналишдаги тадкикогларини эътибордан сокиг килмаган холда Алишер

Навоийнинг “Хамса”ни яратишда араб, форс, туркий халклар асотирлари,

шифохий адабиётидан нечоглик бахраманд булганини, ижодий файз

топганлигини атрофлича, жиддий тахдил этган; фольклор ва классик адабиёт

муаммосининг назарий масалаларини хал килан. Масалан, шоирнинг Бахром,

Фарход, Искандар образларини яратишда унлаб энг кадимий ёдномалар,

хроникалар, хатто, “Авесто”дек камёб сарчашмалардан кай даражада

бахраманд булганлиги аник далиллар билан таъкидланган. Буни “Хамса”нинг

бир неча урнида Зардуш^ тилга олингани хам тасдиклаб 1урибди.

14

Иккинчидан, “Хазойин ул-маоний”даги шеърларда огзаки ижод

анъанаси, хусусан, газаллар поэтикасида макол, матал, хикматли сузлар, халк

иборалари, удумлари, фразеологик бирикмалар, этнографияси, этнологияга

оид детапларнинг урни ва бошкалар юзлаб байтлар мисолида нуктасанжлик

билан тахлил килиш оркали курсатилган за улардан мухим илмий-назарий

хулосалар чикарилган.

Учинчидан эса, олим бир томондан, туркман, тожик, узбек халклари

нокиллари хамда ровийлари яратган Навоий хакидаги омиёна хикоятлар,

латифалар хамда эртакларни гоятда тадрижий такомилдаги илмий тахдилини

берган; фанда уларни илк бор аник илмий тасниф этган; айрим

хикоятларнинг сюжетини тарихий хакикатга , Навоий асарларидаги мазмунга

канчалик мос келиши ёки келмаслигини киёсий-тинологик усулда

текширган. Шундан сунг Навоий ижодининг узбек халк огзаки адабиётига

таъсири масаласини тахлил этган олим, дастлаб узбек ва тожик халклари

томонидан “Хамса” достонлари мазмуни, тимсоллари, гоялари асосида

яратилган эртаклар, достонларни Узбекистан Фанлар академияси Навоий

номидаги Тил ва адабиёт института Фольклор булимида сакпанаётган

кулёзма манбапар асосида урганган. Кейин эса, муаллиф “Навоий ва узбек

халк китоблари” муаммосини кузгаб, илмда гоятда янги, долзарб масалани

кенг илм-адаб ахпи эътиборига хавола этган; “Нусхаи “Хамса”и беназир”

сингари манба хакида илк бор маълумот берган. Монографияда XIX асрда

яшаган узбек ёзувчиси Умар Бокийнинг хаёти ва ижодий мероси

адабиётшуносликда дафъатан тахдилга тортилган. Зероки, Умар Бокий

Навоийнинг “Фарход ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” достонларининг шу

номдаги халк вариантини яратган булса-да, у хали илм-фанда махсус

урганилмаган, уз бахосини олмаган эди. Устоз наср ва назм аралаш битилган

*ар икки китобнинг мазмуни, тузилиши, образлар силсиласи, Навоий

асарларига кай жихатдан якинлиги-ю тафовутларини илмий нуктаи назардан

киёслаб, текшириб умумлаштирган. Энг мухими, Умар Бокий махорати, бу

асарларнинг узига хос жозибаси мухим лавхаларнинг поэтик нуктаи назардан

жидций тахлил и жараёнида асосли равишда уктирилган; халк китобларининг

тили ва услуби хусусида мутлако янги илмий-назарий фикрлар изхор этган.

Н.М.Маллаевнинг ушбу гадки коти узбек адабиётшунослигида янги йуиалиш

- Узбек классик адабиёти ва фольклор муаммосини бошлаб берди. Хозир у

кишининг ворислари, шогирдлари бу йуналишнинг турли кирраларини уз

тадкикотларида кашф этмокдалар. Устоз томонидан гайёрланган “Алишер

Навоий. Лирика” деб номланган кулланма неча бор кайта нашр этилди.

Чунки, унда олим Навоийнинг шох газапларидан бир туркумини туплаб,

уларни кандай Укиш ва шархлаб тахлил этиш йулини зукколик билан

курсатиб берган эди. Уша кезлари бундай кулланма классик адабиёт

ихлосмандлари учун жуда зарур эди. У хозир хам уз таълимий ва маърифий

кимматини йукотган эмас.

Профессор Н.М.Маллаевнинг буюк шоир ижоди хакидаги сунгги

китоби “Суз санъатининг гултожи” (1992) деб аталади. Навоий “Хамса”сига

багишланган бошка бир канча тадкикотлардан бу асарнинг фарки шундаки,

уни мутолаа килган илм-адаб ахли Навоийнинг Шарк хамсанавислигидаги

узига хос урни, бу борада туркий адабиётда мактаб яратганлиги, хар бир

достоннинг мундарижаси, образлар тизими, уларда ифодаланган юксак-илгор

гоялар, шоирнинг санъаткорлик махорати хусусида бир-бирига узвий

богланган йусинда яхлит тасаввурга эга булади, маърифат олади, илм

урганади.

Мустакиллик йилларида навоийшунослигимиз янги узанда янада

жиддий ривожланмокда. Шоир асарларининг 20 жилдлик нашри нихоясига

етди, айрим рисолаларининг янги танкидий матнлари устида иш олиб

борилмокда; шоир асарларининг ижтимоий-фалсафий, диний, ирфоний,

маърифий, ахлокий, таълимий ва сиёсий жихатлари яхлит урганилмокда. Хар

гал соха нукгадонлари Навоий меросининг у ёки бу жихатига мурожаат этар

эканлар, Н.М.Маллаев асарларини хам мамнуният билан эслайдилар,

баъзиларига мурожаат этадилар. Демак, замонамизнинг забардаст олими,

16

поктийнат мураббийси Натан Муродович Маллаев уз одамийлиги ва

умрбокий асарлари билан бизга хдмиша хамрозу хамдам экан.

Рахмонкул ОРЗИБЕКОВ

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА УСТОЗЛАР МАДХ.И

Дунёдаги хар бир халкнинг, миллатнинг фахри, гурури булиб колган

донишмандлари, олиму фузаполари, букж ижодкорлари бор. Инглизларда

Шекспир, русларда Пушкин, озарбайжонларда Низомий ва Фузулий,

туркманларда Махтумкули, узбекларда эса Мир Алишер Навоийдир. Биз,

адолатпешалик ва инсонпарварликни, дин ва диёнатни, ватанпарварлик ва

мехр-мурувватни, комиллик ва барча эзгуликларни хазрати Навоий

сиймосида курамиз. У асрлар оша миллатимизнинг фахри, ифтихори булиб

келди. Навоий узининг буюк инсонлиги, инсонпарварлиги, умумбашарий

ахамиятга молик улмас асарлари билан узбекнинг кадр-кимматини,

нималарга кодир эканлигини, тил-нутк бойлигини, маънавияти, адабиёти

илдизларининг чукурлигини баланд макомларга кутарди, жахонга танитди.

Узбек адабиёти, маданияти, тили Навоий фаолияти, адабий мероси туфайли

ривожланиб келди.

Самода шоирларнинг юлдузлари куп. Бирок, шу юлдузларнинг энг

нурлиларидан, бурждаги яркирокларидан бири хазрат Навоий юлдузидир. Бу

юлдузга талпинмаган, унинг теграсида парвона булмаган, шуъласидан бахра

топмаган туркийгуй, форсийзабон шоиру ижодкор кам. Шу сабаб канчадан

канча шоиру шуаролар, олиму фузалолар уни «Бупбули хушнаво», «Комили

босафо», «Маъни садафининг дурри яктоси», «Инсон чаманининг гули

раъноси», «Назм ахлининг масруру аълоси», «Суз мулкининг султони»,

«Шоирларнинг пайгамбари» деб бежиз таърифламаганлар. Унинг бархаёт

сиймоси, маъно ва хикматларга тула ижоди инсоншуносликнииг комуси,

битмас-туганмас хазинадир. Уни камоли эхтиром билан урганиш, дилга жо

килиб, амалий фаолиятда куллаш хар бир акли расо, маърифатли ёшу

карининг чинакам бурчи саналади.

Биз, бу Уринда Навоий яратган жавохирлар хазинасининг бир жихдти-

унинг устозларга хурмат угитлари хакида суз юритмокчимиз. Х,азрати

Навоий умри давомида тарихий /тмиш га, ижодкор салафларию пиру

устозларига, ота-онагтарига ва барча карияларга баланд хурмат саклаб,

уларни эъзозлашга, кадрини тутишга даъват этган. Асарларида айни мавзуни

ажойиб донолик билан ифодалаб колдирган. Шунга ишора килувчи кикмагли

байтлар шоир асарларида куп учрайди. Навоий, умуман, ак ;т расо, диёнатли

инсон яхшиликни узининг хаётий шиори килиб олиши, шундай эътикод

билан яшаши лозимлигини уктиради. Зеро, инсон бу фоний дунёга мехмон.

Шу боис фарзандлари, навнихол авлод учун сабок, ибрат буларли амалларни

колдириши зарур:

Кила олгунча ул булсин шиоринг,

Ки яхши от цолеай ёдгоринг...

Бу гулшан аро йуцтур бацо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур яхшилик бирла чицса от, -

дея у гит беради шоир. Ушбу фалсафий акидадан келиб чикиб, утмишга,

ундан мерос булиб колган яхши анъаналарга ва уларни колдирган

сиймоларга нисбатан доим хурмат, эхтиром саклаш зарурлигини уктиради.

«Садди Искандарий» достонида (XIV фаслда) уз укувчиларига

мурожаат этиб, утмишда нимаики фойдапи, тараккиётга таянч, инсон

камолотига омил буладиган нарсалар яратилган булса, уларни камоли

эхтиром билан урганиш, узлаштириш ва бойитиш лозимлигини айтади. Шу

йулдан бормаган, утмиш авлод сабокпаридан хулоса чикариб, уз

истикболини белгилай олмаган авлоднинг келажаги йуклигига дойр

танбехлар келтиради:

Киш клик будурким унутсанг ани,

Чу таркинг цилур тарк цилсанг саны (Хамса. -Т .: 1960, 650-бет).

Чиндан хам тарихий хотирасиз келажакни тасаввур килиш мумкин

эмас. Уз тарихини, утмишини, кадриятларини яхши билган, уларга хурмат

билан караган халккина истикболни кура олади, тараккий топади.

Навоий бу умумбашарий карашларни тасдицловчи жуда куп тарихий

фактлар, лавхалар келтиради. Купдан-куп, олимлар, машойихлар, тарихий

шахслар, уз устозлари хасида сузлайди. «Хамса» достонларида, “Мажолис

ун-нафойис” ва «Насойим ул-мухаббат»да, «Тарихи анбиё ва хукамо»да

келтирилган салаф ва замондош муътабар зоти шарифлар-машойихлар,

олиму фузалолар, хакимлар, башорат килувчи сохиби кароматлар хакидаги

лавхалар, хикоятлар, накллар, таъзиму таърифлар Навоийнинг улугларга

булган буюк эътикоди ва эхтиромини ифодалайди. Навоий устозларга, олим-

ориф кишиларга нисбатан шундай сузлар, сифатлашлар куллайдики, улардан

хайратланмай илож йук:

Бировки цилса олимларга таъзим,

К,шур гуёки пайгамбарга таъзим.

Навоийнинг бу байти купчилик усмирлар, укитувчи ва толиби илмлар

онгига, калбига сингиб кетган:

Как йулида ким сенга бир %арф уцитди ранж ила,

Айламак булмас анинг %ащин адо юз ганж ила, -

хикматли байти хам яхши устозлар хотираси учун айтилган хаётий

хулосадир.

Навоийнинг узи ибратли хаёти, улмас асарлари эл-юрт, мамлакат

манфаатлари йулида килган ута савобли, хайрли ишлари билан катта

хурматга мушарраф булганлигига карамай, пир-устозлари сиймосида курган

нодир фазилатларни, уларга хос улугворликни уз асарларида буюк тавозе ва

эхтиром билан накш этди. Абдурахмон Жомий, Саййид Хасан Ардашер,

Пахдавон Мухаммад каби калбига нихоятда якин устозлари хакида махсус

мемуар - холот асарлар ёзди. У «Насойим ул-мухаббат»да пир сифатида

эътикод куйган хазрат Жомий хакида:

Ул яцин сози дастгир манга,

К,иблаи устоду пир манга, -

дейди. «Хамсат ул-мутахаййирин»даги марсия-таърихларнинг бирида эса

Жомийни «Хакикат конининг гавхари маърифат дарёсининг инжуси» деб,

19

таърифлайди. Шундай марсияларнинг яна бирида Жомийнинг дафн

маросими хакида буюк бир изтироб билан суз очиб, Жомий жанозасини бир

оламни бошка бир оламгг. элтмокликка, жасадини тупрокка бамисоли

хазинани кумиб кУйганликка киёс килади.

У яна бир пиру-отахони Саййид Х,асан Ардашерга багишланган

асарида бу зоти бобаракотни шундай улуглайдики, уни фонийлик

саркардасига ухшатиб, жойи мангу бихишт булсин, дея Худодан илтижо

килади.

Навоийнинг уз замони пахдавони, буюк калб эгаси Пахлавон

Мухаммад хакидаги:

Еттиулка псцпавони Мухаммад,

Дунёда унинг мысли ва тенги йукдир, -

деган таърифи хам уз устозларига нисбатан бир умр хурмат ва садокатда

булганлигини исботлайди. Шу Уринда Навоийнинг яна бир канча муътабар

сиймолар хакида турли асарларида фикрлар юритиб, уларни хам

шарафлаганлигини укдириб утиш жоиздир. Масапан, у Шарафиддин Али

Яздий, Косими Анвор, Мавлоно Лутфий, Мухаммад Табодгоний хакида

таъзиму тадорик билан сузлайди. Мавлоно К,осим ту^рисида гапирар экан,

«Ва Мавлоно ул нави фоний ва макбул киши эрдиларким, ани курган киши

гирифтор булур эрди. Ул жумладин бири бу хакирдир (яъни, узи) (Насойим

ул-мухаббат, 141-бет) Мавлоно Шарафиддин Али Яздий тугрисида эса

«Донишманд ва сохибкамол киши... Бу факир сигарисияда (яъни болалигида)

ул букьада алар хизматларига мушарраф булиб, менинг борамда фотихалар

укидилар», - деб ёзади. Шу уринда Навоийнинг ота-онапарга, карияларга

нисбатан катта хурматини эхтиромини хам уктириб утиш жоиздир. Унинг

«Арбаин» асарида келтирган:

Оналарнинг оёги остидадур,

Равзаи жаннату жинон боги.

Равза богин висолин истар эрсанг.

Бул онанинг оёги туфроги.

Х,адис — китъасида шоир она таъзимига илохий туе беради. Онанинг

кадр-эътиборини жаннат богидан, унинг гузаллигига мушарраф булишдан

хам афзалрок .скради. Она ризолиги ва дуосининг фарзанд учу., накадар

улуглигига ишонтириш максадида Навоий унга Мухаммад расулуллох(сав)

хадисларига мос мазмун багишлайди. Бадиият илмида «Илм узлаштирмок»

маъносини англатувчи иктибос санъати бор. У бадиий ижодда панду

хикматларнм, халк макол, матал ва сермаъно мажозий ибораларни келтириб

сузлаш санъати булмиш «Ирсоли масал» санъати билан ухшаш. Иктибосда

купрок Курьони Карим ва пайгамбаримиз хадисларига хам мурожаат

этилади. Хазраг Навоийнинг ота-оналар хакидаги юкоридаги ута пурхикмат

туртлиги пайгамбаримизнинг «Ал-жаннату тахтул уммахати», яъни «Жаннат

оналар оёги остидадур» хадисининг Навоий назмида сайкал топган бадиий

ифодасидир. Шундай угитлар Навоийнинг сермаъно рубоийлари мажмуаси

саналмиш «Назм ул-жавохир» асарида хам келтирилгандир. У исломиятдаги

«Ота рози - худо рози, Она рози - пайгамбар рози» деган улуг эътикодцан

келиб чикиб, ёшлардан комилликни, фаросатни, диёнатни ва садокатни талаб

килади:

"Иста ато йулида фидо жон цилмоц,

Куллуц анога %ам у нча имкон щшмоц.

Зу%ди абад истасанг фаровон цилмоц,

Бил ани ато-анога эусон цилмоц.

«Хайрат ул-аброр»да хам бу мавзуга алохида маколот

багишлаганлигини курамиз. Навоий угил-кизларга угитлар бериб, умрни ота-

она хизматига бахшида этиб яшаш эзгуликнинг белгиси эканлигини яна бир

бор таъкидлайди:

Богини фидо айла ато бошига,

Жисмни цил садца ано цошига.

Икки жацонга тиларсан фазо,

Косил эт, уш бу икисидин ризо.

Тун кунингга айлагали нур фош,

21

Бирисин ой англа, бирисин цуёги.

Алишер Навоий «Муножот» асаридаги насрий мактубларининг бири

таркибида хам «л,ибат ул-хакойик» дидактик-одобнома асарининг м/аллифи

Адиб Ахмад Югнакийнинг отага хурмат фарзанднинг бурчи эканлиги

хакидаги куйидаги туртликни келтирадики, бу буюк шоирнинг ёшлигиданок

улуглар, устозлар сабокдарини нечоглик эхтиром билан у Р ганиб

борганлигиии курсатади:

Атодин хато кеяса, курма хато,

Савоб бил хато цилса доги ато.

Отангнинг хатосини билгил савоб,

Сени юз баподин цуткаргай Худо.

Навоий ота-онага хурмат сакдаш хар бир солих фарзанднинг бурчи

эканлигини уктирганда, умуман, отахон, онахон кексаларни кадрлашни

назарда тутади. Кобил ва акли расо фарзандлар ота-она, кариялар, улуглар

дуоси билан саодатга, бахтга эришгайлар. Бир кун унга хам фарзандидан бу

яхшилик кайтажак - деб таъкидлайди улуг шоир.

Фарзанд ато цуллигин ну одот цилгай,

Ул одат ила — касби саодат цилгай.

Хар кимки атога куп риоят цилгай,

Углидин анга бу иш сироят цилгай.

«Хдйрат ул-аброр»даги куйидаги мисралар хам миллий

кадриятларимизнинг энг олижаноб фазилатлардан саналмиш карияларга

муносабат, уларга хизмат килиш, кунглини овлаш, дуосини олишга

каратилгандир:

Камки улугроц анга хизмат керак,

Улки кичик анга шафцат керак.

Хизмат ила аш ам а тавцир хам,

Шанъат ила аш ама тавцир уо.м.

Буюк мураббийнинг угитича, хурмаг хам, тавозе хам, шафкат хам ^з

меъёрида булмоги даркор. У миннатдан хам, хушомадгуйликдан хам узок

22

булиши лозим. Навоийнинг барча асарларида турли сабаблар билан кекса

авлод хаёти тажрибаси уларнинг нурли, файзли сиймолари ифодаланади,

улц.дан урганиш, сабок олиш лозимлиги уктирилади. Истиклол Навоий

меросидаги ана шу жихатларни янада чукуррок урганиш имкониятларини

кенгайтир'ди. Унинг нигохимиздан четда колган асарлари хам урганила

бошланди. Навоийнинг жах,оний шух,рати йилдан-йилга ошиб бормокда.

Унинг Аллохга илтижо килиб айтган куйидаги орзулари амалга ошиб

бормокда:

Дегонгшни улусца маргуб эт,

Ёзгонимни кунгулга мсцбуб эт.

Халцца зеби торак айла они,

Уцуго ига муборак айла они.

Етти афлокни анга ёр эт,

Етти ицпим элин харидор эт.

Навоий сабоклари, унинг улуг асарлари хеч качон бугунгидек кадр,

мавкеъ топган эмас. Бу буюк хазина миллий мафкурамизнинг теран

томирларидан бири сифатида истиклолга хизмат килмокда, килаверади.

Дилором САЛОХ.ИЙ НАВОИЙНИНГ ТУРКИЙ ШЕЪРИЯТДАГИ ИХТИРОЛАРИ

Марказий Осиёда мугул истибдодидан сунг бошланган туркий

юксалиш даврида туркий тилда бадиий асарлар ярагишга булган эктиёж

кучайди. X-XII асрлар узбек диний адабиётида, хусусан, Хожа Ахмад

Яссавий ижодида туркий шеъриятнинг асосий таркибий омилларидан бири

булмиш халкчиллик анъанаси - бадиий фикрнинг тил ва услуб жихатидан

оддий халкка тушунарли, таъсирчан шеърий ифодаси кузга ташланса, XIV

аср бошларидаги адабий ёдгорликларда нафакат мавзу ва мазмун, балки

шакл жихатидан хам узига хос турконаликка интилиш, аникроги, туркий

кушик услуби ва вазнига мурожаат этиш холл ар и кузатилади. Носиридцин

Бурхониддин угли Рабгузийнинг "К,исас ул-анбиё" (1310/11) асарида туркий

23

кушикнинг шоён вазнларидан бири рам али мусаммани максурда ёзилган

шеърнинг учраши бунга бир мисол була олади:

Кун %амапга кирди эрса, келди олам наврузи, '

Кечди бщман, зсьщарир циш, цолмади цори бузи... (I., 4, 103-6.)

Х,айдар Хоразмий Низомийнинг "Махзан ул-асрор" достони

таржимасига киришар экан, туркий тилда ёзилиши лозим булган назмий

асарларнинг бадиий жихатдан юксак, яъни том маънода туркона булиши

учун шеърнинг кушик жанри билан уйгунлиги мухим талаблардан бири

эканлигини таъкидлаб, "Гулшан ул-асрор" достонида ёзади:

Турк зуууридур учунда букун,

Бошла улуг йир била туркона ун.

Рост цил оуанги навоу уижоз,

Туз ётугон бирла шудургуни соз.

Турк сурудини тузук бирла туз,

Яхши аёлгу била кукла кубуз.

Туркий тилдаги халкчил шеъриятнинг туркий мумтоз шеърият

даражасига етиш жараёни, маълум булганидек, XV асрнинг иккинчи

яримларигача давом этди. Бу ижодий такомил жараёнига Алишер Навоий

лирикаси якун ясади. Навоий кадимги узбек тилининг такдири юзасидан

Султон Хусайн Бойкаро амалга оширган сиёсат ва амалий тадбирларни узига

хос йусинда куллаб-кувватлади. Х,ар икки тилда (форсий ва туркий) ижод

килиш иктидорига эга булган Хусайн Бойкаро уз асарларини, асосан, узбек

тилида яратганлиги тасодифий эмас эди ва Навоий "Мух,окамат ул-

лугатайн"да ёзишича, унинг томонидан "... илтифот ва ихтимом юзидин

баъзи маънилар топиб, назм килурга хук мл ар хам жорий булди ва суз

услубига таъйинлар ва адосига таълимлар хам изхори булди" (1., 1, 207-6.).

Бинобарин у "Мажолис ун-нафоис"нинг 8-мажлисида Хусайний

газалларининг кофия ва радифларидаги ихтироларини таъриф этади. Навоий

туркийгуй шоирлар ижодида кофия масаласига жиддий эътибор бериб

(Атоий байтини эсланг), кофиянинг оханг жихатидан мувофик. бугишини

24

туркона (яъни, содда, халкона, огзаки ижод намуналарига якин) деб

бахолайди. Бирок, бу ходи сан и классик шарк шеърияти бадиий конуниятлари

талаблари нуктаи назаридан танкид ("слбгинаси") килади. Шоирнинг

Хусайний девоиидан келтирган байтлари мазмунан туркона, кофиянинг

асоси булмиш равий нуктаи назаридан эса классик адабиёт кофия назарияси

талабларига жавоб берадиган булганлиги сабабли хам тахсинга сазовор

булади. Демак, шу муносабат билан Навоий Хусайнийнинг ижоди туркий

шеъриятни мумтоз адабиёт поэтикаси конун-коидалари доирасига кириши

учун катта ахамиятга эга булганлигини билвосита таъкидлайди. Туркий

шеъриятнинг бадиий конуниятлар тизими талабларига якин, табиий

ривожини янада тезлатиш унинг адабий-эстетик узига хослиги ва ижтимоий

фаоллигини ошириш учун нималарга эътибор килмок кераклигини Навоий

биринчи булиб англаб етди. Энг аввало, шоир туркона услубий асослардаги

шеъриятнинг классик услуб даражасидаги такомили учун турконалик

анъаналаридан катта махорат билан фойдаланиб ижод килди. Иккинчидан,

туркий шеъриятни мустаъзод ва мусаммат каби янги жанрлар билан бойитди.

Бундан сунг, бетакрор бадиий тасвир усуллари ва фавкулодда таъсирчан

бадиий лавхалар яратиш билан бир каторда, татаббу ва тазмин

санъатларининг хдм янгича намойишини курсатди.

Шу уринда Алишер Навоийнинг "туркона" атамасига булган

муносабатини аниклаб олмок лозим куринади. Навоий бу атамани хам

ижобий, хам салбий маънода куллайди. Таникли адабиётшунос Ё.Исхоков

Навоийнинг туркона шеъриятга булган салбий муносабатини куйидаги

мулохазалар билан изохдайди: "...поэтик синтаксиснинг оддийлиги, енгил

вазнларнинг (купрок енгил вазнга эга рамал ва хазаж бахри) кулланилиши,

кофия масаласида фольклорга якинлик (яъни, аллитерацион-интонацион

принципнинг сакланганлиги), жанр хукмронлиги (купрок туюк) поэтикаси

(газалнинг хажми, композицияси, тематикаси) борасида хам узига хосликка

эга. Лекин бундай характердаги шеърлар учун хилма-хил мураккаб

фигуралар характерли булмаса-да, тажнис санъати мухим мавкеъга эга. (П.,

25

5, 5-6.)- Шоирнинг "туркона”га булган ижобий муносабатини эса "туркий"

деб аталмиш кушик турига нисбатан айтилган мулохазаларидан англаб олиш

мумкин: "Яна сурудедурким, ани "туркий” ,\ебдурлар, бу лафз анга апам

булубдур ва ул гоятдин ташкари дилписанд ва рухафзо ва нихоятдин

мутажойиз айш ахдига судманд ва мажлисоро суруддур..." (I., 2, 131-6.).

Куринаётганидек, Навоий туркона шеъриятга шакл ва поэтика талаблари

нуктаи назаридан бах,о берганда салбий муносабат билдиради, мавзу, маъно-

мазмун нуктаи назаридан ёндашганда эса ижобий фикрлар баён этади.

"Мезон ул-авзон" асарида шоир туркий тилдаги шеърларни "асосан,

кушиклар" вазнлари нуктаи назаридан тахлил этар экан, "туркий" деб

аталмиш кушик турига алохида тухталади. Навоий юкорида келтирилган

тавсифда "туркий"ни "суруд" деб атаган. Суруднинг бир маъноси - ашула,

кушик булса, иккинчи маъноси шеър - демакдир. Академик Б.Валихужаев

мулохазаларига кура, Навоий "туркий"нинг ёзма адабиёт поэтикаси

конуниятларини кабул килганлигига эътибор бериб, унинг шеърлик

маъносига купрок мойиллик курсатганлиги сезилиб туради. Шу нуктаи

назардан, "... шоир "туркий"га апохида шеър жанри сифатида карайди ва

унинг узига хос жанрий хусусиятларини хам курсатиб утади. Булардан

биринчиси шундан иборатки, туркий эски узбек тилида ёзилиб, шу

муносабатда туркий номи билан шухрат козонган... Иккинчидан "туркий"

"гоятдин ташкари дилписанд ва рухафзо ва мажлисоро суруддур",

учинчидан, "туркий"да фикр равон тил ва бадиий жихатдан нозиклик билан

ифодаланган, ва нихоят, туртинчидан, у рамали мусаммани максур вазнида

ёзилган" (П., 2, 57-6.). Шу тарзда олим Навоийнинг "Мезон ул~авзон"да

берган маълумотларига асосланиб, "туркий"нинг бошка шеърий жанрлардан

фарк килувчи узига хос хусусиятларини, кискача булса-да, баён этади.

Таъкидлаш жоизки, Навоийнинг "Мажолис ун-нафоис" ва "Мезон ул-авзон"

асарларидаги бошка маълумотлар хам "туркий"нинг жанр хусусиятларини

аникрок тасаввур этишга имкон беради.

26

Бобур хам халк кушикларидан тархоний ва туркий турлари хакида

маълумот берар экан, "Султон Хусайн Мирзонинг замонида яна бир суруд

чикдиким, "туркий"га-ук мавсуй булди, анга ушбу вазнни таксим килурлар,

ул даги икки даврда богланибдур", - дейди. (I., 3, 155-6.). Демак, Алишер

Навоий ва Бобурнинг илмий рисолаларида махсус кайд этилиб, муайян шакл

ва мазмун х,амда тематик жихатдан уз киёфасига эга булган "туркий" шеьр

бу даврда лирик жанр даражасига кутарила борган.

Шеъриятда шакл ва мазмун муносабатлари масаласида мазмун

етакчилигини доим таъкидлаган Навоий "туркий"ни янги мазмун ва ранг-

баранг мавзулар билан бойитишни максад килди. Яъни, Алишер Навоий

"туркий"си факат ишк ва мухаббат билан боглик булган кайфият баёни ёки

тасвиридан иборат булиб колмай, унда фалсафий муносабат кучаяди, ишк ва

мухаббат тушунчаси, ёр ва унинг тасвири тушунчаси янада кенгаяди. Шу

нуктаи назардан, Навоийнинг "туркий" услубда муайян сюжет чизигига эга

булган якпора ва тадрижли газалларнн куплаб яратганлиги эътиборлидир.

Хоссатан, "Илк девон"дан "Кеча келгумдур дебон...", "Ул паривашким...",

"Ёглигинг, эйким, тикарсен..." каби газалларининг урин олиши фикримизга

ёркин мисолдир.

Навоий "туркий"сининг яна бир хусусияти шундаки, шоир

девонларида, бир томондан, ошикона туркий шеърлар мавжуд булса,

иккинчи томондан, "туркий"га хос вазн ва услубда битган ижтимоий,

фалсафий ва сатирик газаплар хам учрайди.

Алишер Навоийга кадар яшаган ва унга замондош булган туркийгуй

шоирлар ижоди, асосан, маълум маънода тематик жихатдан чегараланган

"туркий" жанридаги шеърлар доирасида колган булса (туюк жанрини

истисно этганда), Навоий бу жанр имкониятларидан, вазни ва бадиий тасвир

услубидан фойдаланиб, янги мавзу ва шаклдаги газаллар яратди.

Алишер Навоий "Мезон ул-авзон"да кушикларнинг бир неча турини

тавсифлаб беради, яъни, "Бириси "туюг"дурким, ...", "Яна "кушук"дурким,

"Яна "чинга"дурким, ...", "Ва яна турк улусида бир суруддурким, ани

27

"мухаббатнома" дерлар...", "Ва яна бу халк орасида бир суруд бор

экандурким... ани "мустаъзод" дерлар эмиш...'1, "Яна Ирок ахли

тарокимасида суруде шоеъки..'., ани "арузворий" дерлар.,.", "Яна

сурудедурким, ани "туркий" дебдурлар" каби. Ана шу кушик турларидан

булмиш мустаъзоднинг Навоийга кадар ижод килган шоирлардан факаг

Г адоий девонида ягона намунаси учрайди.

Навоий мустаъзод услубида шеърлар битиб, узининг биринчи расмий

девони "Бадоеъ ул-бидоя"га унинг учта намунасини киритади. "Хазоин ул-

маоний" девонларининг хар бирига биттадан шу навдаги асарни

жойлаштирган. Шоирнинг девонлари дебочаларида батафсил асослаб берган

гадвинчилик (девон тартиб бериш) сохасидаги бадиий-эстетик

тамойилларини назарда тутадиган булсак, унинг бу ходисадан кузда тутган

максади аён булади. Буюк шоир девон тартиб берганда имкон кадар барча

лирик жанрлардаги асарларни киритмок лозимлигини таъкидлар экан,

мустаъзодни узбек мумтоз шеъриятининг лирик жанрларидан бири сифатида

Урнашиб колишини максад килади. Шу билан бирга, узидан кейин девон

тартиб берувчиларга бу жанрда хам шеърлар ижод килиш лозимлигини

билвосита укдиради.

Алишер Навоий узбек мумтоз поэзиясида мусаммат жанри

тараккиётига асос солган ижодкордир. Навоийга кадар мусамматнинг факат

мустакил (табъи худ) шаклларидаги намуналаригина яратилган эди. Узбек

лирик поэзиясида газал ва мусаммат тарихи ва ривожини муфассал тадкик

этган олим Р.Орзибеков бу хакда шундай ёзади: “ ...Мусамматнинг тазмин

усулидаги илк намуналарини яратиш билан Навоий уз газали асосида

мусамматлар яратиш анъанасини бошлаб берди. Алишер Навоий

бошка катор лирик жанрларнинг реформатори булганидек, шарк

мусамматчилиги имкониятларини кенгайтирди. У уз ижоди мисолида бу

сохада хам хаётбахш адабий мактаб яратди. Мусамматнинг мухаммас,

мусаддас ва мусамман каби тазмин шаклларини кашф этди." (II., 3, 9-10-6).

Олим кейинги йилларда Шайх Ахмад Тарозийчинг "Фунун ул-балога" номли

28

асари топилиши ва илмий жамоатчиликка такдим этилиши муносабати

билан ёзган маколасида гарчи Навоий ва Хусайнийнинг ижодида

мусамматнинг газа-.лар асосидаги тазмин намуналарини яратиш усул.чари

кашф килинган ва бадиий ижод тажрибасига жорий этилган булса-да, унинг

мустакил (табъи худ) намуналари XV аср 1-ярми туркий-узбек шеъриятида

хам мавжудлиги аён булганлигини кайд этади. Яъни, таъкидпанишича,

Хофиз Хоразмийга замондош бошка катор туркийгуй хамда форс-тожик

тилида калам тебратган шоирлар хам мустакил мухаммаслар яратганлар,

аммо: "Шу заминда Алишер Навоий даври адабий хаётида мусамматнинг

тазмин усулида яратилган намуналари хам кашф этилиб, туркий-узбек

шеъриятининг жанр таркиби бойитилган". (II.,4, 50-6.).

Навоий "Бадоеъ ул-бидоя" девонига 5 та мухаммас киритган ва

шулардан 3 таси Лутфий газапига, 2 таси уз газапига битилган. Девондан

жой олган 2 мусадцаснинг хар иккаласи хам Лутфий газапига ёзилган.

"Гаройиб ус-сигар" девонига киритилган уч мухаммаснинг биттаси

Лутфий газалига, иккитаси уз газапига богланган. Девонга кирган бир

мусадцас Навоийнинг уз газалига битилган. Шунингдек, "Наводир уш-

шабоб"даги уч мухаммасдан биттаси Лутфий, иккитаси уз газалига, бир

мусаддас уз газалига богланган.

"Бадоеъ ул-васат" девонига биттадан Лутфий ва уз газалларига

мухаммаслар, биттадан яна Лутфий ва Хусайний газалларига мусаддаслар

жойлаштирилган.

"Фавойид ул-кибар" девонидан эса шоирнинг уз газалларига богланган

икки мухаммаси, Лутфий газапи олтилантирилган бир мусаддас ва яна

шоирнинг уз газали саккизлантирилган бир мусамман урин олган. Демак,

Навоий ха мм ас и булиб Мавлоно Лутфий газалларига уч мухаммас ва икки

мусаддас, Хусайний газалига битта мусаддас ва уз газалларига етти

мухаммас, икки мусаддас ва бир мусамман боглаган. Навоийнинг уз

газалларидан ижодий фойдаланиб, янги лирик жанрлардаги асарлар

яратганлиги хакида навоийшунос А.Абдугафуров уз мулохазаларини шундай

29

баён этади: "Хазойин ул-маоний"даги колган ун мусаммат Навоийнинг уз

газаллари асосида яратилган. Навоий биринчи галда уз замонасида шухрат

козонган газалларини ,:;ухаммаслар шаклига келтирган.

Шоир мусамматларини девонларига бир хил тартибда жойлаштирган.

Яъни, мустазоддан кейин, мухаммаслар, ундан кейин мусаддаслар, сунгра

мусамман урин олган. "Хазойин ул-маоний" девонларининг аввалги

иккитасида учтадан мухаммас ва биттадан мусаддас, кейинги иккитасида

иккитадан мухаммас ва иккита мусаддас ("Фавойид"да биттаси мусамман)

киритилган. Шоир риоя килган яна бир эстетик конуният шуки, барча

девонларда Мавлоно Лутфий газалларига богланган мусамматлар биринчи

уринда келтирилади. Девон тахлили сохасида мукаммал бадиий-эстетик

принципларни ишлаб чиккан Навоий шу йусинда мусаммат жанрларининг

девон композицияси учун мухим таркибий унсурлардан бири эканлигини

таъкидлаб, унинг туркий тилдаги ажойиб намуналарини намойиш этади.

Навоий девонларида яна бир эътиборга молик жихат мавжуд. Бу

ходисани бадиий усуллардан тазмин ва татаббу килиш санъатида шоирнинг

тутган узига хос услуби, деб бахоласак булади. Масалан, шоир "Наводир ун-

нихоя'та кирган етти байтли 575-газап матлаъидан фойдаланиб, "Хазойин

ул-маоний"га етти байтли янги газал ёзиб киритади. Буни Навоийнинг уз

газалига килган татаббуси дейиш лозим. Шоир газалнинг матлаъини айнан

келтириб, унинг вазни ва учта кофиясини янги контекстда саклаб колади.

Газаллар ишкий мавзуда булиб, мазмунан хам бир-бирига жуда якиндир.

Айни усулни у "Наводир ун-нихоя"даги 546- ва "Хазойин ул-маоний"даги

433-газалларида хам куллайди. Яъни, бу газалларнинг матлаълари айнан бир

хил булганидек, кажм жихатидан хам улар бир хил, етти байтлидир.

Тазмин ва татаббу санъати ишлатилган "Хазойин ул-маоний"даги 433-

газалда аввалги газалнинг вазни, радифи ва бешта кофияси сакланган.

Иккала газал хам тасвир асосига курилган булиб, семантик-эмоционал

тасвир газаллар композицияси асосини ташкил этади. Fазалларни байтма-

байт текширадиган булсак, биринчи газалда тасвирланган бирор образ ёхуд

30

бадиий лавха иккинчи газапда хам худди шу тасвир объекта ёки у билан

боглик вокеаларни янада ёркинрок, кенгрок ифодалаб келади. Икки шеърда

мазмуни.1 мос булган байтларнинг кофиялари хам бир хил. 'Энди байтларни

ёнма-ён куйиб, мукояса килиб курайлик.

Аввало, кунгул образи билан боглик лавха:

Теманг кунглунг цаниким, уажрдин бехуш эдим,

1<,ай сори боргонни ул бехонумоним билмадим.

("Наводир ун-нихоя", 3-байт)

Ул пари то жилва цилди борди кунглум, вщ, цаён,

Булди ул оввораи бехонумоним, билмадим.

("Хазойин ул-маоний”, 5-байт)

Ёрнинг таъна килиши билан боглик; лавха, "Наводир ун-нихоя",

туртинчи байт:

Васлидин суз деб бу янглиг таънига хуш келмасин,

Билмадим, эй цотили номехриботш, билмадим.

"Хазойин ул-маоний", учинчи байт:

Демадингму, дема рашкимники, боцтинг гайрима,

Билмадим, эй кофири номе%рабоним, билмадим.

Мактаъдан олдинги байт икки газапда хам ижтимоий-фалсафий

фикрлар узанида, шоирнинг фоний булмок, узлигидан кутулмок хусусидаги

мушохадапари асосига курилган.

“Наводир ун-нихоя”, олтинчи байт:

Узлукимдин ранжа эрдим ичкали жоми фано,

Бехуд улдум уйлаким ному нишоним, билмадим.

"Наводир уш-шабоб", олтинчи байт:

Дустдин билдим нишон, то топмадим уздин нишон,

Лекуздин токи бор эрди нишоним, билмадим.

Fазаллар маклаъларида мазмунан лирик кахрамон - шоирнинг рухий

холати баёнида тафовут куринади. Биринчи газал мактаъида ошикнинг

31

тушкун, шикоятомуз холати тасвирланса, иккинчи газал мактаъи оптимистик

рух билан сугорилган:

"Навйдир ун-нихоя", еттинчи байт:

Эй Навоий, ошиц упгонда дедим цолгай нщон,

Буйлаким оламни тутцай достоним, билмадим.

"Наводир уш-шабоб", еттинчи байт:

Эй Навоий, ёр кунгли меурму цилди аён,

Е асар цилди анга утлуг фшоним, билмадим.

шу ва бошка жихатларига кура биз, "Хазойин ул-маоний"га киритилган

мазкур газални татаббу санъатининг узига хос гузал намунаси деб

бахолаймиз.

Шунингдек, газалларига уз байтларини тазмин килиш ходисаси

бошкачарок шаклда шоирнинг яна бир газалида учрайди. "Наводир уш-

шабоб"даги 468-, 469-газалларнинг иккинчи байтлари айнан ухшаш,

матлаълари эса мазмунан бир-бирига жуда якин. Бу газаллар мисолида хам

Навоий татаббуънинг ижодий намунасини, иктизо санъати ва тазмин

санъатининг салх шаклини намойиш этади. Яъни, 468-газалга татаббуъ килиб

яратилган 469-газалнинг иккинчи байти тазмин килиниб, аввалги газал

матнидан айнан олингандир. Тазминнинг салх шакли эса газалнинг матлаъи:

Вщки, утлуг чеура очиб хонумоним уртадинг,

Оташин лаълингдан айтиб нукта, жоним уртадинг (468-г).

Оташин рухсори очиб хонумоним уртадинг,

Хонумоним худ не булгай жисму жоним уртадинг (469-г.).

Туртинчи байти:

Ут аро цил тулгониб куйгондек ул юз шавцидин,

Нечаким тоб урди жисми нотавоним уртадинг (468-г).

Тулгониб куйсам а.жаб йуц утца тушган шуыадек,

Чун фироц утида жисми нотавоним уртадинг (469-г.)

ва мактаъида ишлатилган:

Эй Навоий, то белу огзи хаёли айладинг.

32

Бору йуц, яъники пайдову нщ оним уртадинг (468-г.),

То Навоийдек белу огзинг хаёли бирла мен,

Ушбу йуц савдода пайдову нщ оним уртадинг (469-г.).

Разалларнинг хар бири алохида у з тасвир усули, ихчам, яхлит

композициясига эга булган газаллар эканлигидан далолат беради.

Разалларнинг бири (468) “Наводир ун-нихоя”га 354-уринда, иккинчиси (469)

“Бадоеъ ул-васат”га 358-уринда узгартиришсиз киритилган. Демак, Навоий

газалларини девонларига тартиб билан жойлаштирар экан, уларнинг

семантик структураси, композицион тузилишига алохида эътибор берган.

Бунинг натижасида газал композицияси билан боглик бадиий санъат

усулларининг (татаббуъ, тазмин) уз газалиётида ижодий ривожланишига ва

бу сохадаги анъанапарнинг янги-янги узанларда тараккий этишига имконият

яратган.

Хулоса шуки, донишманд адабиёт назариётчиси ва мутафаккир шоир

Алишер Навоий беназир лирикада узбек шеъриятининг кадимий анъаналари

ва бадиий узига хосликларидан ижодий фойдаланиб улкан ижодий

муваффакиятларга эришган ва бу хол авлодлар учун алохида ибрат ва хос

мактаб вазифасини утайверади...

Муслихидаин МУХИДЦИНОВ

ИНСОН АХЛОКИ ТАСВИРИДА АДАБИЙ АНЪАНА ВА ИЖОДИЙ

УЗИГА ХОСЛИК

Инсоннинг ахлокий фазилатлари хамиша шарк шоирларининг диккат

марказица булиб келган. Адабиёт сузининг "адаб" сузидан олингани хам

бунинг ёркин далили. Мусулмон Шаркида етишган кайси бир шоир ижодини

олиб курмайлик, унда, апбагта, панд-насихат охангидаги асарларга дуч

келамиз. Зеро, адибларимиз адабиётни тарбия воситаси деб караганлар. Хох

соф лирик асарлар булсин, хох вок,еа-ходисалар, афсона-саргузаштлардан

иборат эпик асарлар булсин, уларда "маъвиза", яъни у г и т -н а с и х а т л а р

характеридаги кисмлар булган. Алишер Навоий "Бадоеъ ул-б>1Доя" девонига

33

ёзган сузбошида бундай дейди: "... бу девонда хамду наът ва мавъизадан

бошка хар шурангез газалдинким, истимоъи мохвашдарга мужиби саркашлик

аа гамкашларга боиси мушаввашлиг булгай, бирор-иккирор насихаторо ва

маъвизатосо байт иртикоб килиндиким, аларнинг ламъайи рухсори иффат

буркаъидин куп ташкари ломеъ булмагай, то буларнинг вужуди хирмани ул

барк ихрокидин билкулл зоеъ булмагай, йуккым бу газаллар газолалари

жилвагарлик соз, балки пардадорлик огоз килсалар, бу байтларнинг

насихатсоз воизлари ва мавъизалардоз носихлари монеъ булгайлар".

Навоий фикрини тушунтирадиган булсак, мазмуни шуки, одатда газал

ошикона мавзуга багишланган булади, ошиклик дардининг пуртаналари

китобхонни хаяжонга солади. Лекин унинг ёнида битта-иккига насихатомуз

байтлар келтирилса, укувчи ишк тулкинлари билан бирга, мухим тарбиявий

хикматлар, насихатлардаи хам бахраманд булади. Шунинг учун дейди у, мен

девонимда хамд-наътлардаги насихатли фикрлардан ташкари, ошикона

газалларимга дам насихат маъноли байтлар киритдим.

Яна шуни хам таъкидлаш керакки, ахлокий мавзудаги адабиёт узи

алохида бир йуналишдир. Буни шаркликлар "панднома" деб юритганлар.

"Крбуснома" (Кайковус), "Кутадгу билиг" (Юсуф Хос Хожиб), "Хибат ул-

хакойик" (Ахмад Югнакий), "Гулистон", "Бустои" (Шайх Саъдий), "Махбуб

ул-кулуб" (Алишер Навоий), "Бахористон" (Абдурахмон Жомий), "Ахдоки

Мухсиний", "Анвари Сухайлий" (Кошифий) шулар жумласидандир. Шунга

монанд "Хамса"ларнинг биринчи достонлари хам "панднома"ларп1 мазмунан

якин.

Достонларнинг тузилиши хам узига хос. Шунга кура, илмий адабиётда

бу досгонлар "фалсафий-ахлокий" асарлар деб юритилади. Бизнингча, бу

достонларни "суфиёна-фапсафий асарлар" деб номлаш маъкулрок. Чунки

улардаги фалсафий карашлар, асосан, суфиёна дунёкарашни ифодалаб

келган. Яна бир фикрни айтиш зарур. "Ахлокий асар", "ахлокий гоя" деганда,

одатда, купрок уктириш, угит охангидаги асарларни назарда тутам из.

Назаримда, бу - масалага тор карашдир. Бутун адабиё! ахл кий тарбия

34

воситасидир, бу ният баъзан уктириш, баъзан лирик хисси&гларни

тасвирлаш, баъзан публицистик кутаринки, эхтиросли шеърият, баъзан

тамсил-'i ..мсоллар киёфасини кутариш оркали амалга оширллган. "Махзан

ул-исрор", "Матлаъ ул-анвор", 'Тухфат ул-ахрор" ва "Хайрат ул-аброр"

достонларида бу восита-усулларнинг куп и дан фойдаланилган. Лекин хар

бирида бу хусусият узга йулда давом этган. Инсон ахлоки хакидаги улуг

шоирларнинг карашлари уларнинг умумий фалсафий-суфиёна фикрларидан

хосил булган. Низомий, Хусрав Дехлавий, Жомий ва Навоий инсон ахлокига

урта аср кишиси нуктаи назаридан, узларигача жамланган илму хикмат

асосида, суфиёна маънолар талаби билан муносабатда булганлар.

Шоирлар, таъкидлаганимиздек, инсонни барча махлукотларнинг

афзали, шарифи деб таърифлаб, уктирадиларки, одам узига муносиб ишлар

билан шурулланиши, уз номини ёмон, тубан хулк-атвор билан булгамаслиги

керак. Хасад, хирс, пасткашлик каби одатлардан хазар этмок лозим, дейди

Амир Хусрав. Шоир уз замонасининг вокеа-ходисапарини кузатган,

одамларни урганган ва шу хулосага келганки, калби буш, маънавий-ахлоки

нолойик одамлар купрок амап, мансабга интиладилар. Аммо бу уларнинг

пастлигини яшира олмайди:

Паст нагардад ба таманно баланд,

Гарчи ба ангушт по баланд.

(Паст орзу билан улуг одамга айланиш даргумон, буйини баланд килиб

курсатиш учун хар канча бармокларига тиралиб чузилса хам).

Одамнинг маргабаси унинг акли, шахсий кобилияти, химмати-хамияти

ва иродасига караб кутарилиши керак. Уз наели, ота-бобосининг обруси,

кариндош-уруг оркасидан манманлик килиш гирт ахмоклик, дейди у:

Одами аст аз пайи коре бузург,

Гар накунад инт - %иморе бузург.

(Одам уз хайрли ишлари билан улугдир. Агар буни килмаса - катта

эшакдир).

35

Чинакам инсоний фазилатлар билан зийнатланган, инсонни севиш, уни

шарафлаш "Х,айрат ул-аброр"нинг хам туб мохиятини ташкил этади.

Чунончи: ' ’

Конию %айвони агар худ набот,

Х,ар бири бир гав^ари олий сифот.

Барчасини гарчи латиф айладинг,

Барчадин инсонни шариф айладинг.

Алишер Навоий инсонга, унинг фаолияти ва кирду корига караб бахо

беради. Унингча, инсон жамиятга наф келтириши, фойдали ишлари билан

кадрли, янада фазилатли. Кишиларга зиён етказадиган, жамият тинчлиги,

осойишталигини бузадиган, сийрати суратига номувофик кимсалар чин инсон

эмас. "У жамиятнинг х,ар бир аъзосидан - шохми, гадоми - Инсон номига

"муносиб" булишликни талаб килади”, деб ёзади истеъдодли олим

А.Абдугафуров, Навоий хакида. Навоий буни турли табакага мансуб

шахсларнинг типик хусусиятларини узаро зид куйиб очиб курсатган (одил ва

золим шох, тугри йул курсатувчи ва риёкор шайх, олим ва жохил, вафоли ва

вафосиз кишилар ва хоказо). Яхшиликнинг, одамийликнинг мезони - халк

манфаати учун хизмат килиш, унинг гами-ташвиши билан яшаш:

Одами эрсанг, демагил одами,

Оники йуц халц гамидин гами.

Бундай хикматона фикрлар ''Мах.буб ул-кулуб”да хам анча.

Навоий узгалар гами билан яшайдиган, химмати баланд, хожатбарор,

адолатшиор, инсонларни шарафлайди. Бинобарин, шоир адолатли ва золим

шох, рост кавл ва риёкор шайх, карамли (саховатли) ва хасис одам, одобли ва

беадаб киши, олим ва жохиллар хусусида тухталар экан, уларнинг инсоният

жамияти учун фойда ёки зарарини курсатиб беради. Масалан, Ун биринчи

маколатда илмнинг фазилати ва нодонликнинг касофати хакида с^з боради.

Аммо шоир бобни тугридан-тугри:

Дах,р иши то халц ила булмиш ситез,

Хордурур олиму жоз;ил азиз, -

36

деган байт билан бошлайди. Чунки замона - зулм маскани. У разил,

жохилларга мансаб-мартаба беради, уларни юксакка кутаради. "Билик

’ ахли"га эса ранжу азоб беради.

Феъл ёмон рафиъ айлабон,Хукмига оламни мутеъ айлабон.

Ёмон одам бошкаларни узига мутеъ этса, яхшилар, окил, донолар хор,

лаълдек кимматли, кунгли пок одамлар "кухи боло остида гамнок"

яшайдилар. Навоий хулки, рафтори даррандалик булган нокаслар шох

саройида иззат-хурматда яшайдилар, дейди.

Шоир илм олишнинг машаккатли азобларини тасвирлайди. Кашшок,

оч-ялонгоч муллаваччалар аянчли ахволда мадрасаларда куну тун тахсил

к^риб, илм урганадилар, максадга эришиш учун барча нарсадан, хатго хаёт

неъматларидан хам воз кечадилар:

Гурбат аро холи ёмондин ёмон,

Х,ар не йуц андин ёмон, андин ёмон.

Илм - амал, мансаб воситаси эмас, балки халкка хизмат килишнинг энг

тугри ва самарапи йули. Навоийча, олим дунё молига мехр куймаслиги керак:

Солмаса куз жафои дунё сори,

Боцмаса туз дунёи фони сори.

Они шараф гав%ариминг кони бил,

Гавхару кон хар не десанг, они бил.

Шу тарика Навоий билим ва билимдонликни инсоннинг мухим

фазилатларидан бири сифатида курсатади, таргиб этади.

Илм хакидаги боб Хусрав Д ех д а в и й д а хам бор. "Матлаъ ул-анвор"нинг

иккинчи маколати шу мавзуга багишланган. Хусрав хам илмни улуглаб,

жахолатни танкид килади. Унингча, илм - коронгу кечада йул курсатувчи

чирок, маёк. Чироги - маёги булмаган одам кудукка тушиб кетади. Илмли

одам зарру гавхарга эътибор килмайди, хам илм ва хам бойлиги бор одам

камдир. Олим уз илми билан улуг, жохил агар шоху султон булса хам,

дунёни эгалласа хам авомдир, пастдир:

Гарчи кашад гов жаволи гухар,

Бор зиёдат шавадаш, не хунар

37

(ХУкизга гав кар копи ортилган билан, юки ортади, лекин хунари

ортмайди).

Хусрав узини билимдон курсатишга уринган ‘.чодон кишилар, ясан-

тусан килиб юрадиган одамлар устидан кулади. Шоир олим билан жохилни

турли куринишларда солиштириб, хакикий илм эгасининг фазилатларини

бир-бир санаб утади. Илмда хийла, манманлик, ялковлик, мактанчоклик зиён

келтиради. Илм оламан деган одам майпарастлик, ишкбозликдан воз кечиши

керак:

Илм чунон хон, ки зи паси зиндагй,

Хоби ту бошад шарафи бандагй.

(Илмни шу кадар ургангинки, улганингдаи суш , сенинг уйкунг

одамийлик шарафи булсин).

Хуллас, олимнинг аъмоли хам, хулки хам покиза булиши керак.

"Матлаъ ул-анвор"нинг учинчи маколати суз фазилати таърифига

багишланган. Хусрав Дехлавий анъанага мувофик сузнинг инсон камолоти

учун ахамиятини махсус таъкидлайди. Унингча, инсонни хайвондан ажратиб

турган сифатлардан бири - бу унинг нутки, тили. Аммо шоир сузи кенг

маънода олиб караган: суз - алока воситаси булмиш тил, суз - дунёни англаш

воситаси, аклнинг иродаси, суз — маънавий-бадиий етуклик, фаросат, заковат

белгиси. Инсоннинг тили муъжизалар яратишга кодир, у барча

бунёдкорликларнинг, ижод ва истеъдоднинг калити.

Акл, билим суз оркали уз кудратини намоён килади. Акл суз бир-бири

билан опа-сиигил, уз навбатида иккапаси жонга кукалдош:

Ин хираду нутц, ки з-они туанд,

\а р ду ду уамшираи жони туанд.

(Бу акл ва нуткким, сенинг мулкингдирлар. Иккаласи жонингнинг

сингилларидирлар).

Акл - инсоннинг буюк кудрати, хазинаси. Аммо бу хазинанинг калити

тил, нуткдир. Дехлавий сузни илохий неъмат, мутлак рухнинг файзи деб

таърифлайди. Суз кишининг дилига гулгула солади, бардамлик багишлайди,

хаётга мухаббатни оширади. Ишк розининг изхори, кунгилдаги яширин

сирлар, буюк у.икматлар хам суз воситасида дунё юзини куриб, ажиб савдолар

38

кузгата олади. Бас, суз инсон безаги, камолоти нишонаси экан, бошка хамма

нарсадан уни азиз ва мукаррам тутиш керак.

Бадиий сузнинг кадрини кутарш.'. лозим. Зеро, суз хар кандай

кимматбахо ганжинадан хам кимматлирок:

Чанд зи поси дырам афты ба ранж,

Поси сухан дор, ки он cam ганж.

Аблщ и ар сурфаы зар мекуни,

Сурфаи гуфтор куч ар мекуни.

Гарчи туро риштаи гавцар басест,

Гар ба м щ ал сарф магардад хасест.

Мард, ки у тажрибаы кор кард

Харчи %амма чиз ба %инжор кард.

(Дирам - олтин кетидан кувиб, бунча азоб чекасан. Сузни йиг, сузни

эхтиёт кил, чунки ганж шудир. Зардан хамён тулдирсанг - аблахсан, хамён

тулдирмокчи булсанг, суздан хамён кил. Узингга бор шода гавхар етарли

булса хам, агар уни уз вактида сарфламасанг, хас билан баробардир.

Тажрибали эрлар, хамма нарсанинг харажатини меъёри билан киладилар).

Шундай килиб, шоир хазинани эхтиётлаб сарфлаш кандай фойдали

булса, сузни уз урнида эхтиёт килиб куллашни, булар-булмасга

вайсамасликни маслахат беради. Шоир бехуда гапириш кишининг обрусини

тукади, бебурд килиб куяди, дейди. Шунинг учун сузни хам маънодор килиб

сузлашга интилиш яхши. Маъноли, нозиксузни эса тушунадиган, кадрига

етадиган фахмли, идрокли одамлар тушуниб завкданадилар. Бундай

сухбатларнинг тарбиявий ахамияти катта.

Дехлавий рост сузлашни, суз билан ишнинг (амалнинг) мувофик

келишини таъкидлар экан, ёлгончиликни каттиктанкид килади.

Лаъл, ки он рост кунанд аз дуруг,

К,адр надорад ки надорад фуруг.

(Агар лаъл хам ёлгондан ясапган булса, яъни сунъий, сохта булса

кадрланмайди. Чунки ясама лаълнинг товланиши хам йук).

39

Ёлгончининг ишида барака булмайди, халкни алдаш билан ёмон йулга

бошлайди. Хуллас, ёлгончи жамият учун зарарли одам. Кизиги шундаки,

шоир узи шоир булгани холда шоирларни хам ёлгончилар сирасига кушган.

К,авли се кас мест 6а дщ р устувор,

Шоиру, куръазану ахтаршумор.

(Дунёда уч кишининг сузига эътимод йук, шоир, фолбин ва

мунажжим).

Афтидан, Дехдавий бунда маддохдик билан кун курадиган золим

хонларни адолатпанох деб мактаб мукофот оладиган касидагуй шоирларни

назарда тутади. Чунки улар хакикатан хам йук сифатларни каторлаштириб,

бапандпарвоз ташбехлар билан шоху вазирларни таъриф-тавсиф этиб, эвазига

мукофотлар оладилар. Шу маънода Амир Хусрав адабиётни аслзодалар

эрмагига айлантирган, унинг обру-эътиборини туккан таъмагир шоирларга

нисбатан салбий муносабат билдиради. Шунингдек, у фолбинлар ва

мунажжимларни хам, фирибгар кишилар сифатида тилга олади, каттик танкид килади.

"Хайрат ул-аброр”да хам суз хакида алохида фасллар бор. Навоий ун

туртинчи ва ун бешинчи бобларни махсус суз таърифига багишланганидан

ташкари, унинчи маколатда (росглик таърифидаким, вужуд уйи бу туз стун

била барпой) хам ростлик ва слгончилик хусусида фикр баён этади, "Шер ва

Дуррож" хикоясини келтириш оркали ёлгоннинг кулфатини, мусибатини

курсатиб беради. Ун туртинчи фаслда эса суз кадри, унинг ахамияти,

инсонни улуглаши хусусиятини баён этади:

Суздин улукнинг танида ру%и пок,

РуХ доги тан аро суздин холок.

Тиргузуб улганни каломи фасщ,

Узига жонбахш лацаб деб Масщ.

Бойс улуб ман сузи бедодга,

Тущат улуб уртада жаллодга.

Суз уликни тиргизиши хам, аксинча, одам улдириши хам мумкин.

Шохларнинг бир огиз сузи зулмни авж олдиради ёки адолатни баркарор

этади.

40

Навоий бадиий суз устида тухталиб, шундай ёзади:

Дафтари назмида чу шерозадур,Гул вараци гулшан аро тозадур.

Узди чу шерозасини дафтари,

Ел учурур %ар варацин бир сари.

Назм анга гулшаида очилмоглиги

Наср царо ерга сочилмоглиги.

Бу уринда шеърий асарнинг прозадан устунлиги таъкидланган. Сузда

маъно бирламчи ахдмият касб этиши керак. Шунингдек, сузнинг х,усни,

чиройли шаклга солинган булиши хам мух.им ахамиятга эга.

"Матлаъ ул-анвор”нинг навбатдаги маколати такво ва унинг

фазилатига багишланган. Унда шахвоний нафсни тийиш ва каноат хакида ran

боради, шаробхурликнинг хунук окибатлари кораланади. Боб куйидаги

байтлар билан бошланади:

Эй шуда бозичаи дасти %аво,

Карда равое ба рсци нораво.

Жсщли вубол-инчи паришонияст,

Тарки худо-инчй мусулмонияст.(Хою хавас кулида уйинчок булиб, нораво, нодуруст йулга кирган

одам, гунох килишга жахд киласан - бу кандай паришонлик, худони

танимайсан - бу канака мусулмонлик?!).

Фаслни шу каби огохлантиришлар билан бошлаган муаллиф, харомдан

пархез килмайдиган, таквосиз, бетавфик одамларнинг килмишларини бир-бир

баён этади, уларни бу ёмон йулдан кайтаришга даъват-далолат килади.

Табибга мурожаат этишдан олдин одам узини узи даволаши, яъни узини узи

эхтиёт килиб, ифлос, ношоиста одатлардан хазар килиши даркор.

Кишиларнинг кадри семизлиги, канча овкат ейиши билан эмас, балки аклу

фаросати, амалий - фойдали ишлари билан улчанади. Шу сабабли такво,

яъни каноат килишнинг, тийинишнинг фойдаси катта. Айни фазилатларгина

кишини ёмон йулга киришдан саклайди, иродасини мустахкамлайди.

Jlaec чу пур шуд ба х,алокат кашад,

Об чу пур гашт ба хокат гашад.

41

(Ифлослик, палидлик ортса, сузсиз кишини халокатга олиб боради.

Агар сув тошса сени тупрокка олиб боради, яъни гурга тикади).

Ифлослик нафснинг ёмонли; и; тан рохатига учликдан косил булади. Бу

хол бора-бора жонни азоблаб, мажрух этади, рух суниб, танни идора

килолмай колади. Нопокликнинг фожеапи белгилари сифатида шоир

шаробхурлик ва фохишабозликни курсатади. Булар инсон умрини заволга

учратиб, унинг шаънини булгайдиган иллатлардир:

Чист шароб? - обишарромехта,

Нсщди кабоби намакаш рехта.

Хурдани май х,ар бадиерост cap,

В-онки бадаш мехурад он худ батар.

(Шароб нима? - Ёмонлик кушилган сув, тузи тукилиб кетган, бемаза

кабоб. Май ичиш хар кандай ёмонликнинг боши - бошланишидир, ёмон

нарсани истеъмол этган эса ёмондан - ёмон).

Хусрав Дехлавий мает одамларнинг ифлос уст-боши, сассик вужуди,

ёмон киликларини нафрат билан тилга олар экан, бу билан укувчиларнинг

хам нафратини кузгатишга интилган. Мает - хаммага масхара, обру-

эътибори йук одам. Бундайларнинг тавозеъсига ишониш кийин, чунки бу

тавозеъ бода ундириш учун булган хушомаддир.

Майпараст одамни шоир девга ухшатади. Чунки дев инсоннинг акси.

Дев - ёвузлик, бузгунчилик ва фалокат келтирувчи куч. Май хам шундай.

Мает одамда субут, собиткадамлик булмайди: "Мастию собиткадами кай

бувад?" (Мастлик билан собиткадамлик узаро мувофик эмас). Дехлавийнинг

уктиришича, май билан зино, яъни фохишабозлик бир-бирини чакирадиган

иллатлар. Майпарастлик булган жойда фохишабозлик хам булади:

Шурбу зино тира кунад ройро,

Шоуиду май суст кунад пойро.

Шишаи май, к-уст ба уамлн фасод,

Чист, к-аз он "умми %абоис” назод.

(Ичиш ва зино килиш акду хушни хиралаштиради, уйнаш билан май

оёкни холсизлантиради. Фасод юки билан хомиладор булган май шишаси

"умму-л-хабоис" ("фалокатлар онаси") тугмай, бошка нима киларди). Бу икки

42

ишга ружуъ куйган одамнинг узи хам тез орада фалокат ва ифлосликлар

уясига айланиб колади, иши чаппасига кетади, одамлар ундан хазар кила

бошлайдилар. Айпи^са, ёшлар бундай маишатларга уч буладилар. Бирок

узларининг боткокка ботиб колганларини сезмайдилар. Фахш билан

шугулланган одам узининг ёшлик куввати жамланган ноёб гавхарларини

бехуда сарфлаб, бора-бора ожиз нотавон булиб колишини билармикин?!

/{атра, ки аз пушти дурушти ту рехт,

Гагцари аз муураи пушти ту рехт.

Гсщари силки ту чу рафт аз миён,

Мух,раи махмал шуд аз ресмон.

(Сенинг каттик оркангдан томган катралар - орка суягинг ичидан сизиб

чиккан гавхдрлардир. Белингдан тоза тизилган гавхарларинг кетгандан сунг,

юмшок бахмал белбогингнинг ипи колади, холос).

Шахватдан лоф урган одам мард эмас, мардлик уз нафсини тия билиш,

уни бошкара олишдир.

Куринадики, Хусрав Дехдавий маишатпарастликни, майхурлик ва

фохишабозликни инсоннинг салбий хислатлари каторига куйибгина колмай,

балки инсон зотига нолойик деб хисоблаган. Бу фикрлар шоир яшаган XIV

аср хаёти учун хам, ундан кейин хам, хозир хам ахамиятини йукотган эмас.

Хусрав Дехлавий бундай одамларни куп курган, хусусан, юкори табака

вакиллари орасида майхурлик, бузуклик авжида эди. Шоирнинг аччик

танкиди, хажвининг тиги шуларга карши каратилган эди:

Зард находи зи зиио руйро,

Парда фикан чашми зино жуир о...

Расми сагонаст ба %ар су ниясц,

Шери сарафканд хироманд ба роз;.

(Зино килишдан юзим саргаймасин, обруйим кетмасин десанг, зинога

уч кузингга парда тут. Х,ар томонга караш итларнинг одатидир, бошини куйи

солиб шер уз йулида кетаверади).

Аммо улуг шоир алам билан дейдики, девсифат, ичида шайтон уя

курган, нияти фахму фалокат булган одамлар эътиборда, амап-мансаб эгаси:

Ин чи замок аст, ки дар у;ар тараф.

43

Хает 6а фиск; ах;ли жахонро шараф.

Xfip нафасе кори гунах, пеистар,

Хоркй дин бошад аз ин бештар. *

(Бу канака замонки, кар тарафда ах;ж дунй фиску фасад билан шараф

тонмоада. Хар нафасда гунох ишлар купаймокда, бундан дину диёнат баггар

хор булмокда).

Баъзан, эса бундай одамларни, яъни номигагина такводор кишиларни

валий деб улуглаш ха л дар и хам булган. Дехлавий ёмонлик, паст ишлар билан

шугулланиш айб булмай колди, ёмонликнинг чироги ёник, бошкача айтганда,

уларнинг чироги ифлосланган ёг билан ёниб гурибди, дея хасрат чекади:

Вой, на як бор ки сад бор вой,

3-ин %амма габрони мусулмоннамой.

(Бир эмас, юз бор вой, узларини мусулмон санаган габр - кофирлар

дастидан дод).

Хусрав Дехлавий мусулмонлик деб, у^ида яхши хислатларни мужассам

этишни, ёмон йулга кадам куймасликни тушунган. Шу сабабли у ёмон

одатларни дину имондан чикиш деб таърифлайди. Унингча, худопарастлик

ва комил мусулмон булиш билан яхши ахлокли булиш айни бир ишдир.

Шоирнинг бу каби карашлари, мангу гоялари аерларнинг ижод ахди

томонидан давом эттирилди. Жумладан, улуг узбек шоири ва мутафаккири

Алишер Навоийнинг "Хайрат ул-аброр" достонида бу мавзулар янги замонга,

янги мухитга мослаб, узга оханг, узга ранг билан талкин килинган. Навоий бу

мавзуларнинг хар бирига алохида бир боб - маколот ажратади. Чунончи,

бадмаст майпарастлар, зинокорлар, риёкор шайхлар мазаммати ва бошкалар

шулар жумласидандир. Масапан, шоирнинг май ва майхурлик хакидаги

фикрларини к^здан кечирайлик.

Шуни айтиш керакки, Низомий, Хусрав Дехлавий, Саъдий, Хофиз

ижодларида хам май ва майхурлик хакида ran кетса-да, лекин уларда бу нарса

мухокама мавзусига айланмаган ва каттик кораланмаган. Алишер Навоий эса

Бахром Гур образи оркали майпараст шохнинг фожиасини курсатиб,

Бойкарони ундан сабок олишга чакиради. Чунки, майхурлик, айшу ишратга

берилиш XV аср Хиротида авж олган эди. Факат султон саройидагина эмас,

44

бошка жойларда х;ам хоким-амалдорлар, сипохийлар, хатто дин арбоблари,

шайху козилар буш вактларини базми-жамшидлар уюштириб, майхурлик

килиш билан утказганлар. Чогир ичиш бора-бора ахолининг к>йи табакалари

хаётига хам кириб келган. Энди хонадонлару хонакохларда тунни бедор

утказган мастларнинг, шовк,ин-суронлари, бебошликлари куплаб кунгилсиз

вокеаларга сабаб булган. Бу улуг гуманист Алишер Навоийни ташвишга

солмасдан колмасди. Шунинг учун уз асарларида бадмастликнинг хунук

окибатлари, фожеаларини курсатиш билан фалокатларнинг олдини олмокчи

булади.

Икки буюк шоирнинг инсон хилкати, ахлоки ва бурчи хакидаги

карашларида муштараклик мавжуд булиб, уларнинг фикрлари бир-бирини

тулдиради. Навоий устозларининг улмас гуманизмини изчил ривожлантирган

ва инсон шарафи, одамийлик хислатларини каттик химоя килган. Хусрав

Дехлавий хамда Алишер Навоий гояларининг асрлар оша яшаб келаётгани ва

бугун хам бизга сабок булаётганининг сабаби хам мана шундадир.

Файзуллоххон НАБИЕВ

ХУЛК ИЛА ОЛАМ ЭЛИН И Ш ОД КИЛ...

Алишер Навоий мислсиз мунаввар калб, муъжизавий суз ва сунмас

салохият сохиби. У бутун умрини, онги-шуурини, амалий ва ижодий

фаолиятини инсонга, инсониятга, уларнинг ахил-иттифок, узаР° хамкор,

хамфикр яшашларига, шу оркали осойишта, фаровон ва бахтли-саодатли хаёт

кечиришларига багишлади.

Инсоннинг инсонга, кенг маънода, дунё ахдининг хеч качон бир-

бирларига гайрлик - душманлик килмасликларига, низо-нифокка

бормасликларига, аксинча, чинакам инсоний фазилатлар билан: мехр-

шафкат, мехр-мурувват ва мехр-окибат билан, уткинчи дунё уйида кулни

кулга берганлари холда, ахил-инок, дустона умргузаронлик кечиришларига

даъват-далолат килади. Шундагина дунё уйи обод булади, дунё ахли эса

саодатманд яшайди, хакикий инсоний мурод-максад кушойиш топиб, оламда

энг улуг неъмат - эчният - тинчлик карор топади, уз-узидан, фитиа-

45

фужурлар, низо-нифоклар, кин-адоватлару турли хил айирмачиликлар

бархам топади. Бу, Навоийча, бани башар олдида турган азалий ва абадий

бурч, буюк .'ласъулият. Инсон, инсоният ана шу шарафли бур "га бир умр

содик колиши, инсонча яшаши, мехнат килиши, маърифатли, маданиятли

булиши, турли касб-корни, хунарларни урганиши ва наслларга уларнинг

таълимини бериши, шу оркали эзгулик нурларини таратиши, дунё

тараккиётини таъмин этиши шарт-зарур. Бу - масалаларнинг масаласи,

масалаларнинг чорсуси. Катта-кичик йуллар келиб чорсуда, дейлик, дунё

чорсусида, чоррахдсида туташганидек, дунё ахлининг х.ам барча орзу

армонлари айнан бош масалага - эмниятга, тинчликка бориб туташади,

умумий тараккиётга богланади.

Ва энди, уз-узидан, бош гоя ойдинлашиб, асл маъно англашилади. Бу -

дунёвий сиймо, умумбашарий гоялар куйчиси, таргиботчиси бобокалон шоир

ва мутафаккир Алишер Навоийнинг абадий орзуси, сунмас армони эди. У

бутун онги-шуурини, хаёти-фаолиятини ана шу эзгу ишга бахшида этти, бани

башар ахлининг саодатманд яшашларини орзу килди ва деди:

Олам аут билингиз иш эмас душманлиг,

Бир-бирингизга ёрулунг, иш эрур ёрлиг!

Яъни, инсондан, унинг яралишидан мурод низо-нифок, душманлик

эмас. Аксинча, бу акл - нур сохибидан максад - бир-бирларига ёрлик -

дустлик килишлари, узаро хамфикр-хаммаслак яшашлари, мехр-мурувват

курсатишлари. Демак, буюк инсонпарвар ва мураббий шоирнинг фикри-

угитича, дунё халкларидан талаб килинадиган бош масапа - срлик - дусту

биродарлик, бир-бирларига кайнок мехр-окибат улашиш. Шу билан дунё

уйи, дунё “чаман”и - гулшани яшнаб туради, ёшариб барк уради. Бу хол, уз-

узидан кишиларни инсонча яшашга, эзгу амаллар, аник максадлар билан

яшашга ундайди, истикболга чорлайди:

Бу чаман улмогида мавжуд анга,

Бор эди инсон гули мацсуд анга!

46

Мутафаккир Навоийнинг таъкидлашича, дунё - ер юзи гуё бир

“чаман”, чаманзор - хадсиз-худудсиз богистон - 6ofy бустон. Аммо унда

•улларнинг гули, гултожиси бор. Бу - ИНСОН! Koj.Y-ан гуллар Инсон гулига

тенг келолмайди. Инсон, энг аввало, азизу мукаррамлиги билан, гузаллиги ва

нафосати билан, акли-закоси ва юмшок феъли, табиати, одобу тавозуси ва

мехру муруввати билан, фасохатли тили, самимий сузи, алалхусус, бир-

бирларига ва хаётга кайнок мехру вафоси ва садокати билан, хушу хулки,

камтаринлиги, маърифати ва касбу кори хамда мехнати ва ижодкорлиги

билан гулшандаги барча гулларни ожиз-лол колдиради. Чунки бу гул —

ИНСОН, инсон гули. Зотан, у битмас-туганмас фазилатлар, хосса-

хусусиятлар сохиби. Олам уйи, борлик - коинот шунинг учун бино килинган

ва шу сабабли у яшнаб-жилваланиб, хаёт нафаси уфуриб-мавжланиб туради.

“Инсон гули” эса унда абадий гуркираб, буйи-хидларини - яхшиликларини

таратиб туради. Зеро, навоийча, олам, оламлар ва уларнинг яралишидан

максад чинакам фазилатлар, гузал ва хайрли амаллар сохиби - ИНСОН.

Бинобарин, олам, оламлар, алалокибат, борлик-коинот, уларнинг багридаги

жамики жисмлар, жонлар - набототу хайвонот олами унга фидо, нисор б^лса

арзийди. Навоийча, инсон, факат инсонгина бунга лойик:

Оламу одам фидонг улсунки борсеи, эй %абиб,

Сен гараз инсондин ар оламдин инсондур гараз.

Бобокалон шоир айни гояни - бетакрор мажозий-ташбихий, ахлокий-

таълимий, буларнинг манбаи-маншаъсидаги фалсафий-тасаввуфий гояни,

гояларни умрининг охиригача ва барча асарларида юксак бадиий тарзда

тажассум этади. Шу уринда айни масапага дойр яна бир дапил-хужжат

келтирамиз:

Бу гулшан ичраки, йуцтур бацо гулига сабот,

А.жаб саодат эрур чицса яхшилик била от.

Лавхада таъкидланишича, дунё-борлик бир гулшан. Ундаги мислсиз

гуллар, гулларнинг гули, яъни инсон хамма нарсани: ердаги, кукдаги жамики

жисмларни, жонларни ва хатто, малакларни хам узининг бемисл ва бетакрор

47

курку ифори билан, чинакам инсоний фазилатлари билан абадий узига жалб

этади, мафтун килади. Бирок, надоматки, ана шу гулшан гулларига “бако”

(бгжийлик) йук, сабот-тургунлик йук. Шу жумладан, дунё гулшанида

гулларнинг гули, гултожиси булган инсонга хам... Бахор келди дунё

гулшани, ундаги гуллар. чечаклар, бутун наботот олами, хатто хайвонот

дунёси гуллаб-гуркираб, яшнаб-ёшариб кетти. Шу тарика бахор, ёз, куз

фаслларида хаммаси усиб-улгаяди, гулшан - дунё-олам гулга, гулларга

бурканади, бустонга айланади. Аммо куз аёкдагач, гуллар, чечаклар хазонга

учрайди. Энди гулшан сулиб-саргаяди, уз курки тароватидан айрилади, дунё-

борлик гуё мотамсаро киёфага киради...

Шу тарика турфа гуллар, чечаклар нес-нобуд булади, фанога юз тутади.

Вакти-соати келиб инсон хам гулшанни, хаётни тарк этади. Бу - азалнинг

сири, синоати, хаёт хакикати.

Улим - хак, унга чора йук. Кар ил и к - давосиз дард, унга шифо йук.

Навоий азалнинг бундай аччик кисматидан гамга ботади, сунгсиз дард, алам

чекади. Натижада, у хаётнинг хам шафкатсиз синов ва хам бемисл ибрат

манбаи эканлигига имон келтиради. Энди янада жадалрок тадорикка

киришади, абадиятга юзланади. Бани башар наслини хам шу йулга - абадий

шаън, шараф йулга бошлайди. Зеро, дунё - фоний, уткинчи, хаёт - кизб,

ёлгончи, умрга эътимод, хаётга ишонч йук. Шундай экан, инсон, дейди шоир,

хаёти холида яхшилик билан яшаши, узидан яхши ном колдириши, “ажаб

саодат” - буюк бахт. Хайрли амаллар эса сохибига шараф келтириб, унинг

номини абадиятга мухрлайди.

Алишер Навоий азап ва абаднинг айни хакикатини бадиий нисбатга

айлантирар экан, теран тафаккур ва кенг мушохада оркали бадиий-фалсафий

кашфиёт яратади. Хаёт ахлини - тирикларни эзгу максадларга чорлаб узидан

неку ном колдиришга далолат килади. Бунинг окибати эса хайрли.

Байт айни хосса-хусусиятлари билан, яъни чукур гоявий-бадиий

мохияти хамда адабий-эстетик киммати билан алохида ахамиятга эга. Бу -

буюк мутафаккир, мураббий хамда санъаткор шоир Алишер Нароийга хос

48

чукур гоявий, юксак бадиий, теран фалсафий инкишоф, катъий хотима-

хулоса.

Англашиладики, инсонни икки хай£ли амал, яъни яхшилик ва яхши суз

мангуликка мушарраф этади. Бинобарин, инсонни кайнок калб билан севган

шоир, уз-узига хитобан дейди:

Юз жафо ципса манга бир цатла фарёд айламон,

Элга цилса бир жафо, юз цатла фарёд айларам.

Лавха - севги изхори, хазрати инсонга булган сунгсиз мехрнинг,

окибатнинг тажассуми. У - оташин калбнинг абадий саси, садоси, мунаввар

кунгулнинг амри, нидоси. Унда шоир дунёкараши, инсонга булган самимий

муомаласи, элга етган жафога нисбатан фарёду доди, зулму ситам ахлига

карши нафрати-газаби, алалокибат, уз даври ижтимоий мухитига, мухит

ахлига кизгин муносабати, содда, мухтасар тарзда уз акси-ифодасини топган.

Элга зулм килиш, дейди Навоий, аслида, узига узи зулм килиш. Бу эса

нодонлик, нодонликкина эмас, телбалик. Бу борада Навоийнинг фикри

катъий, нияти, амали шоён:

Хушрак эл бедодин узимга бедод айпасам!..

Шулар оркали, биз, инсонпарвар шоирнинг дил амрини, азалий максад-

муродини, асарларининг маъно ва мохиятини, алалокибат, навоиёна дахо ва

нажиб инкишофни теран анг лаймиз. Уларни узимизча кашф этамиз.

Байт - шохбайт, чинакам навоиёна байт. Мисра хам. Уларда хамма

нарса: мавзу хам, маъно хам, бадиият хам узига хос, гузал, бетакрор. Айтиш

жоизки, лавхалар - байтлар, мисра хам бадииятнинг навоиёна накшин-

нигори.

Эзгу амалнинг иккинчисини суз дедик. Бу хакда Навоий йигитлик

чогида, аникроги Самаркандга сургун килинган ва у ердан устоди Саййид

Хасан Ардашерга ёзиб йуллаган согинчномасида - маснавийда шундай деган

эди:

Кунгу л дуржи ичра гууар суздурур,

Башар гулшанида самар суздурур.

49

Ёш шоирнинг байтда кайд килишича, “кунгул дурж” - к,алб хазина. Суз

эса унинг кимматбах.0 гавхари. Башар гулшанида - инсоният гулшани,

бустонида суздан ортик “самар” - фойда, Сойлик йук- Навоийча, суз бебахо

бойлик. Инсон - сузи билан, яъни ширин сузи, ширин муомала-муносабати

билан Инсон. Суз - инсоннинг бемисл зеби, зийнати. Узга хеч бир нарса,

Хатто ганжина, дафиналар хам инсонни чин, юмшок, самимий, ширин,

маъноли ва таъсирчан сузчалик зийнатлай олмайди. Уз-узидан

англашиладики, дунёнинг жамики бойликлари сузга, суз бойлигига тенг кела

олмайди. Балки, суз улардан ортик. Бинобарин, хадиси муборакда шундай

дапил, хужжат келади: “Сузда - сехр, шеърда - хикмат бор”. Таъбир жоиз

булса, айтиш мумкинки, аслида дунёни суз бошкариб туради, дунёни (бу

Уринда тинчлик) суз тутиб туради. Суздан юмшок, яъни ширин, тотли,

шифобахш неъмат, айни пайтда, суздан каттик, суздан кескир (улдирувчи)

курол йук. Шунга кура халк “Тиг яраси битади, суз яраси битмайди”, дея

башорат килади. Чунки суз инсоннинг танасидан утиб, тугри калбига тегади,

шу оркали бутун аъзойи танга жарохат етказади. К,албни вайрон, танайи

вужудни хароб килади, хаста килади. Бу дард — огир дард. Унинг тайёр дори-

дармони, дукони йук. Бунинг бирдан-бир малхами - суз. Зеро, яхши суз -

малхам, давосиз дардга хам даво. Ширин суз - жонбахш. У инсонга янгидан

хаёт, куч-кувват багишлайди, узига булган ишончни, яшашга булган

иштиёкни орттиради. Демак, хамма нарса сузловчига, унинг уз калби

уммонига шунгий билишига ва ундан янги-янги маъно дурларини тера

олишию, янада мухими - уларни узгаларга, айникса, хаста-беморларга,

кунгли шикает топганларга, етим-есир, бева-бечоралару гариб-мискинларга

нисор эта билишига боглик. Бу эса, буюк мураббий Навоийча, амалларнинг

амали, амалларнинг энг хайрлиси, энг ажрлиси. Аслида, бундан ортик савоб,

мукофот йук... Энди муаллифнинг давосига уз далилини келтирамиз:

Кимки бир кунгли бузуцнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба ваирон улса обод айлагай!

50

Каъбатуллох шикаст-рехт топса ва хатто бузулса хам уни таъмирлаш,

тиклаш мумкин. Бирок, кунгул каъбасини тиклашнинг ва хатто шикаст-

рехтини таъмирлашнинг имкСяи йук,. Чунки бу - Аллохнинг иши. Агар у

ирода килсагина, Уз уйини - бандасининг калбини асл холига келтириши,

нурлантириб куйиши мумкин. Шундай экан, банда калбга озор беришдан,

Аллохнинг Байтини бузишдан, яъники гунохи азимдан сакланиши керак...

Х,аётда доимо хушёр ва хуш сузу хушфеъл булиб яшаш лозим.

Шу тарика Навоий инсонни яхшиликка, яхши хулкка, инсоний одоб-

ахлокка, тугри ва ширин сузликка, мехнат ва маърифатга чакиради.

Инсоннинг кимлигини унинг хулкидан, айни хулкини безайдиган сузидан,

хуш табиати ва самимий муомала-муносабатидан билиш мумкин.

Суз, шоирнинг фикрича, калбдан, унинг каъридан кайнаб чикади. Зеро,

калб - хазина, суз - ганжина. Акл - ушбу хазинанинг сохиби, хазинабони.

Агар сузлагувчининг калби мунаввар ва юмшок булса, табиийки, унинг сузи

хам нурли, ширин ва таъсирли булади. Ва бундай суз кишиларга хузур, узига

ва хаётга нисбатан хурмат хисларини тоширади. Чунки “Яхши суз — жон

озиги!”. Бунинг акси - “Ёмон суз - бош козиги”. У сузлагувчига хам,

тинглагувчига хам кулфат келтиради, уртага низо-нифок солади. Демак, суз

катта кучга, кудратга, инсон рухи, жони билан боглик сехрга эга. Шу сабабли

у кишига кувонч, шодлик, айни пайтда, кулфат, мусибат хам келтиради.

Яхши суз кишиларни хаётга, яшашга чорлаб, суз сохибига нисбатан узгалар

хурматини оширса, ёмон, купол суз, энг аввало, тинглагувчининг

сузлагувчига нисбатан газаби-нафратини тоширади. Шу билан бирга, хаётга

ва эзгу ишларга булган мехрини совутади. Халкдаги улуг накд: “Яхши суз

билан илон инидан, ёмон суз билан пичок кинидан чикар” аслида, ушбу

хакикатга ишора. Бугина эмас, мутафаккир шоирнинг мархамат ки.пишича,

суз - нажот, суз - хаёт:

Хам суз ила элга улумдин нажот,

Хам суз ила топибулук тан уаёт!..

51

Суз, аслида, хазина. У шунчаки хазина эмас, балки бигмас-туганмас

хазина, сунгги йук бойлик. Хар кандай хазина, бойлик камайиши, хатто тугаб

кетиши мумкин. Аммо суз хаз>;яаси хеч качон гугамайди. Тугамайдигина

эмас, хатто заррача кнмяймайди хам. Бу хакда Навоий “Хайрат ул-аброр”

(“Яхши кишиларнинг хайрагланиши”) достонида катга хайрат билан шундай

ёзади:

Маъдани инсон гууари суздурур,

Гулшани инсон самари суздурур.

Шеърда с^з - кимматбахо гавхарга, калб - гавхар тула маъданга -

хазинага, дафинага киёсланаяпти. Бу уринда, биз, бобокалон Навоийнинг

деганидан ташкари, демокчи булганига хам эътиборни каратишимиз керак.

Х,еч ким уз бойлигини бехуда сарфламайди, уни елга совурмайди.

Бойлигини уз Урнида, билиб, катьий хисоб-китоб билан ишлатади, фойдани

кузлайди. Шундай экан, бу гавхарни - суз бойлигини хам авайлаб-асраб

сарфлаш, тасарруф этиш зарур. Токи бу хазинадан узи хам, узгалар хам

фойда курсин. Шундагина у комиллик сари интилган, кишилар олдидаги уз

инсоний бурчини адо этган булади. Аксинча, унинг хайвондан фарки йук:

Инсонни суз айлади жудо уайвондин,

Билким, гууари шарифроц йуц ондин!

Факат нодон ва жохиллар, хайвонсифатларгина ундан уринсиз

фойдаланиши ва, бу билан, узига хам, узгаларга хам зиён-захмат етказиши

мумкин. Бундайлар хакида Навоий хазратлари афсус-надомат билан:

Олдига келганни емак х,айвоннинг иши,

Огзига келганни демак нодоннинг иши, -

дея, кишиларни жахолатдан кайтаради.

Шуни алохида кайд этиш лозимки, сузнинг, сузларнинг энг афзали -

чини, тугриси. Сузловчининг фазилати эса самимий, ширин сузлаши билан

бирга, рост, тугри сузлаши. Бу билан кишилар калбини ишонч ва кувонч

нурларига тулдиради, кишилар олдида узининг хам обру-эътиборини

орттиради. Буни дунёнинг хеч бир бойлиги билан тенглаштириш мумкин

52

эмас. Зеро, бойлик топилиши мумкин, обру-эътиборни топиш кийин. Унинг

бозори йук, обру, самимият сотилмайди. Шуларни назарда тутар экан, хассос

шоир уз-узига хитсб килиб:

Сузда, Навоий, не десанг рост дегил,

Рост наво нагмага пардоз дегил, -

дея, кишиларни рост сузлашга, мунаввар эзгу максадга чакиради...

Алишер Навоий ижодиётининг етакчи хусусиятларидан яна бири -

АДОЛАТ. Адолат, уз номи билан, адолат. Инсон хаётда ва ха-гто хар бир

ишда адолат деб, адолат истаб, хаётда хар бир масалада адолат тантана

килишини согиниб яшайди. Ва бирон бир кишига бахо бериши лозим булса,

унинг ёши ва жинсига, бойлиги ва камбагаллигига, мансабдор ва ёхуд оддий

инсонлигига караб эмас, энг аввало, унинг хулкига, одоби ва ширин сузига,

муомаласи ва адолатига караб бахо берилади.

Адолат - хаёт, адолат - саодат манбаи. Адолат эгаси эса чинакам

саодат сохиби, икбол эгаси. У адолати билан кишиларга хаёт, саодат

улашади, уларнинг дардига малхам беради. Бу хакда адолатнинг буюк

жарчиси хазрат бобокапонимиз шундай таълим берадилар:

Адл атаки, ул халк, %аёти булмиш,

Х,ам адл ила эл сифоти булмиш...

Даполат килинишича, адолат - халк хаёти манбаи, мангу бир сарчашма.

Кимки бу сарчашмадан кониб-туйиб ичса чинакам хаёт, турли кунгилсизлик

ва мусибатлардан нажоттопади, жисми-жони кувончгатулади...

Хулоса килиб айтиш жоизки, айни фазилатлари билан Навоий мероси

мангу яшаб колади, сунмас нур-зиё таратиб туради...

Абдулхаким ШАРЪИЙ ЖУЗЖОНИЙ

АФГОНИСТОНДА НАВОИЙШУНОСЛИК

Афгонисгон тарихида газнавийлар ва темурийлар даврлари, айникса,

XV аср олтин давр хисобланади. Мазкур аср Марказий Осиё, махсусан,

бугунги Афгонистон худуди учун Шарк ренессанси (Уйгониш даври)нинг

иккинчи боскичи деб тугри бахоланган. Ушбу тараккиёг боскичига темурий

шахзодалар, айникса, икки улуг зот - адолатпарвар подшо Султон Хусайн

Байкаро, буюк вазир’ва улуг шоир Мир Алишер Навоий рахбарлик ки^'иб

келганлар.

Темурийлар давлатининг улкан, марказларидан бири булмиш Х,ирот

шахри темурий шахзодалар фаолияти билан шундок бир фан ва маданият

учогига айландики, Урта Осиё, Эрон, Ирок, Озарбайжон ва бошка

улкалардан илм толиблари ва санъат мухлислари билимларини ошириш

максадида бу ерга келиб истикомат киларди. Хирот узининг мовий

гумбазлари, юксак миноралари билан, донг таратган йирик мадрасалари,

хонаколари ва мехмонхоналарида уларни кутиб олиб, илму маърифат

эшикларини очиб берарди.

Алишер Навоий химояси остида Абдурахмон Жомий каби аллома ва

шоир Саййид Косим Анвор каби олим, шоир ва накшбандия тарикатининг

йирик вакили ва бошка куп фан ва санъат арбоблари уз улкаларидан келиб,

Хиротдан бошпана топган эдилар. Навоийнинг моддий ва маънавий химояси

ва рахбарлигида маърифат ва санъат гуллаб яшнади, темурийлар даврига хос

миниатура мактабига асос солинди, меъморчилик тараккиёти юксак

боскичларга кутарилди, мусика ривожланди, узбек тили ва адабиёти

такомилнинг чуккиларига кутарилиб, туркий тилнинг бебахо ва мисли

курилмаган шох асарлари ижод килинди. Ушбу тилнинг буюк хомийлари

сифатида Навоий ва Хусайн Байкаро уни давлат тили даражасига кутариш

максадида тинимсиз кураш олиб бориб, назарий ва амалий жихатдан узбек

тили мухолифларига илмий ва катъий жавоблар бердилар.

Ушбу давр Афгонистонда тинчлик ва баркарорликни таъминлаш, усиш

ва ривожланишни жадалпаштириш, йирик бинолар ва иншоатларни куриб

битказиш учун кулай шароиглар яратиб берди. Ихтиёриддин тарихий

калъаси ва Хирот жомеъ масжиди бутунлай кайтадан курилиб

мустахкамланди ва замон такозосига мувофик безатилди. Гавхаршодбегим

томонидан курдирилган катта ва чиройли «Гавхаршодбегим мадрасаси»

54

якинида курилган «Мусалло» ийдгох, масжиди узининг осмонупар

миноралари ва равоклари билан Хирот шахрининг азамат рамзига айланди.

Ихлосия' мадрасаси, Халосия хонакоси, хашаматли ку.лклар, шохона

саройлар, шифохона ва китобхоналар, гавжум расталар ва карвонсаройлар,

шахарнинг хуснига х,усн кушиб турарди.

Хирог шахридан ташкари Жузжон, Балх, Тахор, Мозори шариф ва

Машхад каби жойларнинг хар бирида Навоий курдирган 370 букъаи хайр

(хайрли ва манфаатли курилма ва иншоатлар)ни, шунингдек,

Гавхаршодбегим курдирган баъзи обидапарни куриш мумкин эди. Масалан,

Машхад шахрига ажойиб сув келтириш иншоати, Нишопур якинида Косим

Анвор кабрн устидан курилган чиройли бино, Сарипул дарёси устида

курилган икки каватли мустахкам ва баланд куприк, Мозори шарифда

Хазрати Алининг рамзий кабри устида Навоий маслахатига биноан Хусайн

Байкаро томонидан бино этилган буюк обидаларнинг хар бири хозирда хам

салобат тукиб туради.

Навоий бажарган буюк ишлар уни Афгонистон халки учун севимли

тарихий шахсиятлардан бири даражасига кутарган. У ва одил султон Хусайн

Байкаро хакида халк ичида ажойиб ривоятлар мавжуд. Улардан бири «мулло

Мамаджон ва Оиша» романтик хикояси ундаги чиройли куш и кл ар билан

огиздан огизга утиб юради. Навоий Афгонистонда халклараро дустлик рамзи,

инсонпарварлик символи ва маърифатпарварлик тимсоли булиб келган.

Навоий асарларига кизикиш хар доим мавжуд булган. Асрлар давомида

махаллий мактабларда узбек тилида савод чикариш учун Машраб, Хувайдо,

Хожа Ахмад Яссавий асарлари каторида Навоий девони хам укитилиб, уни

Туркистонда нашр этилган ва кулёзма нусхаларидан фойдаланишади.

Афгонистонда Темурийлар ва Навоий ёдгорликларини куролмайдиган

кимсалар хам йук эмасди. Масалан, Амир Абдурахмон буйругига биноан

«Мусалло» жомеъ масжиди XIX аср охирларида Буюк Британия вакили

генерал Лимесдан томонидан I авхаршодбегим мадрасаси билан бирга

портлатилиб, ер билан яксон килинди ва Хирот халкининг капик эътироз,

55

нафрат ва каршилигига сабаб булди (M.F. Fy6op. Афгонистон тарих узанида.

Кобул, 1967. 684-бет).

Ундаь' кейин 50 йиллар мукадцам айрим амалдорлар 'Ихтиёриддин

калъаси ичида курилган хамсаройни бузиб тупрогини ташиш ва Мусшиюдан

колган бешта минорани кулатишга уринган булсалар, кейинрок Хирот

х,окими Абдулло Маликёр даврида барча ёдгорликлар сакданиб колди,

Мусалло миноралари в а Ихтиёриддин калъ аси Ю Н Е С К О химояси остига

олинди.

Унинг хокимлиги даврида хиротлик машхур маърифатпарвар савдогар

мархум Х,ожи F улом Х,айдар Мухторзода химмати билан Алишер

Навоийнинг абадий ётаржойи устида чиройли бир макбара курилди.

Темурийлар тарихи мутахассиси машхур олим ва шоир мархум устод

Фикрий Салжукий сзган шеърий китъасида ушбу бинонинг курилган йили

тарихи (1374 хижрий йили) «Шуд обод кабри Алишер Фоний» (Алишер

Фоний макбараси обод булди) мисраси оркали чикарилиб, мозорда ёзиб

куйилди. Фикрий Салжукий Х,иротда яшаган фазилатпарвар салжукийлар

оиласига мансуб эди.

Биринчи маротаба Афгонистон матбуотида 1952 йиллар «Ватан» номли

мустакил газетада узбек шоирлари мархум Назихий Жилва ва Назар

Мухаммад Наво ташаббуси билан куйидаги матлаъли: «Кукрокимдур

субхнинг пироханидин чокрок», «Кипригим шабнам тукулган сабзадин

намнокрок» Навоийнинг машхур газапи нашр этилди. Бу Афгонистон

матбуотида босилган биринчи узбекча шеър эди.

Биринчилардан булиб «Амир Алишер Навоий ва у колдирган меъморий

ёдгорликлар» сарлавхали катта макола ёзиб, «Хирот» адабий журнапида

нашр этган Фикрий Салжукий эди. У мазкур маколада, шунингдек, узининг

«Мазороти Х,ирот» ва «Хиёбони Хирот» номли кимматли китобларида

Навоий даврига тегишли купдан куп меъморий ёдгорликлар хакида муфассал

маълумотлар берган.

56

Mauixyp адабиётшунос ва тадкикотчи олим мархум Сарвархон Гуё

Эътимодий хинд олими Саййид Мухаммад Абдулло каламига мансуб

«туккизинчи хижрий асрда Афгонистон малхур вазири» сарлавхали

маколасини Хиндистоннинг Jloxyp шахрида ч и кади гаи «Уринтал коллеж

магазин» номли журналдан (1935 й, 36-сон) форс тилига гаржима килиб,

«Кобул» журналининг учинчи йили, 12-сонида (1313 х й ) нашр килдирди.

Макола катта хажмли булиб, унда Навоийнинг сиёсий фаолияти, илмий

адабий ижоди ва 15-асрда белгиловчи роли хакида кимматли маълумотлар

берилган эди.

1977 йили каминанинг ташаббуси билан биринчи маротаба

Афгонистонда узбек тилида «Юлдуз» номли хафталик газета нашрдан чика

бошлади. Унинг биринчи масъул мудири узбек зуллисонайн шоири

Мухаммад Амин Учкун, сунгра Ойхон Баёний ва Абдулло Руийнлар эди.

Газета Узбек тили ва адабиёти, миллий ва тарихий кадриятларимизни

тиклаш, айникса Навоийни танитиш, бир кагор асарларини нашр этиш

сохасида мухим омил булиб хизмат килди.

Навоийнинг 550 йиллигини нишонлаш арафасида «Мир Алишер

Навоийнинг фархангий (маданий) анжумани (уюшмаси)» давлат томонидан

расман руйхатдан утиб, 1991 йил иш бошлади. Шу йилдан бошлаб, «Юлдуз»

газетаси анжуман нашриётига айланди.

1981 йил Узбекистонда Навоийнинг 550 йиллиги олдидан унинг хаёти ва

ижодига багишлаб тадкикот ун йиллиги утказиш хакида карор кабул

килиниб, мазкур муддат жараёнида бир катор фаолиятлар олиб борилиб

мушоиралар ва адабий йигилишлар утказилди.

1991 йил феврал ойида улуг шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг

550 йиллигини Афгонистон Фанлар Академияси томонидан нишонлаш учун

давлат карори эълон килинди.

Кобулнинг «Ориёно» мехмонхонасида икки кун (9-10-феврал) давом

этган халкаро илмий симпозиумда Узбекистондан филология фанлари

докторлари Асомиддин Уринбоев ва Абдурашид Абдугафуров,

Тожикистондан олимлар Аълохон Афсахзод ва Амри Яздон Алимардоновлар

иштирок этган эдилар. Симпозиумда Навоий хаёти ва унинг асарлари хакида

форс, пашту ва узбек тилларида 20-дан ортик мало л ал ар укилди ва илмий

бахсу мунозараларга бой булиб учли. Навоий байрамига атаб Кайковус

Камол томонидан чизилган «Хирот тонги» номли катта ва чиройли раем

лавхаси, шунингдек, Змарай Шерзод томонидан ишлаб чикилган симпозиум

рамзи Ориёно мехмонхонаси залига зийнат ва шукух багишлаганди.

Афгонистон матбуоти ва телерадиокомпанияси Навоий 550 йиллиги

тантанасини самимий кутиб олиб, унга багишлаб давра сухбатлари,

интервьюлар уткачиб, маколалар босиб, симпозиум жараёнини нашр этиб

турди.

Улардан ташкари, умуман олганда, йиллар давомида Алишер Навоийнинг

яшаган даври, сиёсий хаёти, ижоди ва илмий фаолиятига багишлаб ёзилган

ёки таржима килинган маколалар, шунингдек, унинг нашр этилган

асарларини куйидагича тасниф килиш мумкин:

А. КИТОБ ВА РИСОЛАЛАР

-ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИНИНГ САНЪАТИ. Ушбу китоб темурийлар

маданиятига багишлаб атокли афгон олими мархум Абдулхай Хабибий

томонидан форс тилида ёзилган нихоят мухим асар булиб, 1018 бетлик катта

хажмда 2535 йил (Эрон подшолиги санаси) Эронда нашр этилди. Унда,

жумладан, Навоийнинг тарихий урни, санъат ривожига кушган хиссаси ва

санъат сохасидаги истеъдоди хакида суз юритилади. Устод Хабибий

«Захириддин Мухаммад Бобур подшо» ва «Афгонистон Хиндистон

курагонийлари даврида» номли машхур кигоблар муаллифи хамдир.

-«НИЗОМИДДИН АМИР АЛИШЕР НАВОИЙ ФОНИЙ» номли туплам

1968 йил Навоийни танитиш максадида «Тарих анжумани» томонидан нашр

этилди. Доктор Мухаммад Яъкуб Вохидий томонидан нашрга тайёрланган

ушбу туплам икки киемдан иборат булиб, биринчи кисмида Фикрий

Салжукийнинг катта маколаси. Гуё Эътимодий таржима килган катга

маколанинг матни, пашту тилида «Осиё цивилизациясида Хиротнинг

58

таъсири» сарлавхдяи Абдулхай Хабибийнинг маколаси, доктор Вохидийнинг

«Амир Алишер Навоийнинг асарлари» руйхатига жой берилган.

Тупламнинг иккинчи кисмида Н^зоий-Фонийнинг танланган форсий ва

туркий шеърлари, уларнинг туркча ва узбекча таржималари, насрий

асарларидан парчалар, шунингдек у ёзган форсча касидалар матни берилган.

Китоб Навоий асарларига багишлаб чизилган миниатюралар билан

безатилган. Мукаддимада Абдулхай Хдбибий «Виз буюк Амир Алишер

Навоийнинг куп к,иррали шахсияти билан фахрланамиз, уни янги авлодга

танитиш бир заруратдир», - деб таъкидлайди.

-«ФАСЛИЙ АЗ ХУЛОСАТ УЛ-АХБОР». Темурийлар буюк тарихчиси

Хондамир Алишер Навоий номига атаб ёзган «Хулосатул-ахбор фи ахволил

-ахёр» номли мухим китобнинг Хирот шахридаги барча ёдгорликлар ва

Алишер Навоий билан муносабатда булган барча кишиларнинг таржимаи

холи хакида ёзилган мустакил боби мархум Гуё Эътимодий томонидан

танлаб олиниб, 72 бетлик фойдали кушимчалар ва изохлар билан 1967

йилдан бошлаб, икки маротаба давлат матбаасида нашр кил и иди. Эътимодий

мукаддимада ушбу асар 21 йил мукаддам «Ориёно» журналида узлуксиз

нашр булганини эслатиб утади. У мазкур асар Х,индистон, Эрон, Покистон,

Узбекистан ва Тожикистонда илму адаб ахлига манзур булди деб

таъкидлайди.

-«АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ СИЁСИЙ Х,АЁТИ». Бартольд капамига

мансуб ушбу рисола профессор доктор Мир Хусайншох томонидан форс

тилига таржима килиниб, «Иттилоот ва култур» вазирлиги томонидан нашр

килинди.

-«АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ СИЙМОСИ». Мухаммад Халим Ёркин ва

Шафика Ёркин томонидан ёзилган ушбу рисола Алишер Навоийнинг 550

йиллиги муносабати билан 1991 йил нашрдан чикарилди.

-«НАВОИЙ» романи. Ойбек асари ушбу макола муаллифи томонидан

форс тилига таржима килиниб, 1974 йилдан 1976 йилгача «Жвандун»

журналида 90 фоизи шоирнинг хаёти ва ижодига атаб чизилган график

59

расмлар ва Ойбекнинг таржимаи холи билан бирга нашр килинди. Кейинрок

турли сиёсий узгаришлар юз бергани сабабли охирги кисми нашрдан колди.

Навоийнинг бир катор газаллар*: доктор Равон Фарход и й томонидан

форс тилига таржима килиниб, нашр этилди.

Б. МАКОЛАЛАР ВА ШЕЪРЛАР.

Афгонистон матбуотида йиллар мобайнида юздан ортик илмий-

тадкикий маколалар улуг шоиримизнинг куп киррали ижодиёти, илмий-

амапий фаолияти, узидан колдирган хайрия ёдгорликлари х,акида куп

олимлар ва ёзувчилар томонидан ёзилиб, «Жвондун», «Миллиятхойи

биродар», «Ирфон» журналлари, «Х,евод», «Анис», «Бедор», «Калам»,

«Юлдуз», «Тугри йул», «Ислом йули», «Нидойи Ислом», «Ойнайи Сарипул»,

«Жузжонон», «Форёб», «Армугон» газеталарида нашр этилиб келди. Улар

жумласидан айримлари:

А.Ш.Жузжоний каламига мансуб маколалар:

«Алишер Навоий - буюк инсонпарвар шоир» сарлавх,али макола

«Парчам» газетаси 1968 йил 14 октябр Алишер Навоийнинг 525 йиллигига

багишлаб нашр килинди.

- Навоий илмий симпозиумида укилган «Хамса - бархаёт асар» номли

макола уша йили “Жвондун” журналининг иккита сонида ва ундан кейин

Эрондаги «Шеър» журналида нашр килинди.

- «Навоий - янги адабий мактаб асосчиси». «Х,евод» газетасида,

«Навоий ва Шарк ренессанси», “Калам” газетасида (1991 йил).

Бурхониддин Номик:

«Навоий ва хамсачилик». “Савгот” газетаси, 1996 йил, январ.

Нажиб:

«Мен туркча бошлабон ривоят, Килдим бу фасонани хикоят» номли

катта илмий макола, “Савгот” газетаси, 1995 йил, декабр.

Мухаммал Халим Ёркин:

«Навоий - буюк мутафаккир шоир», “Хевод” газ., 1991 йил, феврал.

А бдул-А ли (Анвар) А хрорий:

60

«Амир Алишер - темурийлар даврининг зуллисонайн шоири». Биринчи

кием, “Паймон” журнали, АКД1, Нью-Йорк, 3-сон, 1999 йил.

Абдулманнон Тошки;.:

«Буюк шоирнинг хаёт ва ижод йули». «Карлигоч» газетаси, Алмония,

Берлин, 1999 йил.

Андхуйлик шоир Мухаммад Амин Матин ёзган 80 байтлик касида

«Юддуз» газетасида нашр этилди. Унда жумладан, бундай дейилади:

«Айлаган тасхийр суз иклимини чекмай черик,

Мир Алишери Навоийдек сухандон бизда бор».

Ушбу шеър узбек тилида ёзилган энг катга касида булиши мумкин.

Доктор Файзулло Аймок:

«Навоий шеърларида халк сузлари», Юлдуз, 1980 йил.

Ёзилган юздан ортик макола ва шеърлар муаллифларидан куйида

айримларини эслатиб утамиз: Алим Баёт, Адхам Шаме угли, доктор

Файзулло Аймок, Яъкуб Вахидий, Мухаммад Х,алим Ёркин, Шафика Ёркин,

Жалолиддин Сиддикий, Зариф Сиддикий, Матин Андхуий, Ойсултон

Хайрий, Ойхон Баёний, Абдулгаффор Баёний, Зикрулло Ишонч, Нурулло

Олтой, Шогулом Ахмадий Гулом, Мухаммад Олим Лабийб, Абдулло Руийн

ва бошкалар.

В. НАШР ЭТИЛГАН НАВОИЙ АСАРЛАРИ.

«НАВОИЙ ХАМСАСИ». Ушбу шох асар улуг шоирнинг 550 йиллиги

муносабати билан Афгонистон Фанлар Академияси томонидан ёзувчи,

адабиётшунос ва тадкикотчи олим мархум Абдул-Гаффор Баёнийнинг саъй

ва эхтимоми билан 1901 Тошкент тошбосма нусхаси ва Хива нашри асосида

айрим камчиликлари тугриланиб, давлат матбаасида катта тиражда араб

алифбосида нашр килинди ва Навоий мухлислари учун мислсиз coBFa булди.

Навоийнинг «Махбуб ул-кулуб» асари, шунингдек «Мухокамат ул-

лугатайн» рисоласи араб алифбосида доктор Вохидий томонидан нашрга

тайёрланиб, Фанлар академияси томонидан босмадан чикарилди.

- Мажолис ун-нафоис»нинг анча боблари «Назм ул-жавохир» ва «Лисон

ут-тайр»нинг бутун матни, шунингдек, Навоийнинг шеърлари ва

насрларидан танланган парч^лар, газаллар ва мукаммал шеърлар “Юлдуз”

газетасида нашр килиниб келди.

- «Арбаин» (40 хадис таржимаси) «Ислом йули» газетасида нашрдан

чикди. (1991 йил).

- Навоийнинг «Мезон ул-авзон» рисоласи Абдулло Руин тайёрлаган

матн асосида истеъдодли ёш олим ва шоир Мухаммад Олим Лабийб ёзган

олимона мукаддима билан нашр этилди.

Охирги йилларда улуг шоирни эъзозлаб унинг порлок инсоний

сиймосини курсатиш максадида бир катор катта ишлар олиб борилди. 1994

йил Шибиргон ва Мозори шариф шахарларида Навоий тугилган куннинг 553

йиллигини нишонлаш максадида катта анжуманлар булиб утди, уларда

Узбек, форсий ва пушту тилларида купдан куп илмий маърузалар укилди.

Рассомлар томонидан Навоий хаётига багишлаб, турли туман лавхалар

яратилди ва шеърлар ёзилди, Шибиргон педагогика институтига Амир

Алишер Навоий номи берилди. Кобул шахрида бир куча унинг номи билан

аталди.

Улуг шоирни эъзозлаш максадида унинг таклифига биноан султон

Хусайн Бойкаро томонидан Х,азрати Алининг рамзий кабри устида курилган

йирик тарихий обида ва ундан кейин Аштархонийлар томонидан унга

кушилган катта гумбаз, миноралар ва равокларнинг асосий ремонт иши

генерал Абдурашид Дустим ташаббуси билан бошланиб тугатилди. Шукухди

бинонинг катта сахнида оппок мармар тош тахталари ёткизилиб, унинг

атрофидаги катта парк фавворалар, ховузчалар билан безатилиб, катта

мабламар сарфлаш билан дам олиш богига айлантирилди. Генерал

Дустим томонидан макбаранинг ички дарвозаси устига 12 кг.лик холис

олтиндан тайёрланиб мукаддас калима ёзилган лавха урнатилди.

Навоийнинг хаёти ва ижодига багишлаб яратилган кимматли бадиий

асар хиротлик машхур миниатурист, мархум устод Мухаммад Саййид

62

Машъал томонидан калб кури билан ишлаб чикилган миниатуралар альбоми

тахсинга сазовор иш булди. Рассом Хирот худудида яшовчи темурийлар

кабиласига мансуб булиб, Навоий давридан колган бадиий ёдгор^'исларни

таъмирлаш ва Камолиддин Бехзод асос солган темурийлар миниатура

мактабини тиклаш йулида катта хизматлар килиб келиб, купдан куп

шогирдлар тарбия килган. 22. миниатурадак иборат булган мазкур альбомда

Навоийнинг ёшлигидан бошлаб умрининг охирги дамларигача нихоят

махорат ва истеъдод билан тасвирланган. Албомнинг муковалари нозик

кумуш лавхалар билан копланиб, уларнинг юзида хам чиройли миниатуралар

«минокорлик» услубида ишланган эди.

Шундай килиб, Афгонистон олим ва шоирлари ва санъат арбоблари

томонидан уларнинг тили ва миллатидан кагьий назар навоийшунослик

сохасида кенг куламли илмий, адабий, ва бадиий ишлар килиниб келинган.

Афгонистонлик узбек, тожик зиёлилари огир шароитларда, хориж

мамлакатларида хам бу сохада У3 илмий текшириш ишларини олиб

бордилар. АКШ, Нью-Йорк шахрида доктор Иноятулло Шахроний

имтиёзида чикаётган «Паймон» номли илмий адабий журнал ва Берлин

шахрида Абдул Маннон Тошкин бош мухаррирлигида чикарилган

«Калдиргоч» газетаси бунинг гувохидир.

Афгонистон навоийшунослари форс, урду, узбек, турк, инглиз тилларида

ёзилган адабиётларга асосланиб, уз илмий текширишларини олиб бориб,

Навоийнинг асарларидан тугридан-тугри фойдаланиб келмокдалар. Бу

уринда узбек навоийшунос олимларининг илмий ишлари фойдали манба

булиб хизмат килмокда. Агар биз Афгонистонда навоийшунослик, узбек

навоийшунослиги мактаби ютукларига асосланиб ривожланаётган бир янги

йуналишдир десак, муболага килмаган буламиз.

Нусратулла ЖУМАХУЖА

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЁТИДА ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ

БОШКАРУВИНИНГ БАДИИЙ ТАЛКИНИ

63

Йигирма биринчи аср ёшларини ватанпарварлик рухида тарбиялашда,

уларни маънавий камол топтиришда Навоийнинг миллий давлатчиликка оид

кар аш л ар и китта йхамиятга эга. Баркамол авлод йили давлат дасч;рини

амалга оширишда Навоийнинг бу борадаги фикр-гояларидан, панду

насихатларидан унумли фойдаланиш максадга мувофикдир. Зеро, бугунги

ёшларимиз келажакда харбий зобитлар, давлат хизматчилари, Ватак

посбонлари булиб етишишлари шубхасиз. Шунда Навоийнинг давлат ва

жамият бошкаруви йуналишидаги хаётий-фалсафий фикрлари аскотиши

табиий. Навоийдаги ватанпарварлик ва халкпарварлик гуйгулари

ёшларимизнинг доимий хамрохига айланса, лашкар бехатар, Ватан

сархадлари бехавотир, осойишта булади, деган умиддамиз.

Алишер Навоийнинг давлат ва жамият бошкарувига ижодий муносабати

доимий долзарб хамда ута хаётий мухим муаммодир. Ушбу мавзу янги бозор

иктисодиёти шароитларида, хусусан, йигирма биринчи асрнинг дастлабки ун

йилида хали етарли даражада ёритилган эмас. Аслида, миллий давлатчилик

асосларини барпо этишнинг маънавий масадалари хамиша Алишер

Навоийнинг диккаг марказида турган. Зотан, у улуг шоир ва буюк мутафаккир

булиши билан бирга, атокли давлат арбоби хамда йирик мулкдор шахе

сифатида хам фаолият курсатган. Хрзир хам у яшаб ижод этган Х,ирот

шахрида халк уни фахр билан "Амири кабир" сифатида эслайди.

Бизнинг ёшлигимизда давлат ва жамият бошкарувига, мулкка муносабат

батамом бошкача эди. Бу борадаги нуктаи назар коммунистик мафкура

асосига курилган эди. Урта мактабнинг унинчи синфида буюк пролетариат

ёзувчиси Максим Горькийнинг "Она" романи укитиларди. Романнинг бош

кахрамони Павел Власовнинг суддаги нутки хар бир укувчига ёдлатиларди

ва унинг нутки кандай узлаштирилганлиги бахоланарди. Нутк куйидаги

сузлар билан бошланарди:

" - Биз - социалистлармиз! Бунинг маъноси шуки, биз хусусий мулкка

каршимиз!". Бунда коммунистик мафкуранинг нуктаи назари яккол

ифодаланган. Бозор иктисодиёти тизимининг нуктаи назари эса бунга

64

тамоман тескари. Бозор иктисодиёти хусусий мулк тарафдори. Бозор

иктисодиёти тизимида хар бир кишининг хусусий мулк орттириши, хусусий

мулккл эга булишигина эмас, балки уни купайтириши, ■ йирик мулкдорга

айланиши конун билан кафолатланган. Мулкдорлик хукуки жамиятнинг

барча катламлари, тоифаю табака вакилларига берилган. Хусусий

мулкдорликни рагбатлантириш, такомиллаштириш йулга куйилган. Хусусий

тадбиркорлик ва фермерлик харакатларига кенг йул очилган, банклардан

кредит олиш, сармоя орттириш ва уни ривожлантириш, мулкдорлик

тапабгорларини хомийлик йули билан куллаб-кувватлаш имкониятлари

яратилган. Мустакилликнинг утган ун туккиз йилида аввалдан сармояга эга

булмаган кугшаб оддий одамлар ва хунармандлар ушбу имкониятлардан

фойдаланиб, мулкдор булишга улгуришди. Масапан, оддий тупрокдан сопол

буюмлар ясашни санъат даражасига кутарган, унлаб жахон мамлакатлари

музейларида ижод намуналари сакланса-да, шуро даврида косаси окармаган,

санъатини ривожлантиришга сармоя топа олмаган гиждувонлик усто Ибод

Нарзуллаевнинг авлоддари бугун яхшигина мулкдорга айланган ва дунё

кургазмаларида хорижий кулоллар билан тенг ракобатлашиш салохиятига

эга. Бундай мисоллар куп. Бундай мулкдорлар канча купайса ва кучайса,

давлат ва жамият хам шунчалик бойийди, кучаяди.

Янги тизим конуниятлари, уз-узидан, жамиятда мулкдорлик рухиятини

шакллантиришни такозо этади. Хуш, унда замонамиз кахрамонлари кимлар

булади? Замонавий ёшларимизнинг маънавий кисфаси, ахлоки, маданияти

кандай шаклланади? Табиийки, янги бозор иктисодиёти шароитларида

ёшларимиз маънавий-ахлокий киёфасини мусаффо сакдаш, уларда маънавий

баркамоллик мужассамлашган мулкдорлик маданиятини шакллантириш

долзарб масала булиб колади. Бозор иктисодиёти тизими мулкдорлар

жамияти тарафдори экан, замонамиз кахрамони, у кайси соха ва касб эгаси

эканлигидан катьи назар, мулкдорлар тоифасига мансуб булиши конуний

холдир. Мана шу уринда Навоий сабокларига зарурият сезилади. Яъни, бозор

иктисодиёти тизимида шаклланаётган фукаролик жамияти маънавий

65

баркамол инсонлардан таркиб топиши, бошкарувдаги давлат хизматчилари

эса маънавий комил инсонлар булиши такозо этилади. Бундай сифат

даражаслга эришиш учун эса Навоий угитлари сув билаь' хаводек зарур.

Навоийнинг бу борадаги карашлари, айникса, "Х,айрат ул-аброр"

достонининг учинчи маколотида киёмига етказиб ифодаланган. Хуш, Навоий

наздида, мулку мамлакат эгаси ким? Унинг маънавий сифатлари одций халк

вакиллари билан кандай нисбатда? "Шохнинг мунглуг мушаввашлар била не

нисбати?".

Бил муниким, сен доги бир бандасен,

Купрагидин ожизу афгандасен.

Эрмас стар туфрогу сен нури пок,

Хилцат аларгау сенга тийра хок.

Барча ж аворщ била аъзода тенг,

Сурати навъию хаюлода тенг.

Лек хунар ичра, камол ичра хам,

Хулцу хушулутфи мацол ичра хам.

А'ам равиши адлу хам инсоф аро,

Х,илму хаёву бори авсоф аро,

Шарь тарицида ибодатда хам,

А'ау йулида тацвию тоатда ха.м.

Сен тушубон йул нажахидин йирок,,

Купраги сендин юрубон яхшироц.

Навоийнинг ушбу фикрларини факат шохгагина эмас, балки барча

давлат хизматчилари га, мулкдор рахбарларга нисбатан татбик этиш мумкин.

Албатта, рахбарлар - жамиятнинг етакчилари. Аммо, улар Навоий фикрича,

алохида холатда купчиликнинг бири. Табиий салохиятларига кура, улар

бошка жамияг аъзолари билан тенг. Хатто, уларга насиб этмаган айрим

фазилатлар бошкаларда булиши мумкин. Навоий бошкалардаги

афзалликларга киёсан, шохни камтаринлик ва хокисорликка даъват этади.

Мутафаккирнинг бундай талаби бизнинг янги давлатчилигимиг'аги

66

тамойилларга дам тугри келади. Узбекистон Конституциясига биноан: "Халк

давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаидир"(7-модца). Хакикатан дам,

давлат рахбарларининг битмас-туганмас ^ахираси халк оммасида

мужассамдир. Хар бир рахбар шахе халк орасидан етишиб чикади ва хизмат

вазифасини бажариб булганидан кейин яна асл узанига — хапк багрига

кайтади, оддий фукарога айланади. Навоий сабокида ана шу оддий хаки катни

назардан кочирмаслик, узини халкдан юкори куймаслик, халкдан

йироклашмасликка нозик ишора бор.

Рахбарият халкнинг бир кисми эканлиги, узини халкдан устун куйиши

ноуринлиги хозирги методологиямиз асосларида хам уз ифодасини топган.

Жумладан, Президент И.А.Каримов уз нуткдарида рахбар маънавияти

масалаларига кайта-кайта мурожаат этади. Мисол тарикасида унинг

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси иккинчи чакирик олтинчи

сессиясидаги сузлари диккатга сазовор: "...Айрим (рахбар-Н.Ж .)

ходимларнинг махсус хизмат либосини кийиш и билан бирданига юриш-

туриш и, хулк-атвори узгариб колади. У ларнинг онгида "Биз давлатнинг

^та ишончли одамларимиз, кол га нл ар эса биз назорат килиб туриш имиз

лозим булган омма, холос", деган кайф ият пайдо булади. Бу, ахир,

утмиш га, ш уролар даврига хос булган ахлокий тубанлик асорати

эмасми? Д авлат муассасалари ... ходимлари бир хакикатни ку л o r ига

куйиб олсинки, улар хам мана шу халкнинг бир кисми, хеч кимдан,

оддий одамлардан ортик жойи йук." Рахбар ходимлар одамларни назорат

килиши эмас, балки уларга хизмат килиши керак, дея уктиради юртбошимиз.

Давлат бошкаруви ходимларининг халк олдидаги масъулияти масаласида хам

Алишер Навоий хозирги давлат ва хукук нуктаи назари билан якдил. Ушбу

масала Асосий Конунимизда куйидагича ечимини топган: "Д авлат халк

иродасини ифода этиб, унинг м анф аатларига хизмат килади. Д авлат

органлари ва мансабдор ш ахслар ж ам ият ва фукаролар олдида

м асъулдирлар" (2-модда). Навоий хукмдорнинг халк олдидаги

масъулиятини куйидагича бадиий тапкин этади:

67

Булди раият галаву сен шубон,

Ул шажари мусмиру сен богбон.

Куини шубон асрамаса ою йил, "

Оч бурилар туьмасидур бори, бил.

Боцмаса дещон чаманин туну кун,

Нахли тарин англа цуругон у тун.

Бурини доги гападин дур к,ил,

Сув берибон богни маъмур цил.

Fам есанг, ул гола манофиъ берур,

Бог гулу меваи нофиъ берур.

Гала тугансау куру с а шажар,

Худ санга цолмас яна нафъу самар.

Навоий талкинича, подшох, раият, яъни хапкнинг тинч ва осойишта, тук

ва фаровон яшаши учун масъулдир. Халк - пода булса, шох - чупон, халк -

бог булса, подшох — богбон. Куйларни чупон ою йил йирткич хайвонлардан

курикламаса, бари буриларга ем булади. Халкни хукмдор угри, боскинчи,

юлгич, порахурлардан хлмоя килмаса, халк химоясиз колади, адолатсизлик

авж олади, давлат ва жамият таназзулга учрайди. Богбон мевали

дарахтларини парваришламаса, куриган утинга айланади-колади. Бу холда

нафакат бог гулу мева беришдан тухтайди, балки халкнинг насибаси курийди.

Бугина эмас, хукмдорнинг ризки хам киркилади. Бундай фожианинг олдини

олиш учун, бурини подадан кувиш, богни эса сугориб, обод килиш керак.

Яъни, рахбар давлат ва жамият таркибини нопок кимсалардан тозалаши

зарур.

Мутафаккир золим хукмдорнинг зулми ва гунохлари жазосиз

колмаслигидан огохлантиради, махшар кунидаги хисоб-китобга ва дузах

азобига мустахик булишига икрор этади:

Ким не кишиким, санга ма^кум эрур,

Зулминга бечораву мазлум эрур.

Гарчики йуц шавкату сармояси,

Сендин эрур ортуц анинг пояси.

Негаки, чун $ашр куни зулжалол

Золиму мазлумни айлСр савол.

Хдшр куни (Киёмат куни. -Н .Ж .) Яратгувчи зот золим билан мазлумни

сурок килганида, мазлум юксалади, золим эса афтода холга тушади. Унда

жабрдийда молу мартабаси булмаса хам, золим хукмдордан юкори макомда

туради.Унга мехр-мурувват, бунга эса хор-зорлик юзланади.

Анга эваздур, санга шармандалиц,

Анга бийиклик, санга афгандалиц.

Тип чекиб ул ханжари пулоддек,

Очилибон савсани озоддек.

Санга бинафша киби цадди нигун,

Бош кутара олмай уётдин забун.

Анга нишоту санга андуху гам,

У л санга андокри, анга сен бу дам.

Х,ар не хато цилгонинг улгоч хисоб,

Булгусидур %ар бирига юз азоб.

Яъни, у канчалик куп хатога, гунохга, зулмга йул куйган булса,

охиратда шунчалик азоб-укубат тортади.Унга факат биргина восита - у зулм

етказган мазлумнинг кечирими нажот бахш этиши мумкин.Умид факат

шундан:

К,илмаса мазлум гуноуинг би%ил,

Дузах ародур ватанинг муттасил.

Афеин анинг тутмасанг уммид сен,

Билки, тамуг утида жовид сен.

Агар жабрдийданинг афвига сазовор булолмаса, золим дузах утида

абадий куйиши мукаррар. У кимгаки бир ингичка ипчалик зиён етказган

булса, махшарда унинг катли учун илонга айланади:

Кимгаки бир ришта етурдун? зиён,

Катлинга ул риштани билггт йилон.

69

Зулм учун жазо мукаррарлигини уктираркан, шоир хукмдорни

хушёрлик билан зулмпешаликдан воз кечишга ундайди. Зулмни даф

этишнинг бирдан-бир окилона йули аДолат урнатиш эканлигини мазкур

маколотга илова килинган хикоятда майорат билан тасвирлайди Навоий.

Навоийнинг давлат ва жамият бошкаруви хакидаги гоялари унинг лирик

асарларида хам узига хос урин тутади. Мана бу асарда газабкор шох ва унинг

хизматидаги амалдорларнинг аянчли ахволи нихоятда таъсирчан

тасвирланган:

Жсцон ганжига шоу эрур аждецо,

Ки, утлар сочар цаури уангомида.

Анинг коми бирла тирилмак эрур -

Маош айламак аждауо комида.

Шоирнинг бадиий талкинича, шох жахон хазинаси устида ётган

бамисоли бир аждахо. У кахру газабга минганида, гуёки огзидан олов

пуркайди. Шунинг учун, унинг панохида бирор амалга эга булиш, яъни

унинг маслаги билан яшаш бамисли аждахо халкумида туриб тирикчилик

утказиш билан баробардир. Бундай амалдорларнинг маскани шунинг учун

хам тахликапи ва омонатки, аждахо - шохнинг кахри келганида, ё

халкумидаги лукмани билиб-билмай ёкиб юборади ёки ютиб юборади.

Шунинг учун хам шох саройига урапашган амалдорларнинг аксарияти ё

беному нишон йук булиб кетади ёки маънавий-рухий мажрух булиб оддий

одамлар орасига кайтади ва гумном булади.

Бозор иктисодиёти маънавияти хам навоиёна адолатли бошкарувни

такозо этади. Навоийнинг узи маърифатли мулкдор булган ва маърифатли

мулкдорликни ёцлайди. Агар ёш тадбиркор маънан баркамол, кузи тук,

саховатли, олийхиммат булмаса, нафси унга голиб келади. Бойлик

орттиришнинг эса чек-чегараси йук. Окибатда, бундай мулкдорлик маънавий

инкирозга олиб боради. Навоий эл шод, мамлакат обод булишининг асосий

шартини куйидаги асарида катта бадиий жасорат билан намойиш этган:

То уирсу уавас хирмани барбод улмс’с,

70

То нафсу %аво цасри барафтод улмас.

То зулму ситам жонига бедод улмас,

Эл шод улА'ас, мамлакат обод улмас.

Демак, булгуси мулкдорларни маънавии камол топтириш учун

уларнинг маънавий-рукий оламидан х,ирсу хавас, нафсу хаво каби бузгунчи

тамойилларни бархам топтириш, зулму ситамнинг жон таслим этишига

эришиш зарур экан. Шундагина, Навоий орзу этганидек, жамиятда маънавии

баркамол мулкдорлар синфи шаклланади, эл шод, мамлакат обод булади.

Каромат МУЛЛАХУЖАЕВА

НАВОИЙНИНГ БИР ГАЗАЛИДА РАНГЛАР М О^ИЯТИ

Рангларнинг инсон рухий оламига таъсири масаласига кизикиш, уни

бадиий тафаккур ва ижод жараёни мураккабликлари билан боглаб Урганиш

узок тарихга эга.

Бадиий асарда кулланилаётган ранг хамиша муайян максадни назарда

тутади. Чинакам санъаткор борликда мавжуд рангларни такрор яраггмайди,

балки уларни калбидан утказиб, рухнинг рангларини жонлантиради, шеърга

кучиради. Ранглар гуё нур ва зулмат аро курашнинг бир куринишига,

ижодкорнинг борлик ва узлигини англаш истагидаги интилишлари

ифодачисига айланади.

Ранглар хар бир ижодкорнинг фикр доираси ва даражасига мувофик

кулланиб келинган. Шу боис соддарок асарларда рангларнинг рамзийлик

хусусиятини тушуниб олиш анча осон кечади. Дейлик, ок ранг ёругликни,

бахт-саодатни, кора ранг азоб-машаккат, мотам ва ёвузликни ифодапаса,

кизил, сарик ва бошка ранглар кувонч, висол, хижрон сингари кайфиятлар

воситачиси булиши мумкин. Ушбу ранглар турмушда (кийим-кечак

мисолида), хаётда (махсус байроклар, рамзлар мисолида) хам кайфиятга

таъсир килиш, рухлантириш ва бошка максадларда кенг кулланилган.

Ранглар замонлар утиши билан, гарчи оддий, кундалик турмушда дастлабки

рамзий мазмунини йукотмаса-да, инсоннинг рухий-маънавий имкониятлари

билан бирга камол топди. Муайян таълимотлар, шу жумладан, тасаввуф

таълимоти хам ранглар хакидаги уз фалсафасини яратди. Масалан, юкорида

таъкидлаганимиз дастлаб кай.'уни, мотамни ифодалаган кора ранг орифона

шеъриятда тириклик, унинг мохиятини англаб бораётган инсон - солик учун

муборак рангга, хайрат ифодачисига; эзгулик, ёруглик ифодачиси булган ок

ранг эса шу соликнинг Х,акка ёвуклашаётганлигини англатувчи рамзга

айланди. Суфийдикдаги айрим тарикатлар соликдаги рухий-шуурий

узгаришларни, уларнинг тадрижий такомилини ранглар воситасида,

аникроги, уларнинг тасаввурида хосил буладиган ранглар билан боглаб

кузатганлар.

Тасаввуф таълимоти вакиллари Хакни уз хуснини жилвалантириб

оламни яратган зот сифатида идрок этганлар, Уни дунёнинг асосида ётган

нур, яратилмиш нарсалар эса ана шу нур - Х,акнинг нуридан пайдо булган,

деб тушунадилар. Алишер Навоий “Фарход ва Ширин” достонида Сукрот

тилидан шундай дейди:

Ангаким цолди гам шомида жовид,

Бурун субх улди толеъ хуршед.

Мажозий ишц булди субуи анвар,

Х,ациций ишц анга хуршеди ховар.

Илохий мухаббат Куёшнинг узига, мажозий мухаббат унинг нурига

киёсан тушунтирилган бу байтда, нурдан Куёш сари интилишга, яъни

мажоздан Хдкикатга утишга ишора бор.

Суфийлик адабиётида купинча Хак ва унинг мухаббати Куёшга - нурга,

моддий дунё унга карама-карши тарзда зулматга (зиндон, соч, тузок, кафас

каби тимсоллар воситасида) киёсланар экан, моддийлик бандларидан халос

булиш истагида нурга талпинаётган соликнинг калби, рухи, онгу шуури

максадига эришгунига кадар бир канча холу макомларни тадрижий тарзда

босиб утиб, камолот даражасига эришиши таъкидпанади. Буни талаввун,

яъни ранг-баранглик деб номлайдилар. Ишкнинг мана шу тил билан

ифодалаб булмас авж лахзаларини шоирлар ранглар воситасида ифодалаш

72

йулини тутадилар. Демак, ранглар шоир учун янги имкониятлар яратади.

Купгина шоирлар ранглардан муайян даражада фойдаланганлар. Алишер

Навоий ижодида" эса ранглар тасвиридан бадиий восита сифатида

фойдаланиш поэтик усул даражасига кутарилган. Масаланинг айрим

жихатларига эътиборни каратган навоийшунос олим Ёкубжон Исходов

“Навоий поэтикаси” рисоласида уз фикр-мулохазаларини билдирар экан,

Навоийгача булган газалчиликда лирик кахрамон кечинмаларини билвосита

ифодалаш учун ранглар тасвиридан поэтик восита сифатида фойдаланиш

элементар холда булиб, махсус поэтик усул даражасига кутарилмаганини

таъкидлайди. Олим “Хазойин ул-маоний” куллиётида ранглар изчил

кулланилган 31 та газал мавжудлигини, ушбу газалларда ранглар асосан

ошик ахволини бурттириб курсатиш, кечинмаларни реал вокелик таъсирида

ифодалаш, табиат манзаралари ифодасига асосий урин бериш хамда маъшука

кийимининг ранги, унинг ошикка таъсири каби рамзийлик хусусиятларига

эга булган газаллар сифатида туркумлаш мумкинлигини эътироф этади.

Ушбу газапларни ботиний мазмуни асосида - рангларнинг тасаввуф

таълимотида тутган урнига асосланиб текшириш шоирнинг бадиий

махоратини урганиш билан бирга, дунёкарашининг айрим жихатларига хам

назар ташлашга имкон беради.

Рангларга уйгун ошикона газаллар айнан солик рухиятидаги

узгаришларга бориб туташишини кузагиш мумкин. Бу масалада эса тасаввуф

таълимотига оид адабиётларда муайян фикрлар мавжуд. Жумладан,

А.Курбонмамедов “Тасаввуфнинг эстетик доктринаси” рисоласида

суфийларнинг рангларга алохида эътибор берганликлари хамда унинг инсон

онгига таъсир курсатишда катта миссий ва рухий кучга эга эканлигини

айтади. Унингча, тасаввуфнинг ранглар “назарияси” бу фапсафий-эстетик

таълимотни чукуррок англаш учун кушимча, бинобарин, мухим гносеологик

функцияни бажаради. Ранг мураккаб рамзий талкинга эга булиб, бутунлай

фалсафий-суфиёна мазмун касб этади.

73

“Исломда суфийлик тарикдтлари” асарининг муаллифи Дж. Трименгэм

Ас-Санусийнинг “Салсабил” асарига асосланган холда “Етти маком”нинг

анча кенг таркалган схемасини такдим этади. Унга кура, зангори 'ранг

эхтиросларга мойиллик холатини, сарик ранг ишк ахволини, кизил ранг

эхтиросни, ок ранг тавхид холатини, яшил ранг ибтидо ёки утиш холатини,

кора ранг хайратни ва рангсизлик Хак билан биргаликни англатади. Бошка

бир манбадан ранглар хакида куйидаги маълумотни олиш мумкин: “Ранглар

суфийнинг рухий холатлари, Оллох томон сафаридаги даража - боскичларни

билдириб туради. Рангларнинг хилма-хиллиги ва алмашиниб туриши

соликнинг ахволини, шуурий кечинмаларининг давом этаётганини ифодалаб,

у хали талаввун, яъни ботиний-тафаккурий кечинма-уйларнинг апгов-

далговда, турли-тумандалигини англатади. Рухнинг рангдан рангга кучиши

ривожланишдан нишонадир. Ушбу жараён охир-окибатда рангсизлик

холагига, яъни тамкинга олиб келади. “Тамкин” холатига кирган суфий

“талаввун”дан кутулиб, Вахдат оламига кушилади”(2, 175).

Энди ушбу фикрлар тасдигини Навоийнинг бир газали — “Фавойид ул-

кибар” девонидаги 388-газал мисолида курайлик. Бу газал шеърият

ихлосмандлари, олимлар назаридан четда колмаган, албатта. Бирок, биз аввал

айтилган фикрларни такрорламаган холда ушбу газални шархлашга жазм

этдик.

Ранг билан боглик куплаб газалларда учрайдиган ёрнинг либоси

рангларига эътибор килиш усули билан бошланган газалнинг биринчи

байтидаёк ошик-шоир изтироблари ишкнинг кувончу машаккатларга тула

рангларида жилваланаётганини курамиз:

Хилъатин то айламиш жонон цизил, сариг, яшил,

Шуьлайи о у; им чекар х,ар ён цизал, сариг, яшил.

Шоирнинг ранг тасвири мухим урин эгаллаган газалларини бир неча

гурухга ажратиш мумкин. Шулардан бир гурухи одатда маъшука тавсифи

билан бошланади, аникроги, шоир маъшука либоси рангини тасвирлар экан,

74

ошикнинг ахволи ёки дунёнинг куринишини шу рангларга мувофиклаштириб

боради. Юкоридаги байтда айнан шу ходисани курамиз.

Бай'.нинг мазмуни: Жонон - ёр цизш, сариг, яшш ран^шрдаги кийимда

намоён булар экан, уни куриб чеккан оургарим шуъласидан хар томонга цизил,

сариг, яшш шуълалар сочшади.

Эхтимол, ошикнинг ахволини бурттириб ифодалаш учун восита булган

ранглар хакидаги фикрларни шу жойда тухтатиш хам мумкиндир. Бирок,

газалнинг кейинги байтлари, айникса, мактаъдан олдинги байт унинг

ботинига назар ташлашни - газалдаги ранг ва тимсоллар маъноларини

кенгрок ва чукуррок тушуниш заруратини такозо этади. Маъшука

кийимининг рангини ифодалаётган цизил, сариг, яшш тушунчалари биринчи

мисрада ранг-барангликни англатар экан, уз навбатида “хилъат” сузининг,

унга боглик холда “жонон” тимсолининг маьно доираси кенгаяди. Энди бу

ранглар оламни, борликни, яъни унинг яратувчиси - жононнинг жилвасини

ифодапамокда. Жонон - суфиёна мазмунда ёр - хакикий ёр, яъни Оллохнинг

кайюмият - баркарорлик ва абадийлик сифатларини ифодалайди.

XIV асрда Махмуд Шабустарий шундай ёзган эди: “Ул зотнинг

лутфидан икки олам ёришди. Унинг мархаматидан инсон хоки гулзорга

айланди”.

Байтдаги гулзор факатгина инсонга эмас, у яшаётган маконга хам •

тегишлидир. Гулзорнинг хусусиятлари эса кизил, сариг яшил ранглар билан

богликки, у азалий ва абадий, мутлак баркарор зот нурининг оламда

жилваланиши - намойиши сифатида идрок этилиши мумкин.

Бу оламни курган, англай бошлаган ошик “ох” чекар экан, “талаввун”,

(рухнинг рангдан рангга кучиши) холатига тушади. Бунинг сабаби, жонон

жилвасидан - Х,ак гузаллигининг борликдаги намойишидан хайратланиш.

Зеро, Мутлак гузалликка талпинаётган ошик-солик унинг дунёвий

намойишини хам англаб ета бошлаётир. Биз, бу рангларни хайрат

тушунчасига жамладик, бирок уларнинг хар бири узигагина хос булган

маъно-мазмунга (хам) эга. Ушбу ранглар ифодалайдиган мазмун хусу.сида

75

турли манбаларда турлича фикрлар берилган. Жумладан, “кизил ранг

соликнинг рухи вужуддан ажрала бошлаганини билдирса, сарик ранг солик

калбида мухаббатнинг кузгалиши ва унинг Оллох, ёди билан ;.шашига тугри

келади, яшил ранг валийликдан нишона. У сирларнинг сирига, гайбга

ошноликни билдиради ва соликнинг асл мохиятларга етишаётганини хам

англатиши мумкин”(2, 175). Яна бир манбада кизил ранг эхтирос холатини,

сарик ранг ишк холатини, яшил интихо ёки утиш холатитини англатиши

айтиб утилган(6, 128). Бошка Уринларда хам бу рангларга эътибор берилган

булиб, жумладан, асосан, (купрок) Ирокийнинг фикрларига асосланган

туркча тасаввуф истилохлари лугатида, Сажжодийнинг “Мусталихоти

урафо” ва бошка асарларда айтилган фикрлар ушбу рангларнинг солик рухий

ахволидан, унинг камол топишидан далолат беришига ишонтира олади.

Ранглар ифодасининг охирида келадиган яшиллик хакикий вахдат билан

билан бирлашган мутлак комиллик, деб тушунтирилар экан, ранг-

барангликни ифодалаётган айнан мана шу газалда хам кайсидир маънода

изчиллик, тадрижийлик борлигини курсатади. Ранглар инсон калби ва

Х,акикат уртасидаги муносабатлар, мувофиклик даражасининг ифодаси

хамдир. Демак, биринчи байтда ишк оташида ёнган, Х,ак маърифатидан хабар

топа бошлаган, гайб сирларига ошноликка интилиб, асл мохиятга етишаётган

ёки етишиш истагига тушган ошикнинг бу оламда ранго-ранг жилваланган

ана шу ёрнинг (жонон - Хакнинг) олдидаги рухий ахволи ифодаланган. Буни

байтда кулланилган “ох” сузи хам тасдиклайди. “Ох” - тасаввуф лугатларида

ишк гулгуласининг тил билан ифодалаб булмас авж лахзалари сифатида

изохланади. Шундай килиб, ишкнинг зуридан уни ифодалаш, таърифлаш

кийин булгани учун хам шоир рангларга мурожаат килади.

Кейинги байт:

Гулшан эттим, ишц са^росин самуми о^дин

Ким, эсар ул дашт аро %ар ён цизил, сариг, яшил.

Ишк сахросини охим самумидан (охимдан таралган кайнок шамолдан)

бир гулшанга айлантирдимки, энди бу даштда кизил, сариг, яшил шамоллар

76

эсмокца, деган мазмун ботинида узгачарок маънолар мужассамлашганини

аниклашимиз мумкин. “Гулшан” - “гулзор” тасаввуф лугатларида солик

калбининг камол топишига ишора булса, “иш‘. сахроси” рухоний олам

сифатида эътироф этилади. Демак, байт замирида ошикнинг рухоний

оламини ишкнинг авж лахзаларида камол топтиришга ишора борки, бу ана

шу кунгилда эсаётган - узидан дарак бераётган кизил, сариг, яшил рангларда

бадиий ифода этилмокда.

Шишадек кунглумдадур гузори %уснунг ёдидин,

Тобдоннинг аксидек алвон цизил, сариг, яшил.

Байтдаги “ гобдон” (тобадон) деб, уйга ёруглик тушиши учун эшик

тепасига урнатилган туйнукка нисбатан айтилади. Хдётий деталга мурожаат

килган шоир ул зот хуснининг гулзорини эслаганида, шишадек кунглида

кечаётган холатни туйнукдан уйга тушаётган ёругликнинг турли рангларга

(кизил, сариг, яшил) эврилишига киёслаб тасвирлайди. Ошик кунгли

шишадек тиник, ранглардан холи. У ишкдан латифлашиб бораётган кун гил га

ишора. Зеро орифона адабиётда кунгил алохида мавкега эга. Уни Х,акнинг '

жилваси акс этиши мумкин булган маскан сифатида хам талкин этадилар.

Жумладан, Навоийнинг узи “Хайрат ул-аброр” достонида шундай ёзади:

Каъбаки оламнинг улуб цибласи,

К,адри йуц андоцки кунгуп каъбаси;

Ким бу халойища эрур саждагох,,

Ул бири Холища эрур жилвагох,....

Демак, сурат тиник аксланиши учун шиша (кузгу) хам тоза булиши

лозим. Ишк уни кимё булиб поклади. Х,усн - гузаллик. Тасаввуфда уни

“зотдаги камолки, Хдкдан бошкада булмайди”(Ирокий), яъни илохий

гузаллик, деб тушунтирадилар. Оламдаги барча гузалликлар ва гузаллар

унинг гузаллигидандир. Гузал хам, ошик хам унинг узидир. Гулзор - мутлак

уларок калбнинг фатхи ва ирфонга очилиши, деб изохланади. Бу байтдаги

хусн гулзори - Мутлак гузалликка интилиш йулида камолотга эришган калб

(ошик кагби) Мутлак ёр хуснининг гузаллигини ёд этар ткан, шишадек

77

хамон кунглида кизил, сариг, яшил ранглар акс этади. Нега ошик ранглар

ичра саргардон? Ранглар ошик калби ва Х,ак орасидаги муносабатлар,

*лувофикликлар даражасини англатар экан, Мутлак' гузаллик йдида калбида

кечган кечинмалар - тапаввун максад хал и олис эканлигини курсатади.

Кейинги байт:

Оразу холинг била хаттинг хаёлидин эрур,

Кузларимнинг оллида даврон цизил, сариг, яшил.

Ушбу байтда ошикнинг ахволи маъшуканинг узвлари билан боглаб

тушунтирилар экан, шоир ораз, хол, хат каби тимсолу тушунчаларни

куллайди. Бу тимсолар биргаликда кулланилганда маъшуканинг чехрасини

тасаввур этишга имкон бермокда. Демак, байтни сени — сенинг чехрангни

(юкорида хусн ва капб эди, бу уринда, дейлик, чехра, юз) эслаганимда,

кузимга даврон, яъни дунё гузаллашиб (ранг-баранг) булиб куринади, деб

тушуниш мумкин. байтнинг ботиний маъносини англаш учун эса баъзи суз

ва тушунчаларнинг суфиёна маъносига эътибор каратамиз. Жумладан, ораз -

илохий гузаллик манбаи; хол - вахдат нуктаси ёхуд вахдат сири; хат -Х,ак

чехрасининг ошкор булиши ва мутлак тажаплиётнинг зухури. Байтнинг

биринчи мисрасида ёрнинг орази(юзи), холи ва хатги хаёлда, яъни ошик

илохий гузаллик манбаи, вахдат сири ва (Х,ак чехрасининг намойиши) мутлак

жамол тажаллиёти зухури хакида хаёл сураяпти, уйлаяпти, хали уларни

кургани ёки уларга етишгани йук. Шунинг учун хам куз Унгида хали хамма

нарса: даврон (ходиса- касрат олами) ранг-барангликда - кизил, сариг, яшил

рангларда намоён булмокда. Демак, ошик хали хам тапаввун холатида

(кунгли етиши лозим булган нарсага хаёлда етишаётир, холос):

Лаыгун май тутцил олтун жом бирла сабзада

Ким. булардин яхши иуц имкон цизил, сариг, яшил.

Лаългун май кизил ранг билан, олтун жом сариг ранг билан сабза

яшиллик билан ифодаланаётган байтнинг зохирий маъносида имкон борлик

билан уйгунликда, бошка воситалар эса бу йулда кумаклашувчи воситалар

эканлиги анча осон тушунилади. Байтнинг орифона маъносичи тушуниш

78

учун баъзи сузларнинг орифона мазмунини аниклаштириб оламиз, яъни: май

- тажалли нури, ишк; жом - пирнинг калби, худо акс этган маскан, илохий

нур манбаи; кизил, сариг(олтун), сабза *лшиллик) тушунчапарининг ботиний

маънолари янада кучайган. Жумладан, бу уринда кизиллик маърифат билан,

олтун(сариглик) - ишк билан, яшиллик - Олллох маърифатидан рухнинг

софланишига богланган холда кучайган, деб айтиш уринлидир. Демак,

байтнинг мазмуни: “Соф рух билан илохий нур манбаинынг иищи йулида ишц

маърифатидан бахраманд этким, бундам бошца имкон цолмасин ".

Энди бу йулга мутлако шунгиб кетиш, факат шу иш билан банд булиш

истаги уни бутунлай чулгаб олган. Бу караш кейинги байтда янада

ривожлантирилади:

Фацр аро беранглик душвор эрур беуад валек,

Хирцада тикмак эрур осон цизил сариг, яшил.

Байт Расулуллох с.а.в.нинг “Факрлик - фахримдир” деган машхур

хадисини ёдга солади. Хдкикат йулига кирган солик учун факрлик - шараф.

Х,акдан бошка барча нарсадан мосуво булиш, моддий маънодаги хеч бир

нарсага эхтиёж сезмаслик унинг мухим белгиси. Бирок, уни зохиран

намойиш этиш билан ботинни факирлик биносига айлантириш мушкул.

Байтдаги беранглик, яъни рангсизлик сузининг мохиятини англасак, унинг

мазмуни ойдинлашади Рухининг инкишофи ранглар воситасида

тушунтирилаётган солик берангликка энг сунгги боскичда эришади. Яъни, у

талаввун холатидан тамкинга утади. Бу мавкеъга ( у рангсизлик ёки ок ранг

воситасида ифодаланади) етишгач, унинг рухи Оллох хузурида булади. Яъни,

фано б^либ, бокийликка юз тутади. Бу солик учун энг машаккатли, шунинг

билан бирга, шарафли йул. Бунга етишиш учун солик зангори, сарик, кизил,

яшил, кора сингари рангларда ифодаланиши мумкин булган изтиробу

кувончларнинг машаккатини бошидан утказмоги лозим. Демак, байтни

шундай изохлаш мумикн: "Бу йулда берангликка - мацсадга эришиш жуда

мушкул ”.

Сунгги байт:

79

Эй Навоий, олтину, шингарфу зат ор истама,

Булди назминг рангидин девон цизил, сариг, яшил.

Одатда, девон тузилганда, унга рассомлар турли рангларда безак

беришлари, олтин суви югуртиришлари мумкин. Навоийнинг девонида эса

бунга эхтиёж йук. Чунки шоирнинг узи таъкидлаётганидек, шеърларида

жилваланган ранглар девонни безаб улгурган. Мана шундай зохирий маъно

англашилган байтда, албатта, бундан чукуррок - ботиний маъно хам мавжуд.

Зеро, аввалги байтлардаги мукаммаллик газални факат зохирий маънода

тушунишга имкон колдирмайди. Демак, олдинги байтдаги берангликни

максадга етиш мазмунига боглаб тушунадиган булсак, байтнинг ботиний

м аз му ни шундай: эй Навоий, сен олтин, шингарф, затор, яъни цизил, сариг,

кук(бу уринда яшил маъносида) изтиробу цувончларнинг машащатини

истама, улардан ошиб утишга ва мацсадга интил, чунки сен буларни

бошингдан кечирдинг ва шеърларингда акс эттирдинг, элга ошкор этдинг.

Эхтимол, байтда, умуман, газалда бундан хам теранрок маънолар

яширингандир...

Исмат САНАЕВ

НОДИМ ЗИЁВУДДИНИЙ ВА АЛИШЕР НАВОИЙ

Зарафшон водийсида яшовчи узбек ва тожик халкларининг дустона

муносабатлари тарихи бенихоя кадимий. Икки миллат адабиёти вакиллари

уртасидаги тажриба алмашишлар туфайли юксак санъат намуналари

даражасидаги асарлар майдонга келди ва жахон маданияти хазинасига нодир

дурдона булиб кушилди. К,ардошлик муносабатларининг шаклланиши иккала

халк тарихини бойитди, юксалиш учун янги уфклар очди. Шунингдек,

адабиётлар уртасидаги мустахкам алока ривожланишнинг кенг ва равон

йулларини очиб берди, юксак натижаларга эришилди. Е.Э.Бертельс

таъкидлаганидек, "... форс ва тожик тилида мавжуд булган адабиётлар шу

вактдан бошлаб факат Урта Осиёда яшовчи тожик ахолисининг бойлиги булиб

колмай, у узбекларнинг иккинчи адабий тили булиб колаверади... XIX асрдаги

Урта Осиё адабиётини урганишда бу холни хисобга олиш ва узбек, тожик

80

адабиёти тарихини ёзишда хар икки адабиётнинг бир-биридан ажралиб

колмаслиги учун хар иккиси устидабаробар иш олиб боришгатугри келади"'.

Тилни билиш - дилни билиш, айни вактда элни билишдир.

"Адабиётимизнинг энг улуг намояндаси" (А.Фитрат) Алишер Навоий узининг

хам форсча-тожикча, хам узбекча шеьрлари билан Самарканддаёк танилган.

Улуг мутафаккир илм кайси тилда булмасин, уша тилда уни урганишга

даъват килиб:

Ибрию юнонию сурёни хам,

Х,инду агар сурса, билиб они хам..,-

дея, тафаккур оламини кенгайтириш зарурлигини укдирган. Илм гуё мухит.

Унинг сархадлари кенг, туби чукур, умр эса жуда киска. Урганиш, билиш

муваффакиятлар калитидир. Чунки хар икки миллат хаётига оид "асарлар

кайси тилда ёзилган булишидан катъий назар, узбек ва тожик халклари

адабиёти тарихини урганишда мухим манба булиб хизмат килади"2.

XIX асрда яшаб ижод этган Нодим Зиёвуддиний Зарафшон

водийсининг зуллисонайн шоирлардан биридир. Узбек ва тожик тилларини

хамда уларнинг тарихини, адабиётини яхши билган Нодим зуллисонайнлик

анъанапарини муваффакият билан давом эттиради.

Нодим Зиёвуддиний Шарк шеърияти анъаналарини давом эттириб,

п?зал шеърлар битган ва уларни туплаб девон тузган. Каттакургон ва унинг

якин атрофида яшовчи шоирлар асарларини туплаган Абдулхамид

Мажидийнинг куйидаги маълумоти диккатга сазовор: "Хозир менинг

кулимда у я га якин шухрат тутмаган шоирларнинг девон, хикоя, достон ва

бошка майда-чуйда нарсалари са клан ад и. Булардан мукаммап девон эгалари:

Шавкий, Вайсий, Валий, Нокис, Нодим, Вола, Дабирий, Махдий, Ахкар,

Салохий деган шоирлар булиб, девон тузмаганлари: Муфтий, Хокий, Хомид,

Тоиб ва Таржимон каби шоирлардир"2.

1 Бертсльс Е Э. П ерси дская ли тератора в С р ед н е й А зи и . С о в е т ск о е В о ст о к о в ед ен и е , т V , - М осква- Л ен и н гр а д 1948 - с т р .22.‘ В ал и хуж аев Б. У збек эпик п оэзи я си тар и хи дан . - Т.: У зб ек и с т а н , 1 9 9 3 ,1 7 6 -6

Нодим Зиёвуддиний асарларини мавзу жихдтдан уч гурухга ажратиш

мумкин. Булар: ишкий, ижтимоий-фалсафий ва диний-тасаввуфий шеърлар.

Шоир асарларининг асосий йуналишини халоллик, адолат учун кураш, покиза

мухаббат хамда комил инсон тугрисидаги фикрлар ташкил килади. Шоирнинг

инсон, дустлик, мехнат, ишк, хижрон, висол, май мавзусида ярагган катор

асарлари XIX аср узбек шеъриятининг ажойиб намуналаридан хисобланади.

Ишк - Шарк газалчилигида энг кадимий мавзулардан бири. Шоир

асарларида самимий севгини шарафлайди, ошикнинг бегубор ва покиза

туйгуларини жушкин мисрапарда юксак махорат билан тажассум этади:

Эй хуш улким, васли жомидин кунгул масрур эди,

Х,ажр заурин нуги этиб, у,ижрон даги махмур эди.

f азалида висол лаззатидан бахраманд ошикнинг ички кечинмалари

тасвирланган. Нодим Зиёвуддиний адабиётнинг турли жанрларида калам

тебратган. Хрзирча шоирнинг узбек ва тожик тилларида ёзган 8 та газали

аникданди . Алишер Навоий жахон маданияти хазинасига муносиб хисса

кушган буюк дахо. Унинг ижод мактабидан бахраманд булмаган бирорта хам

узбек шоири йук. Академик В Абдуллаев таъкидлаганидек, “Навоий

мухлислари факат азим шахар Самарканддагина эмас, балки унга сиёсий-

маъмурий жихатдан боглик булган атроф вилоятларда, хусусан, Жиззах,

Галлаорол, Зомин, Жомбой, Ургут, Окдарё, Каггакургон, Зиёвуддин мавзеи

доираларида хам куп эди. Кдцимий Мовароуннахрнинг тарихчи ва шоирлари

асарларида Миёнколот номи билан машхур булган бу гузал жойлар узининг

куп асрлик илмий-адабий анъаналари билан хамиша калам ахлларини

илхомлантириб келган... жуда куп миёнколлик шоирлар яратган адабий

анъаналар XIX асрга келиб янада жонланади... Ургутда Хумулий, Азизий;

Янгикургонда Эшонхожа Вола; Зиёвуддинда Нодим Зиёвуддиний;

Каттакургонда Мухаммад Шариф Шавкий, Мухаммад Очилдимурод Мирий

каби шоирлар етишган ва хар кайси узига хос овозда ижод этган, хилма-хил

асарлар ёзган"1

1 А бдул л аев В С айланм а. - Т о ш к е 1»т: А д а б и е т ва сан ъ ат, 1982 , 8 5 -б е т .

82

Нодим Навоий ижодига катта хурмат билан караган, буюк

мутафаккирни узига устоз деб билган, унинг изидан бориб, Шарк

шеъриятига хос анъаналарнь узлаштирган ва давом этгирган. Мумтоз

адабиётга булган юксак эътикод шоир ижодининг хар томонлама

шаклланишида мухим ахамият касб этган. Бунга мисол килиб Нодимнинг

Навоийга эргашиб ёзган "хануз" радифли газалини келтириш лозим.

Маълумки, Алишер Навоийнинг

Куйди жоиим уртаниб, ул ёр келмайдур хануз,

Жон рамщца еттию дилдор келмайдур хануз, -

матлаъли ошикона газали мавжуд. Ва унда самимий севги ва мухаббат, шу

билан бирга, хажр азоблари куйланади.

Назирагуйлик - кадимий анъана. Чунки "назира айтмай, пайров

килмай, татаббуъ тутмай бировдан ёки бирор нарсадан урганмай устодликка

кутарилиш бу л маган ва булмайди хам. Назира - бу таклид эм ас'.

Нодим назираси хусусияти шундаки, бу устозлардан укиб-

урганишнинг ижодий махсули. Айни вактда устозга нисбатан юксак хурмат,

эъзоз:

Холими сургали ул гамхор келмайдур хануз,

Фурцатидин куйди жисмии ёр келмайдур хануз.

Бахтим шулдурки, жон этсам цудумига нисор,

Нега ул шухи ситамкирдор келмайдур хануз.

Мен улубмен муддатедур деви хижрони асир,

Не сабабдин ул парирухсор келмайдур хануз.

Талх улмиш ёрсиз комимга жоми хушгувор,

Лаблари чун лаьли шакарбор келмайдур хануз.

Жоми май кулга олиб, зулфин хамойил ашабон,

Лутф этиб ул чехраси гулнор келмайдур хануз.

Вахким гулшанда фарёд айларам чун андалиб,

Бунча янглиг чодири зангор келмайдур хануз.

А б д у л л а ев В. С айланм а. - Т ош кент; А д а б и ё т ва сан ъ ат . 1 9 8 2 . 174-бет .

Нола айлармен чу цумри зор йиглаб ёдида,

Комати чун сарви хушрафтор келмайдур %ануз.

Мунчахам бул^авас Сулма бировнинг ёрига,

Мунча ёрим деганинг бекор келмайдур щнуз.

Назм этиб Нодим неча абёт тун булди ярим,

Жа%д айлаб ул санами гулнор келмайдур %ануз‘.

Газадда хижрон азобларини тортаётган ошикнинг дарду аламлари

ифодаланган. Уз парирухсорининг васлига етишга ташна ошик ёрининг

келмаётганлигидаи изтироб чекади. Висолга муштоюшк уни шу куйга

солган. Ёр келса, унинг босган кадамларига жонини нисор этишга хам тайёр ва

- буни шараф деб билади. Чунки "деви хижронга асир" булган ошикнинг ёрсиэ

хаёти - хаёт эмас. Ёрсиз хаётнинг завки, лаззати йук, дунё коронги. Энди

"лаъли шакарбор"нинг "зулфин хамойил айлаб", "лутф этиб"

келмаетганлигидаи изтироб чекади, Уртанади. Гулшанда булбулдай фарёд

килади, аммо уша дилдор "гунча янглиг чодири зангори"ни олиб жамолини

курсатмайди. Ёр васлидан бенасиб ошик гохо гумонлар исканжасида фигон

чекади. Лекин умид шуъласидан кунгли ёришади: шеърлар ёзиб узини

овутади, байтлар битиб тунни ярим килади. Факат уша ёрнинг "жахд айлаб”

келмаётганлигидаи куяди. Ёр васлига интизорлик туфайли ошик хижрон

гамини, фирок азобини тортиб согинчда яшайди...”

Навоий услуби ва охангига мос битилган бу газал Нодимнинг юксак

махоратидан далолатдир. Нодим Алишер Навоийнинг турли мавзудаги 7

газалига мухаммас боглаган. Шоир устоз асарларини чукур урганиб, буюк

суз устасидан таъсирланиб, жушкинликни газаллар матни ва рухига

мохирлик билан сингдирганлиги учун хам мухаммасларда навоиёна талкин

ва ифода уз тажассумини топган.

Нодим Алишер Навоийнинг

Жонга чун дермен: на эрди улмакинг кайфияти

Дерки, боис улди жисм ичра маризнинг шиддати,-

' У ш а м анба, 3 6 8 -3 6 9 -с а х

84

матлаъи билан бошланадиган газалига куйидагича мухаммас боглаган:

Тутмади гамгин хаёлим эл ичинда улфате,

Давр социсидин ортар кулфатим У,ар соате

Васл жомин истадим, тулмиш ичииг шарбате,

Жонга чун дермен: на эрди улмакинг кайфияти?

Дерки, боисулди жисм ичра маризинг шиддати1.

Нодим Навоийнинг хар бир газалидаги юксак гояни, бадиий етукликни

сакдашга эришади. Нафис ва сержозиба мисралар укувчига завк, сурур

багишлайди:

Чекмиш азалда суратинг устоди цудрат бе^алол,

Куз курмади амсол анга %усн сцли ичра бир гузап,

Бе%зод тортолмас они гар ат аса юз йил жадал,

Гуё хату %олингни тару; этганда исщцоши азал,

Шингарфу зангор урнига лаълу зумуррад цшди %ал2.

Куринадики, Нодим мутафаккир шоир мисраларига хамоханг мисралар

яратган, узига хос ижодий муваффакият козонган. Бу эса Нодимнинг мохир

суз устаси, салохият сохиби эканлигини курсатади. Яна бир далил:

Аар на кифрик уци куксум сат^ини этмиш шарах,,

Узгалар май жомидин, мен лаьлидин топтим фара:;

Базм аро гул васфида Нодим му ни билгил асах,

Манга гулрух социю булбулга гул тутмиш цадщ,

Мает эрур ул х,ам Навоийдек, вале шайдо эмас3.

Шоир ижодига хос хусусиятларидан яна бири унинг газали да уз-узига

мурожаат килишидир. Бунда у, асосан, газал мактаъида мурожааг билан

калбини очади, дилидаги хис-хаяжон, орзу-интилишларини баён килади.

Масалан:

Сурадим устоди хираддинким: недин тушдим йироц?

Айтди: эй Нодим, азалдин бу санга мацдур эди.

1 У ш а м ан ба , 7 3 9 -с а х2 У ш а м ан ба , 552*сах,.

У ш а манба. 387-сак.

Таъкидлаш >'ринлики, Нодим Ш арк мумтоз шеъриятидаги “илми аруз”,

“илми кофия”, “илми бадиъ” конун-коидаларини чукур билган, улардан уз

урнида усталик билан' фойдаланди. '

Нодим Зиёвуддиний асарларини укиб, урганиш жараёнида шу нарса

маълум буладики, у уз ижодида шу нарса маълум буладики, у уз ижодида

дунё (олам, жахон, дахр) гул, булбул, кунгул, багри кон лола, мухаббат, вафо

тимсолига куплаб мурожаат килади, улар воситасида узига хос ижодида

янгиликлар яратади.

Умуман, уз замонасининг илгор кишиси, ноёб истеъдодга эгаси Нодим

Зиёвуддиний узбек шеъриятининг гузал намуналарини яратди, наслларга

мерос колди.

Зиеда МАШАРИПОВА

КУНГИЛЛАР НОЛАСИ ЗУЛФУНГ КАМАНДИН НОГАХ.ОН

КУРГАЧ...

Алишер Навоий шеьриятида халк ижоди анъаналарини урганган

адабиётшунос олим МДакимовнинг маълумотларига Караганда, улуг

мутафаккирнинг шеърий ва насрий асарлари таркибида уч мингдан зиёд халк

маколи, таъбирлари, хикматлари мужассам булган. Бу, бир томондан,

шоирнинг халк ижоди ва анъаналарини жуда чукур билишини, иккинчи

томондан эса халк хаётига накадар якин булганини курсагади. Халк

хикматларидан баъзилари Навоийгача ва Навоий даври Узбек мумтоз

шоирларининг ижодида учраса-да, деярли асосий кисмини Навоий биринчи

марта жонли тилдан уз ижодига кучириб, тарих сахифаларига ёзди ва келгуси

авлодларга мерос килиб колдирди.

"Хазойин ул-маоний"да халк маколлари ва хикматлари алохида

байтлардагина эмас, балки бутун-бутун газаллар бошдан-охиригача ирсоли

масал ёки тамсил усулида яратилганини курамиз.

"Гаройиб ус-сигар"даги "Кунгуллар ноласи зулфунг камандин ногахон

кУргач", "Сен уз хулкунгни тузгил, булма эл ахлокидин хурсанд", "Ишк аро

душвордур булмок киши хамдарди шох"; "Наводир уш-шабоб"даги

86

"Музтари к}'н глум аро ул юз хаёли айланур" деб бошланувчи газаллар

бутунлай макол ва х,икматлар мазмунига асосланиб яратилган.

"F аройиб ус-сигар" девонига кирган шундай газаллардан бирини намуна

сифатида урганиб чикайлик.

Кунгуллар ноласи зулфунг шмандин ногщон кургач,

Эрур андоцки, кушлар цичциришцашар йшон кургач.

Кунгул чокин кузумда ашки ратин элга фош этти,

Балив захмини фсщм айларлар эл дарёда цон кургач.

Кузум цон ёш тукар, нетиб кунгул захмин яшурайким,

Топарлар ерда захмин сайд цонидин нишон кургач.

Буёлгон цон аро жон пардаси етгач гами уажринг,

Кунгул богида баргидурки, ол улмиш хазон кургач.

Хадангинг захми ичиндин балоларни югон ёшин,

Эрур тифлини олгай, цуш балосин ошиён кургач.

Кунгуллар нацшини торож этарга ёпмогинг бурцаь,

Анингдекдурки, юз боглар цароцчи карвон кургач.

Юзин зулф ичра то курдумулуб васлига етмасмен,

Fanam эрмиш юзурмоц, кечаутни х,ар цаён кургач.

Эрур чин олам ичра жо% фоний, яхши от боций,

Бас эм комин раво аила узунгни комрон кургач.

Навоий, хурдаи назмингни андоц айладинг таурир,

Ки сочцай хурда бошинг узра шох,и хурдадон кургач.

Шоир газапларида ирсоли масал ёки тамсил каби бадиий санъатлар,

асосан, параллелизм усули билан биргаликда кулланади. Ва яна уз фикрини

асослаш учун мухим хаётий далил, далиллар келтиради.

Параллелизм усули халк огзаки ижодиётида, айникса, достонлар ва

кушикларда энг куп таркалган усул булиб, инсоннинг ички рухий холатлари,

табиаг ходисалари бевосита турмуш лавхалари билан киёсланиб, таккослаб

курсатилади.

87

Алишер Навоий фольклордаги мазкур усулни уз ижодига факат татбик

килибгина колмасдан, балки бу усулни бойитган, шеърнинг асосий бадиий

куролларидан бирига айлантирган.

Айни газалда хам шу усул кУлланган булиб, уида шоир лирик

кахрамоннинг рухий холатларини хаётий ходисалар билан ёнма-ён

(параллел) куйиб тасвирлаганки, бу хол тасвирнинг нихоятда жонли ва ёркин

чикишига сабаб булган:

Кунгуллар ноласи зулфунг камандин ногсцон кургач,

Эрур андоцки, куишар ци'щиришкашар йилон кургач.

Ёрнинг соч уримларини куриб, ошикнинг нола чекиши деярли купчилик

мумтоз шоирлар ижодида учрайди. Лекин ушбу байтнинг узига хослиги

шундаки, Навоий тасвирида ошикнинг фарёд ва нолалари кучли, токат килиб

булмас даражада. Бу фарёд гуё илон инига бош сука бошлагач, жон

талвасасида кичкира бошлаган кушларнинг нола ва фарёдига ухшайди. Ошик

кунглидан кутарилган нолани бу хилда хаётий манзара оркали гавдапантириш

натижасида Навоий лирик тасвири ички рухий характер касб этган. Шарк

шеъриятида ёрнинг кадди хакида ran борганда, албатта, сарв дарахти элатиб

утилганидек, унинг сочи таърифланганда илон билан боглик фикр

келтирилади. Навоий ушбу анъанани саклаган холда мазкур байтда бутун

бир жонли лавха яратган.

Маъшуканинг зулфи тузокка, айни пайтда илонга хам ташбех килинган.

Бу уринда шаклий ухшашликдан ташкари, вазифа жихатидан хам ухшашлик

мавжуд. Илон кушларни овласа, маъшука зулфи ошик кунглини банд этиш

учун куйилган тузок. Шундай экан, кунгиллар ноласи хам, кушларнинг

фарёди хам габиий. Бир байтда бутун бир хаётий лавха яратилганки, бу

лавха, уз-узидан, ошик рухий холатини образли тарзда акс эттиришга хизмат

килган.

Кунгул чокпн кузумда ашки рангин элга фош эттн,

Балиг захмини фа^м айларлар эл дарёда цон кургач.

88

Конли куз ёшларим кунгил чокини (ярасини) элга фош этиб куйди. Бу

холат гуё одамларнинг дарёда кон куриб баликнинг жарохатланганини фахм

этишларига ухшатилади.

Ошикнинг изтиробларини англаш билан баробар?куз олдимизда хаётда

учрайдиган дарёдаги конли сув, ярадор балик билан боглик булган яна бир

лавха намоён булади.

Кузум цон ёш тукар, нетиб кунгул захмин яшурайким,

Топарлар ерда захмин сайд цонидин нишон кургач:

Кузим конли ёшлар тукиб турганда кандай килиб кунгил яраларини

яшира оламан, Ахир, овда ярадор булган улжа (сайд)ни унинг конли

изларидан топиб оладилар-ку!..

Куз олдимизда кузларидан конли ёш тукаётган ошик ва овчилар уки

туфайли ярадор булиб, конли излар колдириб кетаётган жонивор холати акс

этади. Ёнма-ён куйиб тасвирланаётган хар икки холат хам нихоятда

ачинарли, хайратомуз.

Буёлгон цон аро жон пардаси етгач гами уажринг,

Кунгул богида баргидурки, ол улмиш хазон кургач.

Fамин: хажри билан конга б^ялган жон пардаси iye хазон фаслида кип-

кизил тусга кирган баргларни эслатади. Хазонга учраб, кизил туе олган,

узилиб тушиш холига келиб титраб турган барг... Бир карашда бу холат

табиатда хар йил такрорланадиган оддий бир ходиса. Гап шундаки, оддий

булиб куринган хаёт ходисаси сир-синоатларга тула борликнинг шафкатсиз

конуниятлари нозикфахм санъаткор калами билан инсон кисматининг

чигапликларини акс эттирувчи фштсафий умумлашма даражасига кутарилган.

Хадангинг захми ичиндин балоларни югон ёшин,

Эрур тифлини олгай, куш балосин ошиён кургач.

Яъни: вужудимда ишкинг камони отган укдан пайдо булган захмларни,

балоларни тухтовсиз куз ёшларим юваётир. Бу гус ёш болапарнинг куш

уясини к^риб унинг полапонларини олишларини эслатади. Захм ичи -

89

ошиён, балолар - куш болалари, куз ёшлар - болалар параллел шаклда

келган.

Кунгуллар нацшини торож этарга ёпмоги'нг бурцаъ,

Анингдекдурки, юз боглар цароцчи карвон кургач.

Ушбу байтдаги холат ва манзара янада тиник, янада хаётий. Ошиклар

кунглини талон-тарож килмок учун юзларингга парда ташлаб олибсан. Не

ажабки, карокчи хам карвонни талаш учун юзига никоб кийиб олади.

Айникса, урта асрларда кенг таркалган юзига никоб тортиб карвон йулларида

пайдо булувчи карокчиларнинг тажовузкорлиги хакидаги х,аётий лавха хам

Алишер Навоий тасаввур оламининг бепоёнлиги, мантикий мушохадаси

натижасида ошик ва маъшуканинг узаро муносабатлари рухий

кечинмаларини очишга хизмат киладиган бадиий тасвир воситасига

айланган. Биринчи мисрадаги мавхум тасвир иккинчи мисрадаги ажойиб

образли ифода оркали катта хаётий манзара касб этган.

Юзин зулф ичра то курдум улуб васлига етмасмен,

Fалат эрмиш юзурмоц, кеча утни jfap цаён кургач.

Крп-кора зулфларинг ичида юзингни курдим, аммо улгунча васлингга ета

олмаслигим аён. Негаки, кечаси ловуллаб турган оловга юз урмок, жуда якин

бориш хатарлидир, куйдириб кул килади. Бу уринда ер юзи - илохий нур

манбаининг узи; узун сочлари (зулфи) - моддий дунё, фирок тузоклари, тусик.

Айни пайтда ёр юзи - ут, оловга хам киёсланган, шунинг учун унга

якинлашишнинг имкони йук. Тасаввуфий истилохлар, анъанавий ифода ва

ташбехлар замирида ёр васлини орзу килиб илохий ишк дардида уртанаётган

ошикнинг изтироблари, нотинч капбнинг фигон ва фарёдлари изчил ва

мунаввар ифодаланган.

Хуллас, газал поэтик асосга курилган. Бу байтларни кузатиш асносида,

биз, ошикнинг шахсий кечинмалари билан бир кагорда, ранг-баранг хаёт

лавхаларини хам курдик... Илонни курганда чиркиллашиб фарёд килган

кушлар, дарёда кон куринганида яралангани маълум булган баликлар, ерда

кон излар!.ни колдирган сайдлар, хазон фаслига юз тутиб кизи.; тусга кирган

90

барглар, кушларнинг уясидан полапонларини олаётган болалар, карвонни

курганда юзини бекитиб талончиликка хозирлангам карокчилар, коп-коронгу

тунда ловуллаб ёнаётган олов, аланга. Килтирилган хилма-хил манзаралар

нихоятда хаётий. Булар, аслида, бизга яхши таниш. Аммо улар шоирнинг

буёкдор калами остида янгидан жило топиб, укувчиларни янада

завклантиради, хайратга солади. Шу тарика байтларнинг барчаси тамсил

санъати асосига курилган. Тамсил "мисол келтириш" маъноеини билдириб,

байтнинг биринчи мисрасида ифодаланган фикр далил сифатида иккинчи

мисрада хаётий бир х,одисани мисол килиб келтиришга асосланган

санъатдир. Биринчи мисрадаги фикр билан келтирилган мисол уртасидаги

муносабат - мантикий алока купинча киёсий йуналишда булиб, ижодкор

диккати хам бадиий тафаккур билан хаётий вокелик орасидаги ухшашликка

асосланган булади. Бунинг ёркин далилини эса юкоридаги байтларда

кузатдик, икрор булдик.

Мазкур байтларда хаёт ва борликнинг турфа куринишлари намоён

булади. Навбатдаги байтда эса шоир лирик чекиниш килиб, хаёт ва инсон

хакида, инсон умрининг мазмуни тугрисида фалсафий умумлашмалар

чикаради:

Эрур чин олам ичра жох, фоний, яхши от бокии,

Бас эл комин раво айла узунгни комрон кургач.

Ошикона ва орифона газалларда купинча мактаъдан олдинги байт панд-

насихат тарзида булади. Олдинги байтлар билан боглик эмасдек туюлган

бу байт бевосита булмаса хам бавосита умумий фикрлар билан алокадордир.

Ушбу байт "агар муродга етмокни истасанг, эл муроди йулида харакат кил,

эл-улуснинг манфаатлари йулида камарбаста бул, чунки бу муваккат

оламда мансаб-мартаба хам, дунё ва бойлик хам уткинчидир, фонийдир,

факат яхши номгина бокийдир" деган угитларни камраб олган.

Шоир лирик кечинмалар тасвири асносида хам халк манфаати йулида

кайгуриш, бошкаларни хам шунга даъвагг этиш каби юксак инсонпарварлик

гоя лари ни таргиб этишдан тухтамайди. Навоий наздида Инсон, Ишк,

Одамийлик, Аллох, Адолат тушунчапари бир-бири билан чамбарчас боглик.

Навоий, хурдаи назмингни сшдоц ай^адинг тщрир,

Ки сочцай хурда бошинг узра шо%и хурдадон кургач.

Навоиёна уртанишлар, анлухли оханглар асосига курилган газап

макгаъга келиб умумий умидворлик, илохий ишкка дахлдорлик гуйгуси

билан интихосига етди.

...Эй Навоий, назмингда нозик сир-асрорларни шундай тахрир

килдингки, уни курган нозикфахмлар подшоси энди бошинг узра зарлар

сочажак!.. Булар, аслида, буюк мутафаккир, мураббий ва санъаткор

шоирнинг сунгсиз орзулари, армонлари, эзгу максадлар й^лидаги

курашлари, эришган мислсиз муваффакиятлари ва улардан туйган

коникишлари - фахриялари, абадий согинчлари эди... Бобокапон шоиримиз

бунгатула хакдорлар, шундай булиб колажаклар. Илохо...

Тозагул МАТЁЦУБОВА

ГАФУР ГУЛОМ ПОЭТИК МЕРОСИДА НАВОИЁНА РУХ,

Академик Fафур Fулом меросида гениал шоир ва мутафаккир Алишер

Навоийнинг улкан ижодий таъсири кузатилади. Мазкур жараён гоятда

купкиррали булиб, лирик анъана ва новаторлик нуктаи назаридан олиб

каралганида хам Гафур Гулом ижодининг гоявий-бадиий жихатдан

юксалиши, мумтоз адабий мерос хазинасидан ижодий бахраманд булиш

даражаси хакидаги карашларимизни муайян даражада бойитади. Шоир

шахсиятини англаш, ижодининг поэтик манбапарини аниклаш, асарларига

хос умумадабий ва индивидуал кирраларни тушунишга якиндан ёрдам

беради. Навоийшунос А. Х,айитметов Гафур Гуломнинг Шарк адабиётига

муносабати хакида суз юритиб, куйидаги фикрларни таъкидлайди: “Гафур

Гулом узбек адабиётини, хусусан, унинг мумтоз цисмини умумий катта

Шарц адабиётининг бир булаги деб царар, узбек адабиёти тарихини шу

тарзда урганиш тарафдори эди

Гафур Fулом шеъриятига'гаъсир этган куплаб Шарк шоирларидан

бири, шубхасиз, Алишер Навоийдир. Шоир поэтик меросида Навоий образи

талкинлари билан боглик уринларда буюк шоирга булган хурмат, эъзоз

туйгулари гурур билан куйланади. Унинг адабиёт, бадиий ижод, суз санъати

олдидаги улкан хизматлари баробарида бетакрор шахсиятига хос юксаклик,

магрурлик, жасорат, ноёб иктидор сингари инсоний белги-сифатлар асрлар

оша ардокда булгани, миллат ифтихори ва гурурига айлангани эътироф

этилади. Жумладан, Гафур Гуломнинг «Алишер»2 шеърида «Буюк

Алишернинг асрий нидоси», «Туфон, куюнларда яккаю ёлгиз. Монолит,

гранит х,айкалдай магрур», «Олтин балдоцдаги нифрит куз каби, Асаринг

биз учун булди цорачуг», «Алишер Муштарий юлдузи каби, Узбек осмонида

болциган чоги» каби кутаринки рух билан йугрилган куйма сатрлар

Навоийнинг бетакрор киёфасини гавдалантиради. Навоий «.туфон»,

«цуюн»ларда ёлгиз эди. Унинг ижоди завол билмаслиги, куз корачугидай

эъзозланиши боиси хам аслида, бир жихатдан, Навоий шахсиятига хос

буюклик, фидокорона интилишларида кузатилувчи метин собитлик булса

ажаб эмас. Зотан, навоиёна юксак манзиллар хавосига интилган Гафур Гулом

хам у'збек адабиёти осмонида Навоий янглиг балкиш, минг йилларни назарда

тутиб мулжалларини белгилаш, максадларини тайин этишни кузлаб калам

сурар экан, улушини бобокапон устоз интилишларидан, тула англанган хаёт

тарзи ва абадиятга дахлдор поэтик меросидан олади.

Шунинг учун хам Алишер Навоий асарлари рухи Гафур Гулом

шеърларининг магзи-магзига сингиб кетган. Купинча давр муаммоларига

поэтик муносабат билдириш, замин, замон ва замондошлари киёфасини

ёритишда улуг шоирнинг Фарход, Ширин, Лайли, Мажнун, Искандар каби

кахрамонлари номлари шоир шеърларида бот-бот тилга олинади. Гафур

1 Х ай и т м егов А. М у м т о з а д а б и ё т и м и з б и л и м д о н и / / А д а б и й м ер о си м и з уф клари. -Г .: «У к и тув ч и » , 1997. 56 6 Г аф ур Г у л о м . М укам м ал асарлар тр пл ам и. 12 том л и к . 2 -то м . -- Т.: Ф ан , 1 9 8 4 , 142 б (М ак ол ада ш ои р

и1еъ рлари дан келтириган нам уналар у ш б у наш рдан о л н н и б , том ва сахи ф ал ар и к5}р сати б бо р и л а д и - Т .М )

93

Гулом Фаргона х,акида суз юритар экан: “Мен уз Фаргонамни мацтамоц

бупсам, Йигити Фар^оду цизи Ш и р и н д а й деб ёзади. Ёки “Дурдома”

шеърида пейзаж тасвирида: “Гунафша, лалаларнинг, гунчаю булбулларнинг

Куклами Наши, Мажнун умридай утиб к е т д и дейди. Замондошларини

улуглаганда эса муболагапи тарзда: “Да/? биримиз Искандардан

баланддамиз", мехнаткаш узбек сиймосини гавдапантирар экан:

“Ме^натдадир даланинг барча Мажнун Лайлоси, Фарход ер сугоради, кулоц

очади Ширин", ишк-мухаббат хакида суз борганда: “Ошицу маъшуцларнинг

циссасин биздан суранг, Юзга киргунча яна Мажнунга Лайло узгинам ” каби

х,ароратли мисраларини битади. Бу хол Гафур Гулом Навоий асарларидан

дунё ва хаётни фалсафий идрок этишни Ургангани, ижтимоий вокеликнинг

долзарб муаммоларига поэтик муносабат билдиришда бобокалон шоирнинг

фикр-карашларига, тасвир ва ифода тарзига эргашганлигини курсатади.

Навоий ижодий мероси, аввало, юксак инсонпарварлиги билан

эътиборга лойик. Шоир асарларида кишиларни бир-бирига якинлаштирувчи

дустлик, биродарлик, мехр-вафо, садокат сингари туйгу кечинмалар

ардокланади. Одам боласи миллати, дини, ирки билан эмас, балки

кайдаражада инсоний сифатларга эгалиги билан кадр-киммат топиши

таъкидланади. Мазкур фикрларимиз тасдигини унинг достонлари

кахрамонлари мисолида куриш мумкин. Навоий кахрамонлари араб, эрон,

арман, хинд, юнон каби миллат вакиллари булиб, чинакам инсоний

фазилатлари ва хислатлари билан элга манзурдир. М.: “Фар^од ва Ширин»

достонидаги Шопур - эронлик, Фарход - чинлик, Ширин - арманистонлик.

Аммо Фарход ва Шопурни дустона муносабатлар, Фарходу Шириннни севги,

мухаббат, вафо, садокат, сабр-бардош, матонат, курашчанлик узаро

якинлаштиради'.

Навоийнинг лирик шеърларида хам турли миллат вакилларига

багрикенглик билан муносабатда булиш, чексиз эхтиром туйгулари харорат

1 Бу какда каранг: А л и ш ер Н авоий . М укам м ал асарлар туп л ам и 2 0 пэмлик. т 8 Ф а р х о д ва Ш ирин -Т.: Ф ан , 1991 (Б ун дан кей ин М А Т тар зи да б ер и б бор ам и з. -Т .М )

билан ифодаланганлигини кузатамиз. Ишк кудратини хар кандай миллий

махдудликдан юксак санаган шоир ёзади:

Ишци коми.: элни ё Фар^од, ё Мажнун цилур,

Гар эрур маъшуц схуд арманий, ёхуд араб

Ёки:

Хусн чун жилва цилур, оцу цорада йуц фарц,

Кишига келса бало - хо%и хито, хо%и %абаш.

(Навоий. МАТ.5-Т., Бадоеъ ул-васат, 182-6.).

Навоий асарларининг магиз-магзига сингиб кетган ишк, мухаббат,

бирдамлик, инсонпарварлик гоялари, оламу одамни ЯХЛИТ БУТУНЛИК

сифатида англаш туйгуларини Гафур Гулом шеъриятида хам кузатамиз. У

XX асрда дунёнинг кайси бурчагидаки инсонни камситувчи, хаётига тахдид

солувчи хатти-харакатлар содир этилса, унга узининг шиорона калби билан

муносабат билдиришга, оламу одам дардини калбан кечиришга интилади.

Шубхасиз, Г.Гулом уз даврининг фарзанди сифатида бутун дунё хапкларини

озодлик ва эрк йулидаги бирдамлик ва хамжихатликка - курашга чакиради.

Унинг “Мен я^удии", “Она цизим Ж ам ш ага”, ’’Ассалом”, "Поль Робсонга”,

"Ливан омон булади", “Тинчлик минбаридан” ва бошка катор шеърларида

антогонистик тузумларни кескин зидлантириб ифода этиш, романтик

кахрамонлар эмас, балки она замин муаммоларига эътибор каратиш

кузатилади. Аммо бу типдаги ашъорларда умумбашариятга мухаббат ва

эхтиром туйгулари баланд пардаларда ифодасини топганки, мазкур жихат

муайян даражада Шарк шеъриятининг инсонпарварлик пафоси, хусусан,

Навоий ижодининг хаётбахш таъсирида юзага чикади. Шоирнинг куйидаги

мисралари фикримизни тасдиклайди:

Ердаги неъматлардан маурум цша олмагай-

Оц, сариц, цизил, цора, бадандаги жило ранг (2- т., 17- б.).

1 А л и ш ер Н авоий . М А Т . 20 том лик 4-том . Х а зо й и н у л -м аон и й . Н аводи р y u i-ш а б о б .. - Т : Ф ан , 1 9 8 9 , 3 8 -6 . (М ак ол ада Н авоий дан келтириладиган ш еъ рий кам уналар ш у н аш рдан ол и ни б , кавс и ч и да ж и л д , дев он н ом и ва сахи ф ал ар и к урсатиб бор ш щ и . -Т .М .)

95

Навоий асарларида инсон акли ва тафаккур кудрати юкори бахоланади.

Шоир фалсафий-эстетик карашларида инсоннинг илми-аъмоли, янгича

фикрлаш тарзига алохвда эътибор каратилади. Жумладан, “Фаруод ви '

Ширин"да шундай байт келтирилади: “Деди: Х,ар ишки цишиш одамизод,

Тафаккур бирла билмиги одамизод" (Навоий. MAT.8-T., 122-6.). Гафур Гулом

шеърларида хам инсоният тафаккури эзгу максадларга йуналтирилсагина

комиллик касб этиши таъкидланади: “Сен урганган илм билан кушилди

катта ният, Ва шунчалик камолотга ета олди тафаккур" (3-т., 180-6.).

Англашиладики, хар иккала шоир хам ният холислиги илм-амал билан

туташсагина, чинакам етукликка эришиш мумкинлиги фикрида собит туриб

калам тебратишган.

Бундай насихатномалар узига хос хаётий билимлар, ижтимоий-

иктисодий, маънавий-маърифий тасаввур-идеаллар, халкимизни эзгу

кадриятлар атрофида жипслаштириш хамда маънавий юксалтиришга

даъватлар, айтиш мумкинки, устувор гоялар мажмуасидир. Дархакикат,

инсоният тарихи - бу инсон тафаккури ва тасаввурининг кенгайиши ва

чукурлашиши тарихи. Зотан, тафаккур нечоглик кенгайган сари дунё хам

шунчалик кенг ва мукаммал туюла боради.

Навоийнинг "Мщбуб ул-кулубГ асарида сабот билан илм урганган

киши “олим”, бу сермашаккат йулда у3 “мен”лигида юксала олмай,

худбинлик сахросида адашган кимса “золим” кабилида таърифланади.

Асарда баён килинган: “Билмаганни сураб урганган - олим; Орланиб

сурамаган - узига золим”1 деган ибратомуз фикр жохилликни ихтиёр этган

кимса, даставвал, уз-узига зулм килишини англатади. Демакки, хазрат

Навоий хар бир кишининг маънавий камолотини илм урганишга булган

муносабатидан келиб чикиб белгилайди. Жахолат илдизларини алохида

одамнинг ички “мен”лиги ва номаи аъмолидан, билимсизлигидан излайди.

Гафур Гулом шеърларида инсониятнинг камол топишида, юксалишида илм

1 А ли ш ер Н авоий . М а х б у б у л -к у л у б . -Т .: А л аби ст ва санъит. 1 9 8 3 , 8 6 -6 (А сар дан келтирилган кучирмалар ш у наш рдан о л и н и б , кавс и чи да сахи ф ал ар и к р р с а т и б б о ^ л а д и ) .

96

олиш ва билимнинг урни катта эканлиги уктирилар экан: “Билмаганни

урганиб, одамзод топди камол” (2-т., 144-6.) дейишади. Мазкур Уринда бир

карашдаёк, шьг.слан бир кадар ислохот кузга ташланса-да, фикраь Навоийга

ёвуклик ёркин кузга ташланиб турипти.

Алишер Навоийнинг “Махбуб ул-кулуб”ида куз нури ва калб кури, бор

билим ва тажрибасини ёш авлод тарбиясига багишлаб, фидойилик билан

маърифат ва зиё таркатувчи зот шаънига айтилган самимий тилакларни хам

учратамиз. Шоир Х,ак ва хакикатни - Аллохни танитиш йулида устоз чеккан

захматларни хеч бир бойлик билан киёслаб булмаслигига ургу беради.

Муаллим ва мураббийнинг макоми нечоглик баланд, толиби илм

зиммасидаги карз эса адоксиз эканлиги таъкидлайди:

Х,ац йулида ким санга бир %арф уцутмиш ранж ила,

Айламак булмас адо онинг х,ацин юз ганж ила.

( Махбуб ул-кулуб, 29-6.)

Мазкур фикрни гуё давом килдиргандек, Гафур Гулом шогирд

маънавий-рухий камоли йулида жонфидолик килган киши - устозлар

мухтарамлигини ота-оналар макомига тенглаштиради:

Маънавий ва ру%ий камолот учун

Ота-онамиздан муу,тарам устод -

“Алифбе " ургатган уцитувчининг

Хурматин сацлагум абад умрбод (3- т., 51 -б.)-

Куринадики, юкоридаги мисраларда мавзу ва муносабат жихатидан

муайян даражада уйгунлик, узаро якинлик, айни пайтда, давримизга теран

хамоханглик мавжуд. Шуниси мухимки, хар бир шоирнинг узига хос услуби

хам ёркин намоён булган. Агар Алишер Навоий ихчам ва кискаликка риоя

килиб, теран мазмунни умумий тарзда ифода этса, Г.Гулом муаммога уз

муносабатини билдириш максадидан келиб чикиб, мисралар сонини

орттиради. Айни пайтда "устоз отангдек улуг",- деган халкона хикматни

сатрлар мохиятига сингдиришга эришади.

97

Навоий асарларида турфа хил касб эгалари, уларнинг жамиятдаги урни

хакида хам кимматли мулохазалар баён этилади. Кишиларни мехнатни

севишга, 5?з касблга мухаббат билан муносабатда булишга чакиради :а ундан

эл-юрт манфаати йулида фойдаланиш лозимлигини айтади. Аксинча, жамият

учун фойдаси тегмаётган касб эгапарини каттик коралайди. Унинг “Маубуб

ул-цулуб”ида илм олиб, уни инсон фойидаси учун ишлатмаган олим хакида

хам суз юритилади.

Олимеким, илми эрди беамал,

Ё ганийким, молига бухп эрди ёр,

Улдилар юз %асрату армон била,

Элга булди ишларидин эътибор.

(Махбуб ул-кулуб, 69-6.)

Шоир куп машаккат чекиб, илм урганган ва бахиллиги туфайли уни

амалга тадбик килмаган олимни мол-дунё йигиш учун куп овора булиб,

кизганчиклиги боис уни кишиларга, фойдали ишларга сарфламаган

“давлатманд” билан тенглаштиради. Шоир улар иккаласи хам умрини

бекорга утказди ва юз хасрат, армон билан дунёдан утдиларки, бундан

тегишли хулоса чикариш лозим, деган фикрни илгари суради.

Гафур Гуломнинг “Олим дустимга” шеърида Навоийнинг ушбу

фикрлари акси-садоси куринади. Илло, шоир илмига амап килмаган олимни

куккайган минорга менгзайди. Гердайган бу кимсага мурожаат килиб, уз-

узини тафтиш килишга ундайди. Илмидан элни бахраманд килиш чакиради:

Тарихда куркамликдан узга вазифаси йуц

Машхад минораси х,ам цущайганча тури бди.

“Мулла кишиман,- дейсан,- ялакатдаймагзим тук,”,

Яхши. Билганларингиинг бах;расин ким курибди?! (3-т., 332-6.)

Шеьрда Навоийнинг юкоридаги мулохазаларига фикрий ва гоявий

якинлик кузатилиши билан биргаликда, F афур Fуломнинг узига хос тасвир

услуби намоён булади. Шоир тарихдан ибратли хулосалар чикариш,

киёслаш, мурожаат килиш усулларидан фойдапанади. Жумладан, лирик

кахрамон олимга карата: “Куя еган китоблар сацланган сандицмисан, Бир

варац мазмунидан цалбларга оцмайин нур?'\ “Илмингни халц цомусии

жипдыа келтириб куш",- деган даъватлари фикрим.'.зни дапиллайди.

Куринадики, ушбу шеър яратилишида шоир Навоий ижодидан мутаассир

булиш билан бирга, улуг шоир ижодида акс эттирилган фикрларни янада

ривожлантириб, уз замонасига хос фалсафий умумлашмалар чикара олган.

Ишкий мавзудаги газалларда асосий эътибор маъшукани таърифлаш ва

ошикнинг уз севгилисига булган самимий туйгуларини, айрилик туфайли

чеккан дард-аламларини, изтиробларини таъсирчан ёритишдан иборатдир.

Бундай шеърларда ошик купинча маъшука хаёли, висолга етишиш орзу-

ниятлари билан яшайди. Шеърдаги хар бир детал, тасвирий восита ва поэтик

образ лирик кахрамон холат-кечинмаларини романтик буёкларда акс

эттиришга каратилади. Бунга Навоий ижодидан куплаб мисоллар келтириш

мумкин. Жумладан:

Аксини кунгул кузгусида курдуму улдим,

Ким, гайрин анинг эвига невчун ёвутуптур.

(Навоий. МАТ. 3-т., Гаройиб ус-сигар, 154-6.)

Англашиладики, маъшукадан мехру вафо урнига жабру жафо курган,

хасратли кунгил хижрон азобларида уртанади. Узидан буткул йироклашиб,

узгани ёр этган бевафо маъшука холини кунгил кузгуси билан курган, яъни

рухан хис этган лирик кахрамон чексиз изтироблар исканжасида уртанади.

Ошик кунглининг нозик сезимларни илгашини “кузгу”га менгзаш Гафур

Гулом шеъриятида хам учрайди: “Д'ар нафас кузгудагидай гул юзинг

цалбимда жо, Маши аксинг булса %ам рухсори олингдан упай". (1-т., 239-6.)

Бу уринда хам лирик кахрамон калбида ёр жамоли кузгудаги янглиг акс

этмокда. Аммо хижрон охангларида бевафоликдан нолиш эмас, балки

висолга ташналик, интиклик хислари устуворлик килади. Мухими, хар икки

холатда хам ошик кунгил кишиси уларок туйгулар самимияти билан ифода

этилади.

Навоий ижодида халк табобати, халкнинг беморни даволаш усуллари

билан боглик маълумотларга хам мурожаатлар мавжуд. Жумладан, “Анор”

номли ч..стонида шоир: “Нечаким табъи норидур ва лекиt. меьда норига,

Берур таскин, мунинг нафъин топибмеи воциан мен >;ам”, - дея анорнинг

шифобахшлигини, унинг меъдага фойдаси катталигини таъкидлайди. Гафур

Гулом эса “Олуча” шеърида олчанинг шифобахшлик хусусиятларини

таърифлайди. Унинг халк табобатида дори-дармон сифатида фойдаланилиши

хакида тухталиб:

Ёгни эритгувчи, сафро енгувчи,

Ярим чиннидаги олуча шароб.

Конни тозалайди, дищатни ёзиб,

Касаллик уйини цилади хароб (3-т., 323-6.), -

каби мисраларни битган шоир, она замин тупрогининг кудрати-сахоси ила

бунёд булган бу неъматни улуглайди. Китобхон тасаввурида гуё олчанинг

тотли таъми, саратон нафаси шеърга кучгандай туюлади.

Халкимиз орасида она сути кадри азал-азалдан юксак саналади,

эъзозланади. Эх,тимол шу боисдан булса керак, Навоий шеърларида хдм

лирик кечинмаларни таъсирчан акс этгиришда “она сути ”га ишоралар

килинади:

Х,апол она сутидекдур гар узбегим тутса,

То бух; цилиб юкиниб тустагон ичинда щимиз.

(Навоий. МАТ. 3-т., 159-6.)

Навоийнинг лирик кахрамони узбекча урф-одат, такаплуф ва эхтиром

туйгуларини юксак санайди. Ёгоч пиёлада булса-да, кимиз узбекона лутф

билан, яъни таъзим бажо айлаб узатилса, у она сутидек тамли-мазали. Бу

уринда кимизга эмас, балки узбекона эх.тиромга асосий ургу берилмокда. Шу

боисдан, «она сути» воситасида узбекларга хос тавозе, мех,моннавозлик

улугланмокда.

Гафур Гуломнинг куплаб шеърларида х,ам «Она сути» билан боглик

тасвирлар учрайди. Жумладан, “Она" шеърида шундай дейилади: “Биринчи

тамшанган она сут цадрин, Асл увил булиб оцлаш эътибор (2-т., 280-6.).

Fоят катта фалсафий мазмун юклатилган бу шеърда асосий эътибор

каратилаётган ж и хат шундаки, инсон умр буйи ,:шаса-да она сути кадрини

окдай олмайди. Бирок, йигит асл фарзанд булиб етишсагина, илк тамшаниб

ютган бир култум она сути хдккини окпашигина мумкин. Назаримизда, бу

оламдаги бегараз ва буюк зот - онани шарафлаш, унинг кадр-кимматини

юксак санаши жихатидан энг оддий, халкона, айни пайтда гоятда баланд

таърифдир.

Х,ар иккала шоир ижодини киёсий йусинда имкон кадар кузатиш шуни

курсатадики, улар лирик кахрамон кечинмаларини поэтик ифодалашда

куплаб халкона иборалардан самарали фойдаланишган. Бундай уринларда

халкона иборалар инсон кунгли, турфа хил туйгуларини бадиий ифодапашга

ёрдам берибгина колмай, шеърнинг миллий колоритини янада кучайтиради.

Ана шундай иборалардан бири “кузим учди”дир. Навоийда бу ибора маъшука

жамолини куришга интикдик маъносида ку л лани л ад и:

Кузим учарки, хумоюн юзунгни кургай бот,

Биайнщи, анга киприклар улмиш икки цанот.

(Навоий. МАТ. 3-т., Гаройиб ус-сигар, 81-6.)

Халк орасида мавжуд удумга кура куз учиши яхшилик аломатидир.

Навоий лирик кахрамонининг кузи учиши ёр жамолини куришга

иштиёкмандлик билан боглик. Демак, куз учиши ёр юзини куришига, юзни

куриш эса унинг васлига етишишга ишора булиб, халкона ибора васлга

умидворлик рухини таъсирчан ёритишга ёрдам берган.

Гафур Гулом ушбу иборани: “ Чинорлар учида биринчи нурни,

Даставвал куришга кузим учади”,- тарзида ишлатади (2-т., 131-6.). Шоир

туркман кизи тукиган гиламнинг гоятда нафислигидан мутаассир булиб,

тунни тонгга улаб, калам учини сатрдан сатрга кучирар экан, тонготаргача

толиккан кузлари билан бобо куёшни зорикиб кутади. Чунки офтобнинг илк

заррин нурлари янги бир куннинг ибтидосидан дарак беради. Чинорлар

учида жилваланган нурга интик кузлар окшом зулматидан безиб, зиёга

101

талпинган калбнинг асрорини узида мужассам этади. Бинобарин, куз учиши

нурни, яъни эртанги бегубор тонгни согиниш, уни биринчилардан булиб

даршилаш истаги билан боглик. Эхтимолки, F.Гул с, л файз ва баракотли яна

бир ижодий кун бошланиши, умр дафтарини безамок фурсатлари

якинлигидан мамнунлигини ифода этаётган булса ажаб эмас. Агар шундай

деб тахмин килсак, шоирнинг юкоридаги мисралари бевосита ижод жараёни

билан богликдиги, куз учиши ижодининг баракали булишига ишора

эканлиги хам ойдинлашади.

Мумтоз адабиётда карор топган анъаналарга кура маъшуканинг

купгина узвлари купинча табиатга киёсан тасвирланади. Бундай уринларда

шоирлар ташбех санъати воситасида махбубанинг хуснда тенгсизлигини

образли тарзда акс эттиришади. Навоийнинг “Айт" радифли газалидан

олинган куйидаги байти бунга мисол була олади: “Эй насими суб%, ауволим

дипоромимга айт, Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимга айт “ (Навоий.

МАТ. 3-т., Гаройиб ус-сигар, 88-6.). Байтда ташбех санъати оркали ёрнинг

сочи сунбулга, юзи гулга, комати сарвга ухшатилган. Шоир лирик

кахрамоннинг ишк куйидаги ахволини тасвирлашда маъшуканинг

гузаллигига хам ургу беради. Ошикнинг мушкул холатидан маъшукани

огохлантирар экан, бунга унинг хусни-жамоли сабабчилигини айтади. Шоир

лирик кахрамон ахволини “‘насими суб%”, яъни тонг шамолига айтиш оркали

нидо санъатини, маъшукани “дилором'’, “гуландом” деб аташ оркали эса

исгиора санъатини куллайди.

Гафур Гулом газалларида маъшуканинг ташки киёфаси табиатга

ташбех килинар экан, бунда Навоий анъаналари таъсири яккол намоён

булади: “Бу кун мен, дустлар, дил малками дилбарни изларман, Юзи гул,

цомати сарв, сочлари анбарни изларман " (1-т., 235-6.). Байтда маъшуканинг

юзи гулга, комати сарвга, сочлари анбарга ухшатилмокда. Навоийдан фаркли

равишда махбуба сочи узунлигига эмас, балки хушбуй хидига ишора

килинмокда. Дустлар, дея мурожаат кипиш оркали нидо, ёрни дилбар деб

аташ билан эса истиора санъатига мурожаат килинган. Навоий байтида лирик

кахрамон ахволини баён килиш етакчилик килса, Гафур Гу лом да лирик

кахрамон дилига малхам булувчи, гузалликда тенгсиз маъшука тасвири

устувор туради.

Навоий шеърларида шабнам куп уринларда куз ёшни ифода этади:

Шабнам эрмас наргис ашкидур недин цон йиглаыас,

Куз юмуб очцунча гулшанумри поёнин куруб.

(Навоий. МАТ. 3-т., Гаройиб ус-сигар, 68-6.)

Байтда наргис я прогида ялтираётган шабнам эмас, балки куз юмиб

очгунча утиб кетган гулшан умри учун кон йиглаётган гулнинг к^з ёшлари

экани тасвирланади. Шоир бунда нафакат гул ва гулшан хакида, балки инсон

умринияг бевафолиги, хаёт ва улим хакидаги уз фалсафий карашларини хам

санъаткорона ифодалайди. Умр уткинчи, хаёт лахзалик эканига ишора килиб,

кишиларни уткинчи дунё хою-хавасларига богланиб колмасликка чакиради.

Гафур Гулом шеърларида хам шабнамни куз ёши сифатида талкин

этиш кузатилиб, 'Навоийдан фаркли холда бундай Уринларда шоир ижодида

мафкуравий мазмун етакчилик килади. Жумладан, “Х,амза хотираси”

шеърида шоир шундай ёзади: “Гулга тонг чогида шабнам ёгади, Гулларнинг

баргида - кузлардаги ёш ” (2-т., 264-6.). Шоир гулдаги шабнамни халк

озодлиги йулида курбон булганлар учун тукилган элнинг куз ёшларига,

япровдаги шабнамни эса кукдан тукилган “куз ёш”ига ухшатади. Демак, еру

кук, яъни бутун борлик котилу мактул килмишларидан адоксиз изтиробда

тасвирланади.

Навоий шеърларида когоз сахифасининг рангли булиши аччик “куз

ёши”нинг кон булиши билан боглаб ифодаланади:

Гула раъно кеби цогоз узра номингни ёзмай мен

Сариг эрди юзи. хуноби ашким бирла цон булмши.

(Навоий. МАТ. 3-т., Гаройиб ус-сигар, 204-6.)

Маъшука номини ёзишдан олдин когоз сарикэди, ёр номини ёзгач, куз

ёши билан кон булди. Бунда ишк туфайли ошик бошидан кечирган рухий

к^чиималар, унинг ёрига булган чексиз мухаббати каламга олинган. Гафур

Гуломнинг'.“Миллиошар цонидир %ар цатра сиех”, “Цатра-цатра цоним сиёх

булса х,ам, Шунча %урматларга ташаккурим кам» сингари мисраларида хам

сиёхнинг ранги инсоният конига киёсан t i.1i кин килинади. Х,ар иккала шоир

хам бадиий тасвир жараёнида конли куз ёши ва когоз образларидан

муболагали тарзда фойдаланиб, поэтик таъсирчанликни оширишга

эришадилар.

Куринадики, Алишер Навоий яшаб уттан даври нуктаи назаридан

биздан нечоглик узок, махорат жихатидан канчалар мумтоз булмасин, XX

аср адабиётининг классиклари каторидан урин олган академик Гафур Гулом

меросининг улуг бобокалон шоиримиз бебахо лирик хазинаси билан киёсан

урганилиши максадга мувофикдир. Зотан, Г.Гулом иктидори ва

салохиятининг камоли ижодий бахрамандликдан ташкаридаги ходиса эмас.

Бинобарин, шоир ижодининг поэтик манбалари умумадабий мерос,

жумладан, Алишер Навоий ижодига бориб такалади. Мухими, Г.Гулом

навоиёна рухга калб кури, кунгил илхоми, тафаккур салохияти, фикр

залвори, поэтик махоратини кушиб уз новаторона киррапарини ёркин намоён

эта олган.

А.РАХ.МОНОВ

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ИНСОН МУАММОСИНИНГ

ФАЛСАФИЙ МОХИЯТИ

XIV аср охири ва XV аср Урта Осиё тарихида сунгги уйгониш даври

хисобланади. Бу вактда улкада IX-XI1 асрларда ривожланган илм-фан ва

маданият янада юксапди. Сунгги уйгониш маданиятида араб тилининг таъсир

доираси анчаторайиб, ижтимоий хаёгда туркий тилнинг мавкеи кучайган бир

давр булди. Чингизхон зулмининг таъсири уларок улкада чигатой туркий тили

лахжаси шаклланиб улгурган эди. Ислом дини конун-коидапари шариат

яратилиб, у такомилига (XII аср) етказилди, маънавиятда, ахлок-одоб, илм-

фан равнакида тасаввуф таълимогининг таъсири кучайди. Ислом дунёсида

тасаввуфнинг вужудга келиши инсон шахсияти, рухияти ва маънавий

дунёсининг бойишига имкон яратган эди. Мана шундай ижтимоий-сиёсий

104

мухитда Лутфий, Атоий, Саккокий, Жомий ва Алишер Навоий сингари

мутафаккир шоирлар, бадиий суз усталари яшадилар ва ижод килдилар.

Кишилик жамияги тарихий тар-хкиётида инсон муаммоси турли даврларда

узига хос бир шароитда, масалан, Fарбда XIX асрнинг иккинчи ярмида

вужудга келган булса, Шаркда бу жараён анча илгари - XV асрда Алишер

Навоий ижодида уз ечимини топди. Навоий яратган бадиий образларда комил

инсоннинг дунёкараши, ахлоки, маънавий-рухий дунёси хар томонлама

тавсифлаб берилган. У яратган Фарход образида комил инсоннинг барча

фазилатлари мужассам.

Айтиш жоизки, Навоий ижодида комил инсон масаласининг асосий

тамойил сифатида куйилиши ва унинг фалсафий мушохадаси бугунги кунда

катта илмий, ижтимоий-сиёсий ахамиятга эгадир.

Навоий ижодида хотин-кизлар масаласига алохида эътибор берилган. У

аёлларнинг жамиятдаги урни, ижтимоий, иктисодий, маданий, сиёсий, хаёт

фаолиятини бадиий тимсолларда кенг ва ёркин буёкларда ифодалади.

Шоирнинг аёлларга, хусусан, оналарга муносабати умуминсоний ва ислом

кадриятлари асосида шаклланган, такомил топган. Шу уринда бир далил:

Оналар оёги остидадур,

Раезаи жаннати жинон боги.

Равза боги висолин истар эсанг,

Бул оналар оёги туфроги'.

Алишер Навоий ижоди бой ва куп кирралидир. Унда борлик ва унинг

мох,ияти, инсон ва инсон хаётининг маъноси хакида чукур фалсафий

мулохазалар, адолат ва ахлокий камолот, комил инсон ва фозил жамоа,

уларга етишиш сирлари бадиий тимсолларда тасвирланган. Бу хопатни

юкорида акс этган оналар хакидаги фалсафий кзрашлари оркали куриш

мумкин. Англашиладики, шоир оналарнинг машаккатли, айни пайтда,

шарафли хает тарзини тасвирлар экан, уларга таъзим килиш, уларни доимо

эъзозлаш, мухтарама сифатида ардоклаш гояларини илгари суради.

1 Алишер Навоий. МАТ 20 жилдлик. 16-жилл -Т .: Фан 2000, 269-бет.

Ва яна шуни таъкидлаш лозимки, бобокалон шоир дунёкараши

абстракт тушунчапар оркали эмас, балки унинг уткир гоя ва аник-таник

илохий ва х,аётий масалалар, тур™ вокеа-ходисалар хамда турли бадиий

5'хшатиш ва рамзлар оркали, уларнинг иштироки ва фонида тасвирланган.

Навоий ижоди уйгониш даврининг ахлокий гояларига ва инсон

рухиятига хамохангдир. Навоий дунёкарашининг ва у яратган бадиий

тимсолларининг маънавий-рухий оламини англаш учун тасаввуф таълимоти

мухим ахамиятга эга. Комил инсон гояси илк бор ислом дини фалсафасида

шаклланган, сунгра бу таълимот фалсафий тафаккурда хам уз ифодасини

топди. Бу хол, шубхасиз, Навоий яратган тимсоллар оркали янада таъсирли

ва ёркин намоён булади. Айникра, Фарход, Ширин, Лайли, Мажнун,

Дилором, Мехинбону, Шопур сингари тимсоллар Навоий орзу килган ва,

айни замонда, унинг фалсафий мушохадаси ва тафаккури асосида пайдо

булди, абадий тимсолларга айланди. Фарход образида Навоий

дунёкарашидаги, хаёли-хотиридаги чинакам комил инсоннинг маънавий

киёфаси куз унгимизда намоён булади. Фарход - барча инсоний фазилатлар,

сифатлар сохиби. Унинг дили ва тили, нияти ва дунёкараши пок, айни

пайтда, камтарин ва матонатли шахе.

Хуллас, Алишер Навоий буюк сиймо сифатида бутун хаёти давомида

хакикий инсон кандай сифатларга эга булиши мумкинлигини бадиий

образлар оркали таърифлаб, тавсифлаб берди. У нохакликка, адолатсизликка

карши курашди, ожиз, мехр-мурувватга мухтож кишиларни уз химоясига

олди. Тасаввуф йули - камолот йули. Шариат, тарикат, маърифат ва хакикат

боскичларини босиб утган кишилар тасаввуф таълимотида комил инсон

хисобланади. Яхши суз, яхши иш, яхши хулк ва маърифатда камолотга етган

киши Навоий наздида чин инсоний фазилатлар сохиби ва сохибалари...

Абдулхамид ЦУРБОНОВ

ОЙНИНГ ЗУХАЛ БИЛАН КИРОНИ ЁКИ НАВОИЙ ИЖОДИДА

Ы ИБ^И ИШ ТИКОКСАНЪАТИ

Шарц бадиият илмини чук)Ф узлаштирган, теран фалсафий фикр,

рухий холат ва пок инсоний кечинмалар айни санъатлардан кенг ва самарапи

фойдаланган. Шоир асарларида араб, форс-тожик ва туркий халкдар адабиёти

учун хос булган юзлаб маънавий, лафзий ва муштарак санъатларнинг

намуналарини учратамиз.

Навоий ижодида куп истифода этилган шеърий санъатлардан бири -

иштицоц. Иштикок байтда узакдош сузлардан фойдаланиш санъатидир.

Энди мисолларга мурожаат этайлик:

К,ипса зулм ул золим, э.пни цилмагил, ё Раб, забун,

Чун тазаллумдур ишим доим, мени мазлум цил (2, 305).

Комил инсонга хос пок ва юксак туйгулар ифодаланган ушбу байтда

шоир ошикнинг мустахкам садокат эгаси эканлигини намойиш килиш учун

узакдош сузлардан ижодий фойдаланади: зулм, золим (зулм килувчи),

тазаллум (зулмдан дод-фарёд чекиш), мазлум (зулм чекувчи). Бу сузларнинг

хаммаси учун умумий узак - злм. Зулм ва золим сузлари маъшука, тазаллум

ва мазлум сузлари эса ошикнинг рухий оламига тааллукли булиб, улар

ёрдамида шоир маъшуканинг жафокорлиги ва ошикнинг вафодорлиги хакида

ёркин лавха яратган. Зеро, лирик цау;рамон илтижо цилиб айтадики: Эй

Парвардигоро, золим маъшуцанинг зулмига узгаларни эмас, балки мени дучор

цил, чунки ишим (цисматим) маъшуцанинг зулмини чекиш, мени унинг

зулмини чекувчи цил!

Бадиият илмида иштикокнинг яна бир тури бор: у шибхи иштицоц,

яъни иштикокка ухшаш санъат деб аталади. Шибхи иштикок шунинг учун

хам иштикокка ухшаш санъат деб аталадики, шибхи иштикок булиб келувчи

сузларнинг узак харфлари хам, иштикок каби бир хил булади. Бирок,

иштикокдан фаркли уларок, сузларнинг узи узакдош булмаслиги, яъни

бошка-бошка узакка мансуб булиши лозим. Шибхи иштикок маълум

даражада тажнис санъатига ухшаб кетади. Аммо тула шаклдошликка

асосланган тажнисдан фаркди у л аро к, шибхи иштикок булиб келувчи сузлар

узак харфлардагина шаилдош буладилар, холос, шибхи иштикок мураккаС

саньат булиб, ижодкордан сузларнинг шаклию маъно нозикликлари, келиб

чикишию тузилишидан тула хабардор булишни талаб килади. Шунинг учун

хам бу санъат Навоийгача булган туркий шеъриятда деярли учрамайди.

Не дардиигни кунглумда асрорга тоцат,

Не сиррингни огзимга олмоща ёро (3, 9).

Байтда ошикнинг рух,ий ахволи акс этган булиб, лирик кахрамоннинг

айтишича, ишц дардини кунгилда асраш учун унда на тоцат бор, на ишц

сирларини ошкор этиш учун журъат. Шоир ошик холатини тасвирлар экан,

унинг мушкул ахволига мос тушувчи икки сузни келтиради: асрор ва сирр.

Сирр арабча суз булиб, сирни узгалардан яширин саклаш дегани. Асрор эса

узбекча суз булиб (асра+р), асраш, ас рамок, деган маъноларни билдиради.

Асрор узбекча, сирр арабча булишига карамай, уларнинг узак хдрфлари бир

хил: срр (сирр - асрор). Бу сузлардаги асосий харфларнинг бир хиллиги

мисралар орасидаги узаро охангдорлик ва богланишни кучайтириб, байтда

гузап бадииятни юзага келтирган. Байтда асрор сузининг иккинчи маъносига

хам жуда нозик ишора бор. Гап шундаки, узбекча асрордан ташкари, арабча

асрор’ деган суз хам мавжуд. Сирр сузи билан узакдош булган асрор

сузининг маъноси - сирлар. Бинобарин, биринчи мисрадаги асрор сузини

асрамок маъноси билан бирга, сирлар маъносида хам тушуниш мумкин. Шу

тарика, сир ва асрор сузлари байтда нафис суз уйинлари хосил килиб, ишк

сир-асрорлари ва уларни асраш кийинчиликлари билан боглик кечинмалар

тасвирини яна хдм таъсирчан тарзда ифодалашга хизмат килган.

Недин юз гул очар ишцутидин булбул киби Вомиц,

Юзунгдин гарузори богнда гул очмади Узро (2, 26).

Мазкур байт Навоийга хос бадиият билан йугрилган булиб, ундаги хар

бир с^з рангин маънолар билан жилоланиб туради. Байтдаги “юз” сузи

1' Наводир уш-шабоб”да (3, 9) асрор деб езилган, тугри эмас, бу холда санъат йуколади.

икки хил маъно англатиб, хар икки холатда хам “гул очмок” ибораси билан

богланган: юз гул очмоц - юзингдин гул очмоц. Айни пайтда, “гул очмок”

иборасининг j jh хам икки хил маънода келган. Биринчи мисрадаг»; гул очмок

булбул ишки хакидаги тасаввурлар билан боглик булиб, афсонага кура,

булбул гунчанинг очилишини кутиб туни билан унинг бошида афгон чекар,

булбулнинг нолалари асар килиб, тонг пайти гунча очилар эмиш. Гул очмоц

нола-афгонлар билан боглик булгани учун бу ибора иола-афгон чекмоц

маъносини хам англатади. Шунинг учун “юз гул очмоц” иборасини “гулни юз

бор очмоц” деб хам тушуниш мумкин.

Куйидаги байтда хам шибхи иштикокни куллашда алохида махорат

курсатилган:

Кузларинг бирла лабинг андоцки, урди дин йулин,

Не баполардин Бшол уткай, не сщбодин Сухайб (2, 64).

Байтнинг асосий гояси шундай: маъшуканинг ишвакор куз ва лаблари

дин ахдшни йулдан уради. Шоир маъшуканинг куз ва лабларини васф этар

экан, Билол ва Сухайб саргузаштларига ишора килади, тапмех санъати

ёрдамида ёркин бир лавха яратади.

Хикоя килншларича, Билол хам, Сухайб хам кул булганлари холда,

исломни биринчилардан булиб кабул килган илк сахобалардан эди. Уз

кулларининг мусулмон булганлигидан хабар топган мушриклар уларни

Аллох йулидан кайтаришга харакат килишади. Улар кунмагач, жуда каттик

азоблашади. Жумладан, Билолнинг хожаси Умайя унинг буйнига аркон

солиб, борлаларига эрмак килиб беради. Бу хурлашлар унга кор килмаганини

кургач, гоят дахшатли азоблар уйлаб топади: у ёзнинг жазирама кунларида

Билолни кайнаб турган чулга олиб боради. Пешин чоги чулда ерга оёк босиб

булмас, товондан утган иссик миядан тутун чикарарди. Шундай иссикда

Умайя Билолни кумга чалканча ёткизиб, устидан бахайбат тошлар бостирар

ва Аллохдан кайтиб, санамларимизга сигинмасанг, мана шундай азобда улиб

кетасан, деб куркитар эди. Бирок, канчалик кийналмасин, Билол огишмай:

“Аллох бир, Аллох бир”, дея жавбо кайтарарди (6,43)...

109

Дин душманлари Сухайбни хам жуда каттик кийнашади. Таъкиб ва

тазйиклар Сухайб катта мол-дунё эвазига кулликдан озод килингандан кейин

хам тухтамайди, Мушриклар х;апо Мадинага хижраг килиш учун р /^сат хам

беришмайди. Сухайбнинг сафарга отланганидан дарак топгач, унга шундай

дейдилар: “Эй Сухайб, сен уз элингдан бизга келганингда кул эдинг, хожа

булиб обруйинг ошди. Энди бизга карши чикканинг устига, мунча куп мол

билан душманларимиз ерига кетмокчимисан?!”. Сухайб бор дунёсини уларга

бериб, уз жонини асраб колади (1, 45).

Билол ва Сухайб не-не азоб-укубатларга дучор булмасин, бошларига

не-не балолар ёгилмасин, иймон-эътикодан заррача хам чекинмаган дин

ахдпарининг рамзига айланиб кетган. Бирок, байтда айтилишича, уз

ахдларида канчалик мустахдам булишмасин, Билол хам, Сухайб хам

маъшука кузи ва лабларининг жодусига тоб беролмайди...

Байтда талмех санъати таносуб санъати билан кушилиб кетган: куз

билан бало, лаб билан сахбо ва уз навбатида куз ва бало Билол, лаб ва сахбо

эса Сухайб билан бокланиб, таносуб санъатининг узига хос ва сержило

намунасини юзага келтирган. Куз - каро. Шунинг учун у - каро куз. Каро

кузнинг бир катор анъанавий сифатлари бор. Шулардан бири бало. КаР° кУз

билан боглик булганлиги учун хам у хам - каро бало. Каро куз ва унинг каро

бало сифати Навоийнинг куйидаги машхур байтида ёркин акс этган:

Кузинг не бало царо буяубтур,

Ким жонга царо бало буяубтур (2, 145).

Куз ва бало бир-бири хамда каро ранг билан мазмуний алокага

киришиб, тасвирга анчайин маъно, мохият багишлаган.

Яна лаб ва сахбо таносубига кайтайлик. Лаб - кизил. Шундан келиб

чикиб, шоир иккинчи мисрада сахбога нисбат беради. Сахбонинг маъноси

хам - кизил май (8, 555). Натижада жумла шундай маъно касб этган: На цизил

лабнинг цизил майидан Сухайб ута олгай! Куз, бало ва Билол

таносубларининг мантикига биноан лаб ва сахбо каторидаги учинчи тимсол

Сухайб хам кизил булмоги лозим. Хакикатан хам шундай: Сухайб Билолдан

I 10

фаркли уларок, хабаший эмас, румий кул. Румликлар (византияликлар) эса

кизил юзли одамлардир. Англашиладики, Навоий таърих ва маиший

хаётклнг энг кичик тафсилотлари ва икир-чикирларидан Хам чукур хабардор

ва, асосийси, улардан бадиий тасвирда ю ят усталик билан фойдалана олган

улуг санъаггкор.

Шундай килиб, байт тулалигича каро ва кизил ранглар таносуби

асосига курилган: каро куз - царо бало - каро Билол; кизил лаб - цизил май

- кизил Сухайб.

Бир карашда, байтдаги санъатлар силсиласи хамда куз - бало - Билол;

лаб - сахбо - Сухайб тимсолларининг тасвирий имкониятлари тугагандай

туюлади. Бирок, мазкур сузлар орасида шоир махоратидан дарак берувчи яна

бир санъат бор. Бу санъат — шибхи иштикок.

Шоир байтдаги тимсолларни факат ранг жихатидангина эмас, шаклан

хам бир-бири билан уйгун килиб берган. Сахбо ва Сухайб сузларидаги

шаклий уйгунликни аниклаш унчалик кийин эмас: узак харфларнинг бир

хиллиги куриниб турибди: сахбо - Сухайб: с ф , яъни сод, хойи хавваз, бе.

Лаб таносублар каторида сахбо ва Сухайбга мос келувчи сузлар - бало ва

Билол. Бало ва Билол сузларининг узак харфлари бир хил булиши мумкин

эмасга ухшайди, чунки балода, Билолдан фаркли уларок, бита “л” кам. Бирок,

сахбо ва Сухайб шибхи иштикок хосил килар экан, байт образли

курилишининг маитикига кура, бало Билолнинг узак харфлари хам бир хил

булиши лозим. Навоий ушбу мушкул муаммони хам нуктадонлик билан адо

этган: арабча бало сузига узбекча лар” кушимчасини кушиб, балони

балоларга айлантирган. Натижада “-лар”даги “л” бапога утиб, бало хам Билол

билан узакдош булиб колган: балол(ар) - Билол. Узак харфлар: блл.

Балол(ар) ва Билол, сахбо ва Сухайб сузларининг шаклдошлиги, бир

тарафдан, охангдорлик юзага келтирган булса, иккинчи тарафдан, шоир

фикрлари янада катьийрок жаранглайди: Билолнинг насибаси бало,

Сухайбнинг насибаси сах.бо, бу уларнинг ёзмишида бор! Шундай экан, не

балолардин Билол утгай, не сахбодин Сухайб!

111

Шоир ижодининг хайратбахшлиги шундаки, унинг муъжизакор

санъати лирик шеърларида хам, достонларида хам, ва хатто насрий

асарларида хам бирдек намоён булган.

Навоий насрининг узига хос намуналаридан бири “Хамса”даги насрий

сарлавхалардин. Муаллиф асарнинг хар бир бобига махсус сарлавхалар

куйган ва шоирнинг лирик шеърлари сингари, юксак бадиияти билан

ажралиб туради. Жумладан, “Фарход ва Ширин” достонида Фарходнинг

Ко ран дан тошйунарлик, Монийдан рассомлик сирларини урганиши хикоя

килинган XVI бобга шундай сарлавха куйган:

"Фарходнинг К,оран била хоро йунарда муцории булуб, балки ул Ойнинг

бу Зуцал била цирон цилмоги ва бу фанда анга соуибциронлиц эшиги очилмоги

ва Моний цалам муйидин тасвир фанин цалам-бацалам, балки му-баму

билмоги ва жамии санойиъ ва хунар дацойици анинг илгига келмоги... ” (4, 88)

Сарлавха ташбех, истиора, шибхи иштикок каби санъатлар мужассами

булиб, бунинг калити - Коран ва Моний. Бирок, санъатлар мохиятини тула

англаш учун аввал Фарходга аталган турт бог ва турт каср курил иши

тасвирланган XVI бобнинг сарлавхаси билан танишиш керак. Боб сарлавхаси

шундай: “Мулкоронинг турт равзаи Эраммонанд била турт касри

фалакпайванд иморатин турт айириб, х,ар бирига 3у у; ал ваш саркор ва

Аторудсон меъмор таъйин цилиб, рубъи маскундек ободлигига машгул

булгони ва Фарходнинг иш тамошосига келиб, а%ли %унар санъатини

тамошо цилиб, К^орани сангтарош ишига етишгач, гаробатидин фахми

тешаси ул иш идроки хорасидин кунд булуб, цуёш мавриб тогига мат

этгандек анинг хораси устига тушуб, мумдек кунглига “Кан-нацши фил

х,ажар” булгони” (4, 79-80).

Сарлавхада вазир Мулкоронинг Фарход учун гузалликда Эрам монанд

турт бог ва баландликда фалак пайванд турт каср курилишини бошлаб,

уларнинг хар бирига Зухалваш саркор ва Аторудваш меъмор таъйинлаб,

Фарходнинг хунар ахли санъатини тамошо килиб, тошйунар Коран

махоратидан хайратга келиб, сангтарошлик сирларини урганиш иштиёки

кунглида тошга уйилган накдщек урнашиши хикоя килинган.

Шоир бог ва касрлар таърифига киришар экан, ташбехи мусалсални

(кетма-кет ташбехлар) куллайди: боглар Эраммонанд, касрлар эса

фалакпайванд, Эраммонанд бог саркорлари Зухалваш, фалакпайванд каср

меъморлари Аторудсифат. Бог ва каср тасвирига мувофик ташбехлар

занжири хам жуфт-жуфт: 1) бог - Эрам - каср -- фалак; 2) саркор - Зухал -

меъмор - Аторуд.

Турт богнинг “Эраммонанд”, турт касрнинг “фалакпайванд” эканлиги

тушунарли. Аммо саркор билан Зухал, меъмор билан Аторуд уртасида

кандай апокадорлик бор? Шоир нечук Эраммонанд бог саркорларини

Зухалга, фалакпайванд каср меъморларини Аторудга ухшатди? Меъмор ва

Аторуд уртасидаги ухшашлик маълумдек туюлади: фалак баланд, Аторуд

фалакдан хам баланд - у иккинчи фалакдаги сайёра, касрлар баландпикда хам

фалакка, хам Аторудга ташбех килинган: хам фалакпайванд, хам

Аторудсифат. Аммо бу фикрга ишониш учун бир иштибох монелик килади:

Ташбехлар жуфт-жуфт экан, Аторуднинг жуфти булган Зухал билан саркор

уртасида хам шундай апокадорлик булиши лозим. Бирок, меъморлар ва

Аторудни бир-бирига боглаб турувчи ришталар нималардан иборат?

Энди дастлабки сарлавхага кайтамиз. Сарлавхалар бадиияти

тилсимининг калити - Коран ва Моний эканлиги таъкидланди. Коран ва

Моний калитларини ташбехлар занжирига солиб курамиз: 1) саркор - Зухал -

Коран; 2) меъмор - Аторуд - Моний.

Зухал ва Коран, Аторуд ва Моний! Зухал ва Аторуд - сайёра, Коран -

тошйунар уста, Моний - рассом. Самодаги сайёралар билан оддий тошйунар

ёки рассом уртасида кандай апокадорлик булиши мумкин? Зухал билан

Коран, Аторуд билан Моний орасидаги фарк ер билан осмонча! Бирок,

шоирнинг бекиёс истеъдод ва тафаккури кудрати шундаки, у бир-биридан

узок тушунчалар орасидан хам мустахкам ришталар топиш ва уларни бир-

бири билан боглашга кодир. Аввало, Аторуд ва Моний хакида. Аторуд,

113

осмоннинг иккинчи каватидан жой олиш билан бирга, бир катор одат ва

сифатларга хам эга. У гоятда билимдон, айни чогда, найрангбоз сайёра,

‘ нилуфар ранг- сохиби, фалак кспиби, кенг маънода эса капам ахли: шоир,

рассом ва меъморларнинг пири-комили. Демак, Аторуд ва Монийнинг ёнма-

ён кУйилиши бежиз эмас: Моний рассом булса, Аторуд муйкалам

сохибларининг пири-устози. Фалакпайванд каср иморатига таъйин килинган

Аторудсон меъмор хам Моний. Зеро, у меъморгина эмас, меъморлик

санъатининг Аторудсифат пири хам!

Зухал ва Коран апокадорлигини топиш учун Зухал тавсифномасини

куздан кечирамиз: еттинчи осмон сайёраси, ланг, яъни чулок. Жуда секин

юрувчи, такводор обид, шу билан бирга, нахс (бадбахт, бахтсизлик

келтирувчи) юлдуз, кора ранг сохиби. Аторуд рассомлар пири эди.

Анлашиладики, Зухалнинг хеч бир сифати тошйунарлик билан боглик эмас.

Зухал ва Коран орасида на маъно ва на шакл жихатидан кузга ташланиб

турувчи алокадорлик сезилади. Энди эътиборни Коранга каратамиз.

Манбаларда унинг тошйунар уста эканлигидан ташкари хеч нарса

дейилмаган. Коран исми хам, унга сингдирилган маънолар хам Навоийнинг

уз ихтироси. Шундай экан, муаммонинг ечимини шоир кахрамонининг

узидан кидириш керак. Агар Коран сузига жидций эътибор берилса, унинг

икки кисмдан иборат эканлиги ойдинлашади: кора+н. Демак, Кораннинг

узаги кора, “н” эса унга кушилган кушимча!

Маълум буладики, шоир епти сайёра ичидан Зухапни бежиз танлаган

эмас. Коран - аслан, кора. Шундай экан, бадиий тасвир учун Зухалдан кура

мосрок тимсол булиши мумкинми: Зухал хам Корандек кора, чунки у кора

ранг сохиби! Ташбехи измор, яъни яширин ташбех Коран ва хатто Зухал

фазилатларига фазилат кушган: Коран Зухалваш: мохир сангтарош, шу билан

бирга, Зухалдек улкан ва кудратли! Зухал эса Коранваш: энг катта сайёра, шу

билан бирга, Корандек сангтарошлар пири-комили!

Шоир Коран хакида сузлар экан, хамма нарсани Коран рангига буяйди:

теша (темир) кора, тош кора, тог (тош) кора, чукич кора, мум кора. “Кан-

! 14

накши фил-хажар” ибораси эса “хажар ул-асвад” — кора тош га тугридан-

тугри ишора!..

Келтирилган байт ва сарлавха^лр тахлили курсатиб турибдики, улуг

шоир асарлари услубига хос булган шундай бир фазилат бор: бу фазилатни

юксак таносуб ёки силсилавий алокадорлик, деб айтиш мумкин. Лавхаларда

силсилавий алокадорлик узига хос тарзда юзага келади. Шеърий байт ёки

насрий парчада бир ёки икки асосий, маъно юки юкланган суз булиб,

матндаги барча суз ва тасвирий воситалар айни суз, сузлар билан бирор

жихатдан: ё мазмун, ё шакл, ё ранг, ё макон, ё замон, ё бошка жихатдан

алокадор булиши табиий. Силсилавий дахлдорлик усулларидан бири сохта

узакдошлик - шибхи иштикок санъати булиб, унинг ьазифаси сузларнинг

маънодошлиги билан асосланган фикр ёки кечинмани шаклий муносабатлар

оркали янада ишончлирок ва жозибалирок тасдиклашдан иборат.

Адабиётлар:

1. Алихонтура Согуний. Тарихи Мухаммадия, Босилган жойи, йили куреатилмаган

2. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 3-том. -Т.: Фан, 1988.

3. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 4-том. -Т.: Фан, 1988.

4. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 5-том. -Т.: Фан, 1988.

5. Исхоков. Навоий поэтикаси. -Т .: «Фан», 1983.

6. Мухаммад Хузарий. Нур-ул якин. - Т.: «Чулпон - Камалак», 1992.

7. Панова В.Ф. и др. Жизнь Мухаммеда. - М.: Изд-во политической литературы, 1991.

8. Навоий асарларининг лугати. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1972.

9. Fиёсуддин Мухаммад. Fиёс ул-лугот. Жилди 2. - Душанбе: «Адиб», 1988.

10. Х,ожиахмедов А. Мумтоз бадииятмапохати. - Т.: «Шарк», 1999.

Исломжон ЁКУБОВ

НАВОИЙ КАЛБИНИНГ ОЙБЕКОНА ИНКИШОФИ

Ойбек “Навоий”' достонида Алишер Навоийни XV асрнинг кескин

зиддиятлари фонида лирик туйгулар билан ифода этди. Достонда муал.пиф

кахрамоннинг ички ва ташки портретини чизибгина колмай, унинг ижодий

1 Ойбек. Танланган асарлар 4 томлик. 1 том. Шеърлар, поэмалар. - Т : Фан. 1957, 273-282-6

115

лабараториясига хам кириб боради. Навоийни кизгин ижодий мехнат

жараёнида тасвирлаш оркали ижод психологиясини очишга интилади.

Мухими шундаки, достонда улуг ^о и р рухиятининг тадрижи ички

контрастли коллизиялар оркали очилади. Навоий характерига хос сифатлар

даврнинг номаргуб ходисаларига карама-карши куйиб тасвирланиши усули

шоирга инсоний улугворликни кенг куламда ифодалаш имконини беради.

Характерларнинг узаро кураши, мавжуд шароит ва характер уртасидаги

тукнашув драматик коллизия макомини касб этади. Достонда туйгу-

кечинмалар тукнашув и таъминланади. Коллизия муайян даражада

тасвирланаётган вокеапар ва гоя бирлигида хам намоён булади.

Асарда кахрамоннинг уй-хаёллари дунёсига. тафаккур оламига-алохида

эътибор каратилган. Алишер Навоий утган вокеапар хакида чукур уйлар

уммонига гарк булади. Унинг тафаккур уфкларини банд этган масалапар

кулами жамиятдаги мулкий тенгсизлик ва инсон фарзандининг азалий

муаммоларига хамоханг. Жамият тартиботидаги турли иллатлар: саройда

фитна-фасоднинг авж олиши, юрт даргаларининг талончиликлари, шох

Хусайниинг маишатпарастлиги каби масапалар бу нозиктаъб инсоннинг

катта ташвишларига сабаб булади. Шу оркали Ойбек кахрамон онги ва

психологиясини шакллантирган XV аср зиддиятлари ва адолатсизликлари,

уларни бартараф килишга интилган инсон улугворлигини курсатишга

муваффак булади.

Ойбекнинг шоирона хаёллари узок асрлар каъридан Навоийнинг улуг

рухини ёркин кура олиши. Навоиёна нуронийлик, кордай оппок сокол ва

кузларда акс этмиш тизгинсиз мухаббат хамда андак маполланиш

жилваларини туяди шоир. Пешонасида порламиш дахолик мухрларини

илгаганида гуё булутлар сийнасини ёриб офтоб порлагандай туюлади унга.

Навоий киёфасидаги куркамлик ва юзларига тушмиш ажин изларигача кузата

олган синчков нигохлар, энди унинг кунгли ва фикрига хос буюкликни уша

ажин чизгиларидан укмок тилагида ёнади. Киёфасига хос магрурликни

116

яширгандай, бошлар хиёл эгилган, ку юкки на кипригу кошларда жиддият,

нигохларда эса теран сермаънолик мужассам. Унинг бутун чехрасида хаёт

излари, тажрибалардан ке,.инган гухтамлар мужассам. Барча-барчаси

донишманд шоир улуг рух,ига вобаста. Буни илкис пайкаган мисол гуё

Навоий мийикларида бир табассум уйнаб, нозик ва силлик харакатлар билан

самимий, илик тавозеъ килади. Ойбекона тахайюл кудрати Навоий сиймосига

хос бу нафисликни и л гай олади. Асрлар каъридан улуг устоз овозларини

эшитгандай булади. У та нозик, айни чокда гузал ва нашъагш туйгулар сохиби

хамда Навоий ишкида уртанган кунгилгина БУЮК ШОИР ва УЛУГ

ИНСОН нинг ана шундай хаёлий портретини хис этмоги, нафис ифодалай

билмоги мумкин.

Навоиёна ингичка завкни Ойбек шоир ижодхонасидаги жихозларнинг

тартиб билан танланишида мужассам топган маънолардан кидиради. Титраб

ёнаётган олтин шамдон ёругида токчаларга терилган китоблар аксланади.

Шамнинг титроги шоир калбининг безовталигига ишора булса, унинг олтин

шамдонга урнагилгани эса, Навоий хаётининг зохирий тукислигини ифода

этгандай туюлади. Токчаларга терилмиш китобларнинг гира-шира

ёритилганию шам шуълаларидан кип-кизил чугдай гиламларнинг “цон

гуллари ёниши" тасвиридаги котрастликда Ойбек шоир яшаган даврда

маърифатга эътиборнинг даражасини ифода этади.

Буни англагандай, илхоми кайнаган Навоий тинмай ёзар экан, тобора

фикрлари тошиб бораверади. Тун сукунати аро ёлгиз колган Навоий

диккатини на олтин шамдон, на чугдай гиламларга хос ташки дунё хою

хаваслари жапб этолмайди. Илхом онларига хос илохий лахзаларда хар сатри

тоза ашъорлар нафис kofo3 сахифаларини тулдирар экан, савагич каламнинг

китирлашигина бетакрор лахзалар сукунатини бузадилар. Навоийнинг хаёл

парвозлари суз чаманзорини турфа ранглар билан яшнатади. Шоир фикр оти

чексиз самоларга парвоз килган. Умр куёши огиб бораётганига карамасдан,

айни лахзаларда кахрамон тог шалоларига хос жушкин, ёшликка хос

117

шижоатли. Чунки соч-соколини чулгаган киров ижодидаги айни ёзга рахна

сола олмайди. Илло, “Хамса”да акс этмиш офтоб Навоий калбига хос буюк

куёшнинг факат бир ёлкини XcL.oc.

Шоир илхом парисини чучитмаслик тилагида г^зал “Унсмя” хам уйкуга

чумган. Ажабо, бу кадар ички интизом билан ижодга машгул булмок учун

кишига нечоглик чидам ва матонат керак экан. Яратувчанликдан фарогат

топмок, канча кун ёзган сари рухида улкан бир осойиш туймок учун аслида

чидам ва матонатнинг узигина етарлимикин,-деган хаёллар чулгайди Ойбек

дилини. Шунда у уз калбида тугилган бу хайрат учун хам жавобни Навоий

хаётининг мазмунидан топгандай булади: улуг шоирда килаётган ишига

булган чексиз мехр-мухаббат хам мужассам эди. Узок-узоклардан

хурозларнинг нечанчи борадир кичкириги эшитилганида, тун сукунатини

бузиб кичкирувчи посбону миршаблар саси тинганида Навоий хам енгил бир

тин олади.

Куринадики, Ойбек харакатдаги борлик ва инсон такдирини узвий

богликликда идрок этар экан, Навоий ижодий рухига анча чукур кириб бора

билади. Хдкикат ва абадиятнинг мезони сифатида санъат асаринигина

эътироф этади. Навоий ижодий юксалишини шоирнинг хохиш-иродаси,

илхом уфкларининг кенглиги билангина богламайди. Ойбек буни англанган

зарурият деб тушунади. Демак, Ойбек билишни инсоннинг субъектив

иктидори санайди. Ана шу тамойилга таяниб инсонни космик камровда олиб

карайди. Уни олам ва борликнинг асоси хамда мохияти сифатида англаш

сари юксалиб боради.

“Бинафша бог 'нинг чиройли хиёбону чаманзорларини ёлгиз кезар экан,

Навоий хар бир гушада янги бир гузаллик лавхаларини илгайди. Х,атто,

мадорсиз кузголган шамолнинг баргларни хушхол елпишидан тортиб, сояда

секин жимирлаётган нур жилваларию япроклар орасидан эшитилаётган

кушлар сайрогигача шоирнинг синчков нигохидан четда колмайди. Унинг

илхом торларига жон багишлаган манзаралар кунгилдаги бекарорлик урнини

118

ширин бир осойиш эгаллашига, янги бир газалнинг гунча очишига туртки

булади.

Навоий махобатли кушк томон кайрилган аснода мевазордан чикиб

келган богбоннинг боши саломга эгилади. Унинг кузларида севинч ва шоирга

эхтиром порлайди. Уз мехнатидан мамнун богбоннинг илк узилган

меваларни Навоийга илиниши ва хосил муллигидан суюниши гоятда миллий

буёкларда чизилади. Мухаббат ва самимият рамзи, дил изхори булган бир

патнис олманинг Навоийга тортик килинишида хам узига хос мажозийлик

мужассам. Рангу жилоси кузни олгувчи ёкут олмаларнинг бир жуфтинигина

кулига олиб, завк билан хидлаётган лахзалардаги Навоий калбида

туйгуларнинг яшаришини моддий хакикатлар кадар ёркин манзаралантиради

шоир. Достонда Навоийга булган элнинг мухаббати уша бир жуфт тукис ёкут

олмалар оркали рамзлантирилади.

Айни пайтда, шоирнинг богбонга килган лутфида хам мазкур

мажозийлик акс этади. Олмалардан хар куни болаларга улашмок, уларнинг

кузларида кувонч порлашини хис этиб, бундан гоятда мутаассир ва мамнун

булмок лавхалари оркали Ойбек, Навоий кунгил манзараларини хам

шуълалантиришга эришади. Таъзимкор кулнинг шоирни култиклаб баланд

кушкка олиб чикишида Навоий ва оддий одамлар уртасидаги уз табакасидан

катъий назар инсоний иликлик ришталари урнатилганлигига ишора

килинади. Кекса шоирнинг бу кадар юксак кушкда утирищида хам уша

ишоравийлик мужассам. Гиламларнинг жонлангандай нафис гулларини

енгил босиб, эгнидаги ипак жомасини ечгач, уз урнига охистагина утирган

Навоий хапи-харакатларида накадар сиполик, осойишталик, киёфасида эса

нуронийлик мужассамлигини Ойбек китобхонга хис килдира олади.

Новдаларнинг шивири эшитилиб, чечакларнинг атри димокка урилиб турган

кушкдан яшил богу экинзорлар кафтдагидай куриниб туради.

Энди Ойбек Навоийнинг фикрини банд этган зиддиятли уй-хаёллар

тасвирига утади. Ям-яшил богу экинзорлар манзарасидан тулкинланиб,

119

кузларида кувонч порлаган шоир кулокларига карши тепада оддий чупон

чалган най наволари эшитилади. Огир мехнатдан кадди дол булиб, ер

чопаётган, усти юпу.*. дехкон гам-ташвишлари унинг фикрига миссли

булутдай бостириб киради. К,афасда лаётган бир жуфт кумрига кузи

тушганида эса мазкур манзаралар най нолапарига кушилиб унинг дилини

уртайди. Шу тарика Ойбек достонга ижтимоий адолатсизлик, хаддан ошган

жабр-зулм хакидаги гояларни олиб киради. Шоир эстетик идеалларидаги эл-

улус бахти хакидаги орзулар билан реал хаёт манзараларининг кахрамон

фикрида тукнашуви нафакат таркок лавхаларни ягона нуктага жамлаш, балки

баёнчиликдан хам сакданиш имконини беради.

Бутун умри давомидаги фаолияти ва ижоди оркали тождорнинг

адолатпешапигига умид назари билан караб келган Навоий хаёлини

хотиралар узок мозийга етаклайди. Навоий тафаккур ва хаёлот дунёсидан

заминга кайтаркан, шоиру олимлар, муаррихпар, табиблар, мунажжимлар,

хофизу мусикашунослар мажлисида фалсафадан илми ромгача булган

мавзуларда бахс-мунозара кизиган, хазил-мотойиба шеърхонликкка уланган

лахзаларда шоирнинг фикр-уйлари санъат ва адабиётнинг сирли-сехрли

диёрига ошнолигидан дунё ташвишлари унутилгандай булади.

Шох хузурига отда бораётган Навоийнинг йули бозор оралаб утади. Хар

бири уз матойини мактаётган савдогарлар, аргимок отини елдириб, кишилар

к^нглига зур гулгула солиб бораётган нойиб, тог-тог шойиларни уйиб куйган

хасис чол баззоз хам унга таниш. Уларга хос зураки магрурлик, харомдан

хазар килмасликдан нафратланади. Айни пайтда гала-говур шу бозорда

гузадан олган хосилини кутарган муштипар кампир, эшакка чуп-хас ортган

хоргин утинчи чол, килмишлари учун сазойи килинган угри, рангпар

муллабаччалардан тортиб йигитларни сирли имлаётган жувонларгача бор.

Зуравоннинг хам, бечоранинг хам кайгуси бозор. Бозор васвасаси билан банд

бу улкан кавмдан фарк киларок, Навоий фикр-уйлар гирдобига гарк.

Бозордан аста кечиб бораётган улугвор киёфадаги бу инсонни эзгу ишлари

120

ва ижоди оркали таниган ёшу карининг эхтироми х,адсия. Шоир хам харгиз

уларга эътиборсиз эмас.

Ойбек навбатдаги лавхада ‘‘Боги жсцои оро”га етиб келган Навоийни

шохнинг кундалик мажлисларидан бирида тасвирлайди. Сарой кулликчи-

мулозимлари билан ичкарига кадам куйган шоир нигохи оркали саройнинг

ички хаёти кузатилади. Атрофи анвойи гуллар билан безатилган чаманзорда

кад ростлаган нафис кушкда утирган Султон Хусайнга таъзим килган

Навоий, шохга ифрот айшнинг чиркин соясидан келмиш губорлар галати бир

фалажлик, жисмоний ва рухий ожизлик багишлаганлигини пайкайди. Унинг

назарида султон гоятда тез кариб кол г ан дай туюлади. Бундай уринлар билан

танишганда Султон Хусайн сиймосини ифодалашда Ойбек рухий-

психологик тахлил йулидан бориб анча реалликка эришганлиги аён булади.

Саройнинг зийнати ва шохни куршаган мулозимларнинг одобию тартиб-

интизомида хеч нуксон йук. Аммо шоир шовкин-суронли бу мажлис

хангомасини батафсил тасвирлашдан тийилиб, базм ибгидоси баёни

билангина кифояланади. Тийиксиз оломон узун кеча буйлаб курсатажак

машмашаларнинг мухтасар тасвиридан хам мазкур давра ахлининг маънавий

киёфасини англаш, Навоий учун накадар бегоналигини хис килиш мумкин.

Аслида, Ойбекнинг максади шугина эмас, балки оддий халкнинг факирона

турмушига мазкур манзараларнинг накадар зид эканлигини курсатишдан хам

иборат. Жабр-зулмнинг авж пардаларига кутарилиши, халк фигонининг

фалакка етгулик эканлигидан заррача ташвиш чекмаслик, етим-есирлар

холидан бехабарлик, узаро ёв булган шахзодаларнинг элни талашда бир-

биридан ортиклиги мудом ишратга ботган шохнинг локайдлиги билан

боглаб тапкин килинади. Ички туйгуларини зо^ираи ошкор цила олмаган

Навоий чин маъноси-ла бу мажлисга бегона, - деган эстетик хулоса хукм

чикарилади.

Шу тарика, Ойбек Навоий маънавий-рухий оламини инкишоф этади.

Ижодкор инсоннинг психологик кайфиятини, юксак идеалларга тула

121

туйгулар дунёсини англаб етади. Алдамчи дабдаба ва шовкин-суронли

хангомаларга йигитликда ночор чидаб келган шоир эндиликда узга бир дунё

хавасида ур',анади. Бу калбда тугбн урган завкдар дунёси, илхСм мавжлари

барк урган диёр. Унда мастларнинг товуши эмас, мехнат шавки ва яратиш

завки хукмрон. Шу боис Навоий шохнинг "мар^амат ’’ларига кул силтаб,

илхом ва ижод кучогига кайтади. Гарчанд Султон Хусайн унинг бу карорини

Узига нисбатан килинган шафкатсизлик деб тушунган, уни саройга

кайтаришга неча бор уринган булса-да, шоир ахдида собит колади.

Бундай уринларда Ойбек уз даври навоийшунослигида мавжуд

карашларга эргашган. Шу боисдан хам у Навоий ва Султон Хусайн

шахсиятидан зиддият кидиришга хам уринган, апбатта. Зеро, шуро даври

мафкураси учун унинг шох эканлигининг узиёк кора буёкларда тасвирлаш

учун етарли асос берар эди. Уз даврининг фарзанди булган Ойбек хам бундай

мафкуравий талаблар билан хисоблашишга мажбур эди. Колаверса,

навоийшуносликнинг бугунги тараккиётида етиб келинган тухтамларни

Ойбек достони олдига кУйиш хам илмий холисликка хилофдир.

Саройни ва дусти Султон Хусайнни тарк этиб чиккан шоир капбини

шодлик эмас, гам кулакаси коплайди. Ярим тун бутун шахарнигина эмас, гуе

жаханнамдай каролиги билан Навоий фикрларини х.ам забт этгандай.

Навоийга гуё бутун шахар ва унга кушилиб кухна дунё хдм тин олаётгандай

туюлади. Шундай кайфиятда бир махалладан утаркан, иттифоко кичик бир

кулбада кимдир майин бир куйнинг журлигида, охиста ва гузшт овозда унинг

шеърларини укиётганлигини эшитиб колади. Ана шундагина, яратган

шеърлари узок-якин улкапарда шухрат топганлигини билгани холда, айни

лахзанинг хузурбахш таъсирида Навоий калбида тизгинсиз бир севинч

тошади. Ижтимоий курашлар гирдобига ташланган даврларида х,ам шоирга

бир умр рух бериб келган ягона истак-ижоди билан халкка хизмат килмок,

энг кичик кулбапаргача кириб бормок, инсонлар капбига маънавий мадад

булмок умиди эмасмиди. Навоий бетакрор ана шу лакзадан улкан маънолар

122

тогшб, мислсиз ифтихор сезиб, санъат богидан турфа гулдасталар теришга

астойдил киришади. У шеър ахдининг байрокдори булиб асрлардан асрларга

;'тгулик шон-шухрат топади.

1937 йилнинг декабрида, айни киш чилласида Навоий рухидан илхом

олиб битилган бу достондаги рухий иликдик китобхонни бефарк

колдирмайди. Уни мутолаа килиш жараёнида шу нарса хам аён буладики,

Ойбек хам рухан, хам ижодий такомилининг ички тадрижи жихатидан анча

камолга етган. У Навоий романида айтишни мулжаплаган айрим дардларини

достонда т^ла руёбга чик;арган. Шу маънода, “Навоий" романини асло

камситмаган холда, айтиш мумкинки, мазкур достон Ойбекнинг Навоий

калбини шоирона нозик илгаши ва ифода этишида юксак макомни ишгол

этади. Айникса, романдагидан фаркли уларок, Навоийнинг тарихий

жараёнларга хамиша хам боглаб куйилмаганлигининг узиёк шундай дейишга

тула асос беради.

Фарида КАРИМОВА

МУШТАРАК НУКТАЛАР: АДОЛАТ - МЕЗОН

Х,ар бир ижодкорнинг жамиятдаги урни унинг келажак авлодлар учун

колдирган адабий мероси, умумжахон цивилизациясига кушган хиссаси

билан белгиланади.

Буюк озарбайжон шоири Низомий хам Хомер, Фирдавсий, Данте,

Шекспир, Пушкин каби буюк суз санъаткорларидан булиб, авлодларга

бекиёс маънавий мерос колдирди. Унинг умуминсоний гоялар тажассуми

булган «Панж-ганж»и чукур мазмуни ва гузал бадиияти билан алохида

ахамиятга эга.

Маълумки, инсонпарварлик, халкпарварлик, инсоний фазилатларни

таргиби билан биргаликда адолатни улуглаш, зулм-зурликни коралаш барча

замонларда хам адабиётнинг бош мавзуларидан булиб келган. Хусусан,

123

адолат, адолатпарварлик мавзуи шоир достонларининг магзи-магзини

ташкил этади. Унингча, хукмдорлар адолатпарвар ва маърифатпарвар булса,

м^млакат обод булади, эл-юрт осойишталикда яшайд'л. Агар подшох золим

ва жохил булса, мамлакат хароб, эл-юрт хонавайрон булади.

Зулмга нафрат, адолатни улуглаш гоялари, хусусан, “Махзан ул-

асрор”нинг Ануширвон, золим подшох ва хакикатгуй муйсафид, Султон

Санжар ва кампир хакидаги хикояларида ёркин акс этган. Бу жихатдан

“Султон Санжар ва капир хикояти” характерлидир.

Х,икоятда келтирилишича, бир кампир шохнинг маст-аласт

миршаблари туфайли бошига тушган зулм ва зурликлар устидан Султон

Санжарга арз килади. Унинг арзу доди исёнкорона:

Эй султон, инсофинг курмадим х,ечам,

Бутун умр сендан курганим алом.

Кеча кучамизга келиб мает миршаб,

Башарамга тепди бекор, бесабаб.

Уйларим тинтиди, истаб хунхорлик,

Эй шох;, бундам ортиц булурму хорлик?1

У Султон Санжарнинг золимлиги, халкка утказган зулму ситамлари

саройда авжига чиккан майхурлик ва ишратпарастликлар, халкнинг подшох

ва унинг амалдорлари томонидан талон-торож этилишини кескин фош этади:

Сендан келур доим зулму бедодлик,

Курмадим ситамдин бир дам озодлик.

Шох^ардан етишар ёрдаму ёрлик,

Сендан курганимиз ситаму хорлик.

Шаз;ру масканимиз вайрона сендан,

Дещонлар хирмани бе дона сендан.

Бандасану шо$лик даъво этасан.

Нечук шох,сан. ёвуз ш урнатасан?!

' Низомий шеъриятидан Шарк классик меросидан. Ш.Шомухаммедов таржимаси. - Т.: 1983 (Кейинги мисоллар хам шу нашрдан олинди).

124

Кампир шох. иллатларини фош этибгина колмайди, балки насих,ат

йули билан адолатли булишга, инсонларга зулм утказмасликка, мамлакатни

обод, халк кунглини шод килишга, уларЛинг дилидаги дардларига малхам

булишга, мамлкат равнаки учун курашишга чакиради. Шундагина мамлакат

ахди унинг фармонларига бош эгади:

Шох булсанг тартибга тушсин вилоят,

Раыят %уцук,ин цилгил риоят.

Шунда фанмонингга бош эгар халцинг,

Хар дилда мухаббат кузгатар хулцинг.

Бу факат кампирнинггина эмас, балки шоирнинг хам исёни эди. Лекин

шоир излаган адолатни у яшаган замондан кидириш бефойда. Шоир хикоят

сунггида шундай хулосага келади:

Эндичи адолат топшмас бир иш,

Симург цанотида ватан ашамиш.

Яъни, адолат афсонавий куш Симург канотида ватан килганлиги учун

уни замондан ахтариш бесамардир.

“Йулдаса бу йулда Низомий йулум” деган Навоий, аввапо, Низомий

чашмасидан бахра олди, устоз асарларида илгари сурилган адолатпарварлик,

халкпарварлик гояларини “Хамса” достонларида уз замонасидан келиб

чиккан холда юксак тараннум этади. Адолат ва адолатпарварлик “Хамса”

достонларининг бош мезонларидан бирига айланди.

Шоир “Хдйрат ул-аброр”нинг учинчи маколатида султонлар хакида

фикр юритади. Маколат сарлавхасидан куринадики, султоннинг асосий

бурчи мамлакатни адолат билан бошкаришдир. Шоир адолат сузидаги “айн”

харфининг булок маъносидан фойдаланиб, харфий санъат ва ташбих

воситасида гузал поэтик тасвир яратади. Яъни, “айн лу-хаёт чашмасининг

зилол сувлари мулк бустонини обод килиши керак. Лекин султонлар “зулм

богида май ичиб, гул сочарлар, балки майдин хар дам узгача гул очарлар”.

Маколатда шоир золим подшохлар ва улар киёфасидаги барча

иллатларни баъзан кескин, баъзан пардали фикрлар остида фош этади.

125

Навоий “Х,айрат ул-аброр”даги шок Fокий, Бахром, оёги тойилиб

кетган кул хикоятларида адолатли подшохлар тимсолини яратади. Бу

жихатдан “Шох Розий хикояти” характерли.'

Маълумки, шох Гозий (Хусайн Бойкаро) тахтга утиргач, мамлакатда

адолат Урнатади:

Адл эшигин элга кушод айлади,

Тахт узра ултурдию дод айлади.

Тузди бузщларни иморат била,

Зулмни дафъ этти адолат била.

Х,атто подшох жангда улдирган $тлининг хунини талаб килган

капирнинг арз-додини адолат билан хал килади:

Деди: “К,асос айласаиг олингда бош,

Сиймни ол гар гаразингдирмаош... ”

“Султон Санжар ва кампир хикояти”да кампир султон зулмини фош

этиш билан бирга, мамлакатни адолат билан бошкариш хусусидаги

насихатини беради. Лекин булар бефойда. Шунинг учун хам шоир хикоят

сунггида замонадан адолат кидириш бесамарлигини таъкидлайди.

Навоийда шохдан адолат талаб килган кампир унинг одиллигини

куриб, углининг хунидан кечади, сийму зарни олиб “Золи зар” номи билан

машхур булади. Таъкидлаш керакки, “Ш о \ Гозий хикояти”даги кампир

гимсолининг куп жихатларини тулдиради.

Умуман, Низомий хам, Навоий хам “Хамса”нинг барча достонларида

адолат ва одил хукмдор масапасини замонанинг энг мухим муаммоларидан

бири сифатида каламга оладилар, давр манзараларини узига хос йусинда

тапкин этадилар. Бу хар иккин шоир ижодининг мухим жихатларидир.

Адабиётлар:

1. Низомий шеъриятидан (Ш.Шомухамедов таржимаси). -Т.: 1983.

2. Алишер Навоий. “Хайрат ул-аброр” // МАТ, 20 томлик, 7-том, -Т.: Фан, 1991.

126

Баходир ВАЛИЕВ

ОГАХ.ИЙ ГАЗАЛЛАРИДАГИ СУФИЁНА ТАЛЦИНЛАРДА

НАВС’Л Й АНЪАНАСИ

Адабий жараён махсули булмиш хар бир асар маълум сабабсиз юзага

келмайди. Буни икки жихат билан асослаш мумкин.

Биринчидан, ижодкор асар яратаётганда уз олдига эзгу ижодий максад

куяди, колаверса, бу олий истак бутун олам, ундаги жонзотлар, олий хил кат

хисобланмиш инсоният манфаатларига йуналтирилган булади.

Иккинчидан, бадиий ижод тараккиётини таъминловчи асосий

омиллардан булмиш адабий таъсир жараёни санъаткорнинг издошлик,

адабий анъанавийликка ихлос ва садокат хислатларини намоён этиб,

асарнинг бош максади ва мохиятини белгилаб беради.

Буюк инсонпарвар ва новатор шоир Алишер Навоий уз ижоди билан

нафакат замондошлари, балки узидан кейинги асрлар калам ахлини хам

илхомлантирди, уларни етук асарлар битишга ундади.

Ана шундай издошларидан бири XIX аср Хоразм адабий мухитининг

забардаст вакили Мухаммадризо Эрниёзбек угли Огахийдир.

Навоийнинг улкан адабий таъсири Огахий шеъриятининг барча

жанрида, жумладан, газалиётида хам вокеликни бадиий идрок этиш,

маънавий, лафзий санъатлардан мохирона фойдапаниш, умуминсоний гоялар

инкишофи, шунингдек, суфиёна гоялар талкинларида яккол кузга

ташланади.

Мазкур маколада ана шу жихатларнинг сунггисига, яъни Огахий

газалларидаги тасаввуфий талкинларда Навоийнинг адабий таъсири

масапасига тухталмокчимиз.

Огахий тасаввуфни инсон рухий-маънавий камолотининг асосий

воситаси, бош идеал гоя сифатида кабул килиб, уни кизгин таргиб этган

шоирдир. Инчунун, зухд ахлига зохид, таваккул сохибларига мутаваккил,

127

маърифат арбобларига ориф дейиларкан’, Огахийни хам ориф - шоир, дея

эътироф этишга тула хаклимиз.

«Таъвиз ул-ошикин» девон;:нинг тузилиши хам Навоий девонлари

тузилишини эслатади: Аввал Парвардигор хамди, кейин эса Пайгамбар (сав)

наъти, ундан кейин орифона газаллар, сунгра ошикона газаллар келтирилган.

Бундан ташкари, девон ичидаги хар бир харф билан бошланадиган

газалларнинг биринчиси тасаввуфий - орифона газал экани хам Навоий

анъаналарининг куринишидир. Шуни хам эътиборга олиш керакки, хамд ва

наът газаллар шунчаки Аллох азамати ва Мухаммад (сав) таърифидан иборат

эмас. Бу газалларда тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд гоялари акс этган, яъни

одам ва олам бирлиги, олам ашёлари, одам калбида Оллох нурининг тажалли

этиши санъаткорона тасвирланган.

Навоийнинг тасаввуфий талкинлари купрок ошикона рухда баён

этилса, Огахийнинг суфиёна мушохадаларида панд-насихат рухи устуворлик

килади. Шу сабабли хам, Огахийнинг тасаввуфий талкинлари билан танишар

эканмиз, куз унгимизда тасаввуфни теран идрок этган, тарикат

макомотларини, аввало, узи аник ва тиник тушунган, колаверса, узгаларга

хам унинг сирларини уктираётган донишманд - мураббий, ориф сиймоси

гавдаланади. Огахий нафакат бадиий махорат масаласида ёхуд новаторлик

бобида, балки суфиёна гоялар талкинида хам Навоийга маслакдош.

Ушбу фикримизни янада ойдинлаштириш максадида эътиборингизни

куйидаги тахлилларга каратамиз. Навоийнинг «Наводир уш-шабоб»

девонидаги газалларнинг бирида шундай байт бор:

Фацр эрур бир лафзу шаруй ёзилур юз минг китоб,

Не учунким, хуш келур айтурда итноби анинг2.

Маълумки, факр - тарикатнинг макомларидан бири. Бу маком

соликдан бехад машаккатни, риёзатни талаб этади. Факр - дунё ноз-

1 Иброхим Хаккул Тасанвуф сабоклари Bvxopo 2000. 142 б. Б.302 Алишер Навоий Наподмр уш-шабоб. -Т.: Уздавнашр. 1963 й 42S-6 Навоийнинг навбатдаги байтлари хам шу нашридан олинган.

128

неъматларидан кечиш, моддий мухтожликни енгиб, маънавий бойиш, рухни

бойитишдир.

Бундан ташкари, бййтда факр деб, умуман, тарикатни, яъни тасаввуфнь

хам назарда тутилаётир. Негаки, тасаввуф сузи биргина суз, аммо унинг

маъно — мантиги, мохияти, ойину арконлари, силсиласининг шархи юз

минглаб китобларга жо булади. Навоий таъбири билан айтганда, унинг

номини хам хуш айтилиши бежиз эмас. Чунки суфийлик - софлик,

бегуборлик, хам зохиран, хам ботинан покликни таргиб этиш.

Навоийнинг ушбу карашлари Огахийнинг куйидаги байтида яна-да

ривожлантирилган.

Фацр зецри зохиран гар бас очтдур, энг кунгул,

Лек они бшгил х,ацицатда чучук, аммо на талх1.

Огахийча, факр макомининг, ёки кенгрок оладиган булсак, тарикатнинг

азоби-ю машаккатлари захри котилдай талх туюлгани билан, аслида, бу азобу

риёзатлар ширин ва тотлидир. Навоий хазратлари таъкиддаганларидек, сабр

аччик, аммо меваси ширин...

Навоий:

Ахли айш олтун аёц софин ичиб, кийдинг %арир,

Ким сафоли фацр дурди басдурур шоле манго (12-бет).

Огахий:

Энг гани, х,алвони таъриф этмаким, фацр щиига,

Тортибон мехмат топиб эрмас еган нондин лазиз (62-бет).

Пайгамбаримиз Расули Акрам (с.а.в)нинг: «Тангри сизларнинг ташки

куринишингиз ёки молу давлатингизга эмас, балки дилларингизга ва

ишларингизга караб бахо беради», - дея, эзгуликка далолат килувчи хадиси

мубораклари мавжуд.

Оламнинг утки\ 1чи хавасларига берилиш, нафсга маглуб булиш,

натижада факатгина зохирий гузалликнинг асирига айланиш суфий учун

1 М у\аммадризо Огахий. Таъвиэ ул-оижкин. 1 жилд. -Т .. Адабиёт ва санъат. 1971 й. 391-6, Б: 117. Огахийнинг навбатдаги байтлари хам шу асаридан олингам.

129

улкан фожиа. Шундан келиб чикиб, Навоийнинг лирик кахрамони «Олтун

аёк софин ичиб», киммагбахо харир кийгандан кура, «сафоли факр дурди» ва

эгнидаги шол (суфийлар \..ркаси)га каноат килади.

Айни фикрлардан таъсирланган Огахий лирик кахрамони гани (бой -

бадавлат кишилар) ахлини мехнатсиз, беранж топилган халвонинг мазасини

таърифламасликка чакиради. Чунки бу халвонинг таъми факр - тарикат ахли

учун ранжу алам, энг асосийси, халол мехнат эвазига топилган нон мазасидан

тотли эмас. Шу Уринда Шайх Мухаммад Нуруллох (каддасаллоху сиррахул-

алийй)нинг гузал бир сузларини келтирамиэ, яъни: «Дунёни кур, сайр кил,

ичига Кир, аммо дунё сенинг ичинга кирмасин»1.

Навоийнинг солик образи пири дайру мугбачадан олислашни, йирок

кетишни истамайди, чунки улардан айро тушиш - Х,ак йулини йукотиш.

Уларга якин бориш, ёнида булиш - рухий-маънавий кжсалиш, демак:

Нечун йироц булоли пири дайру мугбачадин,

Навоиё, чу аларнинг муриду бандасибиз (124-бет).

Бу фикр Огахийда куйидагича давом эттирилади:

Го% пири дайрнинг упгил муборак илгини,

Гох, социйнинг кулида согари саршорин уп (1 16-бет).

Нечун Огахийнинг солик образи Пири комилининг илгини, унинг

кулидаги май тула кадахни упмокчи, кузига тутиё килмокчи? Негаки, пири

муршиднинг хар бир сузи, лутфи, назари солик йулини яна-да ёритади,

чарогонлаштиради. «Май тула кадах» («согари саршор») - солик бахраманд

булувчи - Оллох ишки, илохий мухаббат эрур. Илло, «уни нуш этмай туриб»

(Оллохга булган мухаббатни калбга, рухга жо этмай туриб), сайру сулукни

ихтиёр этиб булмайди.

Навоийнинг хам, Огахийнинг хам бу талкинларида тарикатдаги фано

фиш-шайх ходисоти акс этган, дейиш мумкин.

Фано фиш-шайх - муриднинг уз шайхини чин дилдан, самимий бир

тарзда севиши, хамиша уни уйлаши, ул муборак зотнинг ёнида юргандай

1 Умар ФорукСаййидо ал-Жазарий. Тасаввуф сирлари - Т.: Моеароуннахр. 2000 88-6 Б:63.

130

харакат этишидир. Бора-бора шундай холга келадики, мурид узини доимо

шайхининг ёнида хис килади. Мен унинг ёнидаман, у хам менинг ёнимда,

мен ибодатимг^ купрок диккат килмогим лозим, яна хам мукиммалрок

ибодат этмогим лозим, зикрларимга, аврод (дуо, тасбех, зикрлар)га

жиддийрок богланишим лозим, деган тушунчага келади.

Огахий газалиётида Навоийнинг адабий таъсиридан юзага келган

тасаввуфий талкинларни куплаб учратамиз. Хдтто, унинг айрим орифона

газаллари Навоийнинг суфиёна гояларининг узвий давоми сифатида

майдонга келган. Жумладан, Огахийнинг «Айшу рохат истар эрсанг»

газалини Навоийнинг «Эйки, файз истарсен узни сарвдек озода эт» газапи

таъсирида яратилган, десак янглишмаймиз. Х,ар икки газал хам тасаввуфнинг

зарур шартлари ва талабларини камраб олганлиги билан характерланади.

Мисол тарикасида, узаро биттадан байтларни солиштириб курайлик.

Навоий:

Куыган улгойсен, бошингни бир овуч тош остида,

Толжингга зийнат агар лаъли дуру бежода эт.

Огахий:

Ишрати дунё эрур анду%и уцбо мужиби,

Орзуйи жони шоду хотири хуррамдин ут.

Навоий фикрича, агар киши уз тожини лаъл ва дурлар билан безар

экан, бу билан у шодланмаслиги керак, аксинча, бошини бир ховуч тош

остига кумилганлигидан надоматга тушмоги керак. Чиндан-да, дуру

жавохирлар курук тошликдан бошкага ярамайди. Крлаверса, инсон маънавий

олами бу билан бойимайди. Билъакс, сийму зар йигишга ружу куйган инсон

маънавий-рухий тубанлик сари юз буради.

Айни эътирофнинг янада теран талкинларини Огахийда хам курамиз.

Унингча, уткинчи дунёнинг айш-ишрати, хаваси бокий оламнинг чексиз

азоблари-ю, кулфатларига сабабчидир. Шунинг учун, жоннинг (албатта, бу

ерда факатгина танннинг рохати, рухнинг эмас) шоду хуррамлигидан,

ишратидан воз кечмок ва бако олами сари юзланиб, рух таловатини

131

таъминлаш афзал. Чунки инсон табиати икки асос — рухий ва моддий олам

унсурларидан таркиб топгани учун бу унсурлар орасида кураш боради. Агар

моддий асос бул&:иш жисм талаблари кучайса, у хирс ва шахват, хьЛвоний

нафс домига гирифтор булиб, борган сари тубанлашади. Бу хавфнинг олдини

олиш учун киши доимий равишда рухий-маънавий эхтиёжларини кондириб

бориши, шу жихатни тарбиялашга бел боглаши даркор1.

Ана шу рухий-маънавий эхтиёжларни эса факатгина тарикат асоси

булмиш илм-маърифат, ирфон хисобига кондириб бориш ва бунинг

натижасида комиллик сари уруж этиш мумкин.

Хулоса шуки, Огахийнинг тасаввуфий талкинларида Навоийнинг

адабий таъсири бехад катта. Огахий - тарикат гояларининг юксак рухий-

маънавий, ахлокий-таьлимий ахамият касб этишида, ягона умуминсоний гоя,

маслак сифатида тараккий топишида улкан хисса кушган махоратли

ижодкорлардан бири.

Огахий - тасаввуфнинг шунчаки таргиботчиси эмас, балки унинг ички,

айни пайтда, буюк таъсирини инсонлар калби, онги ва рухиятига сингдира

олган суз санъаткоридир.

Муминжон СИДДИЦОВ

НАВОИЙНИНГ АЙРИМ ХИКОЯТЛАРИ ГЕНЕЗИСИГА ДОИР

БАЪЗИ МУЛОХ.АЗАЛАР

Хикоя (хикоят)2 жанри мумтоз адабиётнинг бошка жанрлари катори

адабий анъаналар хамда адабий таъсир нагижаси уларок Алишер Навоий

ижодида узининг юкори чуккисига кутарилган. Мутафаккир шоирнинг эпик

шеърияти, бадиий ва илмий насрида мазкур кичик жанрнинг турфа

куринишлари куп учрайди. Булар, уз-узидан, мавзу катламларининг турли-

туманлиги, шаклий даражаланишининг хилма-хиллиги, поэтик жихатдан

мукаммаллиги билан эътиборни тортади.

1 Нажмиддин Комилов. Тасаввуф. 1 китоб. -Т .: Езувчи. 1996 й. 270-6 Б: 167,: Биз, бу урин да утмиш ва бугунги адабибтшунослигимизда мазкур жанрни хикоят ёхуд чикоя леб номланишдарига муносабат билдирмокчи эмасмиз.Аслида бу атамаларни ёндош к^ллаш мохиятни узгартирмайди Чунки бугунги кикоячилик ^тмиш хикоятчилигинин! гадрижий такомил топган ва замонага мослашган куриниши, холос. - М.С

132

Кузаггишлар шундан далолат берадики, шоир бирор бир хикояни

алохида бир жанр сифатида такдим этмаган. Шайх Саъдийнинг «Гулистон»,

«Буст^н», Хожанинг «Мифтох ул-адл», «Гулзор» ва бошка шу каби битиклар

факат хнкоялар мажмуасидан иборатлиги маълум. Бирок, хазрат Навоий

хикояларни аник бир ижтимоий ва илмий фикрларига иллюстрация (илова)

килиб келтирган. Муайян асарларидаги « ...олга сурилаётган бош гояни

чукуррок очиш, асосий максадни укувчиларга ёркинрок намойиш этиш

максадида илова, хикоят ва масалларда хам, хикмат ва тамсилларда хам шу

етакчи мотивларнинг муъжаз бадиий ифодасини курамиз. Бу намуналар,

айни замонда, улкан шоир истеъдодининг яна бир киррасини равшан намоён

этади, яъни Навоийни мохир хикоянавис сифатида характерлайди»1.

Манбаларда берилишича, хикоя жанрининг канорасини белгилаб

берувчи маълум бир чегаралар мавжуд. Хусусан, хикоя бадиий жанр

сифатида тадрижий такомил топиб, бошка эпик жанрлар доирасида устувор

ахамиятга молик булиши учун турт хусусиятни узида мужассам этмоги

даркор. Булар: а) мустакил асар макомига эришиши; б) карор топган

анъаналар таъсирида такомил йулларини босиб утган булиши; в)

кахрамонлар тимсоли ва характери шаклланганлиги, асарда унинг марказий

уринни тутиши; г) яхлит асар сифатида алохида поэтикага эга булиши. Агар

ана шу белгилар мазкур кичик жанрда намоён булса, унинг бадиий ва

ижтимоий вазифаси тукис юзага келади. Яна шуни кушимча килиш жоизки,

«хикоянинг асосий хусусиятларидан бири бой ва ранг-баранг вокеалар

окимидан энг асосий моментларнинг танлаб олинишидир. Пекин у умумий

хаёт окимидан юлиб олинган эпизод эмас. Хикоя бошлангунча ва у

тугагандан сунгги кахрамон характери китобхонга коронгу булиб колади,

дегувчи айрим танкидчилар фикрида жон булса-да, бу фикр жанр

хусусиятларидан бирини маълум даражада тугри деб кабул килишга асос

булолмайди. Чунки хикоя шундай жанрки, унинг айрим нурдай тиник ва

уткир штрих, деталларидан кахрамоннинг хикоя бошлангунча ва ундан

1 Абдугафуров А. Шеърий хикоят ва масалларда х а м . .. «Ш арк юддузи» журн.. 1983,4-сон, 157-6.

133

сунгги характери ва такдири хакида тасаввур ола билиш мумкин. Шу

жихатдан хикоя китобхоннинг узини хам кахрамонлардан бирига

айланти^адиган, ундан мушохадакорликни талаб киладигаь', f } фантазияси

билан керак уринларни тулдиришни такозо киладиган жанрлардан биридир,

дейиш мумкин»1.

Х,икоянинг кандай шаклда (шеърий ёки насрий) булиши хал килувчи

ахамият касб этмайди. Гарчи бугунги тасаввурлар «хикоя» атамасини

«новелла», «рассказ» доирасида тушунишга йуналтирса-да, утмишда бу

белги бирламчи хусусият булиб колмаган. Х,атто «Гулистон», «Мифтох ул-

адл»даги хикоялар насрий усулда битилган булса хам, адибнинг муайян бир

хикоя оркали демокчи булган фикри назмда (фард, рубоий, китъа ва хоказо)

хавола этилган. Бинобарин, хикоянинг шеърий ёхуд насрий булиши

хусусида аник рецепт берилиши мумкин эмас.

Мозийга назар ташланса, туркий хикоячилик насрдан

бошланмаганмикан, деб уйлаб колади киши. Чунки Тунюкук, Билга коон,

Култегин битикларини хикоянинг илк куринишлари сифатида кабул килиш

мумкин. Иуллиг тигин тарафидан тош ёки мармарга уйиб битилган мазкурлар

хажман у кадар катта эмас (70-80 сатр), ундаги кахрамонларни хам куп сонли

деб булмайди, бадиийликдан кура баёнлаш етакчилик килади. Буларга

кушимча тарзда тош битиклар туркий давлатчиликнинг илк солномалари

булганлиги, уларда хронология бирламчи режада турганлиги, бадиийлик

унсурлари етакчи булмаганлиги буларни хикоя деб аташга гускинлик килиб

туради. Аммо Махмуд Кошгарий «Девону луготит турк» (XI аср) асарида

«хикоя» ва «эртак» маъносида «этук» хамда «уткунч» атамапарини ёндош

куллагани хам хакикат2. Шуниси хам борки, Махмуд Кошгарий уларнинг

назмда ёки насрда ёзилиши хакида хеч нарса демаган. Агар биз

И.В.Стеблеванинг туртлик шакллари хакида гапириб3, унинг туркий тиллар

кадимий адабиёти учун кенг таркапган ва кабул килинган жанр эканлиги

1 Адабий турлар ва жанрлар (таричи ва назаричсига оид). Уч жилдлик. 1 жилд. Эпос Т «Фан» 1991.67-6. ‘ Кошгарий Махмуд. Девону лугатю турк Уч томлик I том. - Т.: Фан. i960, 98-175-бетлар.' Стеблева И В Поэзия тюрков V i-VIII веков. - М: «Наука». 1965, -стр .71-95

134

тугрисидаги фикрларини назарда тутсак, унда этукнинг хам, уткунчнинг хам

шеърий хикоялар булганлигини тахмин кила оламиз1.

Назмий хикоячилик ёзма адабист^а «Кутадгу билик»дан

бошланганлиги маълум. Рабгузий эса туркий насрий хикоячиликнинг таъмал

тошини куйган, десак хато булмайди. Унинг киссаларига илова килинган

хикоялар мазкур жанрнинг назарий талабларига жавоб бера олади: уларда

бир йуналишдаги сюжет, шаклланган кахрамон, диалог ва монолог, узига хос

поэтика, ечимдан намоён булган ибрат-хулоса хам мавжуд. Рабгузий

истеъмолга олиб кирган насрий хикоячилик Навоийгача анча оксаган. Бу

даврда маснавий-хикоячилик етакчи булганлигини кузатиш мумкин. Чунки

«маснавийда янги уй ва туйгулар равон куйланади... маснавий шакли лирик-

эпик асарга унгай, шакли содда, хашамсиз. Бу шакл, хусусан, эпос учун

хосдир»2. Навоий адабий жанрлар ичида маснавийни «барчадин хуби»,

«васеъ майдон» (кенг майдон) деб атаган. Зеро, маснавий турли-туман фикр

ва хаёт ходисаларидан келиб чикадиган мушохадаларни батафсил ва кенг,

образлар оркали ифода этишда ижодкор учун етарли имкониятларни юзага

келтиради. Маснавийнинг ана шундай кенг имкониятлари туфайли канча

шоир бу майдонга кадам кУймасин, хеч бири иккинчисини такрорламайди,

балки уз махорати ва кобилиятини намойиш эттира олади (Вусъатида юз

улса маъракагир, ЬСургузур санъатин бори бир-бир). Яна, Навоий маснавийни

бошка адабий жанрларга нисбатан «узга оламдурур»:

Вале маснавий узга оламдурур,

Ки табънга холомусалламдурур,-

дея алохида таъкидлаган. Устоз Б.Валихужаев буларга кушимча килиб,

маснавийда ёзилган кичик киссаларни «хикоя» деб аташни таклиф килган ва,

бизнингча, бунда жуда тугри хукмни хавола этган3. Дархакикат, маснавий

алохида жанр эса-да, унинг шакли хикоя учун хос ва мос келади. Шарк

хикоячилигида маснавий-хикоя анъана тусини олгани туфайли Навоийнинг

1 Валихужаев Б. Узбек эпик поэзияси тарихидан. - Т «Фан», 1974, 6*7-бетлар.2 Адабий т\ 1яар ва жанрлар (тарихи «а назариясига оид). Уч жилдлик И жилд. -Т.; «Фан». 1992.199-бет.■’ Б.Валихужаев. Уша асар. 27.77-бетлар.

135

«Хдйрат ул-аброр», «Сабъаи сайёр», «Садци Искандарий», «Лисон ут-тайр»

достонларида бир катор хикоялар берилган. Янаям аникроги, маснавий -

достон таркибида маснавий-хикоя учрайди, яДш ушбу достонларнинг

умумкомпозициясида «хикоя ичида хикоя» усули етакчилик килади ва

достонлар сюжетининг бадиий баёни давомида етакчи мазмунга мое

изчилликда, айтилмокчи булган фикрни маромига етказиш, асарнинг

укишлилигини ошириш максадида жойлаштирилган. Аслида хам, “хамосий”

(“эпик”) шеърлар бирор-бир миллатнинг афсонавий даврлари, бир неча

авлоднинг узок тарихий замонлар давомидаги жанглари, кахрамонликлари

хакида хикоя килади... хамосий шеър «у» ва «сен»дан суйлайди. Шунинг

учун хамосий шеърда шоирнинг ички кечинмалари ва рухий изтироблари

факатгина эпик асарнинг хошиясида истисно тарикасида ёхуд «лирик

чекиниш» оркали баён этилиши мумкин. Эпик шеърда шоирнинг махорати

мавжуд ривоятларни муайян бир тартибда, мазмун ва шоирона бир тарзда

баён этишида намоён булади»1. «Х,айрат ул-аброр», «Садди Искандарий»,

«Лисон ут-тайр» достонларидаги хикоятлар беистисно уз мазмуни ва ички

структурасига, образлари ва ечимига эга булиб, уларнинг хар бири кичик

тугал асар даражасига кутарилган; илова этилган боб-маколатларидан

(шартли равишда) ажратиб олинганида хам улар маълум гоявий эстетик ва

ахлокий-тарбиявий вазифани утайверади. Аммо, бу таъкид хикоятларнинг,

умуман, достон, хусусан, боб-маколотлар контексти билан мустахкам

мантикий алокасини инкор этмайди. Чиндан хам муаплиф достоннинг дуч

келган жойига бу «мустакил», «тайёр» асарларини кистириб юбораверган,

дейиш хато булади. Х,икоят муайян достон композицияси билан бирикиб,

умуммазмун билан бевосита алокага киришади, уни изохлайди, тулдиради2.

«Хдйрат ул-аброр»да 20 та маколат баробар 20 та х,икоят мавжуд, деб

кифояланиш у кадар тугрига ухшамайди. Навоийнинг хикоябоп материални

хатто наът, хайратлар ичига хам сингдириб юборгани кузатилади.

1 Доктор Таким Пурмомлориён. Мавлавий шеъриятида «мен»даги мен»лик ва матндагм ноанъанавийлик. - «Сино» жури , 2001, 1 -сон, З-б " Абдугафуров А. Уша макола. 157-6.

136

Достоннинг 63-боби «Ул кул хикоятиким, аёги тойилиб, оёглик ошини

шохнинг боши косасига урди ва карамлиг шох олдида уз ошин пишурди»,

дея сарлавхаланганлиги буни далиллайди.

Соций, олиб кел тула паймонае,

Иуц галат эттим, тупа хумхонае.

То ани куп-куп олибон сищорай,

Куп-куп ичиб, бир дам узумдин бораи .

Байтлардан маълум буладики, Навоий достонни ёзиш давомида турли

хил масалалар борасида куп суз юритади. У мушохададар ва вокеалар

гирдобига шу кадар чукур шунгийдики, энди буларнинг жами бирикиб, уни

афтода бир холга солиб куяди. Шоир дунё ишлари ва чигалликларидан

мутаассир булади. Шу сабабдан «куп-куп ичиб узумни унутай» демокдан

максад, аслида, кейинги достонга кадам куйишгина булмай, бу ёруг

оламнинг кирдикорлари шу кадар купки, уларнинг барчасига жавоб топиш

учун бир инсоннинг умри камлик килади, дейишлик.

Достонда 25 та лирик чекиниш мавжуд ва буларнинг аксарияти

хикоялар сунгида берилган. Х,икояларнинг катта кисми Навоийгача хам

огзаки ва ёзма адабиётда булган.

Иккинчи маколот Ислом бобида булиб, бунга «Иброхим Адхамнинг

Каъбага намоз била боргони ва Робийаи Адавийага Каъбанинг ниёз била

келгони», деб сарлавхапанган хикоя илова килинган. Мазкур хикоя

Фаридуддин Атторнинг машхур «Тазкират ул-авлиё»сида хам учрайди.

Фаридуддин Атгор хикоя килишича, Иброхим Адхам, рахматуллохи апайх,

ун турт йилда зурга Каъбаи шарифга етиб борди. Йулда борар экан, хар

кадамда икки ракъат намоз укнр эрди. Чун Каъбага етди, карасаки, Каъба у:>,

урнида йук...

Навоийда Иброхим Адхам ва Робийага оид хикоя жуда киска, атиги 20

байт. Навоий келтирган хикоя Аттор хикоясининг назмий куриниши, холос.

1 Алишер Навоий. Мукаммал асарлар туплами. 20 жилдлик. 7-жилд. -- Т.: Фан. 1991. 344-6. (Бундан кейин. ихчамлаштириб, жилди ва сахифаларини кайд этиб борамиз. - М.С.).

137

Факат унда эпилог ва хикоядан келиб чикадиган хулоса — ечим тукис.

Чунончи хикоя экспозицияси «Х,айрат ул-аброр»да шундай берилади:

Булдимусаллони солиб".'аждасоз,

Хрр цадам айлаб ики ракъат намоз.

Крлди бу йул цатъидаун турт йил,

Мадщга з,ар кору гищ чекти шил.

Макка тавофига чу цилди киром,

Йуц эдиузурнида байтул-з^аром'.

Фаридуддин Атторда Иброх;им Адхам ва Робийа диалоги бир уринда

берилади. Навоийда эса Робийа икки уринда сузлайди. Дастлабки холатда

Иброхим Адх.амнинг «Мен ун турт йил хар кадамда икки ракъат намоз укиб

келдим», деган миннатига (Маннонлик, факат Аллохга хослигига ишорат бор

бу уринда) Робийа бир оз истехзо билан куполрок жавоб килади:

Робийа деди ангаким: «К,илма зур,

Шур сенингдур бори оламда бил.

Бодия цатъиучунун турт йил1...

Атторда тасаввуфий мохият етарлича очилмай колгандек таассурот

пайдо булади. Асосий эътибор, гуё шариатга каратилгандай. Навоий шу

мохиятни бенихоя усталик ва нозиклик билан тулдиради, «ниёзу фано»

максаднинг асоси булганидагина Хакка етишиш мумкинлиги айтилади. Бу

Навоий томонидан Робийага берилган иккинчи суз - Иброхим Адхамнинг

“кузини очиш” учун берилган имконият саналади:

Деди Бирох;имки: «Эй покрав,

Балки малак хайлидек афлок рае.

Недин экин буки маяга етти ранж,

Мен чекыбон ранжу санга булди ганж».

Робийа деди аира: «Огох, бул,

Ким неча йил бодияда борча йул.

1 ■' 7-жилд. 118-бет." Ушажилд. 120-бет.

138

Булди ишинг арзи намоз айпамак,

Шева манга арзи ниёз айпамак.

Сенга самар С-ерди намозу риё,

Бизга бу бар берди ниёзу фано].

Шаркда саховат, карампешалик ва очик кунгилликнинг тимсолига

айланган Хотам Тойи хакида куплаб хикоялар яратилган. Низомийнинг

«Махзан ул-асрор»идаги Х,отам Тойи хакидаги хикоятни Х,айдар Хоразмий

«Гулшанул-асрор»ига эркин таржима тарзида киритган. Айни чогда, Х,айдар

Хоразмий хикоятга Низомийга Караганда бошкачарок ёндашади, сахийликни,

карамни мактайди, хасислик ва бахилликни коралайди; бахилликдан озод

булган камбагални (муфлисни) бахил давлатмандцан устун куяди. Саъдий

«Гулистон»идаги Хртам Тойи ва утинчи чол хакидаги насрий хикоятни

Сайфи Саройи «Гулистони бит-туркий»га ту кис таржима килиб киритган.

Навоий ушбу хикояни «Х,айрат ул-аброр»нинг бешинчи маколоти

«Карам боби»га илова килади. Навоий келтирган бу хикоя хам катта эмас.

Асосий вокелик 19 байтда очилади. Кейинги уч байт лирик чекиниш -

«киссадан хисса» мазмунида. Хикоятда шоир махорат билан шундай бир

хаётий лавхани яратадики, унда Шарк халклари орасида кадим-кадимдан

химмат ва саховатнинг, шафкат ва очиккунгилликнинг юксак рамзи

хисобланган Хотам Тойи уз саховатидан оддий утинчи чолнинг химмати

баланд эканлигини тасдикловчи вокеани ёдга олади. Хотамнинг якинларидан

бири «Бу ёруг оламда сендан хам карампеша топиладими?» деган саволига

узи ва бир бурда нонни халол мехнати ва пешона тери билан топиб ейишни

афзал билган утинчи чол уртасидаги мулокотни мисол килиб келтиради ва

утинчи чол мендан-да саховатли, деган хулосани айтади. Ва донишманд

чолнинг ушбу сузлари Х,отамни лол колдирганини таъкидлайди:

Бир дирам опмок, чекибон даст ранж,

Яхшироц андинки биров берса ганж2.

1 Уша жойда. 120-бст ' Уша жойда 153-бет

139

«Кутадгу билик»да шундай эпизод бор: Кунтугди Угдулмиш о р кат и

Узгурмишни саройга таклиф этганда дарвеш подшонинг таклифни катъиян

рад этади. Кунтугди таклиф инь кайта-кайта етказгач, Узгурмиш унга турт

шарт куяди: карилик билмас ёшлик, поёни йук бойлик, хеч путур етмас

соглик ва улими йук хаёт. Бу сайёр сюжет. Бу - урта асрларда бутун Шаркда,

кейинчалик эса Гарбда хам машхур булган гоя. Навоий айни шу хикояни

«Садди Искандарий»да келтиради. Уз мазмунига кура фалсафий-ижтимоий

мох,ият касб этган мазкур хикоятда жахонгир Искандарнинг таркидунё

килган дарвеш билан мулокоти баён килинади, Шоху гадо тенглиги хакидаги

асрлар буйи илгари суриб келинган тезис шоир кузатган асосий максад

хисобланади: Искандар узи забт этган юртларнинг бирига халок булган

хукмдор урнига лойик номзод ахтаради ва унда дунё ташвишларидан узлатга

чекиниб, кабристонни макон тутган дарвеш хакида хабар етказадилар. Уни

уз хузурига келтиришни буюради. Донишманд дарвеш икки бош суякни

кутариб келади. Искандар бунинг сабабини сураганида дарвеш куйидагича

жавоб беради:

Деда: «гурлардин цилурда гузар,

Неча бу сунгакларга солдим назар.

Замиримга лекин нщон цолди бу

Ки, шоппинг цаюдур, гадонинг цаю?

Чу улганда бирдур бу икки матоъ,

Тирикликда невчун цилурлар низо?'

«Кутадгу билиг»даги бу хикоят «Садци Искандарий»да бир кадар

ривожлантирилган, кенгайгирилган, айрим кичик фабулапар, янгича

диалоглар билан бойитилгани холда келтирилади.

Хуллас, Навоий хикоятлари мавзу кулами, фикрий баркамоллиги билан

асрлар оша укувчиларнинг эътирофига сазовор булиб келмокда. Бу

хикояларнинг катга кисми Шарк маънавияти хазинасида уз урни ва мохияти

билан яшаб келади. Мутафаккир шоир бу хикояларнинг оддий такрорловчиси

1 Алишер Навоин. MAT I ]-ж и л д .-Т .: Фаи. 1994 287-бет.

140

эмас, балки уларни у3 замонасининг умуминсоний маромларига

мувофиклаштирган, анъана ва узаро таъсир йулидан бориб, айримларида

ноанъанавий мезонларни кашф этган. Бир катор хикоялар эса буюк шОир

тафаккурининг мевалари сифатида адабиёт учун янгилик тусини олган.

Огзаки ижод ва салафларидан озикланиб такомил топган хикояларида хам,

узи яратган манзумаларида хам шоир махоратининг юксак куринишлари

намоён булаверади. Кузатишларимизнинг итмоми-хотимаси шуки, шоир

хикояларининг сарчашмалари накадар чукур ва серкатлам, кенг камровли

булиши билан бирга, Навоий калами кудрати боис улар абадият сахифаларига

мухрланган. Ва улар, сузсиз, хаётий угит-сабоклари ва гоявий-бадиий-

эстетик маъно-мохиятлари билан укувчилар калбини мудом мунаввар этиб,

уларни эзгу максадлар сари етаклаб бораверади...

Иноятулла СУВОНКУЛОВ

НАВОИЙ ВА МЕЪМОРЧИЛИК

Навоийнинг меъморчилик ва санъатга булган кизикиши унинг

Самарканддалигидаёк сезилган эди. Унинг Самарканддаги кадамжолар:

Регистон майдонидаги ансамбль (Улугбек мадрасаси ва хонакохи, Улугбек

карвонсаройи), Темурнинг Жомеъ масжиди, Шохизинда ансамбли,

Бибихоним мадрасаси, Фазлуллох Абуллайс мадрасаси ва махалласи,

Фирузабог бинолари, Улугбек расадхонаси, Кухак (Чупонота тепалиги),

Конигил ва бошка катор зийнатли, дилкушо манзиллар шоир калбидан

учмас жой олади. У Самаркандни «Самарканди фирдавсмонанд» деб

таърифлайди. Шоир 1465 йил бу ерга келганида Улугбек, Фазлуллох

Абуллайс, Ахмад Хожибекнинг мунаккаш мадрасаларидан, «Жахон ичра,

яна бир осмон» шаклидаги Улугбек расадхонасидан ибратли сабоклар олган.

Шунингдек, у Самаркандца фалакиётшунослик, математика,

хикматшунослик, мухандислик ва бошкалар илмини атрофлича урганди.

Айни пайтда Самарканд ва Мавороуннахрнинг машхур обидапари, гузал

манзараларига уз муносабатини билдиради. Чунончи, бир уринда Зарафшон

141

киргогидаги баланд «Тупа» - тепалик (Чупонота гепалиги)ни ошикнинг

бошига, Зарафшон дарёсининг окимини эса ошикнинг куз ёшига ухшатади:

Х,амул .пупа олдин андоц оцар,

Ки ошщ бошу ашки дер, ким боцар?

Уша даврларда темурийлар фахри б^лган Самарканд Темур ва Улугбек

даврида барпо этилган меъморчилик ва бог-истирохатчилик санъати

намуналари билан жахонга машхур эди. Навоий асарларида («Фарход ва

Ширин», «Сабъаи сайёр») ва кейинчалик Хиротдаги ижодий фаолиятида

хам Самарканд ва Хуросон меъморчилик санъатининг энг яхши

намуналарини бадиийлаштириб, жонли образларда курсатишга харакат

килди.

Алишер Навоий Хиротда мансабдорлик (вазирлик) йилларида бутун

кучини эл-юрт учун хизмат килишга, хунар ахли ва хакимларнинг ишини

халк фаровонлигига каратди. Уша кезларда Навоий «Фукаро ва

дарвишларнинг фаровонлиги, гариб хамда мусофирларнинг фарогати учун»

Хуросон музофотида куплаб бино иншоотлари, хонакох ва масжидлар,

Мадраса ва карвонсаройлар, хаммому работлар, ховуз ва куприклар

курдирган. Тарихчи Хондамир Навоий курган баъзи иморатларнинг аник

тафсилотларини келтиради. Улар орасида 52 работ, 19 ховуз. 16 куприк, 9

хаммом ва бошка бир канча хайрли иморат, иншоотлар бор. Работлар чул ва

сувсиз биёбонлардан утувчи узок карвон йулларида савдогар ва

йуловчиларнинг хотиржам тухтаб дам олишлари учун курилган бинолар,

мусофирхона, бекат ва карвонсаройлар вазифасини бажарган. Улар

таркибида мехмонхона, масжид, дам олиш хонапари ва хатто юкхоналар,

хайвонларини боглаш учун ховлилар хам булган. Хондамир «Макорим ул-

ахлок»да ушбу работларни номма-ном санаб утади. Инглиз олими Жон

Спансер Трименгэмнинг «Исломда суфий тарикатлари» китобида каммаси

булиб 90 та работ курдирган, деб курсатилади.

Хива хони Оллокулихоннинг (1825-1842) Хуросонга килган харбий

юришларидан бири хакида «Сафарнома» асарини ёзган Мухаммад Назар ибн

142

Мулло Саидниёз ал-Хивакий Алишер Навоий билан боглик бир фактни баён

килади. Оллохкулихон кушинлари Хуросон йулида Мир саройига кунади.

«мир саройи сглиг мавзеким, Султон Хусайи Мирзонинг салтана.'и айёми ва

Мир Алишер Астробод мамоликига (мамлакатига) хокимлиги хангомида бир

саройи дилкушой ва касри арах,афзой бино килдургон эркан Х,амул ерга

нузули ижлол буюрдилар».

Муаллиф таъкидлаганидек, «дилкушо ва фарахафзо», яъни кунгилни

шодпантирадиган ва кувончни оширадиган бу сарой Астрободца 1837

йилларда хам мукаммап сакланганлиги хамда унинг Алишер Навоий номи

билан боглик холда «Мир саройи» деб аталиши эътиборга лойикдир.

Навоий Астрободда Жомеъ масжидини хам бунёд этади ва бошка

купгина ободончилик ишлари билан шугулланади. Навоий хозирги

Туркманистонга карашли Марв (Мари) шахрида хам «Хусравия» (1476-1477)

номли улкан Мадраса курдиради. Шунингдек, Хуросон музофотида бир канча

булом ар очдириб, каналлар каздиради, арикдар олдириб, ка краб ётган

ерларга сув чикаради, ховузлар бунёд этиб, кудуклар каздиради. Ховузлар

махалла ва гузарлар, масжид ва хаммомлар ёнида, зиёратгох мозорлар

кошида, карвон йуллари устида бунёд этилади. Хондамирнинг хабар

беришича, улуг амир курдирган айрим ховуз ва куприклар мармардан

ишланган. Уша даврда меъморчилигида курилган ховузлар тарихи турт ва

саккиз бурчакли булиб, киргоклари тахталар билан обод этилган. Х,овуз

буйларига мажнунтол ва гужумлар экилган. Шу билан бирга, Навоий

хапкпарвар, валий кишиларнинг кабрлари устига ёдгорликлар. саганалар,

хонакохлар х,ам курдирган. Улуг бобомиз халк орасида машхур булган,

лекин жангу жадаллар ва зилзилалар асоратидан тапофат курган кухна

биноларни кайта тиклаб, таъмир этишдек мураккаб ишларга хам кул уради.

Х,иротдаги X1IJ аср ёдгорлиги, машхур Масжиди жомеънинг таъмири хакида

Хондамир «Хулосат ул-ахбор»да куйидагича хабар беради: «...Султон

Бойкаро хазратларининг дусти амир Алишернинг равшан хотирига нур

сочиб, узининг тамом олий неъмат химматини бу шарафли масжид биносини

янгилаш ва ул ибодатхонанинг асосларини мустахкамлашни тезлаштиришга

каратди... 903 йилнинг рамазон ойида (1498 йилнинг апрел-май) биринчи

навбатда максуранинг кулаб тушган гумбаз ва пештокини тиклйшга амр

килади. Ундан сунг, тажрибали меъморлар ва диккаткор мухандисларнинг

маслахати билан мустахкам булмаган ул бинони тузатишига ишорат килди,

унинг икки томонига максура суфа ва олий даражали айвон курдирди. Шу

жихатдан улкан ток мустахкамланди ва у таърифлаб булмайдиган даражада

махкам булди. Ва ул хайр-саховатли бинокор уша иморат хусусида куп

гамхурлиги туфайли, хар куни уша зарофатли жойга ташриф буюрар эди. Куп

кунлар, этагини белига кистириб, ёлланган ишчилар сингари усталарга гишт

узатарди ва бошка ишлар киларди. Тез-тез уша ердаги меъморга, устапар ва

косибларга кимматбахо саруполар ва куп навозиш ва бошка инъомлар билан

хушдилу хурсанд киларди. Шундай килиб... уч-турт йиллик иш олти ой

мудцат ичида тамомланди». Шундан сунг, Мир Алишер Навоий бинога зеб

бериш максадида таникли мухандислар, кошинтарошлар, хунарманд

наккошлар ва тоштарош устапарни йигади, Навоий биноларнинг

атрофларига, улар ташкил этган меъморий мухитнинг мазмуни ва

манзарасига хам катга эътибор берган. Масжидни битирган ва безаган

устапар сони карийб юзта булган. Навоий таъмир эттириб, зеб бердирган

ушбу Жомеъ масжиди хозир хам Х,иротнинг энг гузал обидаларидан бири

хисобланади.

Жомеъ масжиди таъмиридан ташкари, Хондамир «Макорим ул-ахлок»да

Навоийнинг Хирот ва бошка шахар-кишлоклардаги 12 та масжидни кайта

тузаттирганлиги хакида хам сузлайди.

В.Бартольднинг ёзишича, Навоий булардан ташкари бузилган «Крбус»

минорасини тузаттирган, шунингдек, Аслонжозиба работини хам кайта

тиклаган. Хиротдаги боёна уйларни безатишда Навоий меъморларга рангли

деразалардан фойдаланишни таклиф килади.

Мирзо Мухаммад Х,айдарнинг «Тарихи Рашидий» рисоласида

курсатилишича, «Алишербгкнинг хар йилги даромади у” саккиз минг

144

«шохрухий» динорни ташкил килиб, бу маблагнинг барчасини хайрли

ишларга сарф килган». Академик Ботуржон Валихужаев «Шоирнинг

хинмистонлик махлислари» (“Зарафшон” газетаси, 1Л 5 йил, 9 феврал)

маколасида XVIII асрда хиндистонлик Аликулихон валон Догистоний (1725-

1756)нинг «Риёз аш-шуаро» тазкирасидан куйидаги парчаларни келтиради:

«У (Алишер Навоий) куп вактини Мадраса, масжид хамда турли

иморатларни ободонлаштиришга сарф этади». Уша асарда Навоий

тарбиясида 12 мингга якин мадрасада талабапар, шоирлар, олимлар,

музаххиблар (зархал килувчи усталар), рассомлар, заргар, дурадгор ва

бинокор усталар камолотга етганликлари таъкидланади.

Навоий вазирлик вазифасидан истеъфо бергандан сунг, дусти султон

Хусаин Бойк;аро уй-жой, бог 6h t m o f h учун шахар ташкарисидаги хушхаво

Инжил канали буйидан анча ер ва сув ажратиб беради. У ерда Навоий узига

ховли-жой, богча ва катта кутубхона бунёд этибгина колмай, айни пайтда

бир канча хайрли курилишларни хам бошлаб юборади. Академик

Г.Пугаченкованинг фикрича, бу курилишларнинг умумий бош режасини

Навоийнинг узи таклиф этган булиб, курилиш Хиротнинг катор меъмор,

мухандис, бинокор ва наккошлари томонидан амалга оширилган.

Навоийнинг шахсан узи иш бошида тургани учун меъморлар ва курувчилар

апохида шавк-завк билан мехнат килишган. Курувчиларнинг мехнат

хакларини тулашни Навоий шундай олижаноблик ва халоллик билан ташкил

эттирганки, курилиш ишлари жадал суръатлар, мохирлик билан битказилган.

Зстан, Хуросонда Навоийдан кура бинокоррок одам й'ук эди. Инжил канали

буйида нихоятда зеб-зийнатли «Ихлосия» мадрасаси, унинг к;аршисида эса

гоят гузал ва куркам килиб «Халосия» хонакосини солдирди.

Алишер Навоий «Вакфия» асарида бу хакда шундай ёзади: «Ихлосия»

мадрасаси мукобиласидаким, ...хонакохе бино килилди». Куриниб

гурибдики, хар иккала бино хам Инжил суви буйида тартиб ва зукколик

билаи ансамбль услубида бунёд этилган.

145

Навоий Жомеъ масжидининг жанубий томонидан «Халосия» хонакоси

гарбида, Инжил якинига «Шифоия» шифохонасини, унинг каршисида эса

«Саф^ия» хдммоми ва ховуз куради. Бу ерда шуни т,;:>кидлаш керакки,

жамоа шифохоналарининг курилиши у рта асрларда (IX-XI асрлардан

бошлаб) нафакат Х,иротда, Хуросон ва Мавороуннахрда, балки Шаркнинг

нуфузли шахарларида хам жуда ривожланган эди. Улар Якин ва У рта Шарк

шахар лари дан Самарканд, Марв, Бухоро, кухна Урганч, Хирот. Газна, Рай,

Багдод, Х,амадон, Исфахон ва шулар каби бошка шахар л ар да хам курилгаи.

Шифохонапар курилишига хокимлар, улуг зотлар, мансабдорлар, айникса,

хакимлар бошу кош булганлар. Шаркнинг буюк сиймолари Абу Али Ибн

Сино хам уз даврида жамоа шифохонапари курилишига хизмат килганлар.

Бу анъаналар Навоийга хам маълум эди. Шифохонапар кошида дорихоналар

хам ташкил килиниб, уларда махсус дори тайёрловчилар ишлаб турган.

Шунингдек, Навоий курган шифохонанинг хам дорихонаси булган булиши

мумкин, негаки, Хондамир ул шифохона хакида гапира туриб «... кишилар

зарур дору дармон хамда дору ичимликларни хамма вакт уша муборак

жойдан топиб келадилар», - деб ёзади.

Захириддин Мухаммад Бобур Алишер Навоийнинг «Шифоия»

биносини фахр билан тилга олади. Хондамир эса ана шу бинони

«Дорушшифо» деб атайди. Мазкур бино «Ихлосия» мадрасасининг

рупарасида булган. Гумбази мовий накшлар билан безалган. Деворлари

кизил гиштдан булган. «Бу нихоятда покиза жаннат нишон жойнинг

ховлисида кавсар мисол хавз хам курилган булиб, ховли сахнига тогнинг

майин шамоли эсиб турган. Ундатабиб ва хакимлар беморларни даволашдан

ташкари, табобат илми билан хам шугулланганлар. Шунинг учун булса

керак, С.Айний, Олим Шарафиддинов уз илмий ишларида уни Мадраса хам

деб атайдилар. Академик Бартольд эса уни «Больница» деб ёзади. Х,озирги

тушунча билан айтганда Навоийнинг «Шифоия» биноси уша даврдаги бошка

шифохоналардан фарк килиб, медицина институти тарзида булган. Амир

Алишернинг инояти билан уша даврда Мавлоно Низомиддин Абдулхай

146

Табиб, Мавлоно Мухаммад Муьин, Мавлоно Мухаммад Табиб, Мавлоно

Гиёсиддин Мухаммад табиб Сабзаворий, Мавлоно Дарвишали табиб ва

Мавлоно Абдулхай Туний каби машхур табиб^ар етишиб чикканки, улар тиб

илмини ривожлантиришда ушбу «Шифоия»да узок вакт фаолият

курсатганлар. Навоий уша даврда жамоа хаммомларининг халк саломатлиги

ва плклиги йулидаги ахамиягини яхши тушунади, бир талай хаммомлар

курдиради. Шулардан баъзиларини Хондамир санаб утган: «Шифоия»

шифохонаси ёнидага хаммом, Зиёратгох хаммоми, Дараи Занг хаммоми,

Тувурчи хаммоми, Чилдухтарон хаммоми, Тарноб хаммоми, Пандех

хаммоми, Файзиобод хаммоми, Саъдобод хаммоми ва бошкалар.

Навоий ‘ даврига кадар хам ХиР0ТДа бир неча жамоа шифохоналари

булиб, улардан айримлари кдровсиз холга тушиб колади. Шулардан бири

темурийлардан Хуросон хукмдори Султон Абу Саиднинг (1459-1469) катта

хотини Милкат ого томонидан шахар ичкарисида курилган Доруш-шифо эди.

Мазкур шифохона Навоийнинг эътибори ва химмати билан кайта тикланади.

Хиротнинг етук табибларидан Мавлоно Дарвишали Табиб Мир Алишернинг

илтифотига кура ушбу Дорушшифонинг мударриси этиб тайинланади ва

барча муолажа ишлари унга топширилади. Шаркшунос олим М.Массон

Хирог шифохоналарининг яна бири хукмдорлар хонадонига, яъни Шохрух

Мирзо Алоудцавлага тегишли булган деган фикрни билдиради. Куриниб

турибдики, Хиротда Навоий даврида ва унга кадар хам мазлум халк

саломатлиги йулида куплаб хайрли ишлар бажарилган.

Шуни таъкидлаш керакки, Навоий Хиротда курдирган биноларда

хозирги меъморчилигимизда биз янгилик деб ишлатадиган мажмуа яратишга

эришишга харакат килган ва бунга эришган хам. Навоий солдирган

иморатлар куркамлиги, хушхаволиги, зебу-зийнати билан бошка бинолардан

ажралиб турган. Алишер Навоий курдирган бинолар услуби ва меъморчилиги

шоир замондошлари кулёзмалари ва Навоий асарларига ишланган

миниатюраларда, тулик булмаса-да, жозибадор тасвирланган.

147

Бизгача етиб келган урта аср меъморчилигининг баъзи намуналарини

куриб, Навоий даври меъморчилигининг багоят мафтункор ва маънодор

эканлигига тан бермай иложимиз йук. Шоир бОг-истирохатчилик санъатига

ва ободончилик ишларига гоят кизиккан, ихлос куйган эди. Дастлаб у Хирот

шахрида бог ташкил килади. Унинг боги турли хил иморатлардан ташкил

топган «Хиёбон» ансамблига кирган. Навоий Инжил буйида узи бунёд этган

бинолар ансамблини кулай йулаклар, савдо расталари, серсоя хиёбонлар,

гулзор, бог, арик ва накшинкор ховузлар билан ободонлаштириб, куркам

дахага айлантиради. Буларнинг бевосита гувохи булган Хондамир «бу

шарофатли жой нафис безаклар ва гаройиб ихтиролар билан ораста

килингандир», деб ёзади. Хуросонда бир неча машхур булокдар булиб, улардан

бири Туе вилоятининг юкори кисмида жойлашган «Чашмагул» булогидир.

Навоий бу чашмани кайта тиклаб, ундан Машхадгача ун фарсанг йулдан арик

каздириб сув келтиришга хам бошчилик килган.

Табиийки, Навоий давридаги Мавороуннахр ва Хуросон бог-

истирохатчилик санъатида кандай меъморий коида ва тартиботлар

кулланилган, деган савол тугилади. Урта Осиё' ва III ар к халклари бог-

истирохатчилик санъатига дойр махсус адабиётлар ваолимларимиз фикрлари

билан танишиш шуни курсатадики, бу боглар киёфаси икки хил симметрия

асосида тугри геометрик шакллардан тузилган тартибли ва табиат

хушманзаралари тарзида ташкил этилган куринишда шаклланган.

Навоийнинг узи курдирган биноларга шоирона чиройли номлар куйдириш

одати булган. Ихлосия, Халосия, Шифоия, Сафоия, Низомия, Хусравия ва

Фаноия шулар жумласидандир. Бино номлари маънодор, «исми жисмига

монанд, шунингдек, заруриятга караб жумал хисобида курилиш йили

тарихини хам ифодалаш лозим булган. Масалан, Ихлосия мадрасасининг

номи Навоийнинг дусти ва султони сохибкирон мирзо Хусайн Бойкарога

булган ихлосини, миннатдорчилигини билдирса, Шифоия соглик, шифо,

Сафоия озодалик, поклик маъносини англатган. Хусравия мадрасасининг

номи эса бинонинг биринчи гиштини куйган мархум шахзода Мирзо

148

Мухаммад Султон номини хамда унинг курилиш йилини ифодалаган. Навоий

Нишопур шахрига машойихлар кабрини зиёрат килишга борганда

Кабрларнинг купчилиги тамом харобаУ:ашганлигини куриб хижолат тортади

ва уларни тузатишга буюради. Ушанда бузилган кабрлар давр услубида кайта

тикланади. Унинг бузилган биноларни курганда кайгуриши, уларни тартибга

солишдаги харакати шоирнинг табиати учун бир хол хисобланган булса ажаб

эмас. Бу нарсани Навоийнинг Машхадда булганда, 1405-1418 йилларда

курилган Гавхаршод масжидининг айрим бузилган жойларини куриб, уларни

кайта тиклаш ва таъмирлаш учун килган харакатларида хам куришимиз

мумкин.

Навоий асарларини укиганда, унинг санъат оламидаги чукур билимига,

меъморчилик ва бог-оройишчилик сохасидаги юксак бадиий тасаввурига тан

берамиз. Шоир санъатга булган ихлосу эътикоди, шавку завки туфайли уз

кахрамонларини купикча мохир мусаввир, уста бинокор, бежирим наккош,

зукко меьмор куринишида тасвирлайди. Шарк мусаввирлик ва меъморчилиги

анъаналари тарихининг билимдони эканлигини нафакат узи яратган образлар

мисолида, балки хаётий фаолиятида хам чукур намойиш эта олади. Инжил

канали узанида бунёд этилган бутун бошли гузар мисолида яккол куриш

мумкин. «Улуг шоирнинг меъморчилик санъат бобидаги бой билими, унинг

ташаббуси билан дунёга келган катта-кичик иншоатлар, йирик ансамбллари -

буларнинг хаммаси Навоийнинг етук меъмор булганидан дарак беради», деб

ёзган эди устод Пулат Зохидов. Дарвоке, Узбекистонда хизмат курсатган

рассом Латиф Абдуллаевнинг «Навоий - меъмор» номли картинасининг

яратилишида хам худди шу фикр асос булган булса ажаб эмас. Шоир

асарлари меъмор санъатига ва бинокорликка тегишли куплаб миллий

терминларни урганишда, лугат бойлигимизни оширишда хам битмас-

туганмас манба булиб хизмат килади:

Муу;андиским бу цаср обод цилди,

Бу янглиг тар^ини бунёд цилди...

Бийик тоцустидаустоди банно,

149

Куйидин ципса хишт олмоц тамаино...

Навоий халкни ободончилик ишларига, мамлакатни богу бустонга,

айлантиришга ундайди. Шунинг учун дам Захириддин Мухаммад Бобур

«Бобурнома»да тугри кайд килган эди: «Ахли фазл ва ахли хунарга

Алишербекча мураббий ва мукаввий маълум эмаским, харгиз пайдо булмиш

булгай...» Навоий Х,иротнинг йирик маланий марказ булишига рахнамолик

килади ва бунга эришади.

Хондамир Алишер Навоий хакида «Макоримул-ахлок»да куйидагиларни

ёзганда хакли эди: «Бир соатлик адолат олтмиш йиллик ибодатдан афзап»

деган сузларига амал килиб, амирлик тахтини ва хукумат мансабини узининг

муборак кадами билан зийнатлади». Бу Алишер Навоийнинг буюк хизмати

эди.

Рахим ВОХИДОВ, Юнус АЗИМОВ

НИЗОМИЙ ВА УНДАН КЕЙИНГИ ДАВР БАДИИЙ АДАБИЁТИДА

ИСКАНДАР СИЙМОСИ

XV асргача форсигуй ижодкорлар Искандар сиймосига жуда куп

мурожаат килганлар, форс-тожик адабиёти эса бу борада ибратли ва бой

тажриба туплаган эди. Кадимги форсий манбапарда Искандар сиймоси

зиддиятли шахе киёфасида намоён булади. Бундай карама-карши нукталар

унинг шажарасига хам дахлдордир. Миср тарихнависларининг шаходатига

кура, Миср кохини Нактабен Рим мамлакатига келади ва унинг хукмдори

Филиппнинг хотини билан алока килишга эришади. Уша пинхоний

учрашувдан Искандар дунёга келган. Эрон манбаларининг хабар беришича,

Искандар Эрон шохи Доро II нинг угли эди. У Филиппнинг кизи, Доро II

нинг хотинидан дунёга келган. Иккинчи маълумотдан шундай хулоса келиб

чикадики, Искандар Эрон салтанатига бегона эмас, балки шу мамлакат

тахтининг хаки кий вориси ва узининг кичик укасидан тахтни тортиб олган.

Хуллас, тарихнавислар нигохида Искандар f o h t мураккаб такдирли хукмрон

сифатида кузга ташланади. Унинг фаолиятида бир-бирига зид икки кутб -

ёзузлик ва эзгулик ёнма-ён турган.

Форс-тожик адабиётида х;ам ушандай Искандар фаолият курсатади.

Шундан булса керак, айрим асарларда у конхур ва золим шох сифатида

тасвирланган. Шунингдек, Искандарнинг 'зардуштийлар маданиятининг

душмани сифатидаги саъйи, хдракатлари “Артак Виразнамак”, “Корномаи

Ардашери Бобакан” ва “Минуи хирад” каби кадимги ёзма ёдгорликларда

тасвирланиб, каттик кораланган. Пахдавий тилидаги диний адабиётларда хам

Искандар образи учрайди. Масапан, “Минуи хирад” достонида шундай

ёзилади: “Аёнки, Хурмузд Жамшед, Фаридун ва Ковусни улимсиз яратди ва

Ахриман уларни нима килгани хам мага аён. Ва Ахриман Баеврасп (Заххок)

ва Афросиёбу Искандарни улмас деб уйларди. Хурмузд катта умумий

манфаат учун уларни нима килгани хам хаммага аён».

IX-XI асрларда яратилган Диноварий тарихий асарлари, Масъудийнинг

"Муруж уз-захаб", Ибн Балхийнинг "Форснома", Мухаммад Жарир

Табарийнинг "Тарихи Табарий", Балъамийнинг "Таржимайи "Тарихи

Табарий", муаплифи номаълум "Мужмал ут-таворих" каби асарларда хам

Искандар хакида зиддиятли фикрлар баён килинган.

Искандар образининг Шарк адабиётида кенг таркалишига жидций

сабаблардан яна бири Куръони Каримнинг “Кахф” сурасининг 83-98-

оятларидир. Бу оятларда мазкур тарихий шахе Искандар Зулкарнайн тарзида

зикр этилган. Жумладан, илохий китобнинг 83-84-оятларида укиймиз: “83.

(Эй Мухаммад), яна сиздан Зул-карнайн хакида сурайдилар. Айтинг: "Энди

мен сизларга у хакдаги хабарни тиловат килурман". 84. Дархакикат, Биз унга

(Зулкарнайнга) Бу Ерда салтанат - хукмдорлик бердик ва (кузлаган) барча

нарсаларига йул - имконият ато этдик”1. Шу муътабар сарчашма туфайли

Искандар (Зул-карнайн) сиймоси мусулмон олами бадиий суз санъати,

хусусан, форс-тожик ва узбек адабиётларида кенг урин олиб, мусулмонча

маъно касб этган. Кейинчалик Низомий Ганжавий, Абдурахмон Жомий,

Алишер Навоий ва бошка маснавийгуй шоирлар Искандар хакида асар

ёзаётганда Куръоннинг 18-сурасига таяниб, унинг табиатидаги зиддиятли

1 К уръ он и карим. -Т.: У к и тувчи , 1 9 8 2 , 2 6 8 -б е т .

151

кирраларни инкор этмагани холда, бу жахонгашта саркарда ва хукмдорни

пайгамбар сифатида бадиий шархлашга ургу беришади.

Шарк мутафаккири Абурайхон Берунии' хам Искандар тарихи билан

кизикиб, кимматли маълумотлар ёзиб колдирган. Унинг "Осор-ул-бокия" ва

"Конуни Масъуд" каби китобларида Искандар хакида бошка манбаларда

учрамайдиган лавхалар келтирилади.

X-XI асрлардан бошлаб Шарк халклари адабиётида Искандар шахси ва

тимсолига булган муносабат муайян шакл ва тизим касб этиб, ижобий

томонга узгарди. Форс-тожик шоирларидан биринчи булиб Абулкосим

Фирдавсий Искандар мавзусига жиддий муносабат билдирди. У узининг

машхур "Шохнома"сида "Сикандар подшохлиги" достонини яратиб,

Искандар бадиий тарихини янгича, узига хос тапкин килди. Шоир бу

достонни ёзишга пухта хозирлик курди, жуда куп тарихий, афсонавий

лавхалар йигди. Пахлавий, араб ва юнон тилларидаги китобларни хар

томонлама урганиб чикди хамда Искандар хакида тамоман янги асар яратди.

У достонида Искандарга нисбат берилган тарихий маълумотлардан айрим

лавхаларнигина олди, холос. Фирдавсий Искандарни Эрон шохларидан бири

сифатида тилга олиб, бадиий тукима оркали инсонпарварлик гоялари билан

бойитилган шох тимсолини яратади. Бирок, Фирдавсий асарида Искандар

тулаконли бадиий образ даражасига кутарила олмади. Негаки, шоир олдида

шохлар тарихини яратиш бош вазифа булиб турар эди. "Шохнома"да

Искандарнинг зохирий томонлари тасвирига куп эътибор берилгани туфайли

хукмдорнинг ботиний олами етарли очилмай колади. Агар достонга

чукуррок назар солинса, асар аввалидан охиригача Искандар бир хил

киёфада кузга ташланади. Фирдавсийнинг кахрамони купинча шундай

ишларни амалга оширадики, уша килмишларининг мохиятини баъзан узи

хам билмайди. Унинг мукаммал аклу хикмати ва фотих сифатидаги

фаолияти уртасида кандайдир бир номутаносиблик кузга ташланиб туради.

Фирдавсийдан кейин Искандар образига муносабат деярли узгармайди.

Низом!-.й Ганжавийгача бу мавзуда катта хажмдаги аса| лар яратилмаган

152

булса хам, Низомулмулк Тусий, Кайковус, Саноий ва бошка адиблар

асарларининг таркибидаги хикоятларда Искандар сиймоси учраб туради.

Аммо мачкур асарларда Искандар сорази бир мунча бурттирилган киёфада

намоён булади.

Форс-тожик адабиётида Низомий Ганжавий Искандар мавзусига

мурожаат этган ва алохида асар яратган иккинчи шоир хисобланади. Унинг

"Панж Ганж"и таркибида келган хотимавий "Искандарнома"си икки кием

("Шарафнома" ва "Икболнома")дан иборат булиб, мутакориби мусаммани

максур (фаулун, фаулун, фаулун, фаул V - - V - - V - - V - ) бахрида

яратилган. Достон байтларининг умумий микдори 10500 тани ташкил этади.

; Низомий Ганжавийнинг таъкидига кура, ундан олдин мазкур мавзуга

мурожаат этган ижодкорлар Искандар образини бир-биридан айри булган уч

планда тасаввур килганлар: шох, хаким ва пайгамбар. Сохиркалам шоир эса

бу хислатларнинг хаммасини бирлаштириб кахрамонига нисбат беришга ахд

килади ва бу ишни уддасидан нихоятда мохирлик билан чикади.

Низомий достонидаги кахрамон дунёнинг турт томонини забт этади,

донишмандлик чуккисига етиб, пайгамбар даражасига кутарилади. Бирок бу

кувонч узокка чузилмайди. Шоир Искандарини ажиб бир мамлакатга юзма-

юз килади. Бу юрт манзаралари олдида шохнинг барча уринишлари кадрсиз

куринади. Негаки, мазкур мамлакатда шох йук, уруш йук, мол-мулк уртада,

хамма баробар яшайди. Сиёсатда, адолатда, кахрамонликда ягонаи замон

булган Искандар бу ерда узини маглуб ва нотавон сезади:

Агар мардум инанд, мо худ кием?

Вадар сират ин аст, мо бар чием?

Тарихий Искандар 33 йил умр курган булса, Фирдавсийда 32 йил,

Низомийда 36 йил, Амир Хусравда эса юз йил умр куради. "Оинаи

Искандарий", "Скандар подшохдиги'1 ва "Искандарнома"ни киёсий-

типологик уРганиш жараёнида куйидаги фарклар намоён булди.

Фирдавсийда Искандар Эрон шохларидан бири булиб, тарих майдонида

кахрамонликлар курсатади; Низомийда у жахонгир шох, хаким ва

153

пайгамбардир. Амир Хусравнинг Искандари мохир саркарда, ихтирочи

донишманд ва ислом динининг толмас таргиботчиси киёфасида намоён

булади; Фирдавсий ва Низомий досто'.шари Искандарнинг тугилиши тарихи

билан бошланса, Амир Хусрав достонида бу лавха и у к. "Ойнаи Искандарий”

достони Искандарнинг шохлик тахтига угириши манзараси тасвири билан

бошланади.

Узбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоий Амир Хусравнинг

"Ойинаи Искандарий" достонидан тахминан 184 йил кейин узининг "Садди

Искандарий" достонини яратди. Навоий Искандар сиймосига алохдца

ёндашган. У узининг ижодиётида - лирик шеърларида, насрий асарларию

маснавийларида хам Искандар образидан фойдапанган. Жумладан, шоирнинг

"Хдйрат ул-аброр" маснавийсида Шаркнинг машхур шохдари Фаридун,

Жамшид, Доро, Чингиз ва Темурлар каторида Искандар хам тилга олинади.

Унинг хаётидан ибратли лавха - жахонгирнинг машхур вазияти билан боглик

хикоят келтирилади. Искандарий тобутга солиб охирги манзилга узатадилар

ва фотихнинг вазиятига кура, унинг очик панжали бир кули тобутдан

ташкарига чикдриб куйилади...

Алишер Навоийни тарихий Искандар эмас, балки унинг бадиий

адабиётда машхур булган сиймоси к,изик,тирганлиги аник. Шоир янги

тарихий шароитда яшаб ижод килди. Шундан булса керак у уз олдида янги

гоявий-тарбиявий вазифаларни куйиб, Искандар сиймосига мурожаат килди.

Алишер Навоийнинг Искандари золим, жахонгир, не-не юртларни

хароб этган саркарда, дунё неъматларидан кул ювган дарвеш эмас, балки у

жабр-зулм ва кон тукишни, адолатсизликни ёмон курувчи шохдир.

Хакикатни карор топтириш, халкни адолатсизлик, жабр-жафолардан халос

куриш улуг инсонпарвар шоир Искандарининг бош максади хисобланади.

"Садди Искандарий" ва "Искандарнома" достонлари вокеалар тизмаси

(сюжет) ва тузилиши (композиция) жихатидан бир-биридан батамом фарк

килади. "Садди Искандарий" достони мукаддима, асосий, хотимавий

боблардан иборат булиб, улар 89 фаслда жойлашгирилгандир. Достон 7215

байтдан иборат булиб, унинг мукадцимаси 14 бобни уз ичига олади.

Асарнинг етакчи мавзуининг бадиий ифодаси 15-бобдан бошланади. Айтиш

жоиз, ана шу нукгадан /;лишер Навоий маснавийсининг узига хослиги,

бошка «Искандарнома"ларга ухшамаган жихатлари намоён була бошлайди.

"Садди Искандарий"да мантикий хулосапар асарнинг вокеабанд

шеърий хикоялари берилган бобларида жамланади.

Хуллас, «Садди Искандарий" достонидан келиб чикиб унинг

муаллифига назар ташлайдиган булсак, унда ноёб шоирона истеъдод ва

файласуфона тафаккур эгаси, йирик давлат арбоби, сиёсатдон ва халкпарвар

вазир булган улкан шахсни курамиз. Зеро, Алишер Навоий достонида

Искандарнинг жисмоний камолоти, харбий билимларни кунт билан

урганиши, навкарлар билан муносабати, голибона юришлари ва давлатни

аклу заковат ила идора килиш йулидаги саъй-харакатлари тасвирига кенг

урин ажратилади.

Отабек ЖУРАБОЕВ

АМИРИЙНИНГ НАВОИЙ ГАЗАЛЛАРИГА ТАХМИСЛАРИ

ХУСУСИДА

Туркистон замини жахонга куплаб олиму аллома ва шоиру

фузалоларни етиштириб бериш билан бирга, тарихимиз яна шоён бир ходиса

билан фахр этиши мумкин. Бу юртда хукмфармолик килган купгина

подшохлар хам ижодкор, хам олим булганлар.

Ушбу макола мавзуига биноан, яна бир шох ва шоир - Амир Умархон

ижодий фаолиятидан бир кирра - унинг улуг шоир хазрат Амири кабир

Алишер Навоийга муносиб издошлиги хакида фикр юритмокчимиз.

Умархон «Амирий», «Амир» тахаллуслари билан ижод килган. Узбекча

ва форсча девон тартиб этган. Унинг узбек тилидаги девони салмокли булиб,

унда бошка лирик жанрлардаги асарлари билан бирга «табъи худ»

мухаммаслари, шунингдек, куплаб устоз шоирлар газалларига килинган

тахмислари урин олган. Алишер Навоий газалларига куп мухаммаслар

килган ва улар улуг санъаткор ижодига камоханглиги билан ажралиб туради.

155

Амирий ижодининг илк тадкикотчиси, захматкаш олима Махбуба

Кодирова шоирнинг «Девон»и сузбошисида, Амирий ижоди хакида бах,с

юритганда, бу мухаммаслар ^акида хдм кискача маълумот беради1.

«Девони Амирий»ни урганишимиз жараёнида Умархон - Амирийнинг

Навоий газал лари дан 24 тасига мухаммас боглаганлиги маълум булди. Ушбу

мухаммаслардан 16 тасини М.Крдирова юкорида таъкидланган нашрда эълон

килган эди2.

Биз, Амирий томонидан Навоийнинг айнан кайси девонидаги кайси

газалларига мухаммас боглаганлигини газалнинг ас л и ва мухаммасдаги

фарклар ва яна бошка айрим матн масапаларини ойдинлатиш учун куйидаги

жадвални туздик:

№ Амирий гахмис килган Навоий газали матляъи

„ 1 ‘Девони Навоии ,Амирии газалинин ., ..кулезма ва- тошбосмас Хазоиин 1 ида

^Л_„ Навоий маонии да i газалигаги урни ва, _ мухаммас бантлари ' оандлариСОНИ ; СОНИ

Амирий “Девон” и (Т.: 1972) нашридаг и Навоий газалига

мухаммас бандлари

сони

1 2 3 4

1.

Кунглум уртанмасун агар гайрингга парво айласа,Хар кунгул хам ким сенинг шавкингни пайдо айласа

‘Таройибус-сигар”,23-газал,10-байт

10 банд 9 банд

2.

Сахлдур тубий демак нозик нихолингни к^руб,Ёки жаннат боги гулзори жамолингни куруб

“Фавойид ул-кибар”, 53-газал,10-байт

9 банд 9 банд

3.

Лолазор эрмаски, охимдин жахонга тушти ут,Йук шафакким, бир кирокдин осмонга тушти ут.

“Гаройиб ус-сигар”, 86-газал,

7-байт

7 банд 5 банд

4.iI

Топкали хоки танимга новаки ишкинг кушод,Кунглум айтур хайр макдам, жоним айтур хайр бод

“Гаройибус-скгар",120-газал,

7-байт

7 банд ! 5 банд

i1I; 5.

Уйла хижрон гошларин ёгдурди чархи , Ъадоеъ ул- тез гард, : васат’\ 122- Ким сипехр авжигача хоки танимдин | i азал,

6 банд ! 7 банд

1 А м и р ий . Д ев о н - Г.: Ф ан . 1972 8 -9 -б ет л а р .: А м и р и й н и н г Н авоий газалларига м ухам м асл арм ю к ор идаги к итобн и нг 2 9 2 -3 2 2 -б е т л а р и д а н урин олгаи.

чикти гард. 7-байт

6.

К^асрнинг хар кунгири узра бало тошимудур,Йукса ботил ии\к даъви килгон эл бошимудур.

“Бадоеъ ул- васат”,

173-газал, 7-байт

7 банд 5 банд

7.

Иук дамеким, фуркати жонимга бедод айламас,Fайрнн шод этгали кунглумни ношод айламас

“Бадоеъ ул- васат”,

226-газал, 9-байт

5 банд 5 банд

8.

Мухаббат шевасининг лозими ажзу ниёз эрмиш,Вафо ойинини хосияти сучу гудоз эрмиш.

“Фавойидул-кибар”,251-газал,

9-байт

9 банд 7 банд

9. Кунгуллар кути ширин достонинг, Багирлар кони лаъли дурфишонинг.

“F аройиб ус-сигар”, 356-газал,

7-байт

5 банд 4 банд

10.

Булди котил куз била зулфи снях кори анинг,Кофири масгеки, хар ён тушти зуннори анинг.

“Фавойидул-кибар”,358-газал,

9-байт

8 банд 5 банд

11.

Донаи холинг била кунглум кушин ром айладинг,Гарди яздий меъжаринг дин касдига дом айладинг.

“Наводируш-шабоб”,360-газал,

7-байт

5 банд 5 банд

12.

Fам хазонин зохир этмиш чехраи зардим менинг,Боргали елдек бахори ноз парвардинг менинг —

“F аройиб ус-сигар”, 350-газал,

7-байт

5 банд 3 банд

13.

Латофат ойи ул юз, шоми савдо сунбули тобинг,Соч узра гарди яздий меъжар ул шоми узра махтобинг.

“Фавойидул-кибар”,360-газал,

9-байт

8 банд 8 банд

14.

Х,ажр коним туккудекдур, буйлаким зор улмишам,Бот кугулгум гарчи бас котиг гирифтор улмишам

“Бадоеь ул- васат”,

417-газал, 9-байг

7 банд 5 банд

15.

Масиходин лабинг афсах, куёштин оразинг ахсан,Куёшинп а фалак хайрон, Масихингга куёш маскан.

“F аройиб ус-сигар”, 488-газа.п,

9-байт

6 банд 6 банд

16.

17.

Охимни сарсар айлабон ашкимни туфон айладинг,Бу сарсару туфон ила оламни вайрон айладинг.

“Бадоеъ ул- васат”,

361-газал, 9-байт

9 банд 9 банд

Оразинг муштокидур бу кузки булмиш дардманд,Г арчи бордур дардлиг кузга ёруглукдин ['азанд.

“Fаройиб ус-сигар”, 121-газал,

7-байт

7 бандЭълон

килинмаган

18.Ичиб ул шух гул-гул килди лаъли ноб ила ораз,Мани махзун нечукким дамбадам хуноб

“F аройиб ус-сигар”, 277-газал,

9 бандЭълон

килинмаган

157

ила ораз. 9-байт

19.

20.

21.

Вах, надур майдонда хар дам азми жавлон айламак,Бизга етгач, учга »,ч оханги майдон айламак.

“F аройиб ус-сигар”, 323-газал,

7-байт

7 банд

7 банд

Эыюн килинмага

н *

Мукофик келднлар, булмиш магар навруз ила байрам,Чаман сарви сшил хилъат, менинг сарви равоним хам.

“Фавойидул-кибар”,420-газал,

7-байт

Эыюнкилинмага

н

Чарх уторди тебратиб ноламни хам, ОХ.ИМНИ хам,Мехрибон мохимнию номехрибон шохимни хам.

“Фавойид ул-кибар”, 415-газал,

7-байт

7 бандЭълон

килинмаган

22.

Азал наккоши тарх айларда гулбарги намудорин,Магар паргор килди булбули саргашта минкорин.

“Гаройибус-сигар”,489-газал,

9-байт

7 бандЭълон

килинмаган

23.

Бало дашти аро Мажнун манингдек курмамиш даврон,Куюндек хар замон бир курмаган водийда саргардон.

“Наводир уш-шабоб”, 491-газал,

11 -байт

9 бандЭълон

килинмаган

24.

Ишк сиррин хажр асири нотавонлардин суруиг,Айш ила ишрат тарикин комронлардин суруиг.

“Фавойид ул-кибар”, 350-газ ал,

9-байт

9 бандЭълон

килинмаган

Куриниб турибдики, Амирий Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-

маоний»сидан жуда яхши сабок олган ва бу мажмуага кирувчи девонларнинг

турталасидан х.ам газал танлаб тахмис килган. Энг куп «Гаройиб ус-

сигар»даги газаллардан таржих этган - 10 та; «Наводир уш-шабоб»дан 2 та;

«Бадойи ул-васат»дан 5 та; «Фавойид ул-кибар»дан 7 та.

Амирий Навоий аньаналарини давом эгти'рган ва салафининг

бадииятдаги санъатига эргашибгина колмай уз бадиий тафаккурини хам

чиройли тарзда намоён эта олгандир. Шеърий маром, гузал гимсолу ёкимли

охднгни узида саклаган мисралар мухаммас жанридаги ёркин намуналарни

такдим этган. Х,али кенг илм оммасига эълон килинмаган, Амирийнинг

Навоий газалларига мухаммаслари мисолида фикр билдирсак.

Амирий - Ул шакарлаб мщфил узра сшлади то нушханд,

Рунча янглиг бошини жайб ичра тшх,он этти цаид.

Булмади %аргиз. рамад ошуби 6up.ua мустаманд,

158

Навоий - Оразинг муштоцидур бу кузки, булмиш дардмаид,

Гарчи бордур дардлиг кузга ёруглуцин газанд1.

Я ъ н «Ул шакарлаб ёр, махфил (йигин, мажлис ёки ай!\ жойи)да бир

нушханд (чиройли табассум) килган эди; (габассумнинг гузаллиги ва

ширинлигидан) гунча бошини беркитганидек, канд хам чунтакка пинхон

булиб олди; гуёки, гамгин, аламли ва бечора куз хаяжондан кизариб кетди;

гарчи кузим унинг жилмайишига интизор булса-да, ёрнинг табассум килиши

менинг дардимни янада оширди, дардманд булди; худдики, дардга чапинган

кузга ёруглик зарар булганидек».

Навоий байтидаги ухшатиш Амир калами билан ривожлангирилганини

курамиз. Ушбу бандда тамсил ва хусни таълил санъатлари мохирона

кулланилган.

Айтиш керакки, Навоийнинг ушбу газали «ёр кузи» ва «унинг

гавгоси»ни fort чиройли тарзда ёритган булса, Амир бу мавзуни мохирона

давом эттира олган. У Навоий фикрини давом этгирибгина колмай, уни

бойитган хам. Мухаммаснинг навбатдаги бандларига диккат килсак бунга

амин буламиз:

Неча эй куз, хон хуснидин тотар эрдинг тузин,

Ойу йилдекуткарурсан гам тунила кундузин,

Тийрапщдин истадим ман ул ёруглуц юлдузин,

Дард утин ёцти кузумга х,ажр чун курди юзин,

Куйдурур апбатта цар дору бордур судманд.

Муштарий куз бирла ja p ким курди ул барно юзи,

Айди:- «Ой бирла %ирон цилди саодат юлдузи»,

Тинмадим куз за^ми биймидин кеча, на кундузи,

Бу цизоргон куз аро мардум эмаским эл кузи,

Тегмасун х,уснунгга деб ут узра солибмен си панд...

Айтиш керакки, ушбу шеърларнинг манбалар аро матний тафовутлари

хам бир мунча муаммога ечим булади. Инчунин, Навоий газалларининг

1 Д ев о н и А м м рий - Г : П о р ц ев м атбааси , 1898 . 5 4 -с а х ж |т .

159

нашри ва Амирий мухаммаслари таркибидаги газаллар матни уртасида айрим

фар к бор. Булар куйидагиларда куринади:

1) Айрлм холл ар да, Амирий мухаммаслари таркибидаги плаллар байти

Навоийнинг анъанавий девонларидаги казапларнинг байт микдоридан

камлиги ва газаллардаги байтлар тартибининг айрим тахмисларнинг

бандларида узгарганлиги;

2) Навоий девонларидаги газаллар билан Амирий мухаммаслари

таркибидаги Навоий газатлари орасидаги айрим матний фарклар.

Дастлабки масала юкорида келтирилган жадвалда бир кадар аксини

топган. Иккинчи масала юзасидан баъзи мисолларга тухталсак.

Навоийнинг «Бадоеъ ул-васат» девонидаги 361-газалнинг туртинчи ва

етгинчи байти шундай келгирилган:

Дар цатра ашким цонидин xudkclmhu айлаб дог-дог,

Жисмимда%ар ердин нишон бир догих,ижрои ашадинг...

Эй муг, зулоли хажр эди жоми Жам ичра дайр аро,

Сингон сафол ичра солиб, дардига эхсон ашадинг1.

Амирийнинг Навоий газалига мухаммасида шеър тартиби сакланган.

Факат мазкур икки байт куйидагича берилган:

Хар цатра ашким цонидин нархини айлаб дог-дог,

Жисмимда хар ердин нишон бир доги цижрон ашадинг...

Эй муг, зулоли Хизр эди жоми Жам ичра дайр аро,

Сингон сафол ичра солиб, дардига эхсон айладинг2.

М Додирова томонидан амалга оширилган нашрда биринчи мисра «\'ар

цатр ашким цонидин хиркамни айлаб дог-дог...» (321-6) тарзида, кейинги

байт эса «Девони Амирий»ники билан бир хил берилган.

Матн киёсига сабаб - икки байтдаги остита чизилган сузлардир.

Дастлабки байтдаги «хиркамни» сузи уРнига «чархини» келганлиги,

аввапо, Амирий фойдаланган манба билан боглик булса: иккинчидан,

1 А ли ш ер Н авоий Х а зо й и н у л -м а сн и й . Б адоеъ ул -васат. Гошкент: 1960. 365*6.1 Д ев о н и А м и рий . 1 4 0 -1 4 1-сахиф алар.

160

«хирка»нинг урнида «чарх»нинг кулланшшши байт мазмунига путур

етказмаган, аксинча мазмунни бойитган. Яъни, куз ёши нафакат хиркани,

балки бутун чархни дог килиши муболага килингам.

Кейинги байтдаги «хажр» ва «Хизр» сузлари эса нафакат мисра, балки

байт мазмунини хам узгартириб юборади. Бу уринда «хажр»дан кура «Хизр»

капимаси байт мазмунига уйгун ва шеър контекстидаги маъно-мохиятни

ёркинлаштиради.

«Зулоли хажр» урнига «зулоли Хизр» кулланиши Навоийнинг фикрини

аниклаштирган. Яъни, хажрнинг чашмаси эмас, Хизрнинг чашмаси дардга

даво булади.

Амирий ижодий меросида Навоий анъаналари унинг буюк шоир

газалларига боглаган тахмисларида ёркин намоён булган. Бу асарларни

бирламчи манбалар асосида урганиш адабиётшунослигимизнинг мухим

тар моги булган матншунослик сохасидаги килинажак ишлар сирасидандир.

Нодира АФОКОВА

НАВОИЙ ШЕЪРИЯТИДА ТУН ВА ТОНГ ОБРАЗИ

Адабиётшуносликда бадиий асар таркибидаги айрим образларни

алохида тахлил этиш тажрибаси мавжуд. Масалан, Алишер Навоий ижодида

самовий тимсоллар (Х-Эшонкулов) ва кунгил образи (Н.Бозорова), хозирги

узбек шеъриятида дарахт образи (Д.Ражабов), Чулпон шеъриятида хазон

образи (Н.Йулдошев) бирмунча кенгрок урганилган. Бундай Урганиш айрим

олинган образнинг бирор адиб ижодида алохида урин тутиш сабаблари,

унинг эволюцияси ва адибнинг гоявий позицияси билан муносабатини

белгилашда жуда мухим. Чунки баъзи бир образлар, рамзлар, тимсоллар

айрим ижодкорлар томонидан фаол кулланади, баъзан эса бир ёки бир неча

марта истифода этилгандаёк уларнинг кутилмаган кирралари кашф

этиладики, натижада уша рамз ёки образ ижодкорнинг "•уз" мулкига айланиб

колади.

161

Маълумки, тун ва тонг замоний ходиса тарзида, инсон хаёти ва

фаолиятига таъсир этувчи жараён сифатида одамларни кадимдан кизиктириб

селган. Тунни ёвузликларнинг, турли хдлокатларншл манбаи, инсонга карши

куч сифатида, тонгни эса эзгулик, ёруглик, бахт ва севинч келтирувчи

хайрихох куч сифатида; тушуниш охир-окибагда халк тасаввури ва

адабиётида уларнинг икки карама-карши рамзга айланишига сабаб булган.

Чунки тунда ибтидоий одамнинг фаолияти тухтаган. У коронги тушиши

билан тирик колиш учун емиш топиш ишини гухтатишга, совук ва куркувдан

калтираб, турли йирткич хайвонлар хужумидан хавфсираб кундузни кутишга

махкум булган. Тонг эса иссик ва хавф-хатар камрок булган куннинг

бошланиши сифатида кувонч билан карши олинган. К,арама-каршиликдан

иборат бу бирлик купинча "тун ва кун" тарзида эмас, "тун ва тонг" тарзида

англанган ва бадиий тафаккур намуналарида шу тарзда акс эттирилган.

Инсон оламни эстетик идрок эта бошлаган даврлардаёк шаклланган бадиий

кайта ишланган бу бирлик кейинчалик ёзма адабиёт намуналарига хам кириб

келди ва фаол образларга айланди. Жумладан, Навоий ижодига хам.

"Наводир ун-нихоя" девонининг дастлабки 100 газалидан 35тасида

"тун-тонг” ("тун-кун") бирлигига ёки улардан бирига дуч келамиз.

Шеърларда бу бирлик турли шаклларда ишлатилган:

1-, 5-, 42-газалларда "субх - шом" шаклида;

4-газалда "акшом - сабох" шаклида;

14-газалда "шом - сахар" шаклида;

27-газалда "кеча-тонг" шаклида;

35-, 68-газалда "тун - субх" шаклида;

44-, 60-газалларда "шом - тонг" шаклида;

49-, 62-газалларда "тун - кун" шаклида;

50-газалда "субх, тонг - кеча, тун" шаклида;

64-газалда "кеча - гонта" шаклида;

88-газалда "кундуз - кеча" шаклида;

97-газалда "тун, шом - субх" шаклида;

162

98-газалда "шом, кеча-кундуз, сахар” шаклида.

Баъзан эса бу иккиликдан факат бири кулланган-

16-, 53-, 74-газалларда "тонг" шаклида;

25-, 33-, 40-, 54-, 63-газалларда "шом" шаклида;

34-газалда "субх" шаклида;

38-газалда "шабистон" шаклида;

48-газалда "руз” шаклида;

56-, 77-, 87-газалларда "кеча" шаклида;

51-, 58-, 72-, 1 ОО-газалларда “тун" шаклида.

Таъкидлаш керакки, бу газалларнинг хаммасида хам "тун" ёки "тонг"

образ даражасига кутарилган эмас. Улар баъзан пайт - уз маьносида, баъзан

метафорик жумла ("гам туни", "хажр туни" каби) таркибида, баъзан кучма

маъноларда келади. Шу боис бу газапларни "тун-тонг" бирлигининг

кулланишига кура гурухлаштириб текшириш максадга мувофик.

Девоннинг 1-, 14-, 27-, 34-, 35-, 38-, 42-, 49-, 54-, 56-, 64-, 76-, 88-

газапларида бу иккилик (ёки уларнинг бири), умуман, пайт маъносини

ифодалаб келади. 1 -хамд-газалда шоир маъшукани таърифлар экан, юзининг

мунавварлигини тонгга, сочининг корапигини тунга нисбат беради:

Юзунг зиёсидин ар субх; айии ичра баёз,

Сочинг царосидин ар шом бошида савдо.

Байтда шоир юз ва сочдан ташкари, ок ранг билан боглик "зиё", "баёз"

(оклик), кора ранг билан вобаста "савдо” (кора ут) сузларини ишлатади.

"Савдо" сузи бир неча маъноларни англатади: 1. Кора ут. 2. Кучли эхтирос,

берилиш, ишк. 3. Хаёл, тентаклик, жиннилик. 4. Истак, хавас, орзу1. Лавхада

сузнинг бир йула барча маънолари назарда тутилган.

"К,аро" радифли газалда факат бир байтда эмас, бутун шеърда корагтик

ва оклик билан боглик катор бадиий деталларга дуч келамиз:

Хилъатин айлабтур ул шухи сийминбар царо,

Тун саводи бирла келгандек махи анвар царо

1 1C: Н авоий асарлари л угаги . - Т ., 1972 . - 5 3 7 -6

163

Ул окбадан малак кора либос кийиб келар экан, бу, гуё тун зулмати

(корапиги) ичидаги мунаввар ойга ухшайди. Шу тарика шеърга ухшатиш

воситасида тун образи кириб келади. Учин ;и байтда шунга мувофик тонг

образига дуч келамиз:

Ашкдин инди царо су кузларимдан уажрида,

Тонг йуц идборим чу булмишдир ахтар царо.

Аввало, куз образига эътибор берайлик. Куз - ок ва кора ранглар

манбаи. Газал ибтидоданок ок ва кора рангларга асосланган эди. Мазкур

байтга келиб ок ва кораликнинг мужассам тимсоли булган куз образига

мурожаат этилади. Шоир кора ранг билан боглик куз ёш, бахтсизлик ва

уларга тазодий характердаги тонг, юлдуз образларини ёнма-ён келтирар

экан, бу икки рангни узида жамлаган куз оркали уларни умумлаштиради.

27-газалда кеча-тонг бирлиги пайт маъносида келиб, ошикнинг рухий

холатини ифодалашга хизмат килдирилган:

Кеча не навь юмай кирпикинг хаёлида куз,

Менгаки игна бутар тонгга тегру бистар аро.

Ошик ёрнинг киприклари хаёлида туни билан куз юма олмайди, игна

сукилгандай тонггача тушакда тулганиб чикди. Бундай рухий холагни

тушакда игна (тикан) борлигига менгзаш халкда бор. Аслида, байтда хам

игна -тикан маъносида. "Бутар” сузи "усмок, кукариб усмок’' маъносини

англатади. Игна бутар, дейиш билан шоир лирик кахрамон изтироблари,

машаккатлари чандон ортганлигини англатмокда. Чунки тушакда тикан хар

замонда усиб-купайиб турибди, уни бир марта дафъ килиш билан изтироб-

азобдан кутулиб булмайди. Шоир халкона ухшатишни ривожлантириб, уни

шаклан игна (тикан)га монанд киприк детали билан боглайди. Натижада

уткир психологик тасвир юзага келган... Яна ана шундай ажойиб -

муболагали тасвир 49-газалда учрайди:

Телба кунглумдин змон розики, %ар тун куйида

Нтларининг огритур бошин анинг фарёди куп.

164

Ошик ёрни куриш имкониятидан махру м. Бундан каттик, изтироб

чекади, уртанади. Щунинг учун гунлари ёрнинг кучасида фарёду афгон

чекади... Аммо наъраю афгонид—шафакат ёрнинг, балки итларининг хам

безовга булишини хохламайди. Байтдаги "хар тун" ибораси узлуксиз,

муттасил маъносида келган.

Яна бир гурух газалларда "тонг", "тун" сузлари ва уларнинг

маънодошлари метафорик сифатлашлар билан бирга кулланган. Чунончи, 4-

газал наът характерида булиб, унда меърож туни хакида суз боради.

Маълумки, меърож тунида хазрат пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) Бурок,

отида фалакка кутарилиб, Аллох билан мулокотда булганлар. Навоий газалда

ушбу илохий ходиса хакида сузлар экан, "висол субхи", "уруж (кутарилиш,

юксалиш) акшоми" метафорик ибораларига мурожаат этади:

Висол субсидии, йуи̂ уруж ацшомшим,

Сабо^дек эди ул барц нури бирла масо.

Шоир буни "висол тонги" дейди. Аммо меърож тунда содир булган-ку.

Шу боис "йук", дея фикридан кайтади (ружуъ санъати) у, бу - кутарилиш

(уруж) окшомидир, дейди. Биринчи байтда шоир Бурокнинг кутарилган

пайтдаги изини чакмокка ухшатган эди:

Зщи буроцинг изи %ажру сайр барцосо,

Бу барц сайри била пуяси фалак фарсо.

Байтда яна аввалги ухшатишга кайтиб, “масо” (окшом), “барк”

(чакмок) “нури” (отнинг изи) била тонгдек нурафшон эди, дейди. Шу гарика,

байтда субх-акшом, сабох-масо зиддиятли бирликлари оркагш меърож

тунининг кундай нурафшонлиги ёркин ифода этилади.

Бир катор газалларда тун образи гам, фирок,, айрилик тушунчалари

билан богланади

Сарсари ох,им эcap гам шоми jfижрон тогига,

Яхшидур тонг отцуча бу тоги jfомун булмаса.

Суз, яна хижрон хакида. ХИЖР°Н ошик ва маъшук уртасида угиб

булмас тог булиб юксалган. Бу тогтуфайли ошикнинг тунлари "гам шоми”га

165

айланади. Гам шомида у шундай ох, тортадики, бу охдан совук ва каттик

шамол эсади. "Сарсар - совук, кучли ва каттик шамол", "сарсари ох" изофали

бирикмаси "ох шамоли" маъносида. Бу ох шамоли шундай кучлики, тогни

ялаб-нуратиб тонгга кадар хомун (теп-текис дала)га айлаитириши мумкин.

Шоир бу ерда тажохули ориф санъатини узига хос тарзда куллайди: лирик

кахрамон аслида тогнинг йуколишидан умидвор, манфаатдор, аммо "тонг

отгунча бу тог теп-текис далага айланиб колмаса эди" дея куркун изхор

этади. 58-газ алда эса "гам туни" ибораси кУлланган:

Эй Навоий, гам туни эрмас шафацким, чархни

{\widu гулгун цон ёшииг дарёси %ар дам чайцапиб.

Бу ерда хам муболагали тасвир бор: гам тунида чарх (осмон)ни гулгун

килган нарса шафак эмас, ошикнинг кон булиб оккан куз ёши дарёсининг

хар замон чайкалишидир. Аслида, бу каби шеърларда "гам туни", "гам

шоми"дан мурод - хижрон тунидир. Шу сабабли юкоридаги каби газалларда

"гам туни" хакида муайян байтдагина суз борса, девоннинг 97-газали

тулалигича "хижрон туни"га багишланган. Бунда хижрон туни, умуман,

бирор гам туни маъносида эмас, конкрет олинган вакт маъносида келган:

Социё, %ижрон тунидур, бода тут,

Ул цуёш бирла бу шомимни ёрут.

Хижрон тунида о шик бода билан гамларини унутишни - куёш (бода)

билан шом тийралигини ёритишни истайди. Газал шундай бошланади ва

тасвир то охирига кадар дастлабки байтда каламга олинган тун ва бода

образларига мувофик кора ва кизил ранглари атрофида айланади: хажр,

кунгул, тун, тийра, зулм, захм, жарохат, фуркат - буларнинг барчаси кора

ранг билан; май, ламъа (ёлкин), барк, ут, шамъ, шафак, хуноба, бода - булар

эса кизил ранг билан богланади.

Туртинчи байтга келиб шоир "хижрон туни" иборасини маънодоши -

"гам туни" билан алмаштиради:

Fам туни у;ам тийра, %ам поёни йуц,

Окупит чек, суб^нинг шамъин Прут.

166

Газалда раддул-матлаъ - матлаъдаги байтнинг мактаъда кайтарилиши

усулидан фойдаланилган. Аммо бу шунчаки пассив такрор булмай, биринчи

байтда "тун" ва "бода-.;уёш" образлари карама-карши куйилган булса,

охирги байтда шоир кун ватунни бир-бирига карама-карши куяди:

Булди фурцатдин Навоий тийра руз,

Социё, уижрон тунидур, бода тут.

Фуркат туфайли Навоийнинг (лирик кахрамоннинг) кунлари хам кора

тунсифат. Айрилик балосидин у кун ва туннинг фаркига хам бормайди;

шунингучун хам тийраруз булса-да, "хижрон тунидур" дейди. Бу газалда тун

образ даражасига кутарилган. Бу образ орифлик йулини излаётган соликнинг

холатини ифодалашга йуналтирилган.

Сарвиноз СОТИБОЛДИЕВА

АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ФОРС ШЕЪРИЯТИ

А то юпи шаркшунос Е.Э.Бертельс «Навоий ва Аттор» маколасида

мумтоз форсий шеъриятнинг ёркин вакили Аттор ижодининг «Чигатой

шоири» Навоий ижодига кучли таъсир килганлигиии етарли далиллар билан

курсатиб беради. Навоий болалик чогларидаёк илохий сирлар билимдони

Атторга ва унинг ижодига буюк мехр-мухаббат билан карар эди. Бу хол уни

болаликдаёк тасаввуф оламига бошлади. Буни «Лисон ут-тайр»да

келтирилган куйидаги байтларидан хам равшан тасаввур килишимиз

мумкин:

Фониё, соядинг яна тар^и ажаб,

Айлади кушлар тшин шарх,и ажаб'.

Шоирнинг фикрича, оламда кушлар, жонзот тилини, уларнинг хол-

ахволини тушуниш факат Сулаймон(а.с.)га ва у оркали вазири Осафга насиб

этган эди. Орадан неча минг йиллар утиб, Хак таоло яна бир инсонга куш

тилини билишни ирода этди.

Зо^ир этти бир уумоюнфол цуил.

Тез сайру, тез нутку, тез %yiu.

1 А л и ш ер Н авоий , М ук ам м ал асарлар т^плам и. 20 том лик . 12-том ; Лисом ут-тайр . - Т.: Ф ан. 1996 , 2 7 6 -б е т .

167

Койси куш - К,офи фано анцосиул,

Жумлаи кушлар тили доноси ул,

Мур*яиди атвору кутби авлиё,

Кунглида шамъи %идоятдин зиё.

Фоний шу уринда эътиборни Аттор маънавий оламининг юксакпигига

каратади:

Кашфи асрори ̂ ацойицда фарид,

Пупщидин щли хацицат мустафид.

А%ли ирфон солики атвори ул,

Маърифат бозорининг Аттори ул.

Шоирнинг фикрича, Аттор кушлар тили бирла такаллум килишда

Осафдан хам, Сулаймондан х,ам ортик. Сулаймон ва Осаф кушлар тилини

билганлари билан элга “нафъ” етказмадилар: “Ким ахир гар англадилар бу

махал, Лекин элга килмади нафъ интиком. Аттор эса бу тилда илохий сирлар

шархини битди, хисобсиз гавхарлар сочди:

Нукта деб анжом ила огоздин,

Онча гав^ар сочти ганжи роздин.

Бугина эмас, Аттор илохий сир-асрор шархи билан замонни, мухитни

туддирди:

Ким замон жайбин тула цилди гу%ар,

Топтилар ондин замон ах,ли самар.

Г-лнждин чунки очилди бу тилисм,

Х,ар гадога ул гу^ардин етти цисм1.

Туркий тилда укийдиган халклар хам бу гавхдрлардан улуш олсинлар

деб, Аттор “Мантик ут-тайр”ига таянган х.олда “Лисон ут-тайр”ни яратган

Навоий “Лисон ут-тайр”да афсус билан айтадики, туркий тилда с^злашувчи

беклар, амирлар, шохдар купчилиги кулида куш (лочин) ушласалар хам,

биронтаси куш тилини (илохий сирларни) фахм этолмайдилар2.

' У ш а асар , 2 7 7 -6 : У ш а асар , уш а бет .

168

Illy маънода Навоий-Фонийнинг форсий шеърият дурдоналаридан

илхомланиб, туркий халклар учун илохий сирларнинг гавхарларини сочиши

- туркий шеърият, туркий маданият хазинасини ганжларга тулдкриши буюк

хизмати ва жасорати натижаси эди. Фонийнинг маънавий устози Атторни,

унинг ижодини нима учун бу кадар кадрлашини достоннинг XIII бобидаги

кайнок эхтироми, эъзози йугрилган лавхадан шоён англаймиз:

У л дукон шаруин к,илай эмди рацам,

Гарчи авсофида ожиздур цалам,

Одами табъини жа%л айлаб залил,

Х,арямон ахлоцдин цилса алия,

Булголи зойил ,\ар аидоц иллати,

Бу дукон ичра му^айё шарбати.

Сандалу мушку абиру заъфарон,

Табъ жа%лидин саросар заъфарон...'

Яъни, агар одамнинг табиатини жахолат (маърифатсизлик) маглуб

этиб, унда турли-туман ахлоксизликлар - рухий иллатлар пайдо булса, Аттор

дуконида шу иллатларни даволовчи шарбат дорилари бор, Атторнинг файзли

богида етиштирилган ва хушбуй мушкларнинг хар биридан таъбга юз хил

файзли умидлар хосил булади. Атторнинг канд ва новвотга ухшаш ширин

сузларидан улган кунгил хам хаёт топади2.

Навоий-Фоний устод Атторнинг касидалари рухида бадиий юксак диди

шакллангани учун хам Хусрав Дехлавий ва Абдурахмон Жомийнинг энг

гузал касидаларига жавобиялар битди.

Шоислом Шомухамедов Фоний газалларида Хофиз анъаналари

мавзуига тухталиб, академик Абдулгани Мирзоевнинг куйидаги фикрини

келтиради: «Фоний-Навоий гох Хофиздан сустрок, гох унга тенг, гох ундан

утиб кетадиган газаллар яратди”, - дер экан у тамоман хакли»3.

Ш.Шомухамедов эса Навоийнинг форсий ижоди, умуман олганда, унинг

1 У ш а а са р , 28 -6 .2 У ш а асар, уш а бет .' Ш о м у х а м ед о в Ш Г ум ани зм - абадий л и к ялови . - Т .: А д а б и б т ва сан ъ ат на!ириёти 1 9 7 4 , 57-6 .

169

гуманистик нафаси анча юксак эканлигини айтади. Шу фикрини далиллаш

учун у Х,офиз ва Фонийнииг воизлар хакидаги газалларини таккослайди.

Хрфиз дейди:

Воизон, к ип жилва дар меуробу миибар мекунанд,

Чуй ба хилват мераванд, он кори дигар мекунанд.

Мушкиле дорам, зи доничшанди мажлис боз пурс,

Тавбафармоён чаро худ тавба камтар мекунанд?!

Гуиё бовар намедоранд рузи довари,

К-ин хама цалбу дагал дар кори довар мекунанд

ва хоказо. Мазмуни:

Мехробу минбарда жилва курсатувчи воизлар хилватга киришлари

биланок бошкача иш тутадилар. Мажлис билимдонларига бир мушкул

саволим бор: Тавба кил деб фармон берувчилар не учун уз лари жуда кам

тавба, киладилар? Улар сурок куни (киёмат)га ишонмайдими, нечун бу дагал

калблари билан олам (айланувчи чарх) ишини хал килишга (козилик

килишга) интиладилар?

Навоий-Фоний худди шу газ ал га бундай жавоб ёзади:

Воизон то чанд манъи жому cosap мекунанд,

Чун димоги хешро хам гах-гсце тар мекунанд.

Аз цадах онон, ки гохи нашъа меёбанд файз,

Зин шараф чун манъи махрумони дигар мекунанд.

Чун сафо аз тавба ахли зухдро зохир нашуд,

Чун ба-дин таклиф риндонро мукаддар мекунанд?

Мазмуни:

Воизлар жом ва согар кадахни манъ этадилар, узлари баъзи-баъзида

димогларини хуллаб турадилар. Улар кайф килганда майдан файз топадилар,

аммо нечун бошкаларни бу шарафдан махрум киладилар? Зохидларнинг

тавба килишдан кунгиллари ёришмайди, аммо бундай таклиф билан

риндларнинг кунгилларини хира киладилар.

170

Бир уринда Фоний купгина ижтимоий иллатларни келтириб чикарувчи

кибру хаво, худбинликни шундай фош этади:

Чун гул машав фирифтан рангу буйи хеш,

Чун гунча баста дар лаб аз гуфтуг^йи хеш.

(Гулга ухшаб, уз рангу хидинг шайдоси булма, уз хакингда гапиришдан

гунча каби лабингни юм).

Навоий “Мухокамат ул-лугатайн” асарида форс тилини ва форсий

шеъриятни жуда мукаммал билганлигини, бу тилда ёзилган асарларнинг

фазилати ва нуксонларини мендан яхширок биладиган одам йук эди, деган

фикрни айтади: “... форсий алфоз истифосин ва ул иборат истискосин мендин

купрак килмайдур эркин, ва салох ва фасодин мендин яхширок. билмайдур

эркинким, умрум гулшанининг тоза бахорининг таровати чоги ва хаёт

равзасининг напврас сабзазорининг назохати вактиким, ун беш ёшдин кирк

ёшкачадурки, инсон хайлининг табъи булбули хар гул жамолига шефта ва

рухи парвонаси хар шамъ хуснига фирефта булур, вакг шу авкотдур. Ва бу

авкотда куп гариб вокеъ ходисдурки, ул вокеа биров хусн ва нозин ё уз ишк

ва ниёзин шарх этарга боис булур. Ва бу хол газал тарикида мунхариским, ё

айтурга мутааммил булулгай ё укурига муштагил....”1

Куринадики, навоий йигитлик фаслидан, унинг имкониятларидан

самаларали фойдаланган ва форс тилида хам гузап асарлар битган.

Саидмурод ХОЛБЕКОВ

МИРЗО САЛИМИЙ НАВОИЙ ХДКИДА

Мирзо Салимбек ибн Мухаммад Рахим Бухорий XIX асрнинг иккинчи

ярми XX асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган тарихшунос олим,

оташнафас шоир ва мохир таржимондир. Мирзо Салимбекнинг адабий

тахаплуси Салимий булиб, ундан бир неча тарихий ва бадиий асарлар мерос

колган. Адибнинг “Кашкули Салимий” асари 1333/1914 йилда Тошкентда

1 А л и ш ер Н авоий . А сарлар . 15 том лик . 14-том . Х ам сат у л -м у т а \а й й и р и н . - Т.: Б адиий а /и б и б т . 1 9 6 7 ., 121- бет .

171

литографик усулда нашр этилган. “Тарихи Салимий” асари 1917 - 1920

йилларда ёзилган булиб, унда Чингизхон давридан бошлаб, Октябр

ту.тгарилишигача булган Урта Осиё, хусусан, Бух^ро амирлиги тарихи,

тарихий вокеалар баён килинган. Замон вокеа-ходисаларининг бевосита

иштирокчиси булган Салимий Бухоро хонлиги бошкаруви, солик тизими,

хонликдаги хужалик юритиш русуми, унинг Россия билан учаро апокалари,

хуллас, муаллиф >;зи бевосита 1у во \и булган, курган, кечирган купдан куп

вокеалар, ходисалар хакида кимматли маълумотлар, маърифатлар беради.

Салимийни мохир таржимон, дедик. У бир неча асарларни араб ва форс

тилларидан таржима килган. Жумладан, араб тилидан “Дуррат ул-воизийн”

номли асарни форсийга угирган. Бу китоб бизнинг кунларимизда узбек

тилига хам таржима килиниб, нашрдан чиккан1. Бундан ташкари, олим Абу

Бакр Суютийнинг “Анис ул-жалис” асарини хам араб тилидан катта мехнат

ва махорат билан форс тилига угирган. Бу асар 1911 йилда Тошкентда нашр

этилган. “Анис ул-жалис” таржимаси Саид Гуломиддин2 деган адабиёт

мухибига маъкул тушиб, уни Салимийдан гуркий тилга угиришини илтимос

килади3. Шунда Мирзо Салимий туркий тилда асар ёзиш катта масъулият

талаб килишини, бу борада хеч ким Навоий була олмаслигини таъкидлайди.

Дедим: бу апфози акобирдин,

Лутфингиз хуб, сузингиз ширин.

Биласиз хуб, манга кудрат йуц,

Назм цилмоцга иститоат йуц.

Мен киму назмни х,авас цилмоц,

Хосса туркийга дастрас цилмоц.

Нозими туркий тил Навойидур,

Бошцалар айтгани jfавойидур.

1 Каранг: М ухам м ад С ал и м ибн М ухам м ад Р ахим Б ухорий . Д урр ат у л - вои зий н . -Т .: М овар оун нахр . 2001 " С ал и м и й н и н г “Ж о м е ъ у л -г у л з о р ’' асар и да С а и д Г у л о м и д д и н хак ида ш ун дай бай ) - м аъл ум от бор:

М атбааи б о р а ш а х о м и й д ур ,Ш ухрати м атбааи Г у л о м и й д у р

Б ундам ан гл аш ил адик и , С а и д Г у л о м и д д и н утган аср б о ш л а р и да куплаб китобларн ин г н аш р эти ли ш и га сабабк ор бу л г а н Г улом Х асан О р и ф ж о н о в л и тогр аф и яси га хом и й л и к килган.

С али м и й б у асарнч 1 917 й ил да тарж им а килган, лекин наш р к илинм аган . М уал л иф н и нг уз кули билан би тган ягона к^лёзм а н у сх а У зР Ф А Ш И кулбзм алари ф о н ди д а сак лан ади .

172

Мани назмимдурур ашки мунчоц,

Дониш а%пи куруб булур ночоц, -

дея одобу тавозеъ билан Навоийнинг бую.: дахоси олдида узининг “ожиз”

эканлигини эътироф этади. Эхтимол, шунинг учун булса керак, «Каъб ул-

Ахбор хикоялари”ни истисно килганда, бошка барча асарлари форсий тилда

битилган. Туркий тилда йирик асарлар ёзиш нихоятда масъулиятли иш

эканлигини таъкидласа-да, бирок шоир бу тилда битган газалларида

тилимизнинг бетакрор жозибадорлигини, охангларини, унинг назокати ва

нафосатини курсата олган. Куйидаги бир байт фикримизнинг ёркин

далилидир:

Аё дустлар, не чу к кунгул узай гулгун цаболардин,

Хама гулчехраи ширинлицо булбул наволардин...

Хатто, Навоийдек буюк мутафаккир ва санъаткор хам ижод

жараёнидаги катта масъулият хамда мажбуриятни “Хамса” достонларида бир

неча бор кайд килган ва салафлари рухи олдида адаб саклаб шундай деган

эди:

Эмас осон бу майдон ичра турмоц,

Низомий панжасига панжа урмоц.

Керак шер оллида %ам шери жанги,

Агар шер улмаса, бори паланги.

Демокчимизки, Мирзо Салимий Навоий ижодини пухта билган ва

улардан файз-футух топган. Унинг асарларидаги кайдлар, эътирофу

издошликлар шундан далолат беради. Ва, бу - табиий бир хол...

Хуснигул ЖУРАЕВА

‘ ФУСУЛИ АРБАА”ДА Х.УСАЙНИЙ ВАСФИ

Алишер Навоий ва Хусайн Бойкаронинг дустлиги якин кирк йиллик

тарихга эга. Барча кадимий сарчашмаларда уларнинг зодагонлар

фарзандлари сифатида бирга усганликлари кайд килинган. “Макоримул

ахлсч”, “Бадоеъ ул-вакоеъ”, “Мажолис ул-ушшок”, “Хабиб ус-сияр”,

173

“Тазкират уш-шуаро”, “Равзат ус-сафо”, “Тарихи Рашидий”, “Бобурнома”

сингари камёб манбаларда уларнинг мактабдош эканликлари куп марта зикр

килинган. Лекин афсуски, икки дустниш ■ кайси мадрасаларда тахсил

курганликлари, кайси буюк зотлардан сабок олганликлари хакида кулёзма

манбаларда етарлича маълумот мавжуд эмас. Аммо бу буюк шахсларнинг

якин дусти, рахнамоси Абдурахмон Жомий эканлиги уларнинг уз асарларида

ва катор манбаларда батафсил баён этилган.

Маълумки, Алишер Навоий асарларида Хусайн Бойкаро васфи, мадхи,

таърифи турли муносабатлар билан ёки алохида тарзда берилган. Навоий

асарларидаги Хусайн Бойкарога багишланган бобларни, алохида фаслларни

саралаб, сайлаб урганиб чиксак, Хусайн Бойкаронинг хаёти, фаолияти,

ижодий мероси куз олдимизда яхлит гавдаланади, яъни Хусайний таржима

холи яратилади,

Бугина эмас, Навоийнинг лирик куллиётларидаги шеърларда хам урни-

урни билан улар уртасидаги дустлик излари кузга ташланиб колади.

“Хилолия”дан сунг, бу хусусият, айникса, “Девони Фоний”даги касидапарда

яккол хис этилади. “Ситтаи зарурия”да Хусайн Бойкарони бир неча

байтларда мадх этиб, унинг шон-шавкатини Искандару Кайхусравлардан

устун куйиб, ута муболагали тасвир ярагган Навоий “Фусули арбаа”да бу

масалага алохида эътибор беради.

Навоий турт касидадан ташкил топган “Фусули арбаа”да Хусайн

Бойкаро билан самимий, дустона муносабатини тасвирлаган. Унинг

жасоратли х,укмрон, давлатни катъий низом, конун-коида асосида

бошкарадиган адолатли шох эканлигини уктиради. Жами 71 байтдан иборат

булган “Саратон” касидасининг асосий кисми Хусайн Бойкаро мадхига

каратилган. Санъаткор касидада Саратон иссиги азобидан кутулиш учун

одамларни замона Жамшидининг шарафли туги соясидан панох излашга

даъват этади:

З-ин гармии хуршед бараст он ки панох, сохт,

Зияли шарафи раият Жамшиди замонро.

174

Султони фалак цадр Хусаин он шах,и Розй,

К-аз адл чу фирдавси жинон сохт жахонро.

(Куёшнинг гафтидан панох, ьловчи замона Жамшиди туги соясининг

шарофатидан топкусидур. Олийкадр султон Хусайн Шох,и Гозийдур, унинг

адолатидан жахон жаннат богларига айланди).

Бундан кейинги байтларда шоир сахийликда, халкпарварликда,

давлатни адолат билан бошкаришда Хусайн Бойкарога тенг келадиган шох

йукдигини изхор этади:

Базлаш ба хаёли хирад афкаида тамаъро,

Э^сонаш аз нафси тамаъ бурда %авонро.

В-ин турфа, ки дар даври ту му%тож, на соил,

То бишканад аз хон чунин нони зинонро.

(Саховати акл хаёлига таъмани солади, эхсони эса таъма нафсидан

тубанликни кувади. К,изиги шундаки, сенинг даврингда на гадой ва на

мухтож бор, токи бундай дастурхондан жаннат нонини ушата олеин).

Унинг мамлакатидаги бурилар куйларни курикловчи чупон кучугига

айланади, халкпарварликда Бойкаро юртгирликда кулга киритган

бойликларни йуксиллару гадоларга инъом этиб юборади.

“Саратон” касидасининг охирида Навоий ва Хусайн Бойкаро

уртасидаги муносабатларнинг нихоятда якинлигини курсатувчи биографик

мохиятга молик байтлар хам мавжуд:

Шо%о! Чу з-аввал ба ду сад айб хариди,

Ин бандан бефоидаи х,ечмадонро.

Бе%тар зч туам кас нашуносад зи баду пек.

Аз пеку бади ман чи яцинро, чи гуллонро.

Аз айбу х;унар %ар чи ту гуйики чу нони,

Ман банда цабул аз дилу жон карда %амонро.

(Эй Шох! Узинг аввалда икки юз айб билан сотиб олиб эдинг,

фойдасиз, хеч нарсани билмайдиган бу бандани. Сендан бошка хеч ким

менинг яхши-ёмонимни билмайди. Менинг ях:ии яхши-ёмонимдан нимани

маъкул куриш, нимани инкор этишни хам узинг биласан. Менинг айбу

хунарларим хакида хар нарса десанг - мен - камина, уларни жону дилим

билан кабул этгайман).

“Фусули арбаа”нинг иккинчи касидаси “Хазон”да куз фасли гоятда

санъаткорлик билан тасвирланган булиб унга Навоийнинг инсонпарварлик

гоялари хам сингдирилган.

Жами 57 байтдан иборат булган “Бахор” касидасини хам асосан Хусайн

Бойкаро мадхидан иборат дейиш мумкин. К,асиданинг 45 байти Султон

Хусайн таърифи ва тавсифига багишланган. Шох мадхи шундай байт билан

бошланади:

Агар хсци бщори бехазон бини варо бинигор,

Бсцористони хшщи Хусрави Эрону Туронро.

(Агар бехазон бахорни куришни истасанг, Эрону Турон подшохи

халкининг бахористонини кургил).

Навоий касидада Султон Хусайнни каттиккул, интизомли хукмрон

эканлигини алохида таъкидлагани холда, унинг узига хос халим, хокисор ута

одамолий хислатини хам васф этади:

Туро бо он тавоноиву зарби теги оламгир,

Д щ ад ру олами дигар, ки рези ашки галтонро.

(Шунчалар кудратингу оламни олишга кодир г и т зарбанг билан, ажиб

юмшоклигинг хам борки, бундай пайгларда куп куз ёш тукасан).

Касида Хуросон халкининг Султон Хусайн панохида янада фаровон

хаёт кечиришлари хакидаги орзу билан якунланади:

Зи мулкороию адлат жщонро бод маъмури,

Хусусан мул ки Эронро, дар ухалци Хуросонро.

(Давлатни бошкаришу адолатингдан жахонда маъмурчилик булсин,

хусусан, Эрон мулкини ва унда Хуросон халкини хам шундай саодат

чулгасин).

Туртинчи касида “Дай” деб номланган булиб, 70 байтдан иборат,

шундан 36 байти Хусайн Бойкаро мадхига багишланган. Навоий шохнинг

176

саховатпешалигию бахдциру мардлигини улуглар экан, жасорату шижоати

туфайли бева-бечоралар рушнолик курганини тасвирлайди:

Ба саъй лfcp чи зи ило%он гирифта боши мулк,

Куни атои гадоён ба мад%и беитноб.

(Саъю харакатлар билан шохлардан молу мулк олган булсаиг, уларни

бева-бечораларга бир зумлик мадхлари учун бериб юборасан).

Куринадики, “Саратон”, “Бахор”, “К,иш” касидаларининг тенг ярми

Хусайн Бойкаро мадхи билан якунланади. Демак, Алишер Навоий

касидаларида турт фасл тасвири жараёнида форсий тилда хам якин дусти,

замон сохибкирони Хусайн Бойкарони энг забардаст, узокни кура биладиган,

урни келганда каттиккул, мавриди билан дусг учун, халк учун “ашк селини

окиза” оладиган халим донишманд, чин инсон сифатида тасвирлаган. Ушбу

масала келгусида янада жиддийрок, киёсий-типологик тахлилни талаб згади.

ЛИСОНИЙ ЗЕБОЛИКЛАР

Иброхим ЙУЛДОШЕВ

АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДАГИ КУЛЁЗМА ТУРЛАРИНИ

ИФОДАЛОВЧИ ТЕРМИНЛАР

Тарихдан яхши маълумки, Урта Осиёда, хусусан, Узбекистан

худудларида Ислом динининг ёйилиши билан бирга, араб тили ва ёзуви хам

кириб келди. Бунинг натижасида эса узбек тилига куплаб арабча сузлар

узлашди. Эскидан кулланилиб келинган баъзи туркий сузлар урнини аста-

секин арабча сузлар эгаллай бошлади. Бундай сузлардан бири арабча китоб

(v 'jS^np. Дастлабки вактларда «бир муцовага жузлаб тупланган цулёзма

асар» маъносини ифодалашда битик ва китоб терминлари муомалада булиб

келган булса, кейинчалик, тахминан Х-Х! асрлардан эътиборан айни шу

тушунчани ифодалашда китоб асосий термин сифатида мустахкам урин

эгаллай бошлади.

177

Араб тилида китоб сузининг куплик шакли кутуб (ч*54) булиб,

унинг бу шакли хам узгармасдан туркий (узбек) тилга узлашган. Буни XV-

XVI асрларда яратилган узо'гк тилидаги кулёзмаларда куплаб учратамиз.

АЙНИК.СЯ, Алишер Навоий уз асарларида китоб сузининг кутуб шаклидан

жуда самарали фойдаланади: «Доги купроц, муьтабар кутубни курди»'.

Арабча кутуб ва тафосир (бирлиги тафсир) сузларининг бирикиши

натижасида «тафсирли китоб» (шарили, изошли китоб) маъносини

ифодаловчи тафосир кутуб бирикма шаклидаги термини ясалган: «Масщ

лафзида суз куптур... Тафосир кутубидинмаълум булур»2.

«Бирор нарсанинг мазмуни, мо^иятини очиб бериш, кенгроц

тушунтириб бериш, изоулаш» маъносида арабча шару; (CJ") ва унинг куплик

шакли шурух, (С-*>“) терминлари хам муомалада булган: «... лозим курунди

турк типи шар^ида бир неча вараща зеб-оройиш бермак ва айда х,азрати

султон ус-сапотин муломаяти табъ ва мщорати зеунларин шару, этмак».

Демак, тафсир ва шарз; терминларининг маъно англатиш куламида муайян

фарклилик мавжуд булган. Хусусан, тафсир термини, асосан, Куръони

Карим оятларини шархлашга нисбатан куллангаи. LLlapx терминининг

маъносини юкорида келтириб утдик. Бу хар икки терминнинг маъно

англатиш купами билан боглик айни шу холаг тилимизда бугун хам сакланиб

колган.

«Китоб, мажмуа, ёзипган асар» маъноларини ифодалашда дафтар

(juk jj), куплиги дафотир терминидан хам фойдаланилган. XIV-XVI

асрларда ёзилган кулёзмаларда дафтар терминининг «китоб, ёзилган асар»

маъноларида кулланилиши аича фаол булган. Айни пайтда, дафтар термини

«давлат девонларида х,исоб-китоб, кирим-чщим, даромат ва харажатларга

оид ёзувлар цайд этиб бориладиган жилд»га нисбатан хам кулланган. Шу

боисдан «давлат девонида хисоб-китоб ишларини олиб борувчи ва шу хисоб-

китоб ишлари олиб бориладиган дафтарни сакловчи мансабдор кишилар»

1 А л и ш ер Н авоий М А Т Й и г и р м а ж и л д л и к Л З -ж . / / М а ж о л н с у н -н а ф о и с . - Т.: Ф ан . 1997. - Б. 76 .2 А л и ш ер Н авоий . М А Т . Й игир м а ж ил дл и к . 16-ж . / / М у \о ;а м а т у л ~ л у га т а й н . - Т.: Ф ан 2 0 0 0 . • Б. 39 ’ У ш а асар , уш а бет.

178

дафтардор, «козихонада хукм, васика ва шу каби хужжатларни махсус

дафтарга ёзиб борувчи, иш юритувчи шахе» дафтарнавис, «давлатнинг

хисоб-китоб, кирк.и-чикимлари олиб бориладиган идораси» дафтархона

терминлари билан ифодаланган1. М.Хакимовнинг ёзишича, «йирш тарихий-

адабий асарларнинг узига мустацил ёки бир-бирининг узвий давоми булган

цисмлари» хам дафтар деб юритилган. Масалан, котиблар Навоий

«Хамса»сини кучирганда хар бир достон бошланиши олдидан биринчи

дафтар, иккинчи дафтар деб ёзиб куйганлар»2.

Илмий адабиётларда дафтар терминининг этимологияси хакида

турлича карашлар мавжуд. Хусусан, А.П.Каждан уни юнонча пергаментни

англатувчи дифтера сузи билан боглайди ва форс тилига дафтар шаклида

узлашганини ёзади3. «Узбек тилининг изохли лугати»да дафтар сузининг

юнон тилидан усмонли турк тилига узлашгани ёзилади4. «Турк тилининг

этимологик лугати»да хам дафтар сузининг юнонча diphtera сузидан

олинганлиги ва юнон тилида «хат ёзилган %айвон териси» маъносини

ифодапагани айтилган5. Бошка бир илмий манбада унинг арабча6, яна бирида

форсча7 суз эканлиги билдирилади. Эронда нашр этилган «Форсча лугаг»да

хам юнонча diphtera сузининг форс тилига дафтар шаклида узлашгани

хакидаги фикр кайд этилган.

XIV аерга оид кулёзма асарларда «китоб, асар» маъноларини

ифодалашда форсча-тожикча нома (**&>) терминининг хам муомалада

булганлиги кузга ташланади. «Нома сузи утмиш давр тожик тилида 1) хат,

мактуб; 2) фармон, амр, хукм хати; 3) асар, китоб; 4) руйхат каби маъноларда

кулланган»8. Бундан ташкари, нома сузи «китобнинг боби, цисми» каби

маъноларни хам ифодалаган. Нома термини Алишер Навоий асарларида хам

1 Х ак им ов М . Ш арк кулёзм ал ари га д о й р терм и н л арн и н г и зокл и лугати. //А д а б и й м ер о с . -1 9 8 3 . - № 1. - Б .67.' Х ак и м ов М . К урсатил ган м аи ба , 6 6 -б е г' К аж дан А .П . К нига и писател ь в В изанти и, - М ..: Н аука, 1 9 7 3 . - С 15.

У збек т и л и н и н г и зохл и л угати . 1-ж. -М .: Р ус т и л и , 1981 .-Б. 2 1 4 .J Ism ei Zeki Eyyuboglu. Turk D ilin in E tim olo ji S o zlu g u . - Istanbul: S o sy a l Y ayin lar. 1995 - s. 172.

r’ Каранг: Ф азы л ов Э .С т а р о у зб ек ск и й язык. Х о р езм ск и е п ам ятники X IV века. т. 1. - Т.: Ф ан , 1966 . - С . 3 3 5 .Д р ев н етю р к ск и й словарь. -Л ен ин град: Н аука, 1969 . - С 159; Н авоий асарлари лугати .-Т .: А д а б и е т ва

с а н ъ а т н а ш р 1972. - Б. 184.8 У збек тили л ек си к ол оги я си . - Т.: Ф ан , 1981 .-Б. 111.

179

купрок «мактуб» маъносини ифодалаб келган: « Ш оу( Нуъмон уцугач ул нома,

Билдиким булмиш узга %ангома. Куп цилиб фикр топти раъйи савоб, Уцугон

номага битийди ж а,'об»'. *

Куп холатларда форсча-тожикча нома, арабча мактуб (“ £*-•) хам да

руцъа (jJE») терминларининг мохиятан синоним тарзда кулланганини

кузатиш мумкин: «Паривашдин яна бир нома олиб, Борур эрди сабодек пуя

солиб. Чу топтилар ул эл, цилгонни матлуб, Тафахдус цилгоч они, чицти

мактуб»2. Ушбу матннинг давомида Навоий «мактуб» маъноси учун туркий

битик лексемасидан хам фойдаланади: «Битик бирла узин Хисравга фил^ол,

Таваццуълар била цилдилар ирсол»3. Навоий «Садди Искандарий»даги бир

матннинг узида «мактуб» маъноси учун нома, битик, руцъа терминларини

аралаш куллайди: «Булуб ул битик %ирзи жони анга, Улумдин цутулмоц

нишони анга. Неча йил анинг бирла хурсанд эди, Ким ул руцъа жонига

пайванд эди. 1{ачон нома булса тирикликка дол, Х,аёти абад берса тонг йуц ~

висол»4.

Араб тилидан узлашган рисола термини хам «хат, мактуб, асар

ёки мактуб» маъноларини англатиб келган. Келтирилган ушбу парчада

рисола термини «китоб, асар» маъноларида кулланган: «... икки ёки уч кун

бурунроц мавлоно шайх Абдуллой ушбу рисолани цошимизга келтуруб эрди»3.

«Хазойин ул-маоний»дан олинган куйидаги парчада эса рисола термини

«хат, мактуб»ии ифодалаган: «Кунгил шикоятидин юз рисола ёзмишмен,

Ким айлагай бу рисолатни дилситонимга»6. Навоий «Хамсат ул-

мутахаййирин» асарида «соф, тоза, яхши рисола» маъносида мунащсц

рисола. «фойдали, нафли рисола» маъносида “муфид рисола", «мусица

назариясига багишланган рисола» маъносида “адвор рисола ” хамда мусиций

рисола терминларидан фойдаланади: «Ул ердинкгш, ... мусиций ва адвор

1 А л и ш ер Н ав си й . М А Т . Й игирм а ж илдли к . Ю -ж. И С абъ аи сайёр . - Т : Ф ан . 1992 , - Б. 2 9 0 .: А л и ш ер Н авоий . М А Т . Й игирм а ж ил дл и к . 8*ж. / / Ф а р х о д ва Ш ирин. -Т.: Ф ан , 1991. - Б. 3 9 0

' К урсатил ган асар , 3 3 7 -б е т4 А л и ш ер Н авоий . М А Т . Й игирм а ж илдли к , 1 !-ж . / /С а д д и И скандарий . -Т .. Ф ан , 1993 . - Б. 4 4 9 .' А л и ш ер Н авоий . М А Т . Й игирм а ж ил дл и к . 1 ' -ж . / / Х а м са т ул -м ута*айй ир и н . - Т.: Ф ан , 1999 . - Б. 15.(> А л и ш ер Н авоий . Х азой и н ул -м аон и й . // Н а в о ди р у ш -ш а б о б . - Т .: Ф А н аш р., 1959. - Б 545 .

180

рисоласин битидиларким, бу фанда андоц мунаццсц ва муфид рисола

йуцтур». Маълумки, рисола сузининг араб тилидаги куплиги расоил

булиб, унлнг бу шакли Навоий асарларида куплаб куллан, j h : «Яна дот

баьзи расоил бор, агарчи сабах дастури била ё муцобала цонуни била алар

хизматида уцулмаиОур»".

Муаллифнинг турли кишиларга наср ёки назмда ёзган мактублар

мажмуаси хдмда майдарок насрий асарлари йигиндиси муншаот деб

атапган. Муншаот арабча суз булиб, унинг асл узаги нешо (■‘“ l), «тузмоц,

ижод цилмоц, ёзмоц»дир. Нешо феълидан иншо ясалган. Иншо

термини куйидаги маъноларни ифодалаган: «1. Пайдо цилиш, юзага

келтириш; 2. Ижод, сочма асар; 3. Ёзув, хат»3. Куйидаги мисолларда унинг

«хат, ёзув» маъноларида кУлланганини курамиз: «Мавлоно Номий -

сабзаворлицдур. Иншо била нома хатин битурта машхурдир. Аммо иншода

у;еч мунши они бегонмас»4.

Шунингдек, «тасниф этилган, тузилган, ёзилган (китоб %олига

келтирилган) асар» маъноси арабча мусаннаф термини оркали

ифодаланган. «Таснифлар, китоблар, асарлар» маъносида мусаннаф

сузининг араб тилидаги куплик шакли - мусаннафот термини хам

муомалада булган: «Зо%ирий ва ботиний улумга олим эрмиш ва назм ва наср

кутуб мусаннафоти бор»*; «Кутуб ва расоил бобидаким, асарнинг

мусаннафотидур ва мазкур булгон мусаннафотнинг теъдоди будурким»6.

Мусаннафот аслида тасниф ( ^ “ -*) сузидан ясалган. Араб тилида тасниф

англатган маънолардан бири «бирор асар яратиш, ёзишдир7: «... ва бу фацир

аларнинг таълифига боис ва таснифига сабаб булубмен »*. Урта асрларда,

хусусан, Алишер Навоий асарларида «мактуб» маъносида кулланган яна бир

' А л и ш ер Н авоий . М А Т . Й игир м а ж ил дл и к . 15 - ж . / / Х ам сат ул -м у т а х а й й и р и н . - Т.: Ф ан , 1999. - Б. 70 ' А л и ш ер Н авоий . М А Т Й игир м а ж ил дл и к . 15-ж . / / Х а м са т ул -м у та х а й й и р и н . -Т : Ф а н . 1999 - Б. 73.3 Н авоий асарлари лугати. -Т .' А даб . ва сан ъ ат наш р., 1972 . -Б. 277 .J А л и ш е р Н авоий . М А Т Й игир м а ж ил дл и к . )3 -ж . / / М аж ол и с у н -н а ф о и с . -Т .‘ Ф ан , 1997 . - Б. 129.5 А л и ш ер Н авоий . А сарлар. У н беш ж ил дл и к . 15-ж . Н Н а со и м у л -м у х а б б а т . - Т ., 1968 . - Б. 1746«А лиш ер Н авоий М А Г Й игирм а ж ил дл и к . 15-ж . / / Х ам сат ул -м у та х а й й и р и н . -Т .: Ф ан , 1999. -Б. 47.7 Н авоий асарлари лугати. -Т .. А даб . ва сан ъ ат наш р.. 1972. -Б. 599 .8 А л и ш ер Н авоий . М А Т Й игир м а ж илдли к . 15-ж . / / Х ам сат у л -м утахай й и р и н . -Т.: Ф ан , 1999. - Б. 9.

181

термин арабча хат (•“■Цдир: «Булди чу мистар хатига рацам, Бошини олмас

рацамидин цалам*; «Бу сузга цилиб щ ду мисоц этиб, Йибормишдурурлар

манга хат■ битиб»2. Бундан ташкари, хат термини, ас.'сан, «ёзув»

маъносида Kj?n кулланган: «Фацирга уз муборак хатлари била битилган

девонни иноят цшдш ар»3.

Алишер Навоий хат с^зи иштирокида муаддил хат хамда %амойил хат

терминларини хдм куллайди. Лекин бу бирикмаларда хат лексемаси «ёзув,

мактуб» маъноларида эмас, балки «чизиц» маъносини ифодалаб келади.

Чунки араб тилида хат сузи «ёзув, мактуб»дан ташкари яна «чизиц, из,

улчам» маъноларини хам ифодалайди4: «Минтацаси бирла муаддил хатин,

Яъниул икки ,уамойил хатин»*:

Арабча куллиёт (-%^) термини Алишер Навоий асарларида куйидаги

маъноларда кулланган: «бирор нарсанинг барча жузвларини уз ичига олган

\олати, бир турдаги нарсаларнинг йигиндиси; ёзувчи-шоирнинг куп

асарларини уз ичига олган тутам»: «Ул %азрат бу фацир орасида утган

руцъалар бобидаким, ул руцъалар х,оло аларнинг куллиётида люзкурдур»6.

Куллиёт сузининг узаги куллуи (AJ) булиб, араб тилида «бир бутуп, йигинди»

маъносини ифодалайди. Ундан куллий - «мукаммал, тулиц; умумий»,

сунгра «бутунлик, тулиц; туплам» маъноларини ифодаловчи куллиётун (Ц&)

сузлари ясалган7.

Зиёдулла ХАМИДОВ

НАВОИЙНИНГ МУСИЦИЙ АТАМАЛАРГА МУНОСАБАТИ

Алишер Навоий суз санъаткори сифатида узининг бадиий асарларини

анъанага мувофик, аввало, Аллохга хамду сано, пайгамбарга наът, сунгра

калам васфида, суз таърифида каби боблар билан бошлайди. Шоир “Хамса”

достонларининг ушбу бобида суз, унинг пайдо булиши, борлик, жамият, суз-

1 А л и ш ер Н авоий , А сарлар . У н беш ж илдли к , 6 -ж . ■ Х ,айратул-аброр. - Т ., 1965 , - Б. 1 2 ],? А ли ш ер Н авоий М А Т . Й игирм а ж илдли к . 1 1-ж . / / С ад ди И ск андарий . - Т.: Ф ан , 1993 , - Б. 364.1 А ли ш ер Н авоий А сарлар. Ун беш ж илдли к . 14 -ж Ч Х ам сат ул -м утахай й и р и н . - Т ., 1967. - Ь .57.1 Н авоий асарлари лугати. - Т.: А д а б . ва сан ъ ат наш р ., 1972 . - В. 6 5 1 .5 А ли ш ер Н авоий А сарлар. У н беш ж илдли к . 6 -ж . / / Х а й р а г у л -абр ор . - Т ., 1965 . - Б. 164.ь А ли ш ер Н авоий М А Т . Й игирм а ж илдли к . 15-ж . / / Х ам сат ул -м у та х а й й и р и н . - Т.: Ф ан , 1 9 9 9 . - Б 29.7 Каранг: Баранов X К К урсатилган асар, 8 8 9 -8 9 0 -б е т л а р

182

садо Аллохнинг амри билан “кун”, яъни ярал, деб айтилган буйрукка

эътиборни каратади.

Ушанда ел, насим эсиши, шу асосда тебраниш, йатижада садо, овоз, суз

пайдо булди, дейди. Ана шу садо-суз, мусика эди, деб таъриф беради Навоий.

Шу боис инсон садо-мусикага бир умр богланиб колади.

Сузга васф шулким, суз аввал, жахон эса сунгра пайдо булди,

дейилади. Биринчи садо “суз” экан, хар кандай кушикнинг хам бошланиши

суздандир. Суз айтиб совумайдиган тарона - кушикдир. Бугина эмас, суз

олиб тугамайдиган хазина. ва яна суз жисм бустонида дарахтдир.

Айтиб совумас тарона сенсеи,

Олиб тугамас хизона сенсен!

С^зга хос хосса - хусусият куп. У - хароратли, кайнок- Суз доимо

жушиб-тошиб туради. Шу туфайли калбларга кувонч багишлайди. Ва,

аксинча хам. Сузнинг яна бир хусусияти - битмас-туганмаслиги. Суз

“хизонаси” - хазинаси азалий, шу билан бирга, абадий хазина - ганжина. Уни

канча ишлатгани, сарфлагани билан хеч качон тугамайди...

Инсоннинг жисми гулшан булса, нутк ундаги Хушовоз булбулдир.

Булбулнинг навоси - суз. Жонга рохат берувчи нагмаси хам суздир. Агар суз

булмаса, булбул навосиз, нутксиз колар эди. Булбулни хеч качон навосиз

курманг, бенаволикни хам булбулга раво тутманг. Хусусан, суз булбулига

Навоий ошуфтаи зор. Унинг сир (яширин) боги гулзордир. Богини яшнатиб,

наво бергин. Гулзори гул.парини тоза айлаб хушбуй атрини бутун оламга ёй,

булбулини баланд овозли, ёкимли, куйини эл кунглига макбул кил, халк

орасида жуш урсин'. Шундай килиб, Навоий таърифида, суз - биринчи сас,

садо, наво, оханг, кушик, куй тарзида эътироф этилади.

Узбек адабий тили тарихининг тулик шакилланиш даври хисобланмиш

Алишер Навоий ижоди билан боглик мукаммал, умумлашма лексикологик

тадкикотлар у кадар хам куп эмас. Адабий узбек лексикаси тарихини

комплекс тадкик этиш, шубхасиз фан сохасида ижтимоий ва табиий илмлар

' К аранг: А ли ш ер Н авоий . С абъ аи сайер . - Т . ; 1991 . 3 0 -3 3 (3 6 2 -3 6 4 ) бетлар.

183

билан боглик халкнинг маънавий меросини тиклаш, уни чукур урганиш

вазифаларини келтириб чикаради. Навоий асарлари тили факат узбек

тю.^иунослиги доирасида эмас, балки бутун тур&ий тиллар тарихи,

аллакачонлар шаклланган жах,он навоийшунослиги йуналишида жуда куп чет

эл туркологлари томонидан хдм урганиб келинмокда1. Айтиш жоизки, бугун

Навоий асарларига багишланган махсус лугатларнинг тузилиши, уз-узидан,

кадимги-эски туркий, эски узбек тили тараккиётига муносиб улуш булиб

кушилди. Уз ижодий фаолиятида эски узбек (туркий) адабиёти эришган

барча ютукларни ривожлантирган шоир бу хизматлари билан бутун туркий

тилни, хусусан, эски адабий узбек тили лексик имкониятларини юксак

тараккиёт боскичига кутара олди.

Мусикий терминлар бошка соха атамалари каторида Алишер Навоий

давригача булган туркий тилли адабий манбаларда, кулёзма лугатларда узига

хос тарзда истифода этилган.

Айникса, Махмуд Кошгарийнинг “Девону луготит турк” (XI),

тузувчиси номаълум “Аттухфатуз закийя фил луготит туркия” (араб тилида

зикр этилган туркий халкларга тухфа этилган лугат) (ХП1), Ибн Муканнанинг

“Таржумони туркий, мугулий ва форсий” (XIV), шунингдек, бевосита

Навоий асарларига багишланган лугатлардан “Абушка” (XV), “Бадоеъ ул-

лугат” (XV) Мухаммад Яъкуб Чингийнинг “Келурнома” (XVI), Мирза

Мехдихоннинг “Санглох”, “Мабониул лугот”и (XVIII), Хоксорнинг

“Мунтахабул лугот”и (XVIII), Фатх Алихон Кожарийнинг “Луготи атрокия”

(XIX), Шайх Сулаймон Бухорийнинг “Луготи чигатойи ва турки усмоний”

(XIX) каби лугатларда хам мусикий атамалар шархданган, уз изохини

топган2.

Шу кунгача Навоий асарларининг мукаммал нашри йук эди. Уз даври

тадкикотчилари томонидан “Шоир асарларида 26 мингдан зиёд суз

кулланган”, деган маълумотлар эндиликда нисбий тушунчага айланди. Хатто

1 Иcs^aтyллaeв X. “ М; хокам атул лугатайн ”н и н г ч е т элларда У ргаиилиш и / / У Т А . № 2 , 5 4 -5 8 бе^лар. “ Х ам и д о в 3 . Л уг'атш унослик тарихи ва кулвзма лугатлар - Т.: А дол ат . 2 0 0 4 . 8-9 -бетл ар .

184

тулик хисобланган “Алишер Навоий асарлари тилининг изохли лугати”га (4

томлик, 1983-1985) хам куп сузлар, айникса, диний-тасаввуфий терминлар,

шунингдек, мусикий атамаларнинг хам биозилари кирмай колган. Бунга

шоир асарлари тулик сузликлари тузулмаганлиги сабаб, албатта. Энди эса,

шоирнинг тулик сузликларини узида мужассамлаштирган асарлари нашр

этилди. Бинобарин, бугун адиб асарларида кулланган уз ва узлашган турли

соха лексемаларининг тулик частотасини аниклаш имкони мавжуд.

Навоийнинг бадиий услубида турли сохаларга дойр сузларни куллаш

махорати, хар бир сузнинг бош лугавий ва мажозий маъноларда матн рухига

мослиги кузатилади.

Маълумки, Навоий турли муносабат ва максад билан Самарканд,

Астробод ва бошка шахарларда булган. Сафарлари мобайнида у турли

кишлок-шахарларда тухтаб уша жойнинг иклими, этник таркиби, халкнинг

яшаш тарзи-ю, иктисодий шароити, маданияти, халк огзаки ижоди,

удумлари, умуман, кушикчилик санъати, ерли ахолининг шажараси,

уруглари, тили, лахжаларига катта эътибор берган. Шу аснода узиниш

яратилажак йирик бадиий асарларига манбалар туплаган.

Шоир асарларида турли сохаларга алокадор терминлар уз ва кучма

маъноларида гузал ифода топган. Чунончи, диний-тасаввуфий, афсонавий,

харбий истилохлар, унвон, даража ва хукукка оид сузлар, уй-рузгор, кийим-

кечак, касб-хунар, таълим-тарбия, озик-овкат, жугрофий, астрономик

тушунчалар, ёввойи ва уй хайвонлари, усимлик ва дарахтлар, конлар билан

боглик номлар, спорт уйинлари, уларнинг гурлари ва чолгу асбобларининг

атамалари ва бошкалар шулар жумласидандир.

Алишер Навоий узбек тилининг ички имконият ва бойлигидан

нечоглик санъаткорлик билан фойдаланган буяса, лугат гаркибининг

узлашган катламига алокадор ходисаларни дам ана шундай мохирлик билан

куллайди. Энди далил-хужжат сифатида адиб асарлари лексикасидаги баъзи

хусусиятларга эътиборни карагайлик.

185

Навоий илмий, тарихий, бадиий асарларида мусика саънатига оид чанг.

уд. най, ногора. карнай. сурнай. гижжак. кубуз, борбат. лахн (куй) парда. рах.

тарик. Х у с р о в о н и й (шох X v c p o b шаънига багишланган) хафт. суруд лахни

борбат. шабдиз, боги ширин, чини сиёвуш, навруз, мехргон. руд, шахруд.

тунбур (танбур), чагана. рубоб. эгри. iiadi. жаложил. арганун каби истилох ва

ибораларни куллаган.

Биламизки, XIV аср маданий хаётида мусика санъатининг урни катта

булган. Абдурахмон Жомий, Биноий, Хужа Абдулла Садир, Хужа Юсуф

Бурхон, Мавлоно Салимий каби шахслар мусика масапалари билан

кизикканлар1. Абдурахмон Жомийнинг “Рисолаи мусикий” асари ва

Хусайиннинг “Мусиканинг назарий ва амалий конунлари” номли рисолалари

бевосита Алишер Навоийга багишлаб ёзилган2. Навоий мусикани севган,

ундан рохат-фарогат топган. Х,атто унинг ёшлигиданок уз газалларига куй

басталай бошлаганлиги хакида маълумотлар мавжуд. Навоийнинг бу

сохадаги кобилятини Бобур куйидагича таърифлайди: ”Яна мусикада яхши

нималар боглаб турган. Яхши накшлари ва яхши пешравлари бордур”3.

Навоийнинг узи хам замондош мусикачи, хонанда ва созандалар

хакида “Мажолис ун-нафоис”да маълумот беради. Улардан бири: “Устод

Кулмухаммад ...Кичик ёшида гижжак. чолар эрди. Кобилият асари ул фанда

андин куп зохир булур эрди. Тарбиятига машгул булулди... Узга ушок

фазоили хам бор ...Аммо уд ва гижжак ва кУбузни асрида киши онча чала

олмас...” (М.Н., 62)

Социё, май тупа ким арбада истар кунглум,

Эй муганни, чола бошла, укурур кукда кубуз (ХМ, 1а 135).

Навоий мусикага оид атамаларни узининг илмий, тарихий асарларида

махсус келтирган булса, унинг бадиий асарларида бу хол янада якколрок

кузга ташланади.

1 Д а д а б о е в X > Х ам и дов 3 ., Х ол м ан ов а 3 . У з б ек а д а б и й тили лекси к аси тарихи. - Т : Ф ан , 2 0 0 7 , 74 -бет . : М а т ё к у б о в О Н авоий наволарин и з л а б / /У Т А , 1 9 9 1 ,X» I, 5 4 -5 9 бетлар.’ У зб ек адабибти гарихи. Беш жилдлик, 2-жилд. - Т.: Ф ан , 1978 , 37 0 -б е т .

186

Fижжак - Урта Осиё хал клари, хусусан, узбеклар орасида кадимдан

кенг таркалган камонча билан чалинадиган торли чолгу асбоб, косаси

ковокдан, норжил ёнгок ёгочидан ясалган, уртаси ковак килиб уйилган,

устига балик териси ёки пуфак копланган. Ушбу чолгу асбобини Навоий

Гижжак тарзида уз асарларида тилга олади.

Кадимий чолгу асбобларидан бирининг номи лугатларда кубуз. копуз,

тарзида ишлатилган Навоий асарларида бу атама факат кубуз шаклида

учрайди. Ушбу чолгу асбоби танбур шаклида туркий халклар орасида кенг

таркалган булиб, юкоридагидек, унинг номланиши ва чолгу асбобнинг

шакли-шамойилида хам фаркланади:

Анингким, рубоб бошин йерга куюб ниёз кургузгай ва кубуз кулок

тутиб айшга таргиб охангин юзгай (М.К., 36-6).

Мумтоз мусикашуносликда уд Шарк халклари орасида кадимдан

машхур булган чолгу асбобидир. Уднинг мелодий I асрда хам мавжудлиги

аникланган. К^адимий мусика назарияси, мусика хакидаги асарларда тор ва

парда тузилишини уд чолгу асбоби асосида тушунтирилган. XVII асрда

яшаган олим Дарвешали Чангий узининг мусикага багишлаган рисоласида^й

- чолгу асбобларининг подшоси, дея таъкидлайди. Дарвешалининг ёзишича,

удда 12 жуфт созланувчи ипак тор булган. Х,озир хам у д узбек, тожик, арман

халк созандалари орасида кулланилиб келмокда1.

Уд - Навоий асарларида бир неча маъноларда учрайди: 1. Хушбуй

ёгочларнинг бир тури. Утга солганда узидан муаттар хид чикарадиган ёгоч:

Анга дуд урнига торвихи (яъни хушбуй хид таркатишлик)у д

Бу солиб димок ичра хар лахза дуд (С.И., 269-6. 7)

Бу уринда Навоий, yd дан хатто хидлаб хам хузур топасан, деб таъриф

беради.

Уднинг иккинчи маъноси чолгу асбоби, торлик мусика асбоб номи

маъносида келади. “Хазойинул маоний”дан келтирилган куйидаги байтга

эътиборни каратайлик:

' М усик а лугати. Т ош кент. }9 8 6 . 3 6 6 'б е т .

187

Эй Навоий, уддек хар дам курарсен гугимол,

Гуйиё сен тифли раз;, чархи мухолифдур адиб (Х.М., 11а- 34)

Навоий бадиий ухшатиш асоСида >’<)нинг ипак торларини созлаш

асносини худди айбдор ёш боланинг кулогини бураб жазолашга, танбех

бериш; унга азоб бераётганга ухшагади. Уйни чалиш, унинг овозини, ипак

торларини созлаш мураккаб илм эканлигига ишора килади.

Навоий асарларида даф чолгу асбоби номи хам куп учрайди. Ушбу

чолгу асбоби баъзида дойра, ногора хозирда Фаргонада чирманда. Бухорода

дойира. Тошкентда чилдирма баъзи вилоят шеваларида дойра тарзида

кулланилади:

Соций, хароби жоми хароботин ишцмен,

Тутцш цадах,мугонни, этиб созу чангу даф (Х.М., 111 б, 307)

Ушбу “Хазойин ул-маоний”дан келтирилган байтда соз, чанг, даф каби

чолгу асбоблари номи зикр этилади.

Чанг — Урта Осиё халкларининг кадимий урма чолгу асбоби.

Мусикашунос Дарвешали Чангий чангнинг жуда кадимий эканлигини, ундан

касалларни даволашда хам фойдаланганлигини ёзган. Навоий чанг нинг

садоси баланд, узок-узокларга, кукка таралади, деб таъриф беради.

Зухра ушотиб даф ила чангини,

Навха кукида тузуб охангини (Х-А., 9-17)

Най - кадимий пуфлама узбек халк чолгу асбоби. Най хозир хам

Узбекистан, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон хамда Хитой

каби мамалакатларда ишлатилиб келинмокда. Най сузининг маъноси Навоий

асарлари 4 томлик лугатда1 келтирилишича, 1 камиш, II чолгу асбоби каби

маъноларини англатган:

Чумгаяи цуймас куруц найдек сунгаклар ашк аро,

Турфа курким бахри бепаён аро солим будур (Х.М. 16-176)

Май утининг ламъаси уртаб вужудин хирмонин,

1 А пиш ер Н ав оий асарлари т и л и н и н г и зохл и лугати. - Т . . Ф аи . 1 9 8 3 -8 5 . Н -том , 4 2 7 -б е т .

388

Кулларин пай нагмаси бир дамда нобуд айлади (Х.М. 1 б - 649)

Навруз - Навоий асарларида куп учрайдиган атама, суз. Унинг

биринчи маъноси янги (кун) йил тарзида кулланилган булса, ушбу байтда

фасли навруз, яъни шашмакомдаги сегох, макомининг наср биринчи булими

(фасли) турига ишора хдмдир.

Навоий Садди Искандарийдан келтирилган куйидаги байтда эса ийхом

(икки маъноли суз) санъатидан мохирона фойдаланган:

Ки бу сур эрур оламафруз хам,

Хусусан, эрур фасли навруз хам (С.И., 297 а - 17)

Байтдаги сур сузи, биринчидан, куп маъноли булиб унинг карнай.

сунрай; иккинчидан, туй, баъзида, шодпик. яратилиш. янгиланиш байрами

каби маъноларда келиб, мисралар мазмунига алох,ида жозиба багишлаган1.

Достонда Навоий санъат, соз чалиш илми адвор. фанни мусикий

нагмасоз. базм.. достоннавоз. лахни руд, суруд каби мусика санъатига оид

чолгу асбобларининг ажойиб намуналарини санаб утган булса, иккинчидан,

мулки Хоразм - созанда ва хонандалар диёрини таъриф-тавсиф этади. Шу

билан бирга, Хоразмда “фанни мусикий” - мусика илми, жумладан, илми

адвор - товуш (савт), куй каби мусикашуносликнинг етакчи тармоги

ривожланганлигини таъкидлайди2. Улуг шоир асарларида адвор - мусика

асбоби, наво чалиш парда каби маъноларда учрайди.

Юкорида санаб утилган лугатларда, Навоий бевосита уз асарларида

истифода этган мусикий атамалардан (уларнинг аксарияти туркий булиб,

хдзирда каммахсул суз, атамапар хисобланган) намуналар келтирамиз:

Бишкур - хозир бу ном бурят тилида сакланган, сурнайга ухшаш мусика

асбоби номи; Дабу - уйгур тилида сакланган булиб, у доирага ухшаш мусика

асбоби атамасидир3.

Дамбур - мугул тилида сакланган мусика асбоби номи;

' А Н А Т И Л , III т о м , 126-бст .2 М а т е ^ б о в О . к ж ор и л аги макола. 54 -5 9 -б ет л а р .

Каранг: м усик а лугати.

189

Дурук — камишдан ясалган, хозир Кавказ халкларида сакланган

пуфлама чолгу асбоби; Дул - дойра шаклидаги чолгу асбоби номи; Жиров -

кубуз сингари халк чолгу 'исбоби; Зурна сурнай сузидан олинган. К ум уз

(кубуз) - бу ном хозир хам Догистонда тирнама чолгу асбоби номи сифатида

тилга олинади. Кияк эса козок кубузи номидир.

Навоий бадиий асарларида руд - торли камонча билан чалинувчи чолгу

асбоби (Айни пайтда, руд даре маъносида хам учрайди). Аёлгу - (Улан,

ашула, ялла) сузи хам куп учрайди. Лимба - му гул ва бурят халкларида

сакланган найга ухшаш пуфлама чолгу асбоби; лур - най сингари пуфлама

чолгу асбоб номи; сарбозчаУ/сарбози - харбийларнинг жанговор юришига

хамоханг мусика номи.

Айтиш мумкинки, Алишер Навоий ижодиётини, демакки, унинг хаёти-

фаолиятини мусикасиз, унинг калбларга хузур-хаповат, рохат ва фарогат

багишловчи, ижодга, кает г а илхом ва иштиёкни орттирувчи мусика ва

мусикаларсиз, унинг дилрабо оханг ва охангларисиз тасаввур этиш кийин.

Зеро, хаётнинг узи кувончу шодпиклардан, шу билан бирга, дарду

аламлардан, хасратлардан, турли-туман сасу садолардан иборат. Уз-узидан

англашиладики, инсон ва мусика ва, аксинча, мусика ва инсон азалий хамда

абадий бир жараён. Бу жараён хеч качон куним ва гиним билмайди, инсонни,

унинг калбини хамиша ром этиб, тулкинлантириб, уни доимо истикболга

чорлаб, янгидан куч-кувват ва илхом багишлаб туради...

Бинобарин, Навоий етук бастакор сифатида мусика назаряси ва чолгу

асбоблари билан якиндан таниш булганлиги, кизикканлиги туфайли уларни

уз асарларида истифода этади, куплаб куйларни, улар билан боглик чолгу

асбоблари номларини кайта-кайта тилга олади, наслларни мусикага ошно

этади... Шу боис, биз, шоир ижодида мусика санъатининг турли

куринишларини ифодаловчи юзлаб ибора ва атамаларни, тушунча ва

тасаввурларни учратамиз. Булар уз урнида укувчиларнинг беназир суз

санъаткори Навоий асарлари мазмунини англашларида якиндан ёрдам

беради.

190

А.Н. - Алишер Навоий

Х.М. - Хазоин ул-ыаъоний

М.К- - Махбуб ул-кулуб

С.И. - Садди Искандарий

Х,.А. - Хайрат ул-аброр

С.С. - Сабъаи Сайёр

АНАТИЛ - Алишер Навоий асарлари тилининг изохли лугати

БЕКМУРОД ЙУЛДОШЕВ

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ТИЛШУНОСЛИККА ДОИР ЦАРАШЛАРИ

ХУСУСИДА

Маълумки, Алишер Навоий яшаб ижод этган XV асрда адабий тил

сохасида мураккаб бир вазият юзага келган эди. Анча илгаридан давом этиб

келаётган туркий адабий тилда, сунгра эски узбек адабий тилида турли

мазмундаги адабий-бадиий, тарихий, илмий, диний ва дидактик асарлар

яратиш маълум даражада давом этиб келаётган булишига карамай бу адабий

тилнинг нуфузи хали юкорига кутарилмаган эди. Навоий уз халкининг

адабиёти ва адабий тилини ривожлантиришдек мухим мафкуравий масалани

кутариб чикди. Ана шу йулда хормай-толмай кураш олиб борган

бобокалонимиз улмас асарлари билан бутун мамлакатни яккалам килди ва

шу билан узбек адабий тилининг шухратини оламга ёйди:

Турк назмида чу тортиб мен алам,

Айладгш ул мамлакатни ящалам.

Президентимиз таъбири билан айтганда, "Х,азрат Навоий шундай буюк

зот экан, унинг тафаккур дурдоналари булмиш бокий асарлари замонлар оша

яшаб келаётган экан, бу улуг меросдан хапкимизни, айникса, ёшларимизни

канча куп бахраманд этсак, маънавиятни юксакликка кутаришда, инсоний

фазилатларни камол топтиришда шунчалик кудратли маърифий куролга эга

буламиз".

Шартли кискартмалар:

191

Букж бобокапонимиз тафаккур дурдоналари унинг мангу адабий-илмий

обидалари "Мухокамат ул-лугатайн", "Сабъату абхур" асарларида хам уз

акси-ифодасини Юпган. Булар, бевосита, тилшуносликка дойр ганжиь^пар.

Алишер Навоий узбек шоирларини уз она тилида ижод килишга, хеч

булмаганда, хар икки тилда - форс-тожик ва эски узбек тилида баробар

калам тебратишга чакиради. У эски узбек адабий тилининг равнаки учун

курашни даврнинг энг мухлм иши деб билган эди:

Сенга онча уацлутфи воцеъдурур,

Ки турк аяфози шойеьдурур.

Бу тип бирла то назм эрур хащ иши,

Яцин цилмамиш халк, сенингдек киши.

Алишер Навоий вафотидан икки йил олдин, яъни 1499 йилда ёзган

"Мухокамат ул-лугатайн" ("Икки тил мухокамаси") асарида Узининг

тилшуносликка дойр карашларини, хусусан, тилнинг кишилик жамиятида

тутган урни ва ахамиятини, тил ва тафаккурнинг узаро богликлиги, айрим

тилларнинг келиб чикиши, туркий (узбек) тили лугавий катламининг

бойлиги, бу тилнинг баъзи товуш хусусиятлари, турли услубий воситалари,

туркий тилларда суз ясалиши каби масалалари ва бошкаларни мухтасар,

асосли, шоён ёритиб берган. Бу каби масалалар икки тилни, яъни Навоий

терминологияси билан айтганда, турк (узбек) ва сарт (форс-тожик)

тилларини бир-бирига киёс килиш жараёнида олга сурилади. Бу икки

тилнинг айрим хусусиягларини узаро чогиштиришдан асосий максад - турк

(узбек) тилининг бой ва мукаммап тил эканлигини, у оркали нозик хис-

туйгуларни, мураккаб фикрларни хам бемалол ифодалаш ва узаро алока

эхтиёжларини муваффакият билан кондириш мумкинлигини, хуллас, унинг

адабий тил була олиш имкониятларини ишончли далиллар билан курсатиб

беришдан иборат эди.

Адибнинг тил ва тафаккур диалектикаси хакидаги караши куйидаги

фикрда ёркин ифодапанган: "чун алфоз ва мазкур махлуцотдин мурод

маънидир", яъни оламдан олган муайян билимимизни ифодалаш,

192

бошкаларга егказиш учун тилдан фойдапанамиз, гапирамиз, нутк

сузлаймиз.

Асар Навоийнинг ' турк (узбек) жонли сузлашув тилини чукур '

узлаштирганлигини, хар бир кавмиинг тил хусусиятлари унинг диккат-

эътиборида булганлигини, айни пайтда, форс ва араб тилларининг хам зукко

билимдони, умуман, кенг кдмровли тилшунос эканлигини тула намойиш

этади.

Унинг таъкидлашича, услубий жихатдан бетараф булган "ичмок"

сузининг маънодошлари сифатида "сипкармок", "томшимок" сузлари

кулланади. Шундан "сипкармок" сузи косадаги май ёки сувнинг хаммасини

охиригача ичиб юборишни билдиради:

Социё, тут бодаким, бир лсщза узимдин борай,

Шарт буким, хар иеча тутсанг лаболаб сищорай.

"Томшимок" сузи эса тез ичмасдан ортик завк оркасида лаззат топиб

оз-оз ичишни билдиради:

Соций чу ичиб менга тутар куш,

Томший-томший ани цилай нуш.

Ёки услубий жихатдан бетараф булган "йигламоц" сузининг

маънодошлари "йигламсинмок", "инграмок", "синграмок", "сиктамок",

"укурмак", "инчкирмак" каби катор сузлар булиб, булар хам йиглаш

харакатининг турли даражаларини ифодалашга хизмат килади. Масалан,

"йигламсинмок" сузи кузга ёш олмай йиглашни билдиради:

Зоу;ид ишцин десаки,цилгай бош,

Иигламсиниру кузига келмас ёш.

Навоий "Сабъату абхур" номли араб тилининг изохли лугатини хам

яратган.

Шундай килиб, юртбошимиз И.А.Каримов сузлари билан айтганда,

"она тилига мухаббат, уни улуглаш, унинг бекиёс бойлиги ва буюклигини

англаш туйгуси бизнинг онгу тафаккуримизга, юрагимизга, аввало, Алишер

Навоий асарлари билан кириб келган". Айтиш жоизки, буюк мутафаккир

193

Навоий жахоннинг улкан тилшунос олимлари каторидан жой олишга хар

жихатдан хаклидир. Виз, тил ва адабиёт укитувчилари ана шу хакикатни

ёшларга, Навоий ижоди ^хпосмандларига содца ва равон тилда етказа

билишимиз, бу билан улар калбида она тилини кадрлашдек эзгу хислатларни

тарбиялаб боришимиз лозим булади. Бу эса ута мухим ва хайрли амал...

Ирода БАКИРОВА

АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДА КУЛЛАНГАН ХАТТОЛИККА

ОИД БАЪЗИ СУЗЛАР ХДЦИДА

Узбек халкининг буюк донишманди, бобокалонимиз Алишер

Навоийнинг ижодини урганар эканмиз, хар сафар узимиз учун янгиликлар

кашф этаверамиз. Хусусан, хаттотлик ва у билан хамоханг тарзда, хаттотлик

атамапарининг шаклланиши хамда ривожланишида Навоийнинг кушган

хиссаси бекиёсдир. Котиблик санъати айнан шу замонда гуллаб-яшнаган.

“Хагготлар султони” Султон Али Машхадий, миниатюра санъати буйича

Камолиддин Бехзод каби кули гул усталарнинг яратган безакли кулёзма

асарлари такрорланмас санъат гавхарларига айланган».

Орадан неча асрлар утибдики, шоир колдирган бой хазина ханузгача

илмий-тадкикот объекта сифатида урганиб келинмокда. Мазкур маколада

адиб асарларида кулланган хаттотликка оид «калам», «сиёх», «кора» сузлари

хакида бахс юритамиз. Мисолларни «Фарход ва Ширин», «Сабъаи сайёр»

достонларидан олдик (Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 8-, 10-томлар. - Т.:

«Фан», 1991).

Навоий давригача хам «калам» ва «калам ахди» катта хурматга эга

булишган ва улар тугрисида асарларда алохида фасллар битилган. Масалан,

Умар Хайём узининг «Наврузнома» асарида «калам ва унинг хосиятлари»

хакида шундай дейди: «Х,уснихат учун учта яхши нарса даркор. Агар шу уч

194

нарсадан биттаси яхши булмаса, гарчи хаттот уста булса хам, у холда хат

яхши булмайди. Биринчиси - калам, иккинчиси - сиёх, учинчиси — когоз»; .

Юсуф Хос Х,ожиб эса «Кутадгу билиг»да хат ёзувчи «котиб»лар хакида

куйидаги фикрларни баён килади:

Котиб билимли, заковатли булиши керак,

Хати чиройли, сузгауст а эзгу фол булиши керак.

Агар эл олинса, цилич воситасида олинади,

Агар эл бошцарилса, цалам билан боищарилади.

«.. .кишилар орасида энг сара ва керакписи икки тоифадир»:

Бириси - котибдир, бехато хати,

Бири элчи эрур - ширин суфати3.

«Калам» сузи юнонча булиб, «камиш» деган маънони англатади. Узбек

тилига эса бу суз араб тили оркали кириб келган, араб тилида у икки хил

маънони англатади: камиш калам; кесик, кесилган. Камиш калам хаттотнинг

асосий куроли булиб, бу калам учун каттик, ингичка, учини чикаришда тугри

чизик хосил килиши шарт булган камиш танланган. Камиш каламнинг учи

чикарилганда уртасидаи озгина узунасига ёрилган. Бу ёрик «шак» деб

айтилган. «Шак» сузи хам арабча булиб, бу суз ёриш, синдириш ва иккига

ажралган булакнинг бири деган англамаларни ифодалайди.

«Калам» сузи Алишер Навоий асарларида форсча «хома», «килк» каби

сузлар билан синонимик каторни ташкил килади:

«капам»

Бу азодин цалам булуб гамнок

Юзин айлаб царо ёцосини чок.

«хома

Цилибон хомаси нечукки, жа^он,

Оби цайвон сиё^и ичра нщон.

«килк»

! У м ар Х ай ём , «Н а в р у зн о м а » , 3 9 -б е т .2 Ю суф Х о с Х р ж и б , « К у т а дг у б и л и г » , 4 3 1 -4 3 7 -б ет л а р .

195

Килкни чун варац нигор этайин

Онча аьжуба ошкор этайин!

Мисолларда - «калам», «хома», «килк» сузлари алохида-а^хида

кулланган. Баъзан бир байтнинг узида хам «хома», хам «калам» сузлари

ишлатилган. Масаланб

Хома тутмай вале сурарда мацол,

Нукта эллин цилиб цалам киби лол.

«Калам», «хома» ва «килк» сузлари суз бирикмапар таркибида хдм

кулланган: «калам ахди» - калам эгалари:

Коалам а%лин цилиб ети саркор,

Ё дегил нацшбанд, ё заркор.

«килки нуги» ва «хома учи» - калам учи маъносида:

Килки нугидаги равон дуда,

Шакар олуду мушк андуда.

Бир гах, хома учини айлаб тез,

Кцлайин сафха узра гав%ар тез.

«хома ноли» - калам ичидаги ингичка томир, най:

Хома нолича тобу ранж манга,

Ажда^одек хаёли ганж манга.

«Калам» сузига шахе оти ясовчи форсча «-зан» кушимчасини кушиш

ёрдамида асосдан англашилган иш билан шугулланувчи шахе оти -

«каламзан» (калам тебратувчи, ёзувчи, котиб, олим, шоир) ясалган:

Хам цаламзан тушуб %авола аро,

Булубон халц рузгори царо.

Алишер Навоий узининг «Фарход ва Ширин» достонида «калам»нинг

таърифини куйидагича келтиради:

К,аламким ра^наварди тезтакдур,

Азалдин манзши фавцул-фалакдур.

Чопарда цуйругин айлаб алам ул,

Кулогидек аёгидин - бош цалам ул.

1%

Байтда Навоий «калам»нинг хат ёзиш жараёнидаги холатини отнинг

чопаётган пайти билан таккослаган холда тасвирлаган ва «калам»нинг

лугавий .:.аъносидан киноя ишлатиб, суз уйинидан фойдаланГлн.

Царо тилни демакдин бир замом чек,

Десангким бормагай бошинг цалимтек.

Ушбу мисолда «калам» ёзув куроли сифатида тилга олинмаган, балки

сузнинг лугавий маъноси - кесиш, кесилган, кесик назарда тутилган.

Алишер Навоий асарларида «сиёх» сузи туркий «каро», «кора сув»,

форсча «дуда», арабча «мидод» каби сузлар билан синонимик каторни

ташкил килади. «Сиёх» сузи форсча булиб, «кора» деган маънони англатади

ва «сиях» тарзида хам кулланилади. Х,озирги узбек адабий тилида эса у икки

хил маънони англатади: кора; ёзиш учун ишлатиладиган махсус рангли

суюклик. Демак, «сиёх» сузининг аслий маъноси «кора»дир, бирок «сиёх

ранг» деганда «кора ранг» эмас, балки «сафсар ранг» (фиолетовый цвет)

тушунилади. Бундан куриниб турибдики, янги маъно отгенкаси пайдо

булган.

Куй и да «сиёх» сузи урнида унинг синонимлари кулланган мисолларни

куриб чикамиз: «каро» - сиёхга нисбат:

Цаламингга кеча сипе%р аро,

Ложувардий давот ичинда царо.

«кора сув» - сиёхга нисбат:

К,т давотимни, эй Зу%ал, мамлу,

Х,агш рухсорадии солиб цора сув.

«дуда» -кора сиёх тайёрлашда ишлатиладиган курум:

Килки нугидаги равон дуда,

Шакар олуду мушк андуда.

«мидод» - ёзиш учун ишлатиладиган сиёх, курум, дуд:

Хомасига кузи мидод улсун,

Ул цародин анга савод улсун.

197

Алишер Навоий асарларида туркий «кора» сузи кулланилиб, у

куйидаги маъноларни англатади: 1. кора; коронгу, коронгулик:

"'Бошига солиб у л царо гису,

Х,ар туки сою вир царо цайгу.

Очти тун хайли чун царо парда,

Ё царо ранглик саропарда.

Кундуз этти царо, сариг тунини,

Кун сищтоб цилди алтунни.

2. нишона, белги; узокдан куринган кора, шарпа:

Дашт аро бир царо куринмиш анга,

Бир царо дашт аро куринмиш анга.

Биринчи мисрадаги «каро» сузи - узокдан куринган кора шарпа,

нишона; иккинчи мисрада эса - кора, коронгу даштни ифодаламокда.

«Кора» сузи «дашт» сузининг сифатловчисига айланиб сузнинг маъносини

кучайтирган.

3. сиёх:

Шацдин нукта йуц, шакар тукулуб,

К,ара урнига мушки тар тукулуб.

Юкорида хаттотликка оид «калам», «сиёх», «кора» каби

лексемаларнинг шоир ижодида кулланганлигини куриб чикдик. Мисолларда

куриб утганимизлек, бу сузлар нафакат уз маъносида, балки кучма маънода

хам ишлатилган. Масалан, «Сабъаи сайёр» достонининг 6-бобида: «кора»

сузи - турт марта (сиёх, кора бало, кора туфрок, шатранждаги кора доналар);

«килк» сузи - икки марта (килк, килки нуги); «хома» сузи - икки марта (хома,

хома нолича); «сиёх»ва «дуда» сузлари - бир мартадан ишлатилган. Булар уз

навбатида, асар тили ранг-баранглигини оширган чиройли ва охднгдор

кофияларнинг шаклланишига, демакки, Навоий бадииятига хизмат килган...

198

Мундарижа ТУРФА ГАЛКИНЛАР

Нажмиддин КОМИЛОВ. Адолат - давлат пойдорлигининг асоси ................. .... 3Хдмиджон ХОМИДИЙ. Атокди навоийшунос................................................... .....11Рахмонкул ОРЗИБЕКОВ. Алишер Навоий ижодида устозлар мадхи..................17Дилором САЛОХИЙ. Навоийнинг туркий шеьрдаги ихтиролари ................. .....23Муслихиддин МУХИДЦИНОВ. Инсон ахлоки тасвирида адабий анъана ва 33ижодий узига хослик....................................................................................................Файзуллоххон НАБИЕВ. Хулк ила олам элини шод к и л .......................................45Абдулхаким ШАРЪИЙ ЖУЗЖОНИЙ. Афгонистонда навоийшунослик..... .....53Нусратулло ЖУМАХУЖА. Алишер Навоий ижодиётида давлат ва жамиятбошкарувининг бадиий талкини................................................................................ .... 63Каромат МУЛЛАХУЖАЕВА. Навоийнинг бир газалида ранглар мох^яти .. 71Исмат САНАЕВ. Нодим Зиёвуддиний ва Алишер Н авоий.............................. .....80Зиёда МАШАРИПОВА. Кунгуллар ноласи зулфунг камандин ногахонкургач................................................................................................................................ ....86Тозагул МАТЁКУБОВА. Гафур Fулом поэтик меросида навоийона рух...... ....92Абдусоли РАХМОНОВ. Навоий ижодида инсон муаммосининг фалсафийифодаланиши................................................................................................................. ......104Абдулхамид КУРБОНОВ. Ойнинг Зухдл билан кирони ёки Навоийижодида шибхи иштикок санъати.................................................................................107Исломжон ЁКУБОВ. Навоий калбининг ойбекона ифодаси............................. .... 115Фарида КАРИМОВА. Муштарак нукталар. Адолат - м езон ........................... .....123Баходир ВАЛИЕВ. Огахий газалларидаги суфиёна талкинларда Навоийанъанаси...............................................................................................................................127Муминжон СИДДИКОВ. Навоийнинг айрим хикоятлари генезисига дойр... 132Иноятулла СУВОНКУЛОВ. Навоий ва меъморчилик........................................ .... 141Рахим ВОХИДОВ, Юнус АЗИМОВ. Низомий ва ундан кейинги даврадабиётида Искандар сиймоси........................................................................................150Отабек ЖУРАБОЕВ. Амирийнинг Навоий газалларига боглангантахмислари хусусида................................................................................................... .....155Нодира АФОКОВА. Навоий шеъриятида тун ватонг образи........................... ....161Сарвиноз СОТИБОЛДИЕВА. Алишер Навоий ва форс шеърияти.......................167Саидмурод ХОЛБЕКОВ. Мирзо Салимий Навой хакида................................... .... 171Хуснигул ЖУРАЕВА. «Фусули арбаа»да Хусайний васфи.............................. .....173

ЛИСОНИЙ ЗЕБОЛИКЛАРИброхим ЙУЛДОШЕВ. Навоий асарларидаги кулёзма турлариниифодаловчи терминлар................................................................................................. 177Зиёдулла ХАМИДОВ. Навоийнинг мусикий атамаларга муносабати............ 182Бекмурод ЙУЛДОШЕВ. Навоийнинг тилшуносликка дойр карашлари......... 191Ирода БАКИРОВА. Навоий асарларида кулланган хаттотликка оид баъзи сузлар хакида.................................................................................................................. 194

100 - буюртма. 500 нусха. Хджми 9,3 б.т. 2011 йил 8 январда босишга рухсат этилди.

Низомий номидаги ТДПУ Ризографида нашр килинди